89. Савол: ПГУ ва ГТУ қурилмалари тўғрисида қандай маълумотларни биласиз? 89. Жавоб: ГТУ (Газотурбинная установка) ушбу қурилмада ёқилғи (табий газ ёки суюқ ёқилғи) ёнишидан ҳосил бўлган катта босимли атмосферанинг механик энергияси электр энергиясига айлантирилади.
ПГУ (Парогазовой установки) ушбу қурилмада иккита генератор мавжуд бўлиб, асосий генератор ёқилғи (табий газ ёки суюқ ёқилғи) ёнишидан ҳосил бўлган катта босимли атмосферанинг механик энергияси электр энергиясига айлантирилади.
Иккинчи генераторда асосий генераторни ҳаракатга келтирувчи ёқилғи (табий газ ёки суюқ ёқилғи) ёнишидан ҳосил бўлган юқори ҳароратли чиқинди чиқиш йўлида ҳосил қилинган юқори босимли буғнинг механик энергияси электр энергиясига айлантирилади.
90. Савол: Тикланувчан ва ноананавий энергия манбалари нима? 90. Жавоб: Қуёш энергияси фотоэлементлар орқали ва шамолнинг механик энергиясидан электр энергиясини ишлаб чиқариш.
91. Савол: Ҳимоя воситалари деб нимага айтилади? 91. Жавоб: Ҳимоя воситалари – ишлаб чиқаришдаги хавфли ва зарарли омилларнинг, бир ёки бир нечта ишлаётган ҳодимларга таъсирининг олдини оладиган ёки камайтиридаган восита.
92. Савол: Ташкилий тадбирлар. (Ишларни хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахслар, уларнинг хукук ва мажбуриятлари). 92. Жавоб: Ишни хавфсиз бажариш учун қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт:
1. Ишни хавфсиз юритиш учун жавобгар шахсни тайинлаш.
2. Наряд ёки фармойиш бериш.
3. Иш жойларини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш.
4. Иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш.
5. Иш жараёнида назорат олиб бориш.
6.Бошқа иш жойига ўтказиш.
7. Иш жараёнидаги танаффуслар ва иш тамом бўлишини расмийлаштириш.
93. Савол: Техник тадбирлар. 93. Жавоб: Иш бажариш учун иш жойини тайёрлашда кучланишни олиш талаб қилинса, кўрсатилган тартибда қуйидаги техник тадбирлар бажарилиши шарт:
-зарур бўлган ўчирилишлар амалга оширилиши ва коммутацион аппратларнинг ўз-ўзидан ёки янглишиб уланишига тўсқинлик қилувчи чоралар кўрилиши;
-коммутацион аппаратларнинг қўл билан бошқариладиган юритмаларига ва масофадан бошқариладиган калитларига тақиқловчи плакатлар осилиши;
-одамларни электр ток билан жарохатланишдан сақлаш мақсадида ерга улаш зарур бўлган ток ўтказувчи қисмларда кучланиш йўқлиги текширилиши;
Ерга улагичлар ўрнатилиши (ерга улагич пичоқларини улаш, кўчма ерга улагични ўрнатиш);
зарур бўлган тақдирда, иш жойларини ёки кучланиш остида қолган бошқа ток ўтказувчи қисмларни тўсиш ва тўсиқларга хавфсизлик плакатлари осилиши. Махаллий шароитга қараб, ўчирилган ток ўтказувчи қисмлар ерга уланишдан олдин ёки кейин тўсиқлар билан ажратилади.