Умумий қоидалар



Download 1,27 Mb.
bet1/104
Sana22.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#90052
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ
194 а ф 26.02.2019 Б.У.Хасанов, Zanjirli uzatmani hisoblash, 2 5222248772406347182, 72-73, Improvement of soil bearing capacity of, bazy-dannyh, 1 вариант, 1 вариант, В.В. календар режа, ултрасоник кесиш, 1-Лаборатория иши, 1-Лаборатория иши, Sep prot, Шовқиннинг инсон саломатлигига таъсири

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

Тармоқ таъриф-малака маълумотномаси”




Тошкент - 2019

МУНДАРИЖА:

Умумий қоидалар

5

Институт ректорининг лавозим вазифалари

6

Ўқув ишлари бўйича проректорининг лавозим вазифалари

8

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорининг лавозим вазифалари

11

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорининг лавозим вазифалари

14

Халқаро ҳамкорлик бўйича проректорининг лавозим вазифалари

18

Ишлар бошқармаси бошлиғининг лавозим вазифалари

20

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази лавозим вазифалари

24

Ректор ёрдамчисининг лавозим вазифалари

25

Ректор котиби (котиба)нинг лавозим вазифалари

27

Илмий Кенгаш котибининг лавозим вазифалари

27

Ихтисослаштирилган кенгаш илмий котиби лавозим вазифалари

29

Бош бухгалтер лавозим вазифалари

30

Бош бухгалтер ўринбосари лавозим вазифалари

32

Бош бухгалтер ўринбосари-аудитор лавозим вазифалари

33

Иқтисодчи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) лавозим вазифалари

34

Бухгалтер (тоифасиз, 1,2-тоифа) лавозим вазифалари:

36

Ғазначи лавозим вазифалари

37

Режа-молия бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари

37

Юрисконсультнинг лавозим вазифалари

39

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғининг лавозим вазифалари

41

Илмий тадқиқотлар, инновациялар ваилмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари

43

Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари

45

Психолог лавозим вазифалари

48

Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари

50

Ходимлар бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари

52

Факультет деканининг лавозим вазифалари

55

Факультет декани ўринбосарининг лавозим вазифалари

58

Факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарининг лавозим вазифалари

60

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозим вазифалари

62

Таълим сифатини назорат килиш бўлими бош мутахассиси лавозим вазифалари

64

Кафедра мудирининг лавозим вазифалари

66

Профессор лавозим вазифалари

70

Доцент лавозим вазифалари

72

Катта ўқитувчи лавозим вазифалари

74

Ўқитувчи, ассистент лавозим вазифалари

76

Стажёр-ўқитувчи лавозим вазифалари

77

Лаборатория (Кабинет) мудири лавозим вазифалари

78

Лаборант лавозим вазифалари

80

Диспетчер лавозим вазифалари

81

Иш юритувчи лавозим вазифалари

82

Котиб-иш юритувчи лавозим вазифалари

83

Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари

84

Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими муҳандиси (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа)нинг лавозим вазифалари

85

Ахборот технологиялари маркази (АТМ) бошлғи-ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи лавозим вазифалари

87

Муҳандис-дастурчи (тоифасиз, 1,2-тоифа) лавозим вазифалари

88

Тизим администратори лавозим вазифалари

89

Тармок администратори лавозим вазифалари

90

Техник лавозим вазифалари

91

Муҳандис-электрончи (тоифасиз, 1,2-тоифа) лавозим вазифалари

92

Компьютер зали мудири лавозим вазифалари

92

Техник-электрончи лавозим вазифалари

93

Ахборот - ресурс маркази директор лавозим вазифалари

94

Директор ўринбосарининг лавозим вазифалари

95

Етакчи мутахассис лавозим вазифалари

96

Библиограф (тоифасиз, 1,2-тоифа) лавозим вазифалари

97

Кутубхоначи (тоифасиз, 1, 2-тоифа) лавозим вазифалари

98

Бош кутубхоначи лавозим вазифалари

99

Бўлим (сектор) мудири лавозим вазифалари

100

Муқоваловчи лавозим вазифалари

100

Нусха кўчириш-кўпайтириш ускунаси оператори лавозим вазифалари

101

Реставратор лавозим вазифалари

102

Таҳририй-нашриёт бўлими бошлиғининг лавозим вазифалари

103

Муҳаррир лавозим вазифалари

103

Мусаххих лавозим вазифалари

104

Техник муҳаррир лавозим вазифалари

105

Девонхона ва архив мудири лавозим вазифалари

106

Архив мудири лавозим вазифалари

108

Архивариус лавозим вазифалари

109

Куръер лавозим вазифалари

109

Бош муҳандиснинг лавозим вазифалари

110

Бош механикнинг лавозим вазифалари

112

Бош энергетикнинг лавозим вазифалари

113

Катта товаршунос

115

Бино бошлиғи лавозим вазифалари

116

Талабалар турар жойи директори лавозим вазифалари

117

Талабалар турар жойи директори ўринбосари лавозим вазифалари

118

Талабалар турар жойи мудири лавозим вазифалари

119

Паспортист лавозим вазифалари

120

Фаррош лавозим вазифалари

121

Дарбон лавозим вазифалари

121

Коровул лавозим вазифалари

122

Хўжалик бекаси лавозим вазифалари

123

Авто-гараж бошлғи лавозим вазифалари

124

Ҳайдовчи лавозим вазифалари

125

Механикнинг лавозим вазифалари

126

Фонд (музей) сакловчи лавозим вазифалари

127

Ёнғин хавфсизлиги бўйича инструктор лавозим вазифалари

128

Омбор мудири лавозим вазифалари

129

Омборчи лавозим вазифалари

130

Фойдаланиш-техника ва хўжалик бўлими бошлиғи лавозим вазифалари

131

Ўқув устаси лавозим вазифалари

132

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР




Мазкур “Тармоқ тариф-малака маълумотномаси” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 795-сон карори, 2018 йил 11 октябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2859-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 26 декабрдаги 941-сон буйруғи ва 2019 йил 15 январда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг тузилмаси ҳамда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу “Тармоқ тариф-малака маълумотномаси” намунавий ва тавсиявий ҳарактерга эга бўлган ҳужжат ҳисобланиб, айрим лавозимларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳужжатда белгиланган талаблар татбик этилмаслиги ва бошка тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида алоҳида талаблар қўлланилиши ҳам мумкин.
Институт ректорининг лавозим вазифалари

Институт ректорининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:



  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент Фармонлари ва фармойишлари, Олий мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;

  • юксак маънавий-ахлокий фазилатли, мустакил фикрлашга қодир бўлган, бозор шароитида ишни ташкил этишнинг усулларини эгаллаган юқори маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

  • давлат таълим стандартлари асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

  • институтда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлаш;

  • институт таркибий тузилмасидаги барча бўлинмалар ваколатларини белгилаб бериш, фаолиятларини режалаштириш, мувофиқлаштириш, бошқариш, олий таълим муассасасининг бошқарув лавозимларига муносиб кадрларни тайёрлаш, ходимларни танлаш, раҳбарлик лавозимига тавсия этиш ва ишга қабул қилиш;

  • ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, интизомий жазо чораларини қўллаш;

  • институт даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш;

  • илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;

  • узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш;

  • ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

  • маънавий-маърифий, тарбиявий ишларга раҳбарлик этиш, ходимлар ва талабаларда миллий ғояни шакллантириш;

  • талабаликка, магистратура ва стажёр-тадкикотчи-изланувчи- изланувчилар институтига қабул қилиш, ўқишдан четлатиш, тиклаш, ички тартибга риоя этилишини таъминлаш;

  • профессор-ўқитувчиларнинг касбий малака оширишларини таъминлаш;

  • талабалар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, илмий-педагогик ходимлар учун маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги шароитларни ташкил этиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;

  • факультетлар ва кафедралар фаолияти, ўқув жараёни, маърузалар, амалий ва лаборатория машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари, бошқа турдаги машғулотлар сифатининг доимий назорат этилишини таъминлаш;

  • таълим муассасасида мутахассислар тайёрланадиган йўналиш ва ихтисосликлар соҳасининг ривожланиш истиқболларини аниқлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш (илмий-амалий конференциялар ўтказиш, халқаро анжуманларда иштирок этиш, ахборот маконидан фойдаланиш шароитларини яратиш, фан-техника, технологиялар ривожланишига тааллуқли адабиёт, информацион материалларни келтириш), бунинг асосида давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, ўқув адабиётларини такомиллаштириб боришни таъминлаш, илмий изланишларни йўналтириб бориш;

  • маркетинг хизматини ривожлантириб, таълим йўналиши ва ихтисосликларга талаб ва эҳтиёжни ўрганишни, битирувчиларни амалда ишга жойлашиши таҳлилини, мутахассисларни мақсадли тайёрлаш борасида ҳамкорлик шартномалари тузишни ташкил этиш;

  • институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, олий таълим муассасаси Илмий Кенгашига раҳбарлик қилиш, олий таълим муассасасининг таркибий тузилишини такомиллаштириш, таркибий бўлинмаларини ташкил этиш, тугатиш, ўзгартириш;

  • хорижий ҳамкорлар билан илмий-ижодий алоқаларни ривожлантириш, инвестиция ва грантлар жалб этилишини таъминлаш, қўшма корхона (кафедра, илмий марказ, илмий тадқиқотлар, лойиҳалар ва ҳ.к.)лар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш;

  • жамоат ташкилотлари, васийлар кенгаши ва бошка шу каби нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик фаолиятини олиб бориш;

  • таълим жараёнини бошқариш бўйича ваколатли органлар томонидан белгиланган бошқа вазифалар ижросини таъминлаш;

  • амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.

Билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда Вазирлик буйруқларини, Олий таълим муассасасида ўқув, илмий, молиявий ва тарбия жараёнини белгилайдиган норматив ҳужжатларни билиши.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
axborot texnologiyalari
O’zbekiston respublikasi
guruh talabasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
Ўзбекистон республикаси
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
таълим вазирлиги
махсус таълим
haqida tushuncha
O'zbekiston respublikasi
tashkil etish
toshkent davlat
vazirligi muhammad
saqlash vazirligi
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
respublikasi axborot
vazirligi toshkent
bilan ishlash
Toshkent davlat
uzbekistan coronavirus
sog'liqni saqlash
respublikasi sog'liqni
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
coronavirus covid
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
vaccination certificate
sertifikat ministry
covid vaccination
Ishdan maqsad
fanidan tayyorlagan
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanidan mustaqil
moliya instituti
fanining predmeti
pedagogika universiteti
fanlar fakulteti
ta’limi vazirligi