Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Зоометеорологик кўртсаткичлар ва шароитлар



Download 10,78 Mb.
bet188/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

14.15. Зоометеорологик кўртсаткичлар ва шароитлар
ҳақида умумий тушунча.
Зоометеорологияга ҳозирги замон нуқтаи назаридан ёндошсак, бу илмий йўналишга ўтган асрнинг 50-70 йилларида Федосеев, Конюхов, Чекрес, Даниелов ва Л.Н. Бабушкин ва И.Г. Грингофлар асос солдилар. Ўзбекистон шароитида зоометеорологияга оид илмий-амалий ишларни О.Л. Бабушкин, Т.Е Сумочкина ва Т.М. Мухторовлар томонидан кейинчалик амалга оширилди. Уларнинг тезкор амалиётда фойдаланилаётган расмий ҳужжатлари ва илмий ишлари чорвачиликка хизмат қилишда фойдаланилмоқда.
Зоометеорология - қишлоқ хўжалик метеорологияси фанининг бўлими бўлиб, метеорологик шароитларнинг қишлоқ хўжалик ҳайвонларига таъсирини ўрганади. Унинг вазифаси чорвачилик учун аҳамиятга эга бўлган қишлоқ хўжалик ҳайвонларини очиқ яйлов шароитида боқишни бошқариш усулларини яратишдир. Метеорологик шароитларни, қоракўл қўйларни қўзилатиш, жунини қирқиш давридаги таъсирини соний жиҳатдан ўрганиш, уларнинг миқдорий такрорланиш тақсимотини харита-чизмаларда ифодалашдир.
Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини яйловда боқишга тегишли ҳудудларда метеорология ва агрометеорология станцияларининг ходимлари махсус жорий этилган «кўрсатма» асосида агрометеорологик ва зоометеорологик кузатишларни олиб борадилар. Махсус кузатишлар орқали об-ҳаво шароитлари ҳайвонлар ва улар озиқланадиган ўсимликларнинг ҳолатига таъсир этишини, чорва молларини баҳор ва кузда ўтлоқ тоғ олди ва тоғларга кўчириш, қоракўл қўйларнинг жунини олиш ва қўзилатиш даврида кескин совуқ тушиш, ем-хашак келтириш каби тадбирлар ҳақида маълумот йиғилади.
Зоометеорологик кўрсаткичлар ер устки қаватида физикавий жараёнлардаги шароитлар соний ифодаси ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг ҳаётий фаолиятида қувват ва массалараро алмашинув функцияси ҳисобланади.
Зоометеорологик кўрсаткичлар доимий эмас: улар ҳайвонларнинг тури, насли, жинси, ёши, семизлик даражаси, ем-хашакларнинг (сони ва сифатига) ва суғоришда сувнинг сифатига боғланган ҳолда ўзгаради.
Бундан ташқари зоометеорологик кўрсаткичлар йилнинг фаслига, об-ҳаво шароитларига, тупроқ қопламига, рельефга ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, ҳайвонларнинг нафас олиши уларнинг ҳолатини ўзига хос белгилайди ва қуёш радиацияси энергетик ёритилганлигига, ҳаво ва тупроқ ҳароратига, шамолга, сувнинг борлигига ва унинг сифатига, ҳамда ҳайвонларни узоқ масофага ҳайдаб борилишига боғлиқдир.
Зоометеорологик шароитлар - бу қишлоқ хўжалик ҳайвонларига маълум вақт чегарасида таъсир этувчи мажмуий метеорологик омиллар орқали тезкор ва тартибли тизим асосида чорвадорларга юзага келган ва кутилаётган гидрометеорологик ахборотларнинг таҳлили ва унинг қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ҳолатига ва чорвачиликда ўтказиладиган асосий хўжалик тадбирларга: чорва молларини ҳай-даш, жунини олиш, қўзилатиш давридаги ишларга таъсирини зоометеорологик таъминот орқали етказиб турилишидан иборатдир. Ахборот талабгорларнинг сўрови билан ҳам берилиши мумкин.
Зоометеорологияда зооценозлар муҳим аҳамиятга эга. Зоометеорологиянинг бўлимларидан бири - зооиқлимшунослик бўлиб, у қиш-лоқ хўжалик ҳайвонларига иқлимий шароитларнинг таъсирини ўрга-нади. Чорваларнинг гўшт, сут, жун ва бошқа маҳсулотларини кўпроқ олиш мақсадида аниқ ҳудудлар бўйича биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда ушлаб туришда мақбул бўлган иқлимий шароит даражасини аниқлайди.
Маълумки, барра майсалар ҳамма ёқни қоплаган эрта баҳорда, жазирама ёзда, салқин кузда ва қаҳратон қиш даврларида чорва моллари серқуёш ўлкамизнинг чўл, ярим чўл ва адиру-яйловларида боқи-лади. Молларнинг қишлови ва болалашининг мақбул шароитда ўтиши шу ўтлаётган ҳудуднинг об-ҳавосига ва озуқабоп ўтларнинг миқдори ва сифатига боғлиқ. Ҳудудларнинг ўтлоқ ва яйловлар об-ҳаво ва иқлим шароитларини билмаслик натижасида йилдан-йилга уларнинг ҳолати ва сифати ёмонлашиб кетиши мумкин. Ўсимлик ва ҳайвонларни иқлимлаштириш, совуқ ва иссиқ ҳароратларга, қурғоқ-чилик ва шўр шароитга чидамлилигини ошириш каби амалий масалаларни ҳал этишда агрометеорологик ва зоометеорологик кўрсаткич-лар керак бўлади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish