Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта, махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси



Download 2,51 Mb.
bet1/8
Sana25.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#292563
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши намуна


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА , МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси

“Молиявий ва бошқарув ҳисоби “ фанидан



КУРС ИШИ
Мавзу: Коммунал хизматларни кўрсатиш субектларида бухгалтерия ҳисоби хусусиятлари
Бажарди : Мк-318 гуруҳ талабаси А. Мамиров
Илмий раҳбар: Асс.О. Эсанов

Самарқанд -2020



МУНДАРИЖА
КИРИШ........................................................................................................ 3
I.БОБ. КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ СУБЕКТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1-§. Коммунал хизматларнинг бухгалтерия ҳисобидаги таснифи ва тавсифи.....................................................................................................................6
1.2-§. Коммунал хизматлар ҳисобининг вазифалари ва меъёрий-ҳуқуқий асослари..................................................................................................................15
II.БоБ. КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ МУАССАСА-ЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
2.1-§. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси муассасаларининг молиявий
ресурслари ва уларни ташкил топиш манбалари...............................................10
2.2-§. Коммунал хизмат соҳаси муассасалари даромадининг шаклланиш манбалари ва бухгалтерия ҳисобида юритилиш тартиби..................................12
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР .............................................................................40
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ........................................41
ИЛОВАЛАР..........................................................................................................42

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш шароитида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг аҳамияти уй жой коммунал хизмат хўжалиги молиявий фаолиятини самарали ташкил қилиш, уларнинг барқарор тараққиётини таъминлаш мақсадида молиялаштириш тизимини ҳамда унинг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришни талаб қилади. Жамиятимиздаги замонавий урбанизация шароитида инсон учун жамиятнинг муҳим тармоқларидан бири уй жой коммунал хизмат хўжалиги тизими ҳисобланади.
Ҳозирги шароитда Ўзбекистондаги аҳолининг 36,3 %и шаҳар типидаги марказларда яшамоқдалар. Замонавий шаҳарлардаги инсонлар сув, газ, иссиқлик тизими, канализация тизими билан сифатли жиҳозланган уй-жой билан таъминлаш лозим. Шунинг учун ҳам Президентимиз . Ш. Мирзиёев, 2020 йилга мўлжалланган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида, уй жой коммунал хизматлар соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, уларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш масалаларини кўрсатиб ўтган эди. Ҳақиқатдан ҳам уй жой коммунал хизматлар тизими тараққиётнинг ҳозирги шароитдаги асосий муаммоси уларни молиялаштиришнинг сифат жиҳатдан такомиллаштирилган барқарор манбалар шакллантирилмаётганлиги билан белгиланади. Уй жой коммунал хўжалиги муассасаларини молиялаштиришда бюджет маблағларидан кенг фойдаланиш бугунги кунда уларни бозор иқтисодиёти шароитида барқарор тараққиётини тақсимлаш имкониятларини бермайди. Курс ишда коммунал хизмат хўжалиги молияси, уларни молиялаштириш манбаларини таркиби ҳамда ўз-ўзини молиялаштиришнинг янги манбаларидан фойдаланиш имкониятлари бўйича фикр мулоҳозалар топланган мавзунинг долзарблигини белгилаб беради. Мамлакатимизда коммунал хизмат кўрсатиш тизимини модернизацияқилиш ва техник қайта жиҳозлаш, уй-жой фондини замонавий ҳисобга олиш приборлари билан таъминлаш бўйича изчил ишлар бажарилмоқда. Ушбу муҳим ишларнинг муваффақиятли бажарилиши фақат маҳаллий давлат бошқаруви органлари ёки тажрибали раисга эмас, балки уй эгаларининг ташаббускорлиги, фаоллиги, яшаётган уйининг обод, тоза ҳамда иссиқ бўлиши учун нечоғли ҳаракат қилишига ҳам боғлиқ. Энг муҳими, ҳар бир одам қилинаётган ва бажарилиши кўзда тутилаётган барча ишлар у ва оиласи учун, турмуш даражаси ҳамда сифатини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётганини англаб етиши даркор. Бунинг учун эса фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини оширишга доир ишларни изчил давом эттириш керак.
Ушбу жараёнда аҳоли ўртасида ахборот-маърифат ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Ушбу хайрли ишларга “Ўзкоммунхизмат” агентлиги ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. Унинг ўқув марказида ширкатлар раислари, уй-жой фондидан техник фойдаланиш бўйича ходимлар ўқитилмоқда. Бугун кўплаб ўқув-семинарлари ва давра суҳбатлари ўтказилаётганига қарамай, ҳали ҳам бундай тадбирларга эҳтиёж сезилмоқда. Ширкатлар бошқарувидан пухта билимга эга бўлмаган ва тасодифий шахсларни чиқариш мақсадида уларнинг раҳбарларининг таркиби қайта кўриб чиқилди. Бундан ташқари, аҳолининг кўп хонадонли уйларни яхши ҳолатда сақлаш ва капитал таъмирлашдан манфаатдорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги қонуни асосларини тушунтириш мақсадида агентлик мутахассислари уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишларида иштирок этмоқда. Бу эса биттадан бештагача уйга хизмат кўрсатадиган ихчам хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари сонини кўпайтиришга ёрдам бермоқда. Коммунал хўжалиги ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг самарали фаолият кўрсатишига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш мақсадида “Ўзкоммунхизмат” агентлиги ширкатлар, бошқарув компаниялари ва коммунал хизматлар раҳбарларининг уй-жойларни сифатли сақлаш, таъмирлаш учун мулкдорлар маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича малакасига нисбатан талабларни оширишга ёрдам берадиган комплекс таклиф этмоқда.

Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish