Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистон республикаси вазирлар



Download 252,67 Kb.
bet1/18
Sana05.04.2022
Hajmi252,67 Kb.
#530470
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ozbeksjer
excel da sonli va matnli malumotlarni qayta ishlash texnologiyasi, 7-mavzuga referat, Boshqaruv tizimida ijtimoiy ish, vektorlar va ular ustida amallar. ve, Aylana va doira, Boshlang’ich funksiya va aniqmas integral. a , Final tests for the 3rd course students. (1), Zufar Bekdurdiyev, Sardorbek 7 lab, lecture8 9, 2 topshiriq, 18 topshiriq, 17 topshiriq, 18 topshiriq, KK rezyume obrazec

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР


МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
Ў. МАВЛОНОВ, А. ХОЛИҚУЛОВ
ЎЗБЕКИСТОНДА ЕР СУВ МУНОСАБАТЛАРИ (ҚАДИМГИ ДАВР – ИЛК ЎРТА АСРЛАР)


1-қисм

Тошкент

«TAMADDUN»

2017


УЎК 327:91

КБК 65.32-5(5Ў)г





  • 43

Ўзбекистонда ер-сув муносабатлари тарихидан (қадимги – илк ўрта асрлар даври) [Матн] / тузувчилар: Ў. Мавлонов, А. Холиқулов. – Тошкент: «TAMADDUN», 2017. – 104 б.


Тақризчилар:


т.ф.д., проф Н. Мусаев .


т.ф.д., проф. Р.Х.Сулаймонов,


Масъул муҳаррир:


т.ф.д. Х. Юнусова, т.фд., проф. А.Сагдуллаев.
Рисолада Ўзбекистон ҳудудида қадимги давр ва илк ўрта асрлар-да ер-сув муносабатлари тарихи археологик тадқиқотлар ёзма манба-лар натижаларидан кенг фойдаланилган ҳолда ёритиб берилган. Ки-тобда минтақа цивилизациясининг шаклланиши ва ривожланишида суғорма деҳқончилик маданиятининг тутган ўрни кўриб чиқилган, аждодларимиз томонидан тўпланган бой тажрибанинг бугунги давр учун аҳамияти ҳақида масалалар таҳлил қилинган. Рисола “ОТ-Ф-1-



  1. “Ўзбекистонда ер-сув муносабатлари тарихи (Қадимги даврдан ҳозирги кунгача)” мавзусидаги амалий грант доирасида бажарилди.

Китоб тарихчилар ва бошқа ижтимоий соҳа мутахассислари, тала-балар, магистрлар ҳамда кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

ISBN 978-9943-5113-5-4 © «TAMADDUN», 2017.

Кириш

Миллий давлатчилигимизнинг қайта тикланиши бой тарихий-ма-даний ва маънавий меросимизни ўрганиш, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган қадриятларимизни тиклаш имконини берди. Тарихимиз-ни, миллий-маданий меросимизни ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиши, тарихий-маданий меросга янгича муносабат концепция-си ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги туб ўзгаришлар ва янгиланишлар билан бирга, миллий давлатчилик тараққиётини, мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири бўлди.


Марказий Осиё минтақасида деҳқончилик маданияти шакллани-шида ва ривожланишида мамлакатимиз ҳудуди марказий ўрин тутиб келган. Ўзбек халқининг қадимги аждодлари ривожланган бронза давридаёқ сунъий суғоришга асосланган ўтроқ деҳқончилик мадани-ятига асос солиб, минтақа цивилизацияси ривожидаги илк босқични бошлаб берганлар. Асрлар давомида ер ва сувга муносабат такомилла-шиб, ер ва сув инсоният ҳаётининг, фаровон турмушнинг асоси экан-лиги тўғрисидаги тушунча халқимизнинг кундалик турмуш тарзида қатъий ўрнашиб, олий қадрият даражасига етди. Зардушт таълимоти-нинг илоҳий китоби ҳисобланган “Авесто”да Ер ва Сувнинг муқаддаси унсур деб эътироф этилиши Ўзбек халқи ирригацион тафаккури риво-жидаги янги даврни бошлаб берди.


Мазкур тадқиқотнинг долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти, энг аввало, минтақа цивилизациясининг шаклланиши ва ривожланишида суғорма деҳқончилик маданияти, ирригацион тафаккурнинг тутган ўрнини ёритишга бағишланганлиги билан изоҳланади. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳатлар, хусусан иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлган аграр соҳани, ер ва сув ресурсларини мукаммал бошқариш ти-зимини тубдан ислоҳ қилиш йўлидаги давлат сиёсати билан, бугунги ислоҳатларда тарихий тажрибанинг аҳамиятини аниқлаштириш ҳам долзарб илмий масалалардан биридир.


Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти даврида халқимиз тарихи, аждодларимиз томонидан тўпланган бой тарихий тажрибани ўрганиш-га интилишнинг кучайишитабиий бир ҳолдир. Бу биринчидан, ўтмиш-сиз келажакни асло тасаввур этиб бўлмаслиги; иккинчидан, ер ва су-вга нисбатан шаклланган тарихий муносабатнинг моҳиятини англаш



3




ва тарғиб қилиш, суғорма деҳқончилик маданияти, сунъий суғориш тизими фаолиятини ўрганиш асосида аграр соҳада мавжуд бўлган ил-мий қарашлар ва ёндошувларни таҳлил қилиш ва бугунги давр учун аҳамиятли хулосалар, таклифлар ишлаб чиқиш зарурати билан харак-терланади.

Тадқиқот доирасида ер-сув муносабатлари, суғорма деҳқончилик маданияти, мулкчилик ва бошқарув масалалари билан боғлиқ қадимги атамалар, уларнинг келиб чиқиши, тарқалиш географияси, бугунги даврда қўлланилиш билан боғлиқ масалалар ҳам илмий тадқиқ этилди.


Мазкур мавзу доирасида олиб борилган тадқиқотлар суғорма деҳқончилик маданиятининг асоси бўлган ҳалол меҳнатга ва тинч-тотув яшашга даъват, бунёдкорлик, эзгулик, она ерга, сувга ва бутун борлиққа муҳаббат каби умумбашарий тафаккур ва унинг инсоният цивилизацияси ривожидаги аҳамиятини кўрсатишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.


Тадқиқотнинг илмий янгилиги ва аҳамияти шундаки, мазкур ишда танланган мавзуга оид муаммолар янгича ёндошувлар асосида тадқиқ этилиб, илмий адабиётлар, ёзма манбалар маълумотлари ҳамда сўнгги йилларда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари ҳамда мам-лакатимизда ва хорижда олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари-ни умумлаштириш, қиёсий таҳлил этиш асосида ёритиб берилди. Хусу-сан, мавзунинг илмий янгилиги сифатида қуйидагилар илгари сурилади:





  1. Ўзбекистонда фан сифатида етарли даражада алоҳида ўрга-нилмаган ер-сув муносабатлари ва унинг таркибий қисми – ер эгалиги турлари яхлит илмий йўналиш сифатида тадқиқ этилади.




  1. Ҳозирга қадар ўрганилган, қадимий хўжалик-маданий типлар ва илк тарихий-маданий вилоятлар тарихига бағишланган илмий ада-биётлардаги мавжуд маълумотлар тизимлаштирилиб, умумлаштирила-ди.




  1. Ўзбекистон ҳудудида қадимдан сунъий суғоришнинг пайдо бўлиши, ер-сув муносабатларининг вужудга келиши, унинг ривожла-ниши, ушбу муносабатларнинг давлатчилик анъаналарига таъсири масалалари мавзу сифатида илк бор таҳлил этилади ва умумлашган тадқиқот объекти сифатида биринчи марта илмий муомалага кирити-лади.

Ушбу тадқиқот лойиҳасининг археология, манбашунослик, геогра-фия, картография, геология, орография, тупроқ, гидрография, гидро-



4




мелиорация, гидрогеология, иқлим, сув хўжалиги, иқтисод соҳалари билан боғлиқ жиҳатлари мавжуд.

Тадқиқот лойиҳасининг бажарилиши давомида олинган натижа-лар, назарий хулосалар ва умумлаштирилган маълумотлардан Ўзбеки-стонда ер-сув муносабатлари тарихи билан боғлиқ қарашларни янги асосларда ривожлантиришда, илмий ишлар ёзишда, ўқув жараёнида, талабалар учун янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яра-тишда фойдаланиш мумкин.


Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аграр соҳада олиб борилаётган из-чил ислоҳатлар жараёнда қишлоқ хўжалигида асрлар давомида тўплан-ган, ҳаёт синовидан ўтган ва қадрият даражасига кўтарилган анъана-лар, қарашлар билан боғлиқ аждодларимиз тажрибасидан фойдаланиш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади. Бу ҳам мазкур мавзу доирасида олиб борилган тадқиқотларнинг долзарблигини кўрсатади ва унинг аҳамиятини оширишга хизмат қилади.



5





Download 252,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
vazirligi muhammad
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
saqlash vazirligi
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
covid vaccination
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
vaccination certificate
sertifikat ministry
haqida umumiy
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti