Занжирли узатмаларни лойиҳалаш умумий маълумотлар



Download 140,75 Kb.
bet1/2
Sana25.11.2019
Hajmi140,75 Kb.
#27090
  1   2
Bog'liq
Zanjirli uzatmani hisoblash

ЗАНЖИРЛИ УЗАТМАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ

Умумий маълумотлар.
Илашиш ҳисобида ишлайдиган, етакловчи ва етакланувчи юлдузчалар ҳамда уларга кийдирилган чексиз занжирдан ташкил топган узатма, занжирли узатма дейилади (6-шакл).

6-шакл. Занжирли узатманинг схемаси.

1 - етакловчи юлдузча; 2 - етакланувчи юлдузча; 3 - занжир.
Занжирли узатма, юқоридаги асосий элементлардан ташқари, тарангловчи, мойловчи мосламалар ва хавфсизликни таъминловчи тўсиқлар билан таъминланган бўлади. Занжирли узатманинг мустаҳкамлиги юқори бўлгани учун 100 квт гача қувватни нисбатан катта масофага (8 м гача) узата олади. Фойдали иш коэффиценти юқори бўлиб, очиқ ҳолда фойдаланилганда ёпиқ ҳолатда фойдаланилганда эса бўлади.

Занжирли узатма тасмали узатмаларга нисбатан ўлчамлари ихчамдир. Машинасозликда занжирли узатма ҳаракатни узатиш учун мўл-жалланган юритма, юк ташиш ва тортиш учун мўлжалланган механизм сифатида ишлатилади.

Машина деталлари курсида асосан, ҳаракатни узатиш учун мўлжалланган занжирлар ўрганилади. Юритмаларда ҳаракатни узатиш учун роликли, втулкали, втулка-роликли, ҳамда тишли занжирлар ишлатилади. Занжирларнинг сонига қараб эса бир қаторли ёки кўп қаторли хилларга бўлинади. Бундан ташқари занжирли узатмалар очиқ ва ёпиқ ҳолатда, горизонталга нисбатан параллел ёки ≤900 гача бурчак остида ишлатилади. Бундай занжирларнинг барча ўлчамлари стандартлаштирилган бўлиб, унинг асосий ўлчами қадами t дир.

Қадам t деб занжир звеноларини бирлаштирадиган валиклар орасидаги масофага айтилади



Занжирли узатманинг узатиш сони катта, асосий ҳолларда 2,8…6,3 гача, махсус ҳолларда 15 гача, марказлараро масофа эса нисбатан кичик бўлган ҳолларда ҳам фойдаланиш имконини беради.

Занжирли узатмада ҳаракат тезлиги юқори бўлиб, гача етади. Тез айланувчи ҳоллар учун узатишлар нисбати бўлганда, бўлиб, узатишлар нисбати бўлганда секин айланувчи ҳолларда эса бўлганда 2м/с бўлишига рухсат этилади.

Занжирли узатмаларнинг афзалликлари:

ҳаракатни юқори қуввватда нисбатан узоқ масофага узата олади, фойдали иш коэффициенти етарли даражада юқори. Валларга тушадиган куч бошқа узатмалардагига қараганда кичик, занжирлар илашиш принципи асосида ишлаганлиги туфайли сир-паниш ҳодисаси рўй бермайди, натижада узатиш сони қатъий қийматга эга бўлади.

Занжирли узатмаларнинг камчилиги шундаки, таннархи юқори, юлдузчаларни тайёрлаш бирмунча мураккаб, ишлатиш даврида эътибор билан қараб туришни ва аниқлик билан монтаж қилишни талаб этади. Бундан ташқари улар катта тезлик билан ишлаганида шовқин кучаяди ва занжир элементлари тез едирилади. Едирилиш натижасида занжир чўзилади ва қўшимча динамикавий юкланишлар пайдо бўлади.

Занжирли узатмада динамикавий юкланишни камайтириш мақсадида роликли занжирларнинг 10 м/с гача, тишли занжирларнинг тезлиги эса 15 м/с гача чекланади. Агар узатма жуда аниқ йиғилган бўлса ва яхши шароитда ишлатилса, чегара тезликлар миқдорини 1,5-2 марта ( = 20-30 м/с гача) оширишга рухсат берилади.

Узатманинг хизмат муддатини ошириш мақсадида занжирлар мойланади. Агар занжирнинг тезлиги 6 м/с дан ошмаса, занжир вақти-вақти билан ҳар 7 соатда мойланади. Агар тезлик 6-8 м/с дан ошса, занжирга мой узлуксиз томизилиб турилади.

Ёпиқ корпус ичига қуйилган мойга занжир етакловчи тармоғининг тегиб ўтиши мойлашнинг такомиллашган усули ҳисобланади. Катта қувватли тезюрар узатмаларда мой, насос ёрдамида картердан сўриб олиниб, занжирнинг устига тўхтовсиз қуйиб турилади.

Етакловчи юлдузчa тиши занжир звеносини ўзи билан илаштириб (судраб) кетмаслиги учун занжирнинг етакланувчи тармоғи узатманинг остига жойлаштирилади. Занжирнинг таранглиги етарли даражада бўлишини (дастлабки таранглик занжирнинг оғирлик кучидан ҳосил бўлади) таъминлаш мақсадида юлдузчаларнинг марказини бирлаштирувчи чизиқ билан горизон-тал текислик орасидаги бурчак  нинг қиймати 600 дан ошиб кетмаслиги керак. Агар 600 дан ошиб кетса, узатмага тарангловчи юлдузча ўрнатилади.

Занжирли узатмаларни ҳисоблаш учун етакловчи валнинг қуввати –N1, айланиш сони – n1 ва узатиш нисбати – i маълум бўлиши керак. Одатда, бу параметрлар юритманинг кинематик ҳисобини бажариш жараёнида аниқланади.

Занжирли узатмалар юритманинг кинематик схемасида редуктордан кейин жойлаштирилади.

Занжирли узатмаларни ҳисоблаш занжир турини танлашдан бошланади. Занжир тури қуйидаги тавсиялар бўйича танланади:

А) кам юкланишли ва ҳаракат тезлиги нисбатан кичик узатмалар учун втулкали занжир танланади;

Б) катта юкланиш ва 10 м/с гача тезлик билан ишлайдиган узатамалар учун роликли занжир танланади;

В) катта юкланиш ва 15 м/с гача тезлик билан ишлайдиган узатмалар учун тишли занжир танланади.


Занжирли узатмаларни ҳисоблаш

Роликли занжирли узатмаларни ҳисоблаш тартиби
1. Етакловчи юлдузча тишларининг сони;

Z1 = 31 – 2i2= Z1=23 (47)

бу ерда, i1.x – узатманинг узатиш нисбати.

Изоҳ: Роликли занжирнинг тезлиги υ < 2 м/с бўлса, Z min > 13...15; υ > 2 м/с бўлса, Z min > 19 ва юкланиш зарб билан таъсир қиладиган узатмаларда Z min > 23 олинади.

Юқоридаги шароитлар учун тишли занжир юлдузчаси тишлари сонининг минимал қиймати роликли занжирникидан 20...30 фоизга катта олинади.

Занжирни тебранишга олиб келувчи сабабларни камайтириш мақсадида Z*1 нинг қиймати тоқ сонга тенг қилиб олиш тавсия этилади.


  1. Етакланувчи юлдузча тишларининг сони;

Z2 = Z2=103

Z*2 нинг қиймати бутун тоқ сонга тенглаштирилади ва Z 2 < Z 2max шарти текширилади. Z2 max = 120. (Агар Z 2 < Z 2 max шарти бажарилмаса, занжир юлдузчадан сирғаниб тушиб кетади ёки тезда узилади).



  1. Узатиш нисбатининг ҳақиқий қиймати аниқланади ва хатолик текширилади;





  1. Етакланувчи юлдузча валининг айланиш сони – n2 аниқланади;



5. Занжирнинг қадами топилади;

t = 38,1 мм

бу ерда: Т2.х – етакловчи юлдузча валидаги буровчи момент, [Нмм]

T2.x=344,13 Нм;

mц-занжир қаторларининг сони., m = 1...4 олинади.

P - занжир шарнирларидаги рухсат этилган босим, P=20 МПа

Кээксплуатация коэффициенти;



К1 - юкланишнинг ўзгариш хусусиятини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, юкланишнинг ўзгариши меъёрида бўлса (номинал қийматга яқин бўлса), К1=1; юкланишнинг ўзгариши меъёридан ошиб кетса ва зарб билан таъсир қилса, К1 =1,25…2,5 олинади. К1=1

К2 - марказлараро масофани ҳисобга олувчи коэффициент, агар а=(30...50)t бўлса, К2=1; а>50t бўлганда ҳар 20 t да 0,1 бирликка камаяди, яъни, а=70t бўлса К2 =0,9. К2=1

К3 - узатма юлдузчалари марказларини бирлаштирувчи чизиқнинг йўналиши билан горизонтал текислик орасидаги бурчак -  қийматини ҳисобга олувчи коэффициент, агар 600 бўлса, К3=1; 600900 бўлса, К3= 1,25 олинади. Автоматик равишда таранглаб турувчи ҳолларда, қандай бурчакда бўлишидан қатий назар К3 = 1 бўлади. К3 = 1

К4 - занжирнинг таранглигини созлаш усулини ҳисобга олувчи коэффициент, агар таранглик автоматик равишда созланса, К4=1; вақти-вақти билан созлаб турилса, К4=1,25 олинади. , К4=1,25

К5 - мойлаш усулини ҳисобга олувчи коэффициент, агар узатма узлуксиз мойлаб турилса, К5=0,8...1,0; вақти-вақти билан мойланса, К5=1,3… 1,5,; агар мой занжир устига томчилаб турса, К5=1,2 олинади. К5=1,4



К6 - ишлаш режимини ҳисобга олувчи коэффициент, агар иш бир сменали бўлса, К6=1; икки сменали бўлса, К6=1,25; уч сменали бўлса, К6=1,5 олинади. К6=1
P - занжир шарнирларидаги рухсат этилган босим, [МПа], қиймати 29-жадвалдан олинади.

29-жадвал

Download 140,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish