# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
134 
шаклдаги айланиш жисмлари, яъни чўзилган ва ялпоқ айланиш эллипсоидлари ҳақидаги масалани 
муҳокама қилади. 5-масалада Ибн Сино “Физика” тўғрисида иккита кесишувчи тўғри чизиқлар ҳосил 
қилган тўрт бурчакдан ясалган параллелограммларнинг уриниши ҳақидаги масалани текширади. 
Геометрия, астрономия, арифметика ва мусиқа қисқача баён қилинган “Билимлар китоби”нинг 
математикага оид боблари дастлабки кўринишида эмас, балки ал-Жузжоний таҳрир қилган 
кўринишда бизгача етиб келган бўлиб, бунда Ибн Синонинг ўз шахсий фикрлари тушиб қолган 
бўлиши мумкин.
Шунга қарамасдан бу боблар материалларнинг танланишига кўра ҳамда фан тарихи учун жуда 
муҳим аҳамиятга эга. Геометрияга оид қисмида барча фактлар Евклид усулларига мос келмайдиган 
исботлар ва исботлаш усуллари билан келтирилади. 
“Билимлар китоби”нинг геометрияга оид боблари 12 та бўлимдан иборат. Баён қилиш усули 
Евклиднинг “Бошланғичлар”ига яқин бўлса ҳам мазмун жиҳатидан улар бир-бирига тўғри келмайди. 
Бу ерда Ибн Сино нуқта, чизиқ ва сиртнинг таърифини келтирмайди, Евклиднинг “Бошланғичлар”и 
эса айнан шундан бошланади. Бунга сабаб эса бу таърифлар фалсафага оид бобларида келтирилади. 
Лекин на фалсафага оид бобларда, на геометрияга оид бобларда тўғри чизиқ ва текисликнинг 
таърифини беради. Ибн Сино Евклиднинг баъзи аксиома ва постулатларини кўриниб турган 
ҳақиқатлар дея уларни келтирмайди, лекин Евклиднинг мураккаб постулатларидан бири – V постулат 
(параллел чизиқлар ҳақидаги постулат)ни исботлашга уринади. 
Астрономияга бағишланган боб 9 бўлимдан иборат. У Птоломей “Алмагест”ининг жуда 
қисқартирилган баёнидан иборат. 
“Билимлар китоби”нинг арифметикага бағишланган боби 7 бўлимдан иборат. У Никомахнинг 
“Арифметикага кириш” асарининг қисқартирилган баёнидан иборат. 
“Билимлар китоби”нинг мусиқа назариясига бағишланган боби 9 бўлимдан иборат. Биринчи 
қисми Птолемейнинг “Гармония ҳақида таълимот” I китоби, боб яхлит Абу Наср ал-Форобийнинг 
“Мусиқа ҳақида катта китоб” асарининг қисқача баёнидан иборат. 
Алайҳи роҳман шайх Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ал-Жузжоний айтади:
Мен шайх ур-раиснинг хизматида бўлганимда унинг асарларига эга бўлишга ва тўплашга 
ҳаракат қилдим. Чунки шайх ур-раиснинг ким асарларини сўраса ўзига бирон нусхасини қолдирмай 
берадиган одатлари бор эди. Унинг йирик асарларидан бири “Билимлар китоби” бўлиб, бу асар 
математикага оид йирик асар ва у менинг қўлимга тегмай йўқолган эди. Бу асарнинг тўлиқ 
бўлмаганлиги менга оғир ботарди. Шайх ур-раис битган бу асарнинг фақат “Бошланғич” 
(геометрия)га бағишланган қисми менда бор эди. Бунда шайх ур-раис айтадилар, ким “бошланғич” 
(геометрия)ни ўргана олса, “Алмагест”ни ўрганишга имкон топади. Бу китоб Евклид
(“Бошланғичлар”)нинг қисқача баёнидир, унинг турли жойларида қўлланиш усуллари келтирилади ва 
шу йўл билан “Алмагест”га олиб келинади. Менда шайх ур-раиснинг умумий (астрономик) 
кузатишлар ва осмон жисмларининг тузилишини англаш ҳақидаги бошқа асарлари ҳам бор: бу ҳам 
“Алмагест”нинг қисқа баёнидир. Шунингдек менда мусиқа илмининг қисқа баёни ҳақидаги китоб 
бор. Арифметикадан фақат ўзлари айтиб берган маълумотлар бор эди, холос. Шунинг учун “Китоб 
аш-шифо” дан мусиқа илмини тушуниш учун зарур бўлган масалаларнигина арифметика китобига 
киритдим. Бу барча асарларни форсий-дарий тилига ўгирдим ва маълумотлар тўлиқ бўлиши учун 
уларни “Билимлар китоби”нинг биринчи уч қисмига киритдим”. 
Ибн Синонинг математикага оид ишлари, хусусан “Билимлар китоби”нинг математикага оид 
бобларининг аҳамияти шундаки, бу математикага оид ишлар кейинги авлод олимларининг диққатини 
тортди. Айниқса ўрта асрларда яшаган йирик математик Умар Хайём фалсафий трактатларида Ибн 
Синони ўзининг устози деб атайди. 

Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish