Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

МАХСУС ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ПЕДАГОГИК 
ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ДИДАКТИК ИМКОНИЯТЛАРИ 
 
Д.Б. Якубжанова
ТДПУ доцент в/б, PhD.,
А. Тўраева
ТДПУ талабаси 
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурида инсонни 
интелектуал ва маънавий–ахлоқий тарбиялаш билан узвий боғланган узлуксиз 
таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантириш назарда 
тутилган. Узлуксиз таълим тизими олдидаги мазкур вазифаларни амалга 
ошириш таълим-тарбия жараѐнининг самарадорлигига, самарадорлик эса ўз 


21 
навбатида таълим олувчилар ва берувчиларнинг фаолиятини ташкил этилиши 
ва фаоллаштирилишига боғлиқдир. Маълумки, амалиѐтга янги ўқув режа, 
давлат таълим стандартлари ва дастурлар, дарсликларнинг янги авлодлари 
тақдим этилди. Шуларнинг давоми сифатида, бугун таълим соҳаси масъуллари 
олдида турган долзарб масалалардан бири педагогик технологиялар асосида, 
инновaцион ѐндашувлар орқали таълим жараѐнининг самарадорлигини 
оширишдан иборат. Таълим-тарбия соҳасидаги масалаларнинг тўхтовсиз 
такомиллашиб бориши ва янги имкониятларнинг юзага келиши умумтаълим 
мактаблари қаторида махсус таълим муассасаларида таълим сифат ва 
самарадорлигини ошириш вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш учун 
ўқитиш усулларини муттасил янгилаб туришни тақозо этмоқда. Таълим 
жараѐнида қўлланадиган усул ―ўргатиш‖нинг ўз олдига қўйган мақсадларига 
эришиш, маълум объектни ўрганиш учун назарий ва амалий фаолиятларни 
англатади. Ўргатиш усуллари таълим жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчи 
фаолиятининг қандай бўлишини, ўргатиш жараѐнини қандай қилиб ташкил 
этиш ва олиб бориш кераклигини белгилаб беради. Бошқача қилиб айтганда, 
ўргатиш усуллари ҳар икккала фаолиятни, яъни ўқитувчи томонидан 
ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришни ҳамда 
ўқувчилар томонидан ўша назарда тутилган илмий билим, кўникма ва 
малакаларини ўзлаштириш фаоолиятида қўлланадиган йўлларни ўз ичига 
олади. Демак, ҳар икки ўргатиш усуллари педагогик жараѐн иштирокчилари 
(таълим олувчи ва берувчи)нинг ўзаро фаолияти бирлигини таъминлашга 
йўналтирилади. Дарс жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг турфалиги 
ўргатиладиган маълумотнинг характерига қараб белгиланади. Айнан мана шу 
турфалик таълим жараѐнида муайян мақсадни амалга оширишга қаратилган
янги усулларни келтириб чиқаради. Махсус таълим муассасалари педагогик 
ходимларининг янги, илғор педагогик технологиялар, жумладан ўқитишнинг 
замонавий интерфаол усулларини билиши, унинг учун тегишли маълумотларни 
ўрганиши, таҳлил қилиши ва умумлаштириши, амалиѐтда қўллай олиши 
бугунги куннинг ижтиомий аҳамият касб этувчи талабидир. Амалиѐтда 
―интерфаол‖ (таъсирнинг ташқарига йўналтирилиши) таълимда асосан 
ўқувчиларнинг "Менинг фикрим", "Мен кимгадир таълим беришим мумкин" 
мазмунидаги ѐндашувлари кузатилади. Таълим ўқувчилар жамоаси томонидан 
ташкил этилиб, улар бир-бирларига таъсир кўрсатадилар. ―Интерфаол‖, ўзаро 
таъсир, ўзаро фаоллик, ўзаро ҳамкорликка асосланган таълимда ўқитувчи ва 
ўқувчилар, тарбиячи ва тарбияланувчилар ўрталарида ўзаро ҳамкорлик, 
ҳамфикрлилик, ҳамжиҳатлик юзага келади. Бу ҳамкорлик ўқув материалини 
ўзлаштириш, назарий ва амалий билимларни бойитишга хизмат қилиб, 
шунингдек, муаммоли вазиятларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлабгина 
қолмай, таълим жараѐнининг иштирокчилари ўртасидаги ўзаро психологик 
яқинлик ва бирликни ҳам юзага келтиради. Ўкитувчи ва ўқувчиларнинг 
биргаликдаги ҳаракатлари, ўзаро таъсирлари ва ҳамкорликлари таълим 
жараѐнида қўлга киритилувчи барча муваффақиятлар учун асос бўлиб хизмат 
қилади. Ташкил этилиши нуқтаи-назаридан интерфаол технология таълим 
иштирокчиларининг шахсий қизиқишлари асосида ҳосил қилинувчи мулоқот 


22 
жараѐнидир. Интерфаол методлар: "Кластер", "6x6x6", "Фикрларнинг шиддатли 
ҳужуми", "Ақлий ҳужум", "Фикрий ҳужум", "Ялпи фикрий ҳужум", "Қарорлар 
шажараси" ("Қарорлар қабул қилиш технологияси"), "Қора қути", "Бешинчиси 
(олтинчиси, еттинчиси, ...) ортиқча", "3x3" ("4x4", "5x5", ...), "Расмларни тўғри 
жойлаштир", "Қизил ва яшил карточкалар билан ишлаш", "Видеотопишмоқ", 
"Юмалоқланган қор ўйини", "Заковатли зукко", "Қарама-карши муносабат", 
"Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим", "Зиг-заг стратегияси", "Венн 
диаграммаси", "Инсерт стратегияси" ва ҳоказолардан махсус таълим 
амалиѐтида самарали фойдаланиш мумкинлиги кўп йиллик тажрибалар асосида 
аниқланди. 
Ҳозирги замон таълим-тарбия амалиѐтида устиворлик қилаѐтган 
анъанавий ўқитиш таълим олувчиларни ялпи ўқитишни ва уларнинг билиш 
фаолияти пассив тингловчи сифатида ташкил этилишини кўзда тутади. 
Таълимий жараѐнини олиб боришда имконияти ўртача баҳоланадиган 
иштирокчи мўлжалга олинади, иштирокчиларнинг фаоллиги, мустақиллиги 
эътибордан четда қолади. Жараѐн марказида таълим берувчи субьект сифатида 
туради ва уни бошқаради. Анъанавий ўқитиш технологияси асосан ―ўқитувчи-
ўқувчи‖ муносабатида амалга оширилиб, ўқувчи педагогик жараѐннинг пассив 
иштирокчиси, обьекти сифатида мазмун касб этади. 
Ҳар қандай илғор педагогик технология ―ўқитувчи- жараѐн- ўқувчи‖ 
муносабатида ташкил этилиб, педагогик жараѐн кесимида ҳам ўқитувчи, ҳам 
ўқувчи бир чизиқда фаолият олиб боради. Илғор педагогик технологиялар 
асосида таълим жараѐни ташкил этилганда, таълим олувчи ўзи изланишга, 
муаммонинг ечимини ўзи топишга, ўзи мантиқий фикр юритиб, якдил қарорга 
келишига шароит яратилади. Бунда таълим берувчи: бошқарувчи, 
йўналтирувчи, ташкил этувчи, кузатувчи, ѐрдам берувчи, назоратчи сифатида 
моҳирлик билан педагогик жараѐнда иштирок этади. Ўргатишнинг амалий 
усуллари доираси жуда кенг бўлиб, ўқитиш жараѐнида берилаѐтган 
материалларнинг ўқувчилар томонидан амалий эгаланишини таъминлайди. 
Маълумки, назарий билимларнинг ўқувчи хотирасида мухрланиб, ҳаѐтий 
тажрибада қўлланилиши учун машқланиш муҳим аҳамиятга эга. Билимларнинг 
амалий фаолият орқали кўникма ва малакага айланиши педагогик жараѐннинг 
муҳим шартларидан биридир. 
Ҳозирги кунда педагогика фанининг тадқиқий йўналишида кун мавзусига 
айланган-ўқитишнинг замонавий усуллари, ѐндашувлари ҳамда уларни 
амалиѐтга самарали татбиқ этиш масаласи махсус таълим тизими учун ҳам 
тўлиқ маънода хосдир. Маълумки, таълим жараѐнига янгиликларнинг кириб 
келиши инновaцияни англатади. Демак, педагогик инновaциялашув 
таълимнинг илмий билимлар, методологияларини жамият ривожланиши, 
таълимга қўйилаѐтган ижтимоий буюртманинг жаҳон талаблари даражасига 
боғлиқ ҳолда мослашувчанлиги деб талқин этиш мумкин. 
Замонавий педагогикада ҳам, таълимни шундай таълим моделлари 
яратилдики, улар таълимга технологик жараѐн сифатида ѐндашилиб, маълум 
шароитларда ва белгиланган вақт ичида кўзланган таълим мақсадларига 
эришишни кафолатлайди ва кенг имкониятлар яратади.


23 
Таълимни технологиялаштиришнинг асосини, таълим жараѐни ва унинг 
самарадорлигини ошириш ҳамда таълим олувчиларни берилган шароитларда, 
ажратилган 
вақт 
ичида 
лойиҳалаштирилаѐтган 
ўқув 
натижаларга 
эришишларини кафолатлаш мақсадида тўлиқ бошқариш ғояси ташкил этади.  

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish