Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
Математика факультети бакалавриант таълим йўналиши иккинчи
босқич талабаси,
2000 йилда туғилган, миллати ўзбек,
Яздонов Дониёр Элмурод ўғлига ТАВСИЯНОМА Яздонов Дониёр Элмурод ўғли 2018- йилда Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейини аъло баҳолар билан тугатиб, Ўзбекистон Миллий университетининг Математика факультети Математика йўналишига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинди. Яздонов Дониёр Элмурод ўғли ўқиши давомида ўзининг тиришқоқлиги, берилган топшириқларга маъсулият билан қараши ва меҳнатсеварлиги билан университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчиларининг ишончини қозонди. У ўз тенгдошлари ва талаба ёшларга ўрнак бўлиб, изланувчанлиги, намунавий хулқи, илмга қизиқувчанлиги ва билими билан факультетнинг иқтидорли талабалари сафидан ўрин эгаллади. Ҳозирда қадар барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириб келмоқда.
У 2017- йилда Бразилаянинг Рио-Де-Жанеро шаҳрида бўлиб ўтган 58- Халқаро Математика олимпиадага қатнашиб диплом билан тақдирланган. 2017 ва 2018 йилларда Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилган Халқаро Математика олимпиадада қатнашиб Диплом ва Бронза медални қўлга киритган. 2016 ва 2018 йилларда Ломоносов Математика олимпиадасида дипломлар билан тақдирланган. Шу жумладан 2015, 2017 ва 2018- йиллларда вилоят олимпиадасида фахрли 1-ўринларни эгаллаган. 2018 йилда илк маротаба талабалар ўртасида ўтказилган Ал-Хоразмий Халқаро Математика олимпиадасида олтин медални қўлга киритган. 2018 йилда Россиянинг ИТМО Университети томонидан ўтказилган 3-Халқаро Математика олимпиадасида фахрли 1- ўринни эгаллаган. 2019 йилда бўлиб ўтган Қори Ниёзий номидаги олимпиадасида фахрли 1- ўринни эгаллаган. 2020 йилда талабалар ўртасида энг нуфузли ҳисобланган ИМС халқаро олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган.
Яздонов Дониёр университетда ташкил этилган конференциялар, тадбирлар ва жамоат ишларида фаол қатнашиб келмоқда. Хусусан, 2019 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент вилояти Бўка туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича илгари сурилган беш ташаббус доирасида Бўка тумани халқ таълим бўлими ва Ўзбекистон Миллий Университети ҳамкорлигида ўтказилган «Университет» олимпиадасида ҳакамлар ҳаяти аъзоси сифатида ўқувчилар ишини муносиб баҳолаган. Айни пайтда аъло баҳоларга ўқиши билан бир қаторда замонавий фанлар қаторига кирадиган Алгебраик топология ва диффиренциал геометрия фанларини устозлари Карим Раҳимов ва Рустам Турдибаевлар билан ўрганмоқда.
Мен Математика факультети иккинчи босқич талабаси Яздонов Дониёр Элмурод ўғлини номдор Ислом Каримов номидаги стипендиясига тавсия этаман.
Математика факультети Алгебра ва геометрия кафедраси мудири: доц. Х.Х. Рузимурадов

Мен Математика факультети иккинчи босқич талабаси Яздонов Дониёр Элмурод ўғлини номдор Улуғбек номидаги стипендиясига тавсия этаман.