Маржон дарахтининг янги узилган меваларидан сироп тайёрлаш
Эй беҳабар, Худо томон югурмадинг,
Дунё харом, андин кўнгул совутмадинг.
Нафсдин кечиб, Оллоҳ сари тўлғонмадинг,
Бу нафс учун зору хайрон бўлдим мано.
Ахмад Яссавий
Бу сироп худди юқорида тавсиф этилган алоэ сиропи тайёрлаш
технологияси сингари тайёрланади, фақат бу ерда алоэ шарбати ўрнига 300
грамм маржон дарахти мевалари шарбати ишлатилади. Тайёр сиропни
қоронғи ва салқин жойда сақланади.
Бу сиропни ичгандан 10 дақиқа кейин қуйидаги аралашмадан
тайёрланган қайнатмадан 75 грамми ичилади:
Чойўт (Зверобой продырявленный) – 40 грамм
Оқ акация гуллари (Белая акация, цветки) – 40 грамм
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
22
Тоғ қуддуси гиёхи (Буквица лекарственная) – 40 грамм
Роберт герани (Герань Роберта) – 40 грамм
Газакўт ёки Парпигул (Горечавка крестовидная) – 40 грамм
Ширчой гиёҳи (Гравилат городской, трава) – 40 грамм
Ўрмон қулупнайи ёки Ертут (Земляника лесная) – 40 грамм
Молдава илонбоши гиёхи (Змееголовник молдавский) – 50 грамм
Тирноқгул (Календула) – 40 грамм
Себарга (Клевер луговой) – 40 грамм
Котовник кошачий гиёхи (Котовник кошачий, трава) – 50 грамм
Қалампир ялпиз гиёҳи (Мята перечная) – 40 грамм
Қирққулоқ (Папоротник – листовик обыкновенный) – 50 грамм
Сариқ халила гиёхи (Репешок аптечный, трава) – 50 грамм
Мойчечак гуллари (Ромашка, соцветия) – 40 грамм
Синеголовник плосколистный гиёхи (Синеголовник плосколистный,
трава) – 50 грамм
Қизилтасма ёки, Бўзноч (Спорыш) – 40 грамм
Арчагул барглари (Толокнянка, лист) – 40 грамм
Кийикўти ёки Тоғжамбил (Чабрец) – 40 грамм
Бу гиёҳлар майдаланиб, яхшилаб аралаштирилади ва ундан 4 ош
қошиғининг устига қайнаб турган сув қуйилиб, паст оловда 20 дақиқа
милтиллатиб
қайнатилади. Сўнгра
хона хароратигача
совутилиб,
фильтрланади ва шундай кейин истеъмол қилиш мумкин бўлади. Қайнатмани
салқин ва қоронғи жойда 3 суткадан ошиқ сақлаб бўлмайди (шунинг учун ҳар
3 кунда янгиси тайёрланиши зарур).
Бу қайнатмадан ташқари, нонуштада кичик хўпламлар билан қуйидаги
доривор аралашма ичилиши тавсия қилинади:
Ўрик гуллари – 0,5 чой қошиқ
Олча гуллари – 0,5 чой қошиқ
Нок гуллари – 0,5 чой қошиқ
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
23
Олма гуллари – 0,5 чой қошиқ
Ўрмон қулупнайи ёки Ертут гуллари (Земляника лесная, цветы) –
0,5 чой қошиқ
Газандаўт ёки Қичиқўтнинг майдаланган барглари (Крапива, порошок
листьев) – 1 чой қошиқ
Наъматак гуллари (Шиповник, порошок цветков) – 0,5 чой қошиқ
Битта тухум сариғи (Куриное яйцо - один желток)
Бир ош қошиқдан янги тузсиз сариёғ, тоза асал ва гул чанги
Барча таркибий қисмларни яхшилаб аралаштириб, устига бир стакан
иссиқ сут ёки тоза сув қўшиб ичилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |