Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат



Download 419,64 Kb.
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi419,64 Kb.
#159778
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. Маиший ва мобиль -360 WORD


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ
МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

КЕЛИШИЛДИ”
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим
вазири ўринбосари
М.Холмухамедов
2020 йил “ ”


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазири ўринбосари


Б.Умурзаков
2020 йил “”

Маиший техника ва мобиль қурилмаларни


таъмирловчи” касби

ўқув курси учун
НАМУНАВИЙ МОДУЛЛИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Касбнинг “Касбларнинг миллий стандарт таснифи” бўйича коди: 3111
Малака даражаси “Миллий малакалар рамкаси” бўйича: 3
Фаолият соҳаси: Хизмат кўрсатиш ва сервис
Фаолият тури: Уй-рўзғор ва бошқа маиший техникаларни таъмирловчи уста,
мобиль қурилмаларни таъмирловчи уста
Квалификацияси: Маиший техникаларни таъмирловчи техник-механик
Ўқитиш муддати - 3 ой
Ўқув юкламасининг ҳажми - 360 соат

Тошкент-2020Тузувчи:


Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Касб-ҳунар-техник ўқитишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари


С.Курдашев


Келишилди:


Касб-ҳунар таълимини ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи


Ў.Алижонов


Ф.Мамарасулов




Маиший техника ва мобиль қурилмаларни таъмирловчи” касби
ЎҚУВ РЕЖАСИ

Тақсимл аниши

Умумий соат

ЯМИ

Машғулот тури

Ўқув юкламаси

Ҳафталар сони

Ўқув машғулотлари

Ўқув амалиёти

Назарий

Амалий

12

Умумкасбий

Махсус

Амалиёт

354

Ҳафталик юклама

Соат

360

6

66

84

204

106

248

30

Нисбат

100.0%

1,7%

18,3%

23,3%

56,7%

30%

70%

5 кун х
6 соатдан

Дарс олиб боради

Машғулот тури

Модул №

Модул номи

Умумий юклама

Назарий машғулот

Амалий машғулот

Ҳафталик юклама

Жами

360

106

248

30

Ўқитувчи

Ўқув машғулотлари

Умум- касбий

Ажратилган соат

66

46

20

5,5

1.

Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги

12

8

4

1

2.

Тадбиркорлик асослари

30

24

6

2,5

3.

Электрон иш юритиш ва рақамли иқтисодиёт асослари

24

14

10

2

Ишлаб чиқариш ўқув устаси

Махсус

Ажратилган соат

84

60

24

7

4.

Электр асослари

24

18

6

2

5.

Электроника ва микроэлектроника асослари

48

34

14

4

6.

Электр схемаларини ўқиш

12

8

4

1

Ўқув амалиёти

Амалиёт

Ажратилган соат

204




204

17

7.

Ўлчов асбоблари ва асбоб- ускуналардан фойдаланиш

48




48

4

8.

Маиший техникаларни ташхислаш, созлаш ва таъмирлаш

96




96

8

9.

Мобиль қурилмаларни ҳамда уларнинг дастурий таъминотини ташхислаш созлаш ва таъмирлаш

60




60

5

Якуний малака имтихони




Амалий имтихон

6







0,5

Тушунтириш хати
Мазкур намунавий модулли ўқув дастури Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда Касб-ҳунарга ўқитиш масканларида “Маиший техника ва мобиль қурилмаларни таъмирловчи” ўқув курси учун ишлаб чиқилди.
Маиший техника ва мобиль қурилмаларни таъмирловчи касби ўқув курсини тўлиқ ўзлаштирган тингловчи уй-рўзғор ва бошқа маиший техникаларни таъмирловчи уста, мобиль қурилмаларни таъмирловчи уста ҳамда хусусий тадбиркор сифатида фаолият кўрсатиши мумкин
Ўқув жараёни ва ўқув соатлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ҳайъат қарори билан тасдиқланган 1999 йил 2 июлдаги 762-сон "Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида"ги Низоми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланган “Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 287-сон “Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади. Низомга кўра, тингловчилар сони 10-30 нафарга етганида гуруҳ шаклланган ҳисобланади.
Ушбу Намунавий дастур асосида ишчи ўқув режа ва дастур ишлаб чиқилади ва зарур ҳолларда ўқув юкламанинг ҳафталик ҳажмини сақлаган ҳолда, фанлар ҳажмини Педагогик кенгаш қарори билан 10% гача, семестрларга ажратилган соатлар ҳажмини эса 20% гача ўзгартиришга руҳсат этилади.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқув жараёнларини ташкил этиш 287-сон қарор асосида амалга оширилади
Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиш тизимининг сифатини ошириш ва такомиллаштириш мақсадида, ўқув соатларини ташкил этувчи назарий машғулотлар 30 фоиз, амалий машғулотлар 70 фоиз нисбатида тақсимланган.
Ўқув модуллари бўйича назорат шаклларидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга якуний аттестацияни топширишга руҳсат этилади.
Якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловичиларга 287-сон қарор асосида белгиланган тартибда давлат намунасидаги сертификат бериладиЎқув курсини тамомлагандан сўнг ўзлаштирилиши лозим бўлган талаблар:
Касбий компетенцияга эга бўлиши керак:

  • меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги қоидалари;

  • электрон хужжатлар билан ишлаш ва иш юритиш;

  • тадбиркорлик ва бизнес билан шуғуллана олиш;

  • электр токи билан ишлаш, Маиший ва мобил қурилмаларни фарқлай олиш, уларни ташхислаш, электр схемаларини ўқий олиш

  • ўлчов асбоблари ва асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланиш

  • маиший ва мобил қурилмаларни таъмирлаш ва созлаш.

  • хизмат қўрсатиш талаб ва қоидаларига риоя қилишни ўзлаштирган бўлиши лозим.

Билиши керак:

  • электр ва ёнғин хавфсизлигига қарши муҳофаза тадбирлари, электр ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари. Меъёрий техник ҳужжатларни расмийлаштириш қоидалари.

  • қурилмаларини электр тармоғига улаб узиш тартиби, электр ва ноэлектр катталикларни ўлчаш усуллари. Ўзгармас ёки ўзраувчан электр занжирларига улаб ишга тушуриш қоидалари.

  • мижоз ва иш бажарувчи ўртасидаги алоқа кўринишлари, иш ўрнини ташкил қилиш қоидалари.

  • электр изоляция ва электротехник материалларни турлари. электр асбобларининг электр схемаларининг турлари ва қоидалари, электр асбобларини механик ва электр қисмини таъмирлаш усуллари.

  • алмаштирилган ёки таъмирланган детал ҳамда электр қисмларнинг номинал параметрларини аниқлаш қоидалари. таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар ва деталларни танлаш усуллари. Маиший техника машиналарини ва асбобларини носоз ёки ишдан чиққан қисмларни таъмирлаш ва алмаштириш шартлари.

  • маиший ва мобиль электрон қурилмаларини таъмирлаш, буюртма олиш қоидалари, техник ҳолатини ташхислаш усуллари.

  • профилактика ишларини амалга ошириш тартиби. Таъмирлаш ва созлаш ишларининг сифатини яхшилаш каби билимларни ўзлаштирган бўлиши лозим.

Қила олишиши керак (кўникма ва малака):

  • мижоз билан муомала маданиятига амал қилган ҳолда носоз техникаларни таъмирлашга қабул қилиш; Мижоз билан таъмирлаш муддати, харажати ва кафолатини келишиб олиш таъмирлаш учун қабул қилинган маиший техникаларнинг ҳужжатларни расмийлаштириш, прейсекурантга асосан таъмирлаш ишларини хажмини аниқлаш, профилактика ишларини амалга ошириш;

  • техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, электр ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш;

  • Ўлчов асбоблари ва асбоб-ускуналар ёрдамида ташқи шикастланишларини аниқлаш, нуқсонли қисмидаги носоз элементини топиш, электр асбобларини қизиш даражасини текшириш, электр параметрларини ўлчаш, таъмирланган электр асбобнинг синашга тайёрлаш;

  • маиший ва мобиль электрон қурилмаларини ташқи томондан кўздан кечириш, электр схемаси билан танишиб чиқиш, қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш. носозлик юз берган қисмини ажратиб олиш;

  • бузилган радиодетал, қисм ёки ишламай қолган радиоэлементларни таъмирлаш, уларни алмаштириш, маиший ва мобиль электрон қурилмаларини таъмирлаш ишларини хажмини аниқлаш. Маиший ва мобиль электрон қурилмаларини механик ва электр қисмларини таъмирлаш.

Фойдаланиладиган жиҳозлар:

  • Кўргазмали ва тарқатма воситалар йиғмаси;

  • Электрон-мультимедиа дарсликлар йиғмаси;

  • Ўлчов асбоблари ва асбоб-ускуналар;

  • Макет ва тренажёрлар

  • Персонал компьютери, проектор, проектор экрани, принтер, сканер



Download 419,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish