 Гиёҳларнинг халқ табобатида қўлланилиши


Алоэ ёрдамида ошқозон-ичак касалликларини даволаш



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/73
Sana21.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#62453
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73
Bog'liq
Dorivor oʻsimlik

Алоэ ёрдамида ошқозон-ичак касалликларини даволаш 
Қайда кўрсанг кўнгли синиқ, малҳам бўлгил,
Андоқ мазлум йўлда қолса ҳамдам бўлгил.
Рўзи маҳшар даргоҳига маҳрам бўлгил,
Мануманлик халойиқдин қочдим мано. 
Ахмад Яссавий. 
 
Алоэ (сабур) иштаҳа очувчи ва овқат хазм бўлишига ёрдам берувчи 
воситалар жумласига киради. У овқат хазм қилишни бузмайди ва инсон унга 
кўникиб қолмайди. Табиблар овқат хазм қилиш издан чиққанда беморга 
алоэнинг янги сиқиб олинган шарбатидан (ёки сабурдан) кунига 2-3 маҳалдан 
8-10 томчидан ичишни тавсия қилишган.
Овқат хазм бўлишини яхшилаш учун қуйидаги 1-таркиб ишлатилади: 
1 ош қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ девясил илдизи (сариқ андиз ўсимлиги), 2 ош 
қошиқ ток барги, 4 ош қошиқ далачой гуллари (зверобой ўсимлиги) ва 1 литр 
сув. Буларнинг барчаси аралаштирилади ва устига қайнаган сув қуйилиб, 15-
20 дақиқа қайнатилади. Сўнгра совутилиб, 2 қават докадан ўтказилади ва 


Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun 
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa 
29 
овқатдан бир неча дақиқа олдин 0,5 стакандан кунига 3 маҳал ичилади. Агар 
қайнатмани овқатдан олдин ичишнинг иложи бўлмаса, у холда уни овқат 
ейиш оралиқларида ичилади. Аммо қайнатмани овқатдан кейин қабул қилиб 
бўлмайди, чунки бунда унинг таъсири бўлмайди. 
Худди шундай 2-таркибни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ алоэ, 2 ош 
қошиқ далачой (зверобой) ва 4 ош қошиқ майдаланган калина (оддий 
бодрезак ёки чингиз) пўстлоғига совуқ сув қуйилади ва паст оловда 
милтиллатиб 30-40 дақиқа қайнатилади. Қайнатмани 2 қават докадан 
ўтказгандан сўнг, овқатдан олдин 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилади.
Овқат хазм қилишга ёрдам берадиган 3-таркибни тайёрлаш учун 1 ош 
қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ далачой (зверобой) ва 1 ош қошиқ бўйимодарон 
ўсимлиги (тысячелетник) яхшилаб майдаланади ва аралаштирилиб, устидан 
қайнаган сув қуйилади. Идишнинг усти қопқоқ билан ёпилиб, 1 соат ўраб 
қўйилади. Сўнгра уни 2 қават докадан ўтказиб, овқатдан олдин кунига 3 
маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.
Шунга ўхшаш 4-таркибни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ алоэ, 1 ош 
қошиқ примула ва 1 ош қошиқ зарчава (зарчуба ёки чистотель) ларни 
яхшилаб майдалаб, устига қайноқ сув қуйилади ва 15-20 дақиқа сув 
ваннасига қўйилади. Ундан сўнг дамламани 2 қават докадан ўтказилади ва 
овқатдан 30 дақиқа кейин 100 мл дан кунига 2 маҳал ичилади. 
Шу мақсадларда ишлатиладиган 5-таркибни тайёрлаш учун 1 ош 
қошиқ алоэ ҳамда 1 ош қошиқ янги зарчава (зарчуба ёки чистотель) ларнинг 
шарбати олинади ва унинг 1 томчисини ярим стакан қайнатилган сувга солиб 
овқатдан 15 дақиқа олдин кунига 2 маҳал қабул қилинади. Муолажа 7 кун 
давом этиши керак.
Овқат хазм қилиш тизимини яхшилашнинг 6-таркибини тайёрлаш 
учун 1 ош қошиқ алоэ, 3 чой қошиқ зарчава (зарчуба ёки чистотель), 1 ош 
қошиқ Тирноқгул (Календула лекарственная, Ноготки) ва 150 мл медицина 
спиртлари аралаштирилади ва қоронғи ҳамда салқин жойда 3-4 хафта 
сақланади. Сўнгра бу аралашма фильтрланади ва дамламадан 10 томчисини 


Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun 
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa 
30 
ярим стакан қайнатилган сувга солиниб, кунига 2 марта (эрталаб ва 
кечқурун) ичилади.

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish