Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда



Download 45,4 Kb.
bet1/10
Sana25.02.2022
Hajmi45,4 Kb.
#274420
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу ТЕЗИСИ
1-Maruza, 1-mavzu Chiziqli tenglamalar sistemasini zinapoya usuliga keltirish Gauss usuli . Bir jinsli tenglamalar ., 2-mavzu Matrisa rangi. Matrisa rangi haqidagi asosiy teorema., 17-maruza Chiziqli operatorlar ustida amallar., Ish, license, iqtnaz1umuf uzl 08a59, uz082uz, тематика 5 классы , 6 класс 15 1 1 с реш ТЕСТ вступление, 6 класс 15 1 1 с реш ТЕСТ вступление, O‘zA - O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev BMT Bosh Assambleyasining 72-sessiyasida nutq so‘zladi, O‘zA - O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlisga Murojaatnomasi, O‘zA - O‘zbekiston Prezidentining BMT Bosh Assambleyasi 72-sessiyasidagi nutqi jahon ommaviy axborot vositalari nigohida, Innovatsion-talim-texnologiyalari

2-мавзу. “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда”.


Озод ва эркин ҳаёт, адолатли жамият барпо этишнинг мураккаб тараққиёт йўли. Ўзбекистон 1991 йилнинг 31 августи куни мустақиллигимиз эълон қилинди. Ватанимиз ва халқимиз ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўтган 30 йил мобайнида дунё харитасидан Ўзбекистон Республикаси деган янги мустақил давлат муносиб ўрин эгаллади. Бозор иқтисодиётига асосланган демократик тузум барпо қилишга киришилди. Бунинг учун сиёсий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан туб ислоҳотлар амалга оширилди. Мамлакат ва халқ олдига ривожланган давлатлар сафидан муносиб ўрин олиш вазифаси қўйилди. Ана шу тарихан қисқа бир даврда жуда катта ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўл босиб ўтилди. Мустақиллик Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очди.
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятига хос бўлган демократик сиёсий тизимнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожлантириш масалалари, унинг демократик тамойиллари мустақиллигимизнинг илк давридаёқ назарий ва концептуал жиҳатлардан ҳар томонлама асослаб берилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Унинг “Демократия – бу, қанчалик оғир ва мураккаб бўлмасин, бизнинг йўлимиздир”, “Миллатимиз равнақига фақатгина фуқаролик жамияти шароитидагина эришамиз” деган қатъий позициялари ва чақириқлари, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари”, “Янги уйни қурмасдан туриб, эскисини бузманг”, “Ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” каби тамойиллар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини, асосий йўналишларини аниқлаб берди.
Аммо унинг мазмунини, уни амалга ошириш вазифаларини очиб беришга етарлича масъулият билан ёндашилмади. Айниқса, у ислоҳотларнинг йўналишлари, соҳалари, турли босқичлари, амалдаги ва эҳтимолдаги муаммолари билан узвий боғланмади. Аниқ муаммолар ва вазифалардан йироқлиги учун одамларга таъсири аста-секин сусая бошлади.
2017 йилдан Ўзбекистон тараққиётининг янги даври бошланди. Мамлакатимиз тараққиётини янги, юксак босқичга кўтариш, ислоҳотларни амалга ошириш объектив зарурат ва энг муҳим стратегик вазифа сифатида белгиланди. Янгиланишлар, энг аввало, тафаккурдан бошланади. Халқ дунёқараши ўзгариши — ислоҳотларнинг ибтидосидир. Онгу тафаккури, руҳи уйғоқ одамлардан эса чинакам фидойилик, ташаббускорлик ва яратувчанликни кутиш мумкин. Президент Шавкат Мирзиёев маънавий уйғоқ жамиятни қудратли кучга қиёс этади. Бугун одамлар уйғонмоқда, жамият уйғонмоқда, ислоҳотларнинг янги даври бошланини ҳис қилмоқда ва ўз хайрихоҳлигини кўрсатмоқда.
Янгиланиш – ҳаётнинг ўзгариши, унга бўлган муносабатнинг янгиланиши, ривожланиши ва бойиб бориши жараёнини ифодалайди. Кишилар ҳаётида, умуман жамиятда юз бераётган воқеа-ҳодисалар шахс онги ва маънавиятида муайян ўзгаришларни келтириб чиқаради. Маънавий уйғоқлик воқеликдаги ўзгаришларнинг келиб чиқиши ва содир бўлишига катта таъсир кўрсатади. Янгиланиш ҳаётимизнинг туб моҳияти билан боғлиқ ҳодиса. Агар маънавият янгиланиб, бойиб турмаса, жуда тез орада эскириб, тараққиётга ёрдам бериш у ёқда турсин, унга халақит берадиган, тўсиқ бўладиган ҳодисага айланиб қолар эди. Жамият тараққиётидаги бурилиш, туб ислоҳотлар даврида маънавиятда ҳам жиддий ўзгаришлар юз беради ва айни пайтда маънавиятнинг жамиятда юз бераётган жараёнларга таъсири кучаяди. Бундай паллаларда маънавий янгиланиш суръатлари ҳам тезлашади. Масалан, Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан кейин унутилиб кетаёзган миллий маънавий қадриятларни тиклаш, уларни ёшлар, аҳоли онгига сингдиришга катта эътибор берила бошланди. Янгиланишга катта эътибор берилиши халқнинг онги, турмуш тарзи, жамиятдаги воқеа-ҳодисаларга муносабатининг ўзгаришига кучли таъсир ўтказди. Маънавиятни янгилаш соҳасида олиб борилган ва борилаётган ҳар томонлама чуқур ўйланган сиёсат мамлакатда ижтимоий -сиёсий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири бўлди.
Тараққиётнинг янги босқичи ҳар бир соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш объектив зарурат ва энг муҳим стратегик вазифалар амалга оширишўни тақозо қилди. Давлат ва жамият тараққиётининг ҳар бир соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш учун Ҳаракатлар стратиегия қабул қилинди.
Янги Ўзбекистон” ғоясининг умуммиллий ҳаракатга айланиб бориши. Президентимиз Шавкат Мирзиёев тараққиётимизнинг мақсади Учинчи Ренессанс бўлиши лозимлигини таъкидлади. Ниҳоятда жозибали мазкур стратегик ғоя ўзининг улуғворлиги, миллий юксалиш барча жабҳаларда қандай умумий мақсадни кўзламоғи зарурлигини кўрсатади. Амалда давлат раҳбари тараққиётнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон миллий ғоясининг янги ва аниқлаштирилган мазмунини ифодалади. 
Учинчи Ренессанс ғоясини, аввало, жамиятимиз чуқур англаб олмоғи керак. Ҳар жабҳада, соҳада қиладиган ишларимиз, режаю истиқбол дастурларимиз, таълим-тарбия ва кадрлар сиёсати, инвестицион сиёсат — барчаси унга шароит ва муҳит яратишга қаратилмоғи лозим.
Ренессанс” – уйғониш, қайта тикланиш, юксалиш деганидир. “Ренессанс” луғавий французча “қайта туғилиш” деган маънони англатади. Атама сифатида унинг мазмуни анча кенг: маданиятда, илм-фанда, санъатда, таълим-тарбияда, умуман, жамият ҳаётида узоқ муддатли турғунликдан кейин қайта жонланиб, тез ривожланишни, ижтимоий онг ва қадриятлар тизими янги сифат босқичига чиқишини билдиради. Илк бор атама Европада ўрта асрлар мутаассиблигидан кейин 15-16 асрлардаги ривожланиш даврига нисбатан қўлланилган. Ренессанс аталмиш мазкур ижтимоий ҳодиса ўзбек тилига Уйғониш даври деб ўгирилган. Мустақилликка эришгандан кейин дастлаб чорак аср давомида миллий тикланиш билан шуғулланишга тўғри келди. Эндиликда миллий тикланишдан миллий юксалишга ўтганимиздан кейин, учинчи Ренессансга эришишни давлат раҳбари стратегик вазифа этиб қўйди.

Download 45,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
Ўзбекистон республикаси
pedagogika instituti
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
tashkil etish
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
toshkent davlat
vazirligi muhammad
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
respublikasi axborot
saqlash vazirligi
vazirligi toshkent
bilan ishlash
Toshkent davlat
fanidan tayyorlagan
uzbekistan coronavirus
sog'liqni saqlash
respublikasi sog'liqni
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
coronavirus covid
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
vaccination certificate
covid vaccination
sertifikat ministry
Ishdan maqsad
o’rta ta’lim
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
moliya instituti
ishlab chiqarish
fanining predmeti