Ишнинг
долзарблиги:
Суд
кимё
амалиётида
пестицидлар
билан
заҳарланишларкузатилди. Каратэ савдо номи билан ишлаб чиқариладиган синтетик
пиретроидларга оид пестицидлар бугунги кунда республика қишлоқ хўжалигида кенг
кўламда қўлланилади.
Каратэ
лямбда-цигалотрин
(z)-(1R)-цис-3-(2-хлор-3,3,3-трифтор-пропенил)-2,2-
диметилциклопропан карбон кислотасининг (s) альфа-циано-3-феноксибензил эфири
ҳисобланади
Лямбда-цигалотрин рангсиз, ҳидсиз кристалл модда. Сувда ёмон, органик эритувчиларда
яхши эрийди.таъсири бўйича кенгспектрга эга бўлган инсектицид ҳисобланиб, қишлоқ
хўжалигида ўсимлик, дарахт ва буталарни зараркунандалардан ҳимоя қилиш ҳамда
меваларни дезинфекция қилиш учун фойдаланилади.
Ушбу моддалар билан заҳарланганда бош оғриғи ва айланиши, чарчаш, қайт қилиш, қоринда
оғриқ, ҳушдан кетиш, асабийлашиш, кўз кўриш фаолиятинингбузилиши, аллергик
реакциялар ҳамда баъзан клиник ўлим ҳолати кузатилади. Бу пестицидлардан фойдаланишда
эҳтиётсизликка йўл қўйилиши натижасида суд кимё амалиётида заҳарланиш ҳолатлари учраб
турибди. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман суд тиббий экспертизасидан Тошкент
вилоят суд тиббий экспертиза бюроси кимё бўлимига 2017 йил 12 июлда бехосдан 0,5 литр
пластмасса идиш ичидаги суюкликни истеъмол килиб вафот этган«Ш.Ф» мурдаси
келтирилди.
Мурда
ички
аъзолари
текширувга
олинди.
Ашёвий
далил
сифатида«Ш.Ф.»мурдасиёнидан топилган 0,5 литрли пласмасса идиш тақдим этилди.
Ишнинг мақсади:Каратэ пестицидини юпқа қатлам хроматографияси усулида таҳлил
қилиш.
Тадқиқот услуби ва материаллари: Мурданинг ички аъзоларидан ичак, жигар, ошқозондан
20 галоҳида-алоҳида олиниб майдаланди ва ҳажми 500 мл бўлган конуссимон колбага
солинди. Колбагаобъектни усти ойна қават ҳосил бўлгунча бензол қуйилиб, 20 минут
давомида механик чайқатгичда чайқатилди. Кўрсатилган вақт ўтгач бензол қавати сузиб
олинди ваажратма сувсизлантирилган натрий сульфат тузи саклаган фильтр коғозидан
ўтказилди.Фильтратни қуритгич шкафида органик эритувчинибуғлатиш учун қолдирилди.
Куруқ қолдиқ этил спиртида эритилиб, хроматографик таҳлил ўтказилди. ЮҚХ усулида
таҳлилни олиб бориш учунКСК маркали силикагел пластинкасининг старт чизиғининг
биринчи нуқтасига шиша капилляр ёрдамида таркибида 1 мкг/мл каратэ пестицидининг
стандарт намунаси сақлаган сувлиэритмасидан 0,1 мл томизилди, ундан 1,5 см оралиғида
эса спиртли эритма, сўнгра 1,5см оралиғида мурда ёнидан топилган идишдаги номаълум
суюқликдан 0,1мл томизилиб хона ҳароратида қуритилди. Пластинкалар бир неча органик
эритувчилар аралашмаси қуйилган хроматографик камераларга туширилиб эритувчилар
аралашмаси 10 см баландликка кўтарилишига қадар қолдирилди. Эритувчилар ва уларнинг
аралашмаси финиш чизиғига етганида пластинка камерадан олиниб, хона ҳароратида
қуритилди. Тажрибани олиб боришда хроматографик пластинкаларда модданинг кўтарилган
жойини аниқлаш мақсадида турли хил очувчи реактивлардан фойдаланилди
Do'stlaringiz bilan baham: |