Xix аср охири XX аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийдир



Download 22,5 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi22,5 Kb.
#800742
Bog'liq
XIX аср охири XX аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири маърифатпарвар шоир


XIX аср охири XX аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийдир. У 1878 йилнинг 12 июлида Тошкентнинг Мерганча маҳалласида, тўқувчи Миравлон ака оиласида дунёга келди. Болалиги Миробод маҳалласининг эгри-бугри кўчаларида, кўпчилик қисмини руслар ташкил қилган темир йўл ишчилари болалари орасида кечди. Ўқчидаги эски мактабда, сўнг мадрасада ўқиди (1885—1886). Мустақил мутолаа билан шуғулланди. Араб, форс, рус тилларини ўрганди. Оренбург, Қозон, Тифлисда чиқиб турган газета-журналларни кузатиб борди. Қисқа муддат ичида у маърифатпарвар сифатида танилди ва ўлкадаги ижтимоий-маданий ҳаракатчиликнинг фаол намояндаларидан бирига айланди.
XX аср бошларида Туркистон маданий ҳаётида юз берган энг муҳим ўзгаришлардан бири мактаб-ўқув ишларида ўзгариш бўлди. Авлоний бу даврда жадидчилик ҳаракатига қўшилиб, Тошкентдаги жадидларнинг фаол иштирокчиларидан бири бўлиб танилди. Авлоний 1904 йилда Мирободда, сўнгроқ Дегрезликда (1903—14) худди шундай янги усулда, янгича мактаб очиб, дарс берди ва дарсликлар ёзди.
1909 йилда мактаб-маориф ишларига ёрдам берувчи «Жамияти хайрия» очиб, етим болаларни ўқитди. «Адабиёт ёхуд миллий шеърлар» номли тўрт қисмдан иборат шеърий тўпламининг биринчи жузъини нашр қилдирди. Мунавварқори, Муҳаммаджон Подшохўжаев, Тавалло, Рустамбек Юсуфбеков, Низомиддин Хўжаев, Шокиржон Раҳимий каби тараққийчилар билан шерикликда «Нашриёт» (1914), «Мактаб» (1916) ширкатларини тузди. «Тараққий», «Шуҳрат» (1907), «Осиё» (1908), «Турон» (1917) газеталарини чиқарди. 1918 йилда Туркистон Шўролар ҳукуматининг биринчи газетаси «Иштирокиюн»нинг ташкилотчиларидан ва унинг биринчи муҳаррирларидан бўлди. У совет даврида турли масъулиятли лавозимларда хизмат қилди, қайси вазифада ишламасин илм-маърифат тарқатиш, таълим-тарбия масалалари билан шуғулланиб келди, билим юртларида, олий мактабларда ўқитувчилик қилди. 1930—34 йилларда Ўрта Осиё давлат университетида (ҳозирги ТошДУ) кафедрани бошқарди. У 1934 йилда вафот этди.
Авлоний 1927 йилда Меҳнат Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди.
Авлоний 30 йилдан ортиқроқ ижод қилди. 1916 йилги мардикорлик воқеаларининг, сўнг инқилобий талотумлару миллий-озодлик курашларининг гувоҳи бўлди. Ўтган давр ичида, ўзи таъкидлаганидек, «ўнлаб шеър ва мактаб китоблари, тўрт театр китоби» қолдирди. Унинг маданиятимиз тарихидаги ўрни ҳақида гап кетганда, икки жиҳатини алоҳида таъкидлаш зарур: педагогик фаолияти ва адабий-бадиий ижоди. Унинг педагогик фаолияти, таълим-тарбия ҳақидаги фикрлари XX асрнинг бошларида янги босқичга кўтарилган маърифатчиликнинг хусусиятларини белгилашда муҳим манбалардандир.
Авлоний мактаби гуманистик ва эркин тарбия асосига қурилган, дунёвий ва илғор илм-фанни болаларга ўргатишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўйган, ёшларни мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига аралаша олиш қобилиятига эга бўлишини таъминлайдиган ҳақиқий халқ мактаби бўлди. Адиб бу мактаблар учун дарсликлар тузди. Унинг аввалги синф шогирдлари учун «Биринчи муаллим»и (1911) Октябр ўзгаришигача 4 марта, «Алифбедан сўнгги ўқув китоби» — «Иккинчи муаллим» (1912) 3 марта кайта нашр этилган. Ахлоқий-дидактик мазмундаги «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ» дарслиги (1913) XX аср бошлари ижтимоий-педагогик фикр тараққиётида алоҳида ўрин эгаллади. Унда тарбия ва ахлоқ масалалари биринчи маротаба XX асрнинг талаб ва эҳтиёжлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Авлоний хулқларни анъанавий яхши ва ёмонга ажратар экан, мулоҳазаларини Гиппократ, Платон, Аристотель, Саъдий Шерозий, Бедил фикрлари билан далиллаган ҳолда замонавийликни асосий мезон қилиб олади.

Фитрат XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили. У қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, жанговар публицист, ношир ва журналист, талантли давлат ва жамоат арбоби эди.


Абдурауф Фитрат ўз таржимаи ҳолида ёзишича, 1884 йилда Бухорода туғилди (С. Айний уни 1886 йилда дунёга келган дейди, ҳозирги дарсликлар ва илмий тадқиқотларда ҳам шу санани такрорлашади). Фитрат — Абдурауфнинг тахаллуси бўлиб, «туғма истеъдод» маъносини беради.
Отаси Абдураҳимбой савдо билан шуғуллангани боис чет элларга чиқар, дунё аҳволидан бохабар, ўқимишли ва таниқли одам эди. Онаси Бибижон, адабиётшунос, Фитрат оиланинг тўнғич фарзанди эди. У бошланғич тарбияни диний мактабда, сўнг машҳур «Мирараб» мадрасасида олди. Форс ва ўзбек тилларининг мукаммал билимдони бўлмиш Фитрат араб тилини ҳам чуқур эгаллаб, шаҳарда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеаларга, айниқса, жадидчилик ҳаракатларига қизиқиб қаради. Ўзининг айтишича, аввал жадидлар ҳаракатига қаршилик қилди, кейин унинг моҳиятини англаб етгач, бу ҳаракатга қўшилди, ҳатто ашаддий тарғиботчиларидан бирига айланди. Жадидлар маслаҳати ва ёрдами билан бир гуруҳ ёшлар, жумладан Фитрат Истамбулга ўқишга юборилади. У 1909—1913 йилларда Туркияда таҳсил олди. Туркиядаги ҳаёти Фитратнинг дунёқараши, сиёсий онги ва адабий дидини ўзгартириб, ўстириб юборди. Туркистон халқи ҳаётига Туркиядаги ўзгаришлар (бу пайтда у ерда «Ёш турклар инқилоби» воқеаси бўлган эди) ва илғор мамлакатлар нуқтаи назаридан қарай бошлади: диний хурофотларни кескин танқид қилишга, ҳатто динни, мактаб-маорифни ва Туркистондаги идора усулини ислоҳ этиш ғояси билан нафас олди. Фитрат 1909 йилда Истамбулда «Ҳиндистонда бир фаранги ила бухороли бир мударриснинг бир неча масалалар ҳам усули жадида хусусида қилган мунозараси» китоби босилиб чиқди. Амир асарни Бухорода босилишга рухсат бермагач, Истамбулда нашр эттирган эди. Асар форсча ёзилган, уни Ҳожи Муин ўзбекчага айлантирди ва «Туркистон вилоятининг газети»да бостирди (1911 й.). 1913 йилда эса асар алоҳида китоб ҳолида чиқди, унга Беҳбудий кириш сўзи ёзди. «Ҳибис қилиш, ўлдириш, сангсор қилиш кундаги одатлардан эди, — деб ёзади Фитрат, — у замонларда китоб ёзишнинг ўзи «кофир»лик эди. Мен шу вақтларда биринчи асарни ёздим. Бухоронинг идора усулини, таълим-тарбия усулини, бир куй расмий идораларни танқид қилдим. Бу китоб Бухорода тарқалар эди. Унинг ноширлари бўлғон Бухоро жадидларини таҳликага туширмаслик учун амирга қаратиб бир сўзбоши ёздим ва шунинг билан гўё, танқиднинг унга эмас, маъмурларига оид бўлғонини кўрсатдим».
Фитрат зўр адабиётшунос, кучли назариячи ва ўткир тилшунос. Унинг «Ўзбек тили грамматикаси» («Сарф», «Наҳв», 1924—30 йилларда олти маротаба нашр этилди), «Тожик тили грамматикаси» (1930 й.) ва тил ҳақидаги ўнлаб мақолалари улкан олимлигидан гувоҳдир. «Адабиёт қоидалари», «Аруз ҳақида» китоблари ҳозир ҳам илмий-назарий қимматини йўқотмаган. Фитратнинг «Эски ўзбек адабиёти намуналари», «XVI асрдан сўнгги ўзбек адабиётига умумий бир қараш», «Чиғатой адабиёти» каби йирик тадқиқотлари ва Умар Ҳайём, Фирдавсий, Яссавий, Навоий, Муҳаммад Солиҳ, Бедил, Машраб, Турди, Фурқат, Муқимий, Нодира тўғрисидаги китоб ва мақолалари шу давр ўзбек адабиётшунослигида бир воқеа, бир давр бўлиб тарихга кирди. Унинг ўзбек мусиқаси тарихи, шахмат тўғрисидаги мақола, китоблари қомусий илм эгаси эканлигини тасдиқлайди. «Тилимиз» мақоласида битта «бил» ўзагидан 98 та сўз ясаш мумкинлигини ва туркий тилнинг сўз бойлиги форс, араб тилларига нисбатан кўпроқ эканлигини исботлаб, лекин ҳозир ўз мавқеига эга эмаслигини, «энг бахтсизлигини» таъкидлайди. Фитрат улуғ, бетакрор ижодкор эди.
Ватан - бу инсон ва унинг авлод-аждодлари киндик қони тўкилган муқаддас даргоҳдир. Ватан - бу аждодлар маскани, эл-юрт, халқ вояга етган, унинг тили, тарихи, маданияти, урф-одатлари, қадриятлари чинакамига шаклланиб, ўсиб, камол топиб борадиган заминдир.
Ватан деганда, ҳамиша ўзимиз туіилиб ўсган, кўз очиб кўрган, таълим-тарбия олиб вояга етган, неча-неча авлоду аждодларимиз яшаб ўтган, уларнинг ақл-идроки, меҳнати сарф қилинган юрт кўз олдимизга келади.
Ватан она каби азиз ва мукаррамдир. Ватан инсонга бахт-иқбол берадиган заминдир. Абдулла Авлоний айтганидек: «Ҳар бир кишининг туіилиб ўсган шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туіилган, ўсган жойини жонидан ортиқ суяр... Биз туркистонликлар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ суйганимиз каби, араблар арабистонларини, қумлик иссиқ чўлларини, эскимуслар шимол тарафлар, энг совуқ қор ва музлик ерларни бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасалар эди, ҳавоси яхши туронлик осон ерларга ўз ватанларини ташлаб ҳижрат қилурлар эди».
Ватанпарварлик тушунчаси инсонпарварлик тушунчаси билан уйіундир. Ватанпарварлик учун интилиш, ватанпарварлик учун курашнинг заминида инсонпарварлик ётади.
Инсонпарварлик бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир. У пурмаъно ва сермазмун тушунчадир. Инсонпарварлик ўзбек халқининг ажралмас хислати тарзида кўзга ташланади. Қуръони Карим инсонпарварлик іоялари асосига қурилган. Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари шу іояларга бой ҳикматлар мажмуаси саналади. Инсонпарварлик кишиларнинг бир-бирига ҳурматида, қадр-қимматида, меҳр-шафқатида, диёнатда, ўзаро кўмаклашувда, ҳамдардликда, бошқалар қайіусига шерик бўлиб, қувончидан ва бахтидан севинишда, халқ бахти ва ютуқларидан фахрланишда кўринади.
Ўзбек халқининг турмуш тарзи, меҳнат фаолияти, ўзаро муносабатлари, ҳамкорлик, ҳамдардлик, вафодорлик, бир-бирига суяниши, яхши қўшничилик, болажонлик, ота-онанинг болага, боланинг ота-онага ҳурмати, садоқати каби қадриятлари инсонпарварлик іоялари билан суіорилган. Ўзбек халқи бир умр меҳр-шафқатли бўлган, барчага ёрдам қўлини чўзган. Ўзбек халқи ўзининг инсонпарварлигини фашизмга қарши кураш йиллари етим болаларнинг бошини силаб ўз тарбиясига олиб ёрқин намоён этди.
Инсонпарварликнинг кўринишларидан бири бу инсонни улуғлашдир. Инсон табиатнинг гултожи. У ҳар қанча мақтовга лойиқ зот саналади. Бу ҳақда Қуръон ва ҳадисларда, мутафаккирлар ижодида ажойиб, ибратли фикрлар айтилган. Биз бу ўринда «Шарқ Гегели» деган шарафли номга сазовор бўлган файласуф шоир, мутафаккир Мирзо Абдулқодир Бедил сўзларини келтириш билан чекланамиз. Бедил инсонни ирқий, миллий, диний эътиқодларидан қатъий назар ҳурмат ва эҳтиромга сазовор зот деб билади ва бу ҳақда шундай дейди: «Ҳар кимки, ҳазрати инсонни саждага сазовор демаса, у малъундир». Қандай ажойиб фикр! Ушбу фикр ҳар қандай давр учун ҳам адолатли, ардоқли ва олижанобдир.
Ўз миллатига садоқатли бўлиш миллатпарварлик билан ҳамоҳанг тушунчадир. Миллатпарварлик бу ҳар бир инсон учун юксак бурч саналади. Ўз миллатини севмаган инсон ўзини ҳам, Ватанини ҳам сева олмайди. Миллатпарварлик ўз миллатини бошқа миллатлардан устун қўйиш ёки камситиш каби (миллатчилик ва шовинизм) жирканч ҳаракатлардан тубдан фарқ қилувчи туйіудир. Миллатпарварлик ўз миллатининг бирлигини мустаҳкамлаш, ўз тили, урф-одатлари, анъаналарини ривожлантириш, қадриятлар ва меросларни кўз қорачиіидай асраш, ўз миллатининг келажаги учун хизмат қилувчи ақл-заковат (интеллектни), салоҳиятни (потециал) ривожлантириш ва миллий тарбияни амалга ошириш йўлида фидойи бўлишдир.

Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли 1878 йилда Тошкент шаҳрининг Шайх Хованд Тоҳур даҳаси Дархон маҳалласида мударрис оиласида туғилди. Отаси Абдурашидхон Сотиболдихон ўғли мударрис, онаси Хосият отин Хонхўжа Шораҳимхўжа мударрис қизи отинойи бўлган. У оилада учинчи ўғил бўлиб, катта акалари Аъзамхон (1872—1919) ва Муслимхон (1875—1954) муаллим бўлишган. Отасидан ёш етим қолгани туфайли дастлабки таълим-тарбияни онасидан олган. Сўнг ўз даврининг машҳур ўқитувчиси Усмон домладан илми қироат ва тажвидни ўрганиб, ҳофизи Қуръон бўлган. 1885—90 йилларда Бухородаги Мирараб мадрасасида таҳсил олган, аммо таҳсилни охирига етказмай, Тошкентга қайтиб, Дархон масжидида имомлик вазифасини бажаради.


Мунаввар қори ХIХ асрнинг охиридан бошлаб жадидчилик ҳаракатларида фаол иштирок эта бошлади. 1901 йилда ўз ҳовлисида, кейинчалик Тошкентнинг турли даҳаларида жадид мактабларини очади.
1904 йилдан ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётга аралаша бошлаган. 1906 йилдан «Ўрта Осиёнинг умргузорлиги, тараққий», «Тараққий» газеталарида адабий ходим. Шу йили ношир ва муҳаррир сифатида «Хуршид» газетани ташкил этган. «Шуҳрат» (1907), «Тужжор» (1907), «Осиё» (1908) газеталарини ғоявий бошқарган ва адабий ходим вазифасини бажарган. Сўнг «Садойи Туркистон» (1914—15) газетасида масъул муҳаррир муовини, «Ал-ислоҳ» журнали (1915—17)да муҳаррир, «Нажот» ва «Кенгаш» (1917) газеталарида масъул муҳаррир.
У 1909 йили Тошкентда «Жамияти хайрия» уюшмасини тузади ва «Турон» номли жамиятни очади. Мунаввар қори 1906-йилда дастлабки ўзбек матбуоти намуналаридан бири «Хуршид» газетасини нашр этди. Кейинчалик «Нажот», «Кенгаш» газеталарида бош муҳаррир, «Садойи Туркистон»да эса бўлим муҳаррири бўлиб хизмат қилади.
Шўро даврида у ўзининг очиқ маърифий ишларини ва яширин сиёсий ҳаракатларини давом эттирди. 1918 йилнинг апрелида Туркистон халқ дорилфунунининг асосчиси ва ректори этиб сайланади. Унинг саъй-ҳаракати билан 1918 йил 2 июнда дорилмуаллимин иш бошлайди. У 1918 йилда «Турк ўчоғи» илмий-маърифий жамиятини ташкил қилади.
Мунаввар қори 20-йилларда ўзбек юртининг мустақиллиги учун кураш вазифасини ўз олдига қўйган «Миллий иттиҳод» ва «Миллий истиқлол» яширин ташкилотларига раҳбарлик қилган.
Мунаввар қори турли жамият ва уюшмалар ташкилотчиси. У «Жамияти Имдодия» (1909), «Турон» (1913), «Туркистон кутубхонаси» (1914), «Умид» (1914), «Мактаб» (1914), «Кўмак» (1921) жамият, ташкилот, ширкат ва уюшмаларида муассис, муовин, раис, аъзо. Шўролар ҳукумати даврида Халқ дорилфунуни шўросининг раиси, Туркистон Маориф халқ комиссарлиги турк шўъбасининг иш юритувчиси (1918), Тошкент шаҳар маориф нозири, Шарқ халқлари съезди (1920, Боку) делегати ва ҳайъати аъзоси. БХСР Маориф нозирлиги вақф бўлими бошлиғи (1920—21), Тошкент шаҳар ижтимоий тарбия бўлими мудири (1921), Академмарказ раиси (1922), Навоий номидаги мактаб, Наримонов номидаги педагогика техникуми, аёллар педагогика институтида муаллим (1923 — 25), Самарқанд шаҳар музейида илмий ходим, Ўзбекистон осори-атиқаларни сақлаш қўмитасининг Тошкент-Фарғона бўлимида масъул котиб (1927-28).
Мунаввар қори бир қанча дарслик муаллифидир. Унинг «Адиби аввал» (1907), «Адиб ус-соний» (1907), «Усули ҳисоб», «Тарихи қавм турк», «Тажвид» (1911), «Ҳавойижи диния», «Тарихи анбиё», «Тарихи исломия» (1912), «Ер юзи» (1916—17), 4 қисмдан иборат «Ўзбекча тил сабоқлиги» (Шорасул Зуннун ва Қаюм Рамазон билан бирга, 1925—26, 4-қисми мусодара қилинган) дарсликлари бир неча марта чоп этилган. 1914 йилда тараққийпарвар ўзбек шоирларининг шеърларини жамлаб, «Сабзавор» номи билан нашр этган.
Download 22,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish