Ўзбекистон республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси



Download 7,94 Mb.
Sana26.10.2022
Hajmi7,94 Mb.
#856551
Bog'liq
Lex.uz (1) (2)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИК МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
LexUZ тизими нима?
LexUz тизимининг мақсади
аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини кўтариш, қонунчилик ҳужжатларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир.
LexUZ – аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини босқичма-босқич туркумлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли қарори билан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси жорий этилди.
LexUz тизими афзалликлари
Мобиллик. LexUz тизимидан дунёнинг исталган жойидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун фақат компьютер (ёки бошқа ускуналар) ва Интернет тизими керак бўлади.
Қулайлик. Бошқа мавжуд дастурларни доимо янгилаб бориш лозим, бу эса фойдаланувчилардан қўшимча вақт талаб қилади, ва ўз навбатида ҳужжатларнинг назорат ҳолатини таъминлаш муаммосини келтириб чиқади. LexUz тизимидан фойдаланувчиларнинг эса бу ҳақда бош қотиришига ҳожат йўқ.
Ишончлилик. LexUz тизими Давлат ахборот тизимидир ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасарруф этилади ҳамда тизимга маълумотлар фақат расмий манбалардан киритилиши ишончлиликни таъминлайди.
Бепуллик. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 340-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, 2010 йил 1 январдан бошлаб барча фойдаланувчиларнинг Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан текин фойдаланиши белгиланган.
ТИЗИМДА ҚУЙИДАГИЛАР МАВЖУД:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
Ўзбекистон Республикасининг кодекс ва қонунлари
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Олий суди Пленумининг қарорлари
Норматив-техник ҳужжатлар (стандартлар, санитария нормалари ва қоидалари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари кабилар)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги 2761-сонли қарорига асосан
    • Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига 2017 йилнинг 25 сентябридан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилган
    • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда Миллий база доирасида энг кўп талаб қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг инглиз тилидаги маълумотлар банкини яратиш белгиланган ҳамда бугунги кунда 280 дан ортиқ ҳужжатларнинг инглиз тилидаги таржимаси Миллий базага жойлаштирилган

“LexUZ”да жами (бир тилда ҳисобланганда) 35 мингдан зиёд ҳужжатлар давлат, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилган
Бугунги кунда
Таҳлиллар натижасига кўра, “LexUZ”дан ер шарининг деярли барча нуқталарида фойдаланилиши, фойдаланувчиларининг сони бир кунда ўрта ҳисобда 85 мингдан кўпроқни ташкил этиши аниқланган.
Хусусан, 2022 йилнинг сентябрь ойида “LexUZ”га
  • Россия Федерациясида 164,5 минг
  • Германияда 11,2 минг
  • АҚШда 8,1 минг
  • Қозоқистонда 6,4 минг
  • Франция 5,0 минг
  • Нидерландия 4,5 минг
  • Қирғизистонда 2,7 минг
  • Беларусияда 1,7 минг
  • Жанубий Кореяда 1,4 минг
  • Ўзбекистонда 5 млн. 980 минг фойдаланувчи мурожаат қилганлиги кузатилган.

Сентябрь ойида www.lex.uz фойдаланувчилар сони бўйича www.uz статистик рейтинги умумий рўйхатида барча категориялар бўйича 5-ўринда, қонун ва ҳуқуқ йўналишида 1-ўринда сараланган. Сайтнинг доимий кирувчилар сони бир кунда тахминан 81-86 мингтани, кўришлар сони эса, 307-308 мингтани ташкил этмоқда.
Миллий базанинг янгиланган дизайни ишлаб чиқилди
Ҳозирги ҳолат
Олдинги ҳолат
Ҳужжатлар билан ишлаш модуллари қулайлаштирилди
ҚИСҚАРТМА СЎЗЛАР БИЛАН ҚИДИРИШ, АҚЛЛИ ИЗЛАШ ФУНКЦИЯЛАРИ
Мисол учун: ДХА, ЖПК ва шу каби қисқартма сўзлар билан қидириш, шунингдек кириллча сўзларни лотин алифбосида ёзиб қўйилганда ақлли излаш имкониятлари яратилди
Ҳужжатлар билан танишиш учун махсус қўшимча имкониятлар, мослашувчан дизайнда турли қурилмалардан фойдаланиш (компьютер, смартфон, мобил қурилмалар), шахсий кабинет ва бошқалар яратилди
Миллий базанинг мобил қурилмаларга мўлжалланган иловалари Play Market ва App Store платформаларига жойлаштирилади.
ҲУЖЖАТЛАРГА ТАКЛИФ БЕРИШ
Эндиликда ҳужжатнинг ҳар бир банди бўйича таклиф ёки эътирозни юбориш мумкин. Бу асосда унга бириктирилган ходимлар томонидан ҳар бири синчиклаб кўриб чиқилади

Қўшимча имконият ва афзалликлар


Эътиборингиз учун раҳмат!
Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish