# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
117
лойиҳалаш предмети (ўқув материали), лойиҳалаш воситаси. Таълимни турли шаклларда лойиҳалаш
мумкин: нутқ шаклида. Таълимни лойиҳалашнинг бу кўриниши ҳозирги пайтда етакчи шакл
саналади. Таълимни муаммо ёки топшириқлар тизими шаклида лойиҳалаш. Бу кўринишдаги
дидактик лойиҳалар болаларнинг ўқув материалларини ижодий ўзлаштиришини, бинобарин,
уларнинг ижодий қобилиятларини ўстириш талабларига жавоб бўлади. Таълимнинг турли моделлари
— билимларни тайёр ҳолда ўрганиш, муаммоли, топшириқли шакллари кабилар ҳам лойиҳалаш
маҳсули саналади.
4. Телеономик (грекча "tеlе" — мақсад, "оnоmik" — ном бериш) функция. Ҳозирги пайтда
таълим мақсадларини, уларнинг тизимини ишлаб чиқиш энг долзарб муаммо бўлиб қолди. Педагогик
амалиётга таълим технологияси ғояларининг кириб келиши, таълимга технологик ёндашишнинг
қарор топиши таълим мақсадларини аниқлашнинг янги тамойили шаклланишига олиб келмоқда.
5. Дастурлаштириш функцияси. Дарс конспекти ва таълим эталонлари тайёрлаш, чораклик ва
йиллик режалар тузиш, дастурлардаги камчиликларни таҳлил қилиш, дарсликларга қўшимчалар
киритиш ижодкор ўқитувчи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидир.
6. Децизивлик (лотинча "decusio" — ечимларни танлаш) функцияси. Педагогик муаммоларни
ечишга оид фаразлар айтиш, уларни ҳал қилишга оид альтернатив йўл, восита, ташкилий шакллар
ҳамда тамойилларни танлай олиш ижодкор ўқитувчи фаолиятига хос бўлган функционал
сифатлардир.
7. Аксиологик функция. Ўзининг, ҳамкасб ўртоқларининг фаолиятидаги ютуқ ва
камчиликларни таҳлил қила билиш, ютуқларни кўпайтириш, камчиликларни камайтириш йўллари,
воситаларини қидириб топишдаги ижодкорлик.
Таълим мазмунини ижодий ўрганишни ташкил этиш масалаларини жараён сифатида таҳлил
этганда, учта таркибий қисм тўғрисида фикр юритишга тўғри келади: ўқитиш (ўқитувчи фаолияти),
ўқиш (ўқувчи фаолияти); синфга ўрганиш учун олиб кирилган таълим мазмуни (ўқув материали). Бу
таркибий қисмлар ўртасида турли-туман муносабат, боғланиш ҳамда алоқалар мавжуд. Уларни янада
аниқ тасаввур этиш мақсадида 1-чизма келтирилади.
Ўқитиш ва ўқиш фаолиятлари ўртасидаги муносабат энг қадимий, генетик жиъатдан бирламчи,
инвариант характердаги боғланишдир.
1-чизма.
Ўқув материали
Ўқитиш
Ўқиш
Аввало, ўқитиш ва ўқиш ўртасидаги боғланиш — дидактиканинг тадқиқот предмети.
Қолаверса, у дидактик ҳодисаларнинг барчаси — таълим мазмуни, таълим воситаси, принципи,
методи, ташкилий шакллари таркибида иштирок этади. Ўқитиш ва ўқиш ўртасидаги муносабат амал
қилмай қолган пайтда, таълим ижтимоий институт сифатида йўқолади. Бу муносабат турли алоқалар
шаклида амал қилади. Дидактик тадқиқотларда ўқитиш ва ўқиш ўртасидаги алоқаларнинг икки тури
ажратилади: тўғри алоқа; тескари алоқа. Бу алоқа турларининг ҳар бири ўз навбатида аксиал
(ўқсимон), ретиал (тўрсимон) шаклда амал қила олади. Аксиал, ретиал алоқаларнинг ўзи ҳам
информацион, коммуникатив, энергетик, предметли, аралаш кўринишларга эга. "Ўзаро таъсирнинг
мавжудлигидан флюктиация — икки томонлама таъсирнинг кучайиши ҳодисаси амал қила
бошлайди" [2]. Бу таълим жараёни иштирокчиларининг ўзаро англашувини, тушунишини
таъминлайди. Бир-бирини (ўқитувчининг ўқувчиларни, аксинча, ўқувчиларнинг ўқитувчини)
тушуниш мақсадларни англашни ҳам қамраб олади. Аммо анъанавий таълим тизими ва унга оид
педагогик амалиётда бир-бирини тушуниш суст амал қилади. Бунинг асосий сабаби мақсадни вербал
тушунтириш таркибида англашдир. Таълим мазмунини ижодий ўзлаштиришни ташкил қилишда
тамоман янги ҳолатни — ўқув мақсадларини алоҳида англаш, англанган мақсад асосида муаммо,
топшириқларни бажариш жараёнида учратамиз. Бинобарин, бошланғич таълимни ижодий ташкил
этиш таълим субъектлари — ўқитувчи ва ўқувчиларнинг бир-бирини тушунишини ҳам
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |