Турли хил этиологияли гепатитлар ва А ҳамда В вирусли гепатит
касаллигидан сўнг қуйидаги гиёҳлардан тайёрланган дамлама ичиш тавсия
этилади:
Газандаўт, Қичитқиўт барглари (Крапива двухдомная, листья) – 2
қисм
Қалампир ялпиз барглари (Мята перечная, листья) – 2 қисм
Тирноқгул гуллари (Ноготки лекарственные, цветки) – 2 қисм
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
47
Мойчечак гуллари (Ромашка аптечная, цветки) – 2 қисм
Бўйимодарон гиёҳи (Тысячелистник азиатский, цветки) – 3 қисм
Наъматак мевалари (Шиповник коричный, плоды) – 4 қисм
Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 4 қисм
Оқ қайин барглари, баҳоргиси (Береза повислая, листья,
заготовленные весной) – 3 қисм
Валодушка гиёхи (Валодушка многожилковая, трава) – 6 қисм
Пашмоқ ёки қизилқонўт барглари (Кипрей узколистный, листья) – 3
қисм
Себарга гуллари (Клевер луговой, цветки) – 3 қисм
Бу гиёҳлар аралашмасининг 2 ош қошиғини термосга солинг ва устидан
0,5 литр қайноқ сув қуйиб, 6-8 соат дамлагандан сўнг, фильтрланг.
Дамламани овқатланишдан 20-30 дақиқа олдин кунига 4 маҳал ярим
стакандан ичиш тавсия қилинади. Даволаниш касалнинг аҳволига боғлиқ
равишда 2-3 ой давом этиши мумкин. Сариқ касалга чалинганда кунига 2-3
маҳал Мойчечак гуллари (Ромашка аптечная, цветки) қайнатмаси билан
иссиқ клизмалар қилиш ичакларни шлаклардан тозалаб, беморнинг аҳволини
яхшилаш учун ҳизмат қилади.
Сариқ касаллигини даволаш учун қуйидаги шифобахш гиёҳлардан
тайёрланган қайнатма ҳам фойда беради:
Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 1 қисм
Игир гиёҳи илдизи (Аир, корень) – 1 қисм
Ўлмасўт, Бўзноч гиёҳи (Бессмертник) – 1 қисм
Ушбу таркибнинг 1 ош қошиғини 1 стакан сувга солиб, 5 дақиқа
қайнатилади ва фильтрланиб, овқатдан олдин кунига 3-4 маҳал ярим
стакандан ичилади.
Ўткир гепатитда эса қуйидаги таркибдаги гиёҳлар ёрдам беради:
Зиғир уруғи (Лен посевной, семья) – 1 қисм
Қалампир ялпиз гиёҳи (Мята перечная, трава) – 2 қисм
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
48
Жағ-жағ ёки Чўпонжилди гиёҳи (Пастушья сумка, трава) – 2 қисм
Буйрак чойи гиёхи (Почечный чай, трава) – 4 қисм
Бўйимодарон гиёҳи (Тысячелистник обыкновенный, трава) – 3 қисм
Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 5 қисм
Ўлмасўт ёки Бўзноч гиёҳи гуллари (Бессмертник песчаный, цветки) – 6
қисм
Асарун ёки Ёввойи нордин гиёҳи (Копытень европейский, трава) – 3
қисм
Наъматакнинг майдаланган мевалари (Шиповник коричный, толченые
плоды) – 5 қисм
Барча гиёҳларни кўрсатилган миқдорда олиниб, майдаланиб, яхшилаб
аралаштирилади. Хар куни кечки пайт бу гиёҳлар аралашмасининг 2 ёки 3
ош қошиғини термосга солиб, устидан 0,5 литр қайноқ сув қуйилади ва
эртаси куни эрталаб барча дамламани фильтрланиб, овқатдан 20-30 дақиқа
олдин иссиқ холда 3-4 га бўлиб ичилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |