Алоэ ёрдамида ошқозон-ичак касалликларини даволаш
Қайда кўрсанг кўнгли синиқ, малҳам бўлгил,
Андоқ мазлум йўлда қолса ҳамдам бўлгил.
Рўзи маҳшар даргоҳига маҳрам бўлгил,
Мануманлик халойиқдин қочдим мано.
Ахмад Яссавий.
Алоэ (сабур) иштаҳа очувчи ва овқат хазм бўлишига ёрдам берувчи
воситалар жумласига киради. У овқат хазм қилишни бузмайди ва инсон унга
кўникиб қолмайди. Табиблар овқат хазм қилиш издан чиққанда беморга
алоэнинг янги сиқиб олинган шарбатидан (ёки сабурдан) кунига 2-3 маҳалдан
8-10 томчидан ичишни тавсия қилишган.
Овқат хазм бўлишини яхшилаш учун қуйидаги 1-таркиб ишлатилади:
1 ош қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ девясил илдизи (сариқ андиз ўсимлиги), 2 ош
қошиқ ток барги, 4 ош қошиқ далачой гуллари (зверобой ўсимлиги) ва 1 литр
сув. Буларнинг барчаси аралаштирилади ва устига қайнаган сув қуйилиб, 15-
20 дақиқа қайнатилади. Сўнгра совутилиб, 2 қават докадан ўтказилади ва
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
29
овқатдан бир неча дақиқа олдин 0,5 стакандан кунига 3 маҳал ичилади. Агар
қайнатмани овқатдан олдин ичишнинг иложи бўлмаса, у холда уни овқат
ейиш оралиқларида ичилади. Аммо қайнатмани овқатдан кейин қабул қилиб
бўлмайди, чунки бунда унинг таъсири бўлмайди.
Худди шундай 2-таркибни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ алоэ, 2 ош
қошиқ далачой (зверобой) ва 4 ош қошиқ майдаланган калина (оддий
бодрезак ёки чингиз) пўстлоғига совуқ сув қуйилади ва паст оловда
милтиллатиб 30-40 дақиқа қайнатилади. Қайнатмани 2 қават докадан
ўтказгандан сўнг, овқатдан олдин 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилади.
Овқат хазм қилишга ёрдам берадиган 3-таркибни тайёрлаш учун 1 ош
қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ далачой (зверобой) ва 1 ош қошиқ бўйимодарон
ўсимлиги (тысячелетник) яхшилаб майдаланади ва аралаштирилиб, устидан
қайнаган сув қуйилади. Идишнинг усти қопқоқ билан ёпилиб, 1 соат ўраб
қўйилади. Сўнгра уни 2 қават докадан ўтказиб, овқатдан олдин кунига 3
маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.
Шунга ўхшаш 4-таркибни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ алоэ, 1 ош
қошиқ примула ва 1 ош қошиқ зарчава (зарчуба ёки чистотель) ларни
яхшилаб майдалаб, устига қайноқ сув қуйилади ва 15-20 дақиқа сув
ваннасига қўйилади. Ундан сўнг дамламани 2 қават докадан ўтказилади ва
овқатдан 30 дақиқа кейин 100 мл дан кунига 2 маҳал ичилади.
Шу мақсадларда ишлатиладиган 5-таркибни тайёрлаш учун 1 ош
қошиқ алоэ ҳамда 1 ош қошиқ янги зарчава (зарчуба ёки чистотель) ларнинг
шарбати олинади ва унинг 1 томчисини ярим стакан қайнатилган сувга солиб
овқатдан 15 дақиқа олдин кунига 2 маҳал қабул қилинади. Муолажа 7 кун
давом этиши керак.
Овқат хазм қилиш тизимини яхшилашнинг 6-таркибини тайёрлаш
учун 1 ош қошиқ алоэ, 3 чой қошиқ зарчава (зарчуба ёки чистотель), 1 ош
қошиқ Тирноқгул (Календула лекарственная, Ноготки) ва 150 мл медицина
спиртлари аралаштирилади ва қоронғи ҳамда салқин жойда 3-4 хафта
сақланади. Сўнгра бу аралашма фильтрланади ва дамламадан 10 томчисини
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
30
ярим стакан қайнатилган сувга солиниб, кунига 2 марта ( эрталаб ва
кечқурун) ичилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |