Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Синоптик харита. Об-ҳаво башоратлари ҳақида тушунча



Download 10,78 Mb.
bet122/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

10.5. Синоптик харита. Об-ҳаво башоратлари ҳақида тушунча.
Об-ҳаво хизмати.
Об-ҳаво инсонларнинг хўжалик фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади. Халқ хўжалигининг турли соҳаларида, жумладан қишлоқ хўжалигида турли ишларнинг муваффақиятли ўтказилиши об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Об-ҳавонинг қулай шароитларида экинлар яхши ўсади ва ривожланади, ноқулай шароитларида эса озми-кўпми зарарланади ёки жуда ноқулай об-ҳаво шароитида бутунлай нобуд бўлади. Шунинг учун об-ҳавонинг яқин кунларда қандай бўлишини, қишлоқ хўжалиги учун хавфли метеорологик ходисаларнинг рўй беришини олдиндан айтиш ёки башорат қилиш амалий аҳамиятга эга. Чунки қишлоқ хўжалиги учун хавфли атмосфера ҳодисалари кутилаётганлигидан хабар топган деҳқонлар, экинларни улардан сақлаб қолиш ёки уларнинг келтирадиган зарарини энг оз даражага туширишга доир тадбирларни қўллайдилар.
Халқ хўжалигининг бошқа турли соҳалари, масалан, авиация, темир йўл ва авто транспорт учун ҳам об-ҳавонинг яқин вақтда қандай бўлиши ҳақидаги маълумотлар зарур.
Бу ишни турли ҳудудларда жойлашган метеорологик станциялардаги ўлчаш натижаларига таяниб иш кўрадиган махсус ташкилот об-ҳаво хизмати бажаради.
Ҳозирги вақтда турли мамлакатлардаги, шу жумладан Ўзбекис-тондаги барча метеорологик станцияларда об-ҳаво элементларини мунтазам равишда келишилган муддатларда суткасига 8 мартадан ўлчаб борилади. Кузатишлар натижаларига доир маълумотларни тезлик билан марказий об-ҳаво бюросига (масалан, Ўзбекистонда барча метеорологик станциялар Тошкент зонал гидрометеорология марказига) радио ва телетайп орқали юборилади.
Метеорологик станциялардан Ўзгидрометга келадиган об-ҳаво ҳақидаги ҳар бир ахборотда ҳаво ҳарорати, ҳаво босими ва унинг кейинги уч соатдаги ўзгариши, шудринг нуқтаси, ўрта ва қуйи қават булутлари, шамол тезлиги ва йўналиши, ёғинлар жадаллиги ва тури, туман, кўринувчанлик узоқлиги ҳақидаги маълумотлар бўлади. Бу маълумотлар радио ва телеграф орқали сўз билан эмас, балки рақамлар ва белгилар – код билан юборилади. Ўзгидрометда барча метеорологик станциялардан келган Айни бир вақтдаги ўлчашларга доир маълумотларни метеорологик – мутахассислар шартли белгилар билан географик харитага туширадилар.
Шу тарзда метеорологик маълумотлар туширилган хариталарни синоптик хариталар деб юритилади. Бундай хариталарда метеорологик станциянинг географик ўрни кичкина доирача билан кўрсатилади. Агар бу доира қорага бўялган бўлса, бутун осмон булут билан қопланган бўлади. Бошқа маълумотлар ҳар бир метеостанция ўрни атрофида маълум тартиб билан жойлаштирилади.
Синоптик мутахассислар бу харитани таҳлил қилиб бирор кузатиш вақтида, масалан соат 1400 да айрим худудлардаги об-ҳавонигина эмас, балки Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги об-ҳавони билиб олиши мумкин.






Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish