Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига Қалбларда акс этган ободлик



Download 17,22 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi17,22 Kb.
#277715
Bog'liq
Ў. Солиева Мустақиллик ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига

ҚАЛБЛАРДА АКС ЭТГАН ОБОДЛИК

Диёримизда Мустақиллик байрами катта шодиёналар билан нишонланди. Ҳур диёримизда энг улуғ, энг азиз айём шукуҳи кезаётган ушбу файзиёб кунларда қалбда жўш урган ифтихор туйғуси яқин ўтмишимизга бир назар ташлаб, ўтган давр мобайнида нималарга эришганимиз ҳақида мулоҳаза юритишга ундайди. Ўтмишимиз эса атиги ўттиз йил. Хўш, инсоният тарихи уммонида бир қатрадек туюлган бу давр юртимизда қандай ўзгаришлар содир этди? Водий дурдонаси бўлмиш Фарғонамизда қандай янгиланишлар юз берди?

Аввало, охирги йилларда мамлакатимизда олиб борилган бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳару қишлоқларимиз беқиёс даражада тароват касб этганини алоҳида таъкидлаш керак. Пойтахт кентимиз замонавий меъморчиликнинг юксак намуналари асосида чирой очди, қатор йирик турар жой ва расмий мажмуалар барпо этилди. Айтиш жоизки, бу борада вилоят марказлари эътибордан заррача четда қолгани йўқ. Фарғонанинг ўзида амалга оширилган қурилиш-архитектура, йўлсозлик, ландшафт ишлари ҳар қанча эътирофга лойиқдир. Сўнгги йилларда қад кўтарган баланд бинолар, иншоотлар, шаҳримиз ҳуснига ҳусн қўшиб турган наботот ажойиботлари, чекка жойларгача қулоч ёйган тараққиёт манзаралари ҳақида ҳаяжонсиз гапириб бўлмайди. Биз бугун вилоятимиз марказида бўй чўзган 16 қаватли уйларни ҳайрат билан томоша қилаяпмиз. Истиқболда эса 22-25 қаватли уйлар қурилиши, Фарғона шаҳри ва тумани чегарасида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган Экошаҳар барпо этилиши кўзда тутилмоқда. Ўтган йили Марғилон шаҳрида энг замонавий ахборот технологияларини ўзида мужассам этган IT-парк фойдаланишга топширилган бўлса, яқин келажакда вилоят бўйлаб 19та ана шундай марказлар барпо этилиши белгалиланган. Албатта, буларнинг ҳаммаси истиқлол шарофатидандир. Энг муҳими, вилоятимизда амалга оширилаётган бундай оламшумул янгиликларнинг барчаси биз, инсонларнинг ўз турмушидан рози бўлиб яшашлари, халқнинг фаровон ҳаёт кечириши учундир.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан айни мақсадда, яъни мустақил юрт фуқароларининг фаровонлиги таъминлаш йўлида илгари сурилган ислоҳотлар жамиятимизда барча жабҳа ва соҳаларни қамраб олаётгани ҳақиқат. Мамлакатга инвестиция киритиш орқали иқтисодиётни, тадбиркорликни ривожлантириш, оила ва хотин-қизлар тизимини такомиллаштириш, аёлларни ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламига эътиборни кучайтириш, таълим сифатини ошириш, ёшлар қўллаб-қувваатлаш каби қатор соҳаларда катта ижобий ўзгаришлар рўй берди. Мазкур йўналишларда йирик ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган ўнлаб қарор ва фармонлар, янги қонунлар қабул қилингани, уларнинг ижроси бўйича назорат қатъий ва изчил йўлга қўйилганлигини таъкидлаш керак.

Биргина хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ижроси бўйича вилоятимизда рўёбга чиқарилган ишларнинг кўлами дилни фахр-ифтихорга тўлдиради. Президентимиз тақдим этган имкониятларга кўра вилоятимизда ўнлаб бошпанасиз аёллар уй-жой билан таъминланди, кам таъминланган оилаларнинг қизлари имтиёз асосида олий ўқув юртларига қабул қилинди, тадбиркорликни бошлашга жазм этган аёллар ўқитилиб, имтиёзли кредитлар берилди.



Ёшларга эътибор, юртимиз ворисларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиш жоиз. Маълумотларга кўра, шу кунгача вилоятимиз миқёсида саккиз минг нафардан зиёд ёшларга 183 миллиард миқдорида имтиёзли кредит берилган. Бундан ташқари йигит-қизларимизга экин экиш учун ер майдонларини ажратиш, эҳтиёжманд оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули бериш, “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари олий таълимга ўқишга кирган ҳолатда бир йиллик шартномавий тўловининг давлат томонидан тўлаб берилиши... бу каби имтиёзлардан яна кўпдан-кўп турлари муайян тартибда амалга оширилмоқда. Тан олиб айтиш керак, бундай кенг имкониятларни биз, катта авлод вакиллари орзу ҳам қилолмаган!
Ёзёвоннинг чекка бир қишлоғи Чўлигулистонда, оддий деҳқон оиласида туғилиб камолга етдим. 1983 йилда қишлоқдаги ўзим ўқиган мактабда боршланғич синф ўқитувчиси бўлиб фаолият бошлаганман. Ўша пайтларда синф хоналари тор, зах, дераза ойналари ўрнига газета қопланган синфда жолдираб турган болажонларга сабоқ бера бошлаганман. Ёмғирли кунларда тепадан ёмғир томчилари томиб турарди. Телевидениеда пойтахт ўқувчиларининг чиқишларини кўриб, менинг болаларимнинг айби қишлоқда туғилганлиги. Уларнинг иқтидори телевизордаги болалардан қолишмайди, дея оғринардим.
Бугун-чи? Республикамизнинг чекка қишлоқларидаги таълим максанларидаги яратилган шароитлар жаҳон андозаларига тўғри келади. Имконият эшиклари кенг очилган. Энди имкониятлар иқтидорларни кашф этмоқда. Қишлоқ болалари ўзларининг иқтидори, жисмоний салохияти билан оламшумул ютуқларни қўлга киритиб келмоқдалар.
Келажак ворислари -бағримизда камол топаётган баркамол авлод!
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларнини унумли ўтказиш, адабиётга, ижодга, китобга бўлган меҳрини ошириш мақсадига республикамиз мактабларида Муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан ижодий-маданий тарғиботчи лавозимлари таъсис этилди. Ўзим ўқиб, таълим-тарбия олган, ўттиз олти йил фаолият олиб борган 22-мактабда ижодий-маданий тарғиботчи бўлиб , ўқувчилар ижодини юксалтиришга хисса қўшиб келаяпман. Бугун ижод гулшанига эндига қадам ташлаб кираётган ёш ижодкорларнинг илк ижод намуналари Республикамизнинг турли оммавий ахборот воситаларида чоп этилиб, китобхонлар хукмига хавола этилмоқда. Болалар адабиётида ижод қилиб келаётган бир нечта китоблар муаллифи, ёш шоир Қобилжон Шерматов Давлатимизнинг юксак “Илҳом”мукофотига сазовор бўлди.
Бир ижодкор ўқитувчи сифатида таълимдаги энг катта янгиликлардан бири – мамлакатимизда алоҳида ижод мактабларининг ташкил этилганлиги ҳақида ифтихор билан сўзлагим келади. Юртбошимизнинг маънавиятга, адабиётга, эртанги кун эгалари бўлмиш ёшларнинг маърифат чашмасидан қониб улғайишларига эътиборлари натижасида ташкил этилган ижод мактаби дунёда муқобили йўқ янгиликдир. Ҳали жаҳоннинг бирон мамлакатида йўлга қўйилмаган бундай таълим даргоҳлари ҳозирда Тошкент шаҳри ва қатор вилоятларда ташкил этилиб, бизнинг мактаб 2018 йилда Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да фаолият бошлаган. Юртбошимизнинг мазкур ташаббуслари жуда оқилона ва узоқни кўзланган тадбир бўлганлиги кўп ўтмай исботини топди: уч йил мобайнида ёш ниҳолларимиз шундай мевалар бера бошладиларки, бугун Эркин Воҳидов мактабининг истеъдодли ўқувчилари республикамизнинг етакчи шоир ва ёзувчиларининг эътиборига тушган, уларнинг ижодий ишлари юртимиз сарҳадларидан ошиб ўтиб, жаҳонга ёйилмоқда. Президентимизнинг ижод мактаби битирувчилари олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда қабул қилинишлари ҳақидаги қарорлари эса нур устига аъло нур бўлди.

Умуман, вилоятимизда бугунги кунда адабиётга эътиборнинг ёрқин намунасини кўриш мумкин. Масалан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими ҳомийлигида 19 нафар фарғоналик шоир ва ёзувчиларнинг китоби бепул чоп этилиши бунга далилдир. Шахсан ўзимнинг болаларга аталган “Опоқижон, опоқи” номли тўпламим уч минг нусхада чоп этилиб, мухлислар қўлига етиб боргани бир қаламкаш сифатида катта маънавий рағбат бўлди. Шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси тизими ҳам тубдан ислоҳ қилиниб, 2020 йилда бирданига 11 нафар фаол ва таниқли ижодкорларимиз уюшма аъзолигига қабул қилинди. Ўзим ҳам уларнинг қаторида сафга қўшилганлигимни фахр билан айтгим келади. Бундан ташқари, истиқлолдан сўнг, айниқса охирги беш йил ичида ижодий ишларимизни чет эллик китобхонларга тақдим этиш борасида бемисл имкониятлар яратилдики, буни ўз ижодим мисолида далиллашим ҳам мумкин: “Дунё талантлари” халқаро танловларида ғолиб бўлиб, “Абай” медали билан тақдирландим; илмий мақолаларим Америка Қўшма штатларида ва Польшанинг нуфузли нашрларида чоп этилди; куни-кеча Туркияда нашрдан чиққан дунё ижодкорлари тўпламидан бир туркум шеърларим ўрин олди ва махсус сертификатга эга бўлдим.

Юқоридагилар Мустақиллик йилларида вилоятимизда амалга оширилган ижобий ишларнинг кичик бир инъикоси холос, аслида. Бу улуғвор ободликнинг тўлиқ намоёни эса бугун ҳар бир фарғоналикнинг қалбида, юрагининг тўрида барқ уриб турибди! Шундай экан, ватанимиз иқболи боқий, истиқлолимиз абадий бўлсин!

Ўктамхон Солиева,



Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Халқ таълими аълочиси.
Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги 22-мактабнинг ижодий-маданий тарғиботчиси.
Download 17,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish