Устозни ёд этиб



Download 16,16 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi16,16 Kb.
#217222
Bog'liq
Устозни ёд этиб(1)


Устозни ёд этиб
Инсон кўнглининг туб-тубига етиб боргувчи ва унинг қалбига қўзғалон солгувчи оҳанглордан бири ғижжак садосидир. Дунёда эса садолар ранг-баранг ва уларнинг ҳар бири ўз ранггига, баландлигига, мазмунига ҳамда жозибасига эгадир. Шу жозибани янада гўзалроқ садолантириш яъни тараннум этиш мақсадида дунёдаги барча муғаннийлар (созандалар) ижод қилиб келмоқдалар. Чунки бу садо инсоннинг кўнглига етиб боради. Хусусан, инсон овозига энг яқин бўлган чолғу созларидан бири ғижжакдир. Ғижжак созидан таралаётган наво ва нолаларни тинглаган инсоннинг кўнгли беихтиёр завққа тўлади ва ундан маънавий озуқа олади. Агар чолғунинг моҳир созандаси уни қўлига олса, ғижжак тилга киргандай гўё. Моҳир созандалар ғижжакнинг табиий хусусиятларига аҳамият берган ҳолда ижро этиб келганлар ва келмоқдалар. Мана шундай созандалар қаторидан К.Жабборов, Ғ.Тошматов, К.Комилов, с.Тўхтасинов, Қ.Комилов, Н.Хасанов, Т.Хасанов, Ғ.Хожиқулов, А. Исмоилов, Н.Дадаевлар жой олганлар. Шу ўринда Андижон ғижжакчилик мактаби асосчиларидан бири, устоз санъаткор Тўхтасин Жалилов ижодини таъкидлаб ўтиш лозимдир. У халқимиз орасида нафақат созандалиги билан, балки XX аср ўзбек мусиқа санъати ривожига улкан ҳисса қўшган бастакор, талқинчи хонанда, ўзбек мусиқали драма жанрининг асасчиси ва тарғиботчиси сифатида хотирланади. Жорий йилда устоз санъаткор таваллудининг 120 йиллигини кенг жамоатчилик миқёсида нишонлаш назарда тутилмоқда. Тўхтасин Жалилов номи эса бир асрдан ортиқ вақт давомида барчанинг ёдида сақланиб келмоқда. Бунга уларнинг узоқ ва машаққатли ижод йўли сабаб десак муболаға бўлмайди. Т.Жалиловнинг ҳаёти ва ижодини кўплаб мусиқашунослар ўрганганлар ва тадқиқ этганлар. Жумладан, Б.Исломов, О.Ғофуров, С.Абдулла, М.Ёнғин, Ҳ.Носирова, Р.Ҳамроев, О.Матёқубов, Д.Жалилов ва бошқалар Т.Жалилов ҳаёти ва ижодини ўз мақолаларида ёритганлар. Айниқса, бу борада мусиқашунос, профессор Илёс Акбаров салмоқли фаолият олиб борган. У Т.Жалилов ижодига бағишланган бир қанча мақолалар ва 1978-йилда нашр этилган “Тўхтасин Жалилов” номли монографиянинг муаллифидир. Ушбу китоб ўзининг кенг қамровлилиги туфайли Т.Жалилов ижодини ўрганишда ноёб манба сифатида ҳизмат қилиб келмоқда. Мен эса қуйида устознинг сермазмун ҳаёти ва сермаҳсул ижодини монография, адабиётлар ва мақолаларга таянган ҳолда таснифлаб ўтмоқчиман. Зеро, И.Акбаров таькидлаганларидек: “Т.Жалиловнинг ижодий фаолиятини чуқур ўрганиш мусиқашуносларимизнинг фахрли вазифасидир.”
Тўхтасин Жалилов 1896-йил Андижон шаҳри Сойгузар даҳасида таваллуд топади. Оилавий ночорлик туфайли ёшлигидан оғир меҳнат қила бошлайди. Лекин, ёш истеъдод эгаси мусиқа тинглашни канда қилмади, оғир меҳнатга қарамай мусиқага меҳр қўйди. Кейинчалик мусиқа илми сабоқларини ўз даврининг мусиқа билимдонлари Офоқ Охун ҳамда Юсуфжон чангчилардан ўргана бошлади. Бу орада бир мунча ашулаларни ёд олади ва ижро этади. “Тўхтасин Жалиловнинг музикавий қобилияти кун сайин ортиб борди. У бир марта тинглашидаёқ ҳар қандай мусиқани ёдлаб қолар, уни дарҳол қайтариб чалиб бера олар эди.”
Т.Жалилов мусиқа чолғуларининг сеҳрига, оҳангига ошно бўлади ва унда ғижжак созига ўзгача меҳр-муҳаббат уйғонади. “Ниҳоят,кунларнинг бирида бўшаган ранг қутисидан “ғижжак”ясаб олди ва от думидан камонча қилди. Ғижжак дастасининг турли ерларини босиб камонча тортаркан, узуқ-юлуқ товушлар чиқа бошладики, бу Тўхтасин учун мунгли куйдек туюлди...” бу сўзлар орқали мусиқашунос олим Т.Жалиловнинг ёшлигидан мусиқа соҳасида ижодкорлик қобилияти кучли эканлигини таърифлаб ўтади.
У созандалик билимларини устозларидан мукаммал эгаллашга ҳаракат қилади. Кейинчалик кўплаб моҳир ғижжак ижрочиларига сабоқ беради ва камолга етказади.1925-1927-йилларда Муҳиддин Қори Ёқубов раҳбарлигида тузилган ўзбек этнографик ансанблида ижрочи сифатида фаолият олиб борди. Бу орқали эса созандалик тажрибаси янада ортади. 1935-йил Лондонда жаҳон рақс фестивали бўлиб ўтади ва унда раққос, раққосалар билан биргаликда жўр бўлувчи созандалар ҳам қатнашади. Улар орасида Т.Жалилов ҳам бор эди. Ўзбекистон санъат арбоблари Лондон фестивалида катта муваффақият қозонади. 1937-йилда эса Москвада Ўзбекистон санъати ва адабиёти намоёндаларининг биринчи ўзбек санъати ва адабиёти декадасида Т.Жалилов раҳбарлигидаги ашула ва рақс ансанбли иштирок этади.
Т.Жалиловнинг бастакорлик фаолияти ҳам ўзбек мусиқа ижодиётида алоҳида аҳамиятга эга. Устоз яратган асарлари ҳали ҳамон халқимиз кўнглидан муносиб жой олиб келмоқда. Чунки, уларнинг ҳар бир асари миллийлик руҳи билан суғорилган ва ўз оҳангига эгадир. Хусусан, мумтоз ва замондош шоирлар шерларига 200 дан ортиқ қўшиқ ва ашулалар басталаган. Улардан “Ватан севгиси”, “Тинчлик байрами”, “Ўйнасун”, “Гулистоним менинг”, “Кокилинг” кабилар “Ўзбек халқ мусиқаси” тўпламининг 4- томидан ўрин олган ва халқимиз орасида ҳам оммавийлашиб кетган. Бастакорлик ижодининг салмоқли қисмини мусиқали драмалар ташкил этади. Т.Жалилов дастлаб мусиқали драма яратишда рус композиторлари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Асарларга миллийлик рухини сингдириш мақсадида устоз рус композиторларига халқ куйлари билан биргаликда ўз куйларини ҳам олиб келиб турар эдилар. Т.Жалилов яратган 40 дан ортиқ мусиқали драмаларнинг барчаси ўзига хос ва бетакрордир. Бастакор мусиқали драмаларда бир қатор ўзбек халқ куйларидан жуда ўринли фойдаланган. Мана шундай асарларга мисол тариқасида “Тоҳир ва Зуҳра”, “Нурхон”, “Муқимий”, “Равшан ва Зулхумор”, “Алпомиш”, “Қурбон Умаров”, “Истеъдод”, “Ғунча”, “Фарғона ҳикояси” каби мусиқали драмаларни кўрсатишимиз мумкун. Юқорида келтириб ўтилган мусиқали драмаларнинг таъсирини бастакор яратган куйлар, ашулалар янада оширган ва улар ўзбек халқ куйларига яқинлиги,халқчиллиги сабабли барчанинг кўнглидан жой олиб келмоқда. Бу ҳусусида Т.Жалилов билан биргаликда қизғин фаолият олиб борган драматурглардан бири Собир Абдулланинг сўзларини келтириб ўтсак ўринлидир. “Мусиқали драма-санъатнинг мураккаб жанрларидан биридир. У ўз мазмуни ва воқеасига муносиб музика билан таъминланмас экан ёки халқ куйлари хеч қандай ўзгаришсиз жойлаштирилир экан, бундай музикалар асар умрига завол. Тўхтасин аканинг яхши хусусияти ҳам шундаки, олдин асарнинг “ичига кириб олиб”, кейин музика яратишга киришади.” Бастакорнинг Катта Фарғона канали бўйлаб, халқ ичида яратган асарларидан бири “Тоҳир ва Зуҳра” дир. Биргина ушбу мусиқали драма Тошкентдаги Муқимий номли мусиқали драма ва комедия театрида 1500 мартадан ортиқ намойиш этилган. Айнан шу мусиқали драма асосида Устоз кейинчалик опера яратишда ҳам қатнашади. Бастакор яратган мусиқали драмалар кейинги авлод ижодкорлари учун мактаб вазифасини ўтаб келмоқда.
Т.Жалилов барча соҳаларда фидоийлик билан иш олиб борган. О.Матёқубов Т.Жалилов ҳақида ёзган мақолаларидан бирида қуйидаги сўзларни келтириб ўтган эдилар. “Турғун Алиматовдан Тўхтасин Жалиловнинг ижод услуби, бутун вужуди билан берилиб ишлаши, керак бўлганда режиссиёр, дирижёр ва ҳаттоки актёр ва хонанда сифатида ҳам бошқаларга устозлик қилганлиги тўғрисида кўп эшитганман.” Дарҳақиқат, Т. Жалилов кўплаб моҳир созанда ва ҳонандаларнинг ардоқли устози. Улар қаторида Д.Зокиров, Ғ.Тошматов, С. Калонов, К.Жабборов, М.Мирзаев, Ф.Содиқов, Ю.Дадажонов, М.Тиллаев, О.Убайдуллаевлардир. Устознинг фарзандлари Х.Тўхтасинов, Э.Жалилова, С.Тўхтасинов, Х.Жалилова, Д.Жалиловлар ҳам мусиқа санъати йўлидан борганлар ва унинг ривожига ҳисса қўшганлар.
Адабиётлар рўйхати
И.Акбаров “Тўхтасин Жалилов” Тошкент 1978 йил.

Download 16,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish