Key words: pedagogy, educational education,person, didaktics, pedagogical texnology, module texnology
Мамлакатимиз мустақиллиги миллий таълим соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш учун
замин яратди. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари ишида биринчилардан бўлиб
Ўзбекистонда таълим соҳасида қатъий ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Айниқса, “Таълим
тўғрисида” ги қонун ва “Кадрлар таёрлаш Миллий дастури”нинг амалга оширилиш янги босқишни
бошлаб берди. Натижада таълим тизими ва мазмун-моҳияти бозор мунособатлари шароитидан келиб
чиқиб такомиллаштирилди.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг барча соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш,
одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш, етук ва замон талабига жабов берадиган мутахассис
кадрларни таёрлашни ҳаётнинг ўзи тақоза этмоқда. Республикамизнинг таълим тизимида амалга
оширилаётган ислоҳотлар умумий ўрта таълим сифатини ошириш, ёш авлод тафаккурини
шакллантириш, жамият ривожига мос билим, кўникма ва малакалар соҳиби бўлиш ва шу асосида
юксак маънавий-ахлоқий қадриятларни ўзида мужассам этган баркамол шахсни вояга етказишга
барча имкониятлар яратилмоқда. Бу борада, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, ёш авлоднинг
ижодий-интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш каби йўналишлар
белгиланган бўлиб” [1], бу ўз навбатида мазкур жараённи тадқиқ этиш ва таҳлилий йўналишга
эга бўлган дидактик тизим сифатида кўриб чиқишда тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадга
мувофиқ. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда дунёнинг ривожланган давлатлар таълими
ютуқлари тажрибаларидан фойдаланиб, таълим жараёни мазмуни, ўқитишда шакл ва методларни
такомиллаштириш, янги педагогик технологияларни таълим жараёнига олиб кириш ҳамда таълим
сифатини оширишга доир педагогик тадқиқотлар олиб борилди. Жумладан, М.Очилов,
Н.Сайдаҳмедов, Н.Н. Азизхўжаева (педагогик технологиянинг мазмун моҳияти), Ў.Толипов,
М.Усмонбоевалар (меҳнат таълими жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш),
Ж.Йўлдашев, С.Усмоновлар педагогик технологиялардан таълим жараёнида фойдаланиш
муаммоларини [2,131], қорақалпоғистонлик олимлардан У.Алеуов, Т.Утебаев, А.Тилегенов,
З.Қурбаниязова, А.Бекимбетовалар таълим жараёнида янги педагогик ва инновацион
технологиялардан фойдаланишнинг илмий-назарий, илмий-амалий томонларини тадқиқ этдилар.
Айниқса, Т.Утебаев, З.Қурбаниязовалар томонидан яратилган “Педагогик маҳорат: ўқитиш, ўргатиш
ва шакллантириш” номли методик манбада педагогик маҳоратнинг шаклланиш босқишлари ва
даражалари, педагогик қобилият, педагогик мулоқот, педагогик техника, ўқитувчи маҳоратини
такомиллаштириш йўллари, шахсий педагогик тажрибаларни тўплаш тизими масалалари юзасидан
қимматли маълумотлар берилган [3].
Бу ўз навбатида таълим-тарбия жараёнида сифат ва самарадорликка эришишда муҳим аҳамият
касб этади.
Педагог олимлардан Ж.Йўлдашев ва С.Ҳасановлар таъкидлашича, “Ўзбекистон Республикаси
миллий ва маънавий-маърифий тараққиётининг муваффақиятларини белгилаб берувчи, бу туб
вазифаларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи педагогик технологияларни амалиётга татбиқ этишдан
иборат. Бунда авторитар педагогикадан воз кечиб, “ҳамкорлик педагогикаси”
технологиясини қабул
қилишимиз керак бўлади”-деган эди [4]. Чунки ўқувчи-ёшларнинг қалбига йўл топиш, уларни
қизиқтирадиган муаммоларни таҳлил этишда, ҳар хил интерфаол методлардан фойдаланиб, дарсни
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |