“ фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қЎллаб-қувватлаш йили”


Мақсад. Комплекс таъсирга эга бўлган, “Callisia fragrans” ўсимлигининг фитокимёвий  таркибини ўрганиш.  Тажриба қисми



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/299
Sana22.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#102084
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   299
Bog'liq
75-талабалар-илмий-жамияти

Мақсад. Комплекс таъсирга эга бўлган, “Callisia fragrans” ўсимлигининг фитокимёвий 
таркибини ўрганиш. 
Тажриба қисми. Қуруқ экстракт олиш. Ҳомашё сифатида уй шароитида ўстирилётган 
ўсимликнинг ер устки қисми олинди. Маҳсулот майдаланди ва шарбати ажратиб олинди. 
Қолдиқ эса 40% ли спирт билан 3 кун давомида экстраксия қилинди. Экстракт йиғилиб (900 
мл) роторли қуритгич ёрдамида дастлаб спирт ҳайдаб олинади. Сўнг сувли қисмини
хлорафиллда тозалаш мақсадида хлороформ билан экстракция қилиб олинди. 


Тозалаб олинган сувли ажратма қуруқ қолдиқ қолгунча роторли буғлатгичда қурутилди. 
Қуруқ қолдиқ фарфор идишига солиниб, бир кунга қолдирилди. Сўнг майда кукун ҳолига 
келгунча қуритиш шкафида 60°C да қурутиб майдаланади. 
Фитокимёвий таҳлил. Экстракт фитокимёвий скрининги қуйидаги бирикмалар бўйича 
ўтказилди: сапонинлар, гликозидлар, полиуронидлар, алкалоидлар, антреценозидлар, 
флаваноидлар, стеринлар ва тритерпенлар, оқсиллар. 
Сапонинлар: 2 мл экстракт 5 мл тозаланган сув қўшиб, аста чайқатилади ва 10 дақиқа 
давомида йўқолмайдиган кўпик ҳосил бўлиши, сапонинлар борлигидан далолат беради. 
Гликозидлар: экстрактнинг сирка кислотадаги эритмаси бир неча томчи FeCl
3
ва 
концентрланган сулфат кислота қўшиб, ранги кузатилади. Иккинчи қаватга туташ жойида 
қизил-қўнғир ранг, юқори қавати эса кўк –яшил ранггга бўялиши керак. 
Полиуранид: 10 мл ацетон 2 мл экстракт қўшилади. Чўкма ҳосил бўлиши полиуранид ҳосил 
бўлишини билдиради. 
Алкалоидлар: 20 мл спиртли экстракт қуруқ қолдиқ қолгунча сув ҳаммомида буғлатилади. 
Экстракт 5 мл 10% ли HCl ва CHCl
3
қўшилади. Сувли қатламга концентрланган NH
3
қўшиб, 
pH 
оралиғи 8-9 га келтирилади. Сўнг эритма ажратиш воронкасида ажратиб олинади. 
Хлороформли ажратма қуюлгунча учирилади. Капиллярда олиб фильтр қоғозга томизилади 
ва устига Драгендорф реактивидан томизилади.
Антраценозидлар: 4 мл экстракт 2 мл бўлгунча концентрланади. 2 мл 25 % ли NH
3
эритмаси 
қўшиб чайқатилади. Ишқор қаватида қизил олча ранг ҳосил бўлиши антраценозид агликони 
борлигидан далолат беради. 
Стерин ва тритерпенлар: 10 мл экстракт қуруқ қолдиқ қолгунча учирилади. Қолдиқ 0,5 мл 
сирка альдегиди билан эритилади ва 0,5 мл CHCl
3
қўшилади. Пипетка ёрдамида 2 мл 
концентрланган сульфат кислота пробирканинг пастки қисмига қўшилади. Икки қатлам 
туташган жойда қўнғир-қизил ёки бинафша ранг ҳосил бўлиши стеринлар ва тритерпенлар 
мавжудлигини кўрсатади. 
Оқсиллар: 1 мл экстракт 1 мл 5% CuSО
4
ва 1% 1мл NaOH қўшилади. Тўқ яшил ранг ҳосил 
бўлиши ижобий натижа ҳисобланади. 
Тадқиқот натижалари: Callisia fragrans қуруқ экстрактининг фитокимёвий таҳлили 
натижасида ўсимлик таркибида гликозид, полиуронид, флавоноид, стерин ва тритерпенлар 
мавжудлиги аниқланди. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish