 Гиёҳларнинг халқ табобатида қўлланилиши



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/73
Sana21.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#62453
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73
Bog'liq
Dorivor oʻsimlik

 
 
 
 


Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun 
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa 
18 
 
Ўпканинг лимфогранулематозида 
Сочи соқол хўб оқарди кўнглум ярим, 
Рўзи маҳшар раҳм этмасанг холим забун.
Сенга аён амалсизман, кўпдир гуноҳ,
Жумла малак ёзувларим билди, дўстлар. 
Ахмад Яссавий 
 
Бу касалликда қуйидаги таркибдан иборат доривор воситалардан 
фойдаланиш тавсия этилади: 

Алоэ шарбати – 300 грамм 

Табиий қизил узум виносининг 700 граммига 100 грамм оқ қайин 
куртаклари солиниб, 1,5-2 ой сақланади ва ишлатилади 

400 грамм тоза асалга 1 ой давомида 100 грамм янги узилган тирноқгул 
гулбарглари 
(Календула 
лекарственная, 
лепестки
солиниб,
ишлатилади 
Ушбу таркибий қисмларни ёғоч қошиқ билан яхшилаб аралаштирилади ва 
вақти-вақти билан аралаштириб турган холда қоронғи ҳамда салқин жойда 1 
ҳафта сақланади. Тайёр дорини овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 маҳал 1 
ош қошиқдан ичилади. Бир ой танаффус қилгандан сўнг, даволаш сеансини 
яна қайтариш мумкин. Йилига 3-4 даволаниш курси тавсия этилади.
Бундан ташқари, кунига 2-3 марта 10-15 дақиқа давомида майдаланган 
саримсоқпиёз хидлаш ва кечқурунлари эса 5-10 дақиқа валериана илдизи 
қайнатмасини ҳидлаш тавсия этилади. Бу муолажаларни бошни одеялга ўраб 
олган холда қилинади.
Даволанишнинг биринчи ҳафтасида овқатланишдан 1 соат олдин 
кунига 3 маҳал 1 ош қошиқ чойўт ёғини 15-20 дақиқа давомида шошмасдан 
сўриш керак бўлади. Кейин ёғни туфлаб ташлаб, оғизни чойўтнинг иссиқ 
дамламаси билан яхшилаб чайилади. Бу ишни касаллик вақти-вақти билан 
кучайса ҳам беморнинг холати яхшиланмагунча қадар қайтаравериш лозим.
Баҳорда кўп миқдорда қоқиўт (момоқаймоқ), медуница ўти, баргизуб 
(зуптурум), газандаўт (қичиқўт), наврўзгул ўтлари ейилади. Баҳорда улардан 
кўпроқ миқдорда тайёрланиб, бошқа фаслларда гиёҳлар майдаланиб, овқатга 
қўшилади. Қишда эса ҳар куни олма ва ўрик туршаги, ёзда шафтоли, ўрик, 
олхўри, олча, гилос, крыжовник хамда бошқа мева ва сабзавотлар ейилади. 


Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun 
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa 
19 
Хар куни тушликдан кейин 50 граммдан қуйидагича тайёрланган вино 
настойкаси ичилади - ярим литрли олтита бутилкаларни алохида холда 
қуйидаги гиёҳлар билан тўлдиринг: 

Олма гуллари 

Ўрик гуллари 

Таволга гуллари (Таволга вязолистная, цветки) 

Чойўт гуллари (Зверобой продырявленный, цветки)

Ертут гуллари (Ўрмон қулупнайи, земляника) 

Тирноқгул гуллари (Календула, цветки) 
Гиёҳлар солинган хар бир бутилкага 350 граммдан яхши табиий вино 
қуйиб, вақти-вақти билан чайқатиб турган холда салқин жойда сақланг. 
Сўнгра уларнинг барчасини фильтрлаб, бир-бирига аралаштириб юборинг. 
Тайёр доривор винолар аралашмасини (вино настойкасини) қоронғи ва 
салқин жойда сақлаб, керакли пайтда ичинг.
Маржон дарахти ёки ўти мевалари (Плоды бузины травянистой) дан 
сироп тайёрланг. Бунинг учун меваларни оқар сувда яхшилаб ювинг, 
қуритинг ва шиша банкага қаватма-қават қилиб солинг. Мева қатламлари 
орасига тоза асалдан солинг. Банканинг устини ёпиб, уни 3-4 ҳафта қоронғи 
ва салқин жойда сақлагандан сўнг, сиропни бошқа идишга қуйиб олиб, 
меваларни ҳам сиқиб шарбатини олинг. Энди бу сиропнинг 400-500 граммига 
1 литр тоза вино қўшинг ва ҳар куни тушликдан сўнг 50 граммдан ичинг.

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish