# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
32
Асқар ИБРАЙМОВ
Бош прокуратура Академияси
электрон таълим бўлими катта прокурори
педагогика фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD)
М
АСОФАВИЙ ЎҚИТИШГА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
Мазкур мақолада масофавий ўқитишнинг умумий ва хусусий тамойиллари, замонавий ёндашувлари
халқаро тажрибалар асосида таҳлил қилинди ва ҳар бирининг мазмун-моҳияти анъанавий ўқитиш
моделларидан фарқлари очиб берилди ҳамда мазкур тамойиллар ва ёндашувлар асосида масофавий ўқитиш
курсларини самарали ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилди.
Калит сўзлар: масофавий ўқитиш, халқаро тажрибалар, тамойил, замонавий ёнлашувлар,
самарадорлик.
В данной статье основываясь на международном опыте проанализированы общие и частные принципы,
современные подходы к дистанционному обучению, раскрыта суть и сущность, отличительные от
традиционных моделей особенности каждой, также освещены специфические особенности эффективной
организации курсов дистанционного обучения на основе данных принципов и подходов.
Ключевые слова: дистанционное обучение, международный опыт, принцип, современные подходы,
эффективность.
This article, based on international experience, analyzes general and particular principles, modern approaches
to distance learning, reveals the essence and essence, which are different from traditional models, the features of each,
also highlights the specific features of the effective organization of distance learning courses based on these principles
and approaches.
Key words: distance learning, international experience, principle, modern approaches, efficiency.
Масофавий ўқитишда дидактик тамойиллар – умумий мақсади ва қонунларига мувофиқ ўқув
жараёнининг мазмунини, ташкилий шакллари ва услубларини белгилаб берувчи асосий қоидалар
ҳисобланади. Масофавий ўқитиш тизими ривожланиши билан тамойилларнинг ўзига хос муҳим
жиҳатлари, функциялари ва бошқа хусусиятлари ўзгариб боради. Масофавий ўқитишнинг умумий ва
хусусий тамойилларини аниқлаштириш ва уларнинг мазмун-моҳиятини анъанавий ўқитишдан
фарқли равишда очиб бериш бўйича халқаро тажрибаларда етарлича тадқиқотлар олиб борилган
[1, 2, 3, 4, 5, 6, 7].
Таълимда мавжуд бўлган умумий педагогик-психологик тамойиллар сифатида илмийлик,
тушунарлилик, онглилик ва фаоллик, мустаҳкамлик, тизимлилик ва изчиллик, муаммолилик,
диалоглилик ва амалиётга йўналганлик тамойиллари масофавий ўқитиш учун ҳам хос бўлган
тамойиллар ҳисобланади ва уларга яна қуйидагиларни масофавий ўқитиш учун умумий жиҳатдан
хизмат қиладиган тамойиллар сифатида киритиш мумкин [3, 5].
Do'stlaringiz bilan baham: