# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
136
Аналитик - таълим ва тарбия жараёни мазмуни, моҳияти, сабаб-оқибат алоқадорлигини ташкил
қилиш, педагогик тажрибани таҳлил этиш, умумлаштириш ва баҳолаш.
Прогностик - илмий асосланган мақсадларни белгилаш ва таълим-тарбия тизимини
ривожлантириш стратегияларини белгилаш;
Ташкилий – янги педагогик технология, инновацион шакл ва воситаларни ишлаб чиқиш; -
педагогик тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш;
Таълим ва маорифни юксалтириш, миллий ғояни рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга
етказиш - давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири. Бу улуғвор вазифларни амалга ошириш
учун 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IХ сессиясида, педагогика
фани учун қонуний замин бўлган “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”
қабул қилинди ва бу норматив ҳужжатларда жамиятда камол топаётган ёш авлод тарбиясига,
ўқитувчи касбини эгаллаган шахсларга катта эътибор қаратилди.
“Таълим менежменти”нинг вазифалари жаҳон таълим амалиётида бошқарувнинг самарали
усулларини ўрганиш, танлаш, интеллектуал, моддий ва молиявий ресурсларни сафарбар қилиш
масалаларини таҳлил қилишдан иборат.
Бугунги кунда менежментда, иккита йўналиш: тижорат ва иқтисодий ёки, ташкилий-техник ва
психологик-педагогик (инсон ресурсларини бошқариш, пировард мақсадга эришиш учун жамоани
ташкил этиш) етакчилик қилишини инобатга олиб, таълим менежменти фақат ўзига хос бўлган
хусусиятларга ва қонуниятларга эга эканлигини қайд этиш лозим.
М.А.Юлдашев ўзининг “Халқ таълими ходимларининг малакасини оширишда таълим сифати
менежментини такомиллаштириш” мавзусида ёзган докторлик диссертациясида “сифат” тушунчаси
турлича, баъзан бир-бирига зид маънода талқин қилинади, яъни педагогика фанида у: бир предмет
ёки ҳодисани бошқасидан фарқловчи муҳим аҳамиятга эга бўлган белгилар, хусусиятлар, ўзига
хосликлар; шунингдек, у ёки бу хусусият, қадр, яроқлилик даражаси, маънавий-ахлоқий категория
(сифатли = мукаммал) ёки соф иқтисодий тушунча каби талқин этилади» [1] -деб ёзади. Олим
тадқиқот ишида “сифат” категориясига таъриф берар экан, уни – “корхона ва ташкилот, шу
жумладан, таълим муассасаларининг мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида ички ва халқаро бозорда
маблағ сарфлашнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолаётгани бутун дунёда сифатни таъминлаш
муаммоларига эътиборнинг ошиб боришига сабаб бўлмоқда” [1], - деган фикрни баён қилади.
Дархақиқат, таълим сифати таълимнинг натижавийлиги, давлат, жамият, шахс манфаатларига
мувофиқлиги, ижтимоий аҳамиятга эгалиги билан белгиланади.
М.А. Юлдашев таъкидлашича: “Таълим сифати таълим олувчилар томонидан фақатгина
академик билимларни ўзлаштирганлик даражаси билан эмас, балки ҳаётий фаолиятнинг турли
соҳалари бўйича компетенцияларнинг шаклланганлиги, бир умр ўқиб-ўрганишга тайёрлик, шахсий ва
касбий ривожланиш каби мотивацияларнинг турғунланиш даражаси билан ўлчанади”.
Ф.А.Абдуллаевнинг таъбирича, “таълим сифати – таълимнинг натижавийлигини
таъминлайдиган жараён, ижтимоий тизим бўлиб, у турли эҳтиёжлар, давлат, жамият, шахс
манфаатларига мувофиқ ҳолда ташкиллаштирилган, ижтимоий аҳамиятга эга педагогик ҳодисадир”.
[2]. Биз муаллифнинг фикрига қўшилган ҳолда, “таълим сифати ҳар бир таълим жараёни
иштирокчиларининг мазкур йўналишда сифатли таълимни таъминлаши, яъни таълим муассасасининг
муваффақиятли равишда фаолият олиб бориши”, -деган таърифни беришимиз мумкин.
Л.М.Фридман эса модель сифатида одатда бирор бир объект ёки тизим тадқиқот жараёнида
белгиланиб, у бошқа объект ҳақида хулоса чиқариш имконини беради деб таъкидлайди. [3]
А.М.Новиков ва Д.А.Новиковлар томонидан моделларга қўйилган талаблар сифатида
биринчидан, ингредиентлилик (ажралмас таркибий қисмга эгалик) – модели яратилаётган объект ва
унинг шарт-шароитлари билан уйғунлиги, иккинчидан содда ва қулай бўлиши, учинчидан унинг
адекватлиги – тўлиқ ишлаб чиқилганлиги, аниқлиги ва реал ҳаётга мувофиқлиги таъкидланган. [4]
М.М.Ваҳобовнинг эътирофича “Моделлаштириш инсон фаолиятининг турли соҳаларида кенг
қўлланилади. Асосан олинган маълумотлар бўйича самарадор ечимлар қабул қилиш жараёнида,
лойиҳалаш ва бошқариш соҳаларида моделлаштириш қўлланилади. Моделлаштиришдан мақсад
ташқи муҳит ва ўзаро алоқада бўлган объектлар ҳақидаги маълумотларни олиш, ишлатиш, тасвирлаш
ва қайта ишлашдан иборат. Бунда модель объект ҳолати хоссалари ва қонуниятларини ўрганиш учун
восита сифатида иштирок этади” [5].
Таълим модели – бу маълум бир давлатнинг таълим-тарбия тизими ва фаолиятини ташкил
қилишдаги ўзига хос услубидир. Ҳар бир мамлакат ўз миллий таълим тизимини шакллантиришда,
аввало, қуйидагиларни ҳисобга олади:
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |