Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти



Download 320,38 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/25
Sana24.02.2022
Hajmi320,38 Kb.
#208526
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
maktabgacha talim dastur



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ 
 
 
 
«КЕЛИШИЛГАН» 
Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги 
_______________________ 
«_____» __________ 2020 йил 
 
«ТАСДИҚЛАЙМАН» 
Қўқон давлат педагогика 
институти ректори в/б 
М.Ю.Атаджанов 
_________________________ 
«_____» __________ 2020 йил 
 
 
 
МАГИСТРАТУРАГА КИРИШ СИНОВИ ДАСТУРИ ВА БАҲОЛАШ 
МЕЗОНЛАРИ 
5А111801-ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА 
МЕТОДИКАСИ (МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ) 
 
МУТАХАССИСЛИГИ УЧУН 
Қўқон- 2020 


 
Ушбу дастур магистратура мутахасисслигига даъвогарнинг 
мактабгача таълимнинг асоси бўлган мутахассислик фанларидан 
бакалавриат босқичида ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини 
баҳолаш мақсадида тузилган.
Дастур 5А111801 – Таълим - тарбия назарияси ва методикаси 
(мактабгача таълим) мутахассислигига кириш учун мактабгача таълим 
йўналишида ўқитиладиган фанларнинг амалдаги намунавий дастурлари 
асосида тузилди. 
Тузувчилар: М.М.Умарова – мактабгача таълим
кафедраси доценти,п.ф.н.
М.Х.Усмонова– мактабгача таълим
кафедраси доценти,п.ф.н.
Тақризчи: З.Х.Аббасова – педагогика фанлари номзоди, 
доцент
 
 


КИРИШ 
 
5А111801- Таълим тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача 
таълим) мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар синов 
топширишда умумкасбий ва ихтисослик фанлари етакчи бўлиб ҳисобланади. 
Шунинг учун магистратурага кирувчилар “Мактабгача педагогика”, “Нутқ 
ўстириш назарияси ва методикаси”, “Мактабгача таълимда элементар 
математик тасаввурларни шакллантириш”, “Табиат билан таништириш 
методикаси”, “Тасвирий фаолиятга ўргатиш назарияси ва методикаси”, 
“Мактабгача таълимни ташкил этиш ва раҳбарнинг ташкилотчилик 
маданияти”, “Мактабгача таълимни ўқитиш технологиялари ва 
лойиҳалаштириш” фанларга алоҳида эътибор қаратишлари муҳимдир. Бунда 
магистратурага кирувчилар мактабгача таълимнинг меъёрий асослари
мактабгача педагогиканинг илмий-назарий асослари, мактабгача ёшдаги 
болаларнинг рвожланиши ва тарбияси, мактабгача таълим ташкилотларини 
ташкил этиш ва бошқариш, мактабгача ёшдаги болалар нутқини ўстириш, 
уларда математик тасаввурларни шакллантириш, мактабгача таълимни 
ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг мазмуни ва 
моҳиятини ва уларнинг таркибий қисмлари билан боғлиқ саволларни, уларга 
тааллуқли муаммолар ечимини билишлари ва ёрита олишлари муҳимдир. 
Шунингдек, синов жараёнида абитуриентларнинг мутахассислик бўйича 
назарий билимлари ва амалий кўникма ва малакалари, мустақил таҳлил 
қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билимларига ҳам катта аҳамият 
қаратилади. 
Ушбу дастур 8 та фаннинг бўлимларидан иборат бўлиб, “Мактабгача 
педагогика”, методика фанлари “Нутқ ўстириш назарияси ва методикаси”, 
“Мактабгача таълимда элементар математик тасаввурларни шакллантириш”, 
“Табиат билан таништириш методикаси”, “Тасвирий фаолиятга ўргатиш 
назарияси ва методикаси”, “Мактабгача таълимни ташкил этиш ва 
раҳбарнинг ташкилотчилик маданияти”, “Мактабгача таълимни ўқитиш 
технологиялари 
ва 
лойиҳалаштириш” 
каби 
фанлар 
мазмуни 
умумлаштирилган.
Мазкур дастур магистратура мутахасислиги бўйича кириш синови 
дастури бўлиб, бўлажак мутахассис эгаллаши керак бўлган билимлар ва 
кўникмалар мажмуини ўз ичига олади. Назарий маълумотлар амалиёт ва 
кўргазмалилик билан мустаҳкамлангандагина, чуқур билимга эга бўлиш 
мумкин. Шунинг учун дастурда амалий билим ва кўникмаларга катта 
эътибор қаратилган. Талабаларнинг “Таълим- тарбия назарияси ва 
методикаси (мактабгача таълим)” мутахассислиги бўйича билимларни 
ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан 
фойдаланиш, янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларини 
тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Дастурни ўзлаштиришда дарслик, 
ўқув ва услубий қўлланмалар, электрон материаллар, тарқатма материаллар, 
виртуал стендлардан фойдаланилади.


Дастурдаги умумкасбий ва ихтисослик фанлари мактабгача таълим
соҳасида чуқур билимга эга бўлган, мутахассисликка мос илмий, илмий-
педагогик қобилияти ва қизиқиши бор абитуриентларни магистратурага 
қабул қилиш масалаларни ҳал қилишга қаратилган. 

Download 320,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish