“ даволаш иши


Дозиметрия тушунчаси ва уни аниқлаш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/73
Sana23.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#121599
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73
Bog'liq
6.2-umumij-YAAA-1-kuchma

Дозиметрия тушунчаси ва уни аниқлаш 
Фотодинамик терапия даставвал юза зарарланишларни даволаш учун 
тавсия этилган эди, бироқ усул чуқурроқ тўзилмаларни хам даволашда 
қўллана бошланди.ФДТ ѐруғлик нурланиш манбалари ва уни тўқимага 
етказиб бериш усулларини мукаммаллаштириш йўллари орқали ривожланди.
ФДТ дозиметриясининг мохияти таъсир кўрсаткичлари ва механизмларига 
асосланган асосий моделларни ўз ичига олади. Даволаш режалари ва 
дозиметрия мохияти даволаш вазифалари хамда патологик ўчоқнинг 
локализациясидан келиб чиқиб белгиланади.
Ёруғлик дозиметрияси замонавий технологиялардан фойдаланган 
холда радиологик принципларга кўра режалаштирилади. 
Онко-радиологияда доза тўқиманинг биологик жавобини аниқлаган 
холда, энергетик тавсифлар тахлиллари, шунингдек, кислороднинг 
ажралишининг кучайтирувчи ѐки сусайтирувчи омилларни ўрганиш орқали 
шакллантирилган физик ва радиологик кўрсаткичларга биноан аниқланади. 
ФДТ асоси фотокимѐвий реакция хисобланади: фотон, фотосенсибилизатор 
ва кислород. Кейинчалик эса у биологик жавоб билан кечувчи цитотоксик 
таъсир билан намоѐн бўлади. 
__________________________ 
1. 
Star, W., M. "Diffusion Theory of Light Transport." Optical-thermal response of laser-irradiated tissue, A. J. 
Welsh and M. J. C. van Gemeert, eds., Plenum, New York, рр.131-205. 
2. 
Star, W. M.: "The Relationship between Integrating Sphere and Diffusion-Theory Calculations of Fluence 
Rate at the Wall of a Spherical Cavity." Phys. Med. Biol., Vol 40, No 1, 2014, 
pp. 1-8. 


30 
ФДТнинг биологик дозаси чин цитотоксик таъсир ѐки синглет 
кислороднинг ажралиши билан аниқланиши керак, лекин клиникада ушбу 
кўрсатқичларнинг хақиқий миқдорий ўлчовини аниқлашнинг имкони йўқ. 
Реакция мониторингини даволаш вақтида ѐки таъсир кўрсатилгандан сўнг 
пайдо бўлувчи цитотоксик самарага қараб аниқлаш афзалроқдир. 
Фотодинамик реакция қисқа вақт оралиғида кечади ва биологик самара 
(тўқималар шишининг эрта белгилари ѐки томирдаги ўзгаришлардан 
ташқари) 
дархол 
намоѐн 
бўлмайди. 
Биологик 
жавоб 
ўрнига 
фотосенсибилизатор 
флуоресценциясига 
асосланган 
моделлардан 
фойдаланиш мумкин. Тўқима жавобининг кўпгина моделлари ѐруғлик 
нурланишининг физик кўрсаткичлари: эффектив дозада критик энергияга 
асосланган. Шу каби моделларда кислородга бўлган талабни назорат қилиш 
имконияти мавжуд, аммо ушбу жараѐн анча мураккаб бўлиб, бунинг учун 
махсус гипербарик кислородли камералардан фойдаланилади.
Чуқурроқдаги тўқималарни даволаш нурланиш манбаи ва препарат 
миқдорига боғлиқ бўлади. Шу билан бирга кислород даволашнинг бошида
юқори фаолликда бўлади, унинг талаб тезлиги эса ѐруғлик оқими ѐки 
фотонлар билан аниқланади (масалан, агар кислороднинг камайиши тезда 
содир бўлса, ФДТ реакцияси секинлашади). Бундан ташқари, агар биологик 
дозада ФДТ кислород талаби билан боғлиқ бўлса, фотон энергияси ва 
ѐруғлик нурланиши интенсивлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлади.
Цитотоксик субстрат хосил бўлишига олиб келувчи фотокимѐвий реакция 
квант самара хисобланади ва шу тарзда у кучланишга эмас, балки фотонлар 
зичлигига боғлиқ бўлади. Кучланишни ўлчаш фотонларни хисоблашга 
нисбатан кўпроқ қўлланилади, шунга кўра энергия зичлиги ва кучланиш 
атамаларидан фойдаланилади. Амалиѐтда бу тўқимага хусусан, терига 
максимал тарзда рухсат этилган таъсирни бахолаш учун фойдаланилувчи
бирликларга мос келади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish