УўК: (091)(430) кбк: 87. (4Гем)



Download 377,48 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.02.2022
Hajmi377,48 Kb.
#174659
Bog'liq
xrpt 5jtf7u5mc1lilh1korkkxd7cidhzr14kamp78kiaavil40yhp9tdbogktoaae4keg3bdcjec6mo




УЎК: 1(091)(430)
КБК: 87.3 (4Гем)
Н – 66
Нитше, Фридрих
Зардўшт таваллоси: насрий достон / Фридрих Нитше. Тар­
жимон Иброҳим Ғафуров. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2015 
йил. – 448 б. 
ISBN 978-9943-27-262-0
«Одам ўз-ўзини яхши кўришни ўргансин. Бу бутун ва соғлом 
муҳаббат бўлсин...» 
Сизнинг қалбингизга ёруғлик олиб кирадиган бу фикрлар 
Зардўштнинг таваллоларидир. 
«Зардўшт таваллоси» – тўрт қисмдан иборат бўлган насрий 
достон. Ушбу насрий достонни мутолаа қилар экансиз, немис 
файласуфи Фридрих Нитшенинг фақат ўзигагина хос ва ман­
суб бўлган қарашлари, фикрлари билан танишасиз, ҳеч кимни­
кига ўхшамайдиган ва ҳеч кимни такрорламайдиган оламидан 
воқиф бўласиз.
УЎК: 1(091)(430)
КБК: 87.3 (4Гем)
Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Иброҳим ҒАФУРОВ
Масъул муҳаррир:
Ваҳоб РАҲМОНОВ,
филология фанлари номзоди, доцент 
ISBN 978-9943-27-262-0
© Фридрих Нитше, «Зардўшт таваллоси». /Таржимон Иброҳим 
Ғафуров. «Янги аср авлоди», 2015 йил.


БИРИНЧИ ҚИСМ
ДЕБОЧА
 
 
АЪЛО ОДАМ ВА ОХИРГИ
ОДАМ ЗИКРИ
1
Зардўшт ўттизга тўлганда, ўз юртини ва ўз юр­
тининг ойнакўлини тарк этди-да, тоғларга чиқиб 
кетди. Бу ерларда у ўз руҳи ва ўз ёлғизлигининг 
лаззатини сурди ва ўн йил ўз бахт-иқболидан 
ўксинмади. Лекин кунлардан бир кун унинг қал­
би безовталанди – саҳармардон ўрнидан туриб, 
қуёшга тўғри рўпара келди ва унга шундай сўзлар 
билан тавалло қилди:
«Эй, Машриқ шаҳи! Агар мунаввар шуълала­
рингга интизорлар бўлмаса, сенинг бахт-иқболинг 
нимага ҳам арзирди!
Ўн йил мағорам узра балқиб турдинг: агар мен 
бўлмасайдим, менинг илоним ва менинг морим 
бўлмасайди, сен ўз нурларингдан ва ўз йўлла­
рингдан ўзинг илон безган ва тўйган бўлардинг.
Лекин биз ҳар тонгда сени мунтазир кутардик, 
сенинг саховатингни жонимизга жойлардик ва 
сенга ҳамду сано ўқирдик.
Боқ! Мен ҳаддан ортиқ бол тўплаган асалари 
сингари ўз донолигимдан ўзим тўйиб кетдим; 
3


4
менга томон илтижо бирлан чўзилган қўллар бў­
лишлигини истайман.
Мен қўшқўллаб тортиқ қилиш ва саховат ёғди­
ришни истайман, токи одамларнинг ақллилари ўз 
телбаликларидан қувониб юрсинлар ва қашшоқла­
ри – ўз бойликларидан шоду хандон ўлсинлар.
Шунинг учун мен пастга инмоғим керак; сен 
ҳам ҳар оқшом шундай қиласан, денгизга чў­
масан ва дунёнинг у бетига ёруғлик элтасан, о, 
зарафшон сайёра!
Мен-да, худди сен каби ботмоғим керак. Мен 
ҳузурларига тушмоқчи бўлган одамлар буни шун­
дай деб атайдилар.
Шунинг учун менга оқ фотиҳа бер, эй, сокин 
кўз, сен ҳаду поёнсиз бахту иқболга ҳам ҳеч қачон 
ҳасад қилмайсан!
Тўкилай деб турган жомни алқа, токи олтин 
шарбат оқиб, ҳар томонга сенинг шукуҳинг шуъ­
лаларини ёйсин!
Боқ, жом яна бўшамоқчи ва Зардўшт яна 
одамга айланмоқчи».
Зардўштнинг ботиши ана шундай бошланди.
2
Зардўштнинг ёлғиз ўзи тоғдан тушди, унга 
йўлда ҳеч ким дуч келмади. Лекин у ўрмонлиққа 
кирган чоғда, ўз муборак ҳужрасини ўтин териш 
учун тарк этган қари чол йўлиқди. Пир Зардўштга 
шундай сўзларни айтди:
«Бу мусофирни мен танийман: бир неча йил 
илгари бу ердан у ўтган эди. Ўзини Зардўшт деб 
атаган эди; лекин ортиқ у ўзгарибдир.


5
Ўшанда сен ўз хокингни тоғларга олиб чиқиб 
кетган эдинг: наҳот сен энди ўз оловингни водий­
ларга элтмоқни хаёл қиласан? Наҳот сен ўт қўй­
гувчиларга бериладиган жазодан қўрқмайсан?
Ҳа, мен Зардўштни танидим. Унинг нигоҳи тоза 
ва забонида нафрат йўқ. Шу боисдан эмасми, у 
худди рақс тушаётган каби елиб боради.
Зардўшт эврилмиш, болага айланмиш Зардўшт, 
хобидан Зардўшт уйғонмиш: уйқуда ётганлардан 
сен энди нима истайсан?
Сен ёлғизликда худди денгиз мисол яшадинг 
ва денгиз сени ўз тўлқинларида кўтариб юрди. 
Эвоҳ! Сен ахир қуруқликка чиқишни хоҳлайсан­
ми? Сен яна ўз лошингни ўзинг кўтариб юрмоқчи 
бўласанми?»
Зардўшт жавоб берди: «Мен одамларни севаман».
«Шунинг учун эмасми, – деб айтди пир, – мен 
ўрмон ва даштга чиқиб кетмишдим? Ахир шунинг 
учун эмасмиди, одамларни шунчалар севганим?
Энди мен худони суяман. Суймайман мен 
одамларни. Наз димда одам боласи бағоят чала. 
Одамга муҳаббат мени ўлдирган бўлур эди».
Зардўшт жавоб айлади: «Муҳаббат ҳақида мен 
нима дебман! Мен одамларга тортиқ олиб бораман».
«Уларга ҳеч нарса берма, деди пир. Яхшиси, 
уларнинг бирон нимасини ечинтириб ол ва улар 
билан бирга кўтариб бор – уларга шундан кўра 
авлоси йўқ: магар сенга ҳам худди шу авло бўлса!
Магар сен уларга тортиқ қилмоқчи бўлсанг, 
садақадан ортиқ тортиқ қилма ва яна мажбур 
қил, токи сендан тилаб олсинлар!»
«Йўқ, деб жавоб айтди Зардўшт, – мен садақа 
бермайман. Бунинг учун унчалар қашшоқ эмас-
ман».


6
Пир Зардўшт устидан кулди ва шундай деди: 
«Унда бир илож қил, токи сенинг ғазналарингни 
қабул қилиб олсинлар! Улар дарвешларга ишон­
майдилар ва бизни тортиқ қилишга келган деб 
ўйламайдилар.
Бизнинг йўллардаги қадам товушларимиз 
уларга ҳаддан ортиқ мискин эшитилади. Улар ўз 
тўшакларида ётиб ҳали қуёш чиқмасдан бурун 
қадам сасларини эшитсалар, ўзларига ўзлари 
савол берадилар: қаерга бораяпти бу ўғри деб?
Ахир одамлар ичига борма, шу ўрмондаёқ қол! 
Яхшиси махлуқлар билан бўл! Нега сен мендек 
бўлишни истамайсан – айиқлар ора айиқ, қушлар 
ичра қуш?»
«Пирнинг ўзи ўрмонда нима қиляпти? – сўради 
Зардўшт.
Пир жавоб айлади: «Мен қўшиқлар тўқиб ай­
таман: мен қўшиқлар тўқиётганимда куламан, 
йиғлайман ва ўз-ўзимга шивирлайман: мен ху­
дога шундай ҳамду сано айтаман.
Бахши бўлиб, кулиб, йиғлаб, шивирлаб мен ху­
дога сано айтаман, худойимни улуғлайман. Лекин 
айт-чи, сен бизга нимани тортиқ қилмоқчисан?»
Зардўшт бу сўзларни эшитиб, пирга таъзим қил­
ди ва шундай сўзларни айтди: «Сизга нимани ҳам 
берардим! Ижозат этинг, тезроқ кетайин, токим, 
сизнинг бирон нимангизни олиб қўймайин!» Шун­
дай деб улар – қари пир ва одам ўз йўлларига кет­
дилар ва худди болалардек кула-кула айрилдилар.
Лекин Зардўшт ўрмонда ёлғиз ўзи қолгач, ди­
лининг тубида шундай деди: «Шундай ҳам бўли­
ши мумкинми! Бул пири муборак ўз ўрмонида 
юриб ҳали эшитмаган экан-да, ахир аллақачон, 
худо ўлган!»


7
3
Ўрмон орқасидаги шаҳарга етиб келиб Зардўшт 
бозор майдонида йиғилган жуда кўп одамлар 
устидан чиқди: зотан, дор ва дорбоз ўйини ваъда 
қилинмиш эди. Шунда Зардўшт халойиққа қара­
та шу сўзларни айтди:
«Мен сизларга аъло одам ҳақида таълимот 
келтирдим. Одам шундайин бир хилқатдурким, 
ундан ошиб ўтмоқ керак. Сиз уни ошиб ўтмоқ 
учун нима қилдингиз?
Шу дамгача барча хилқатлар ўзларидан юқо­
рироқ ниманидир яратдилар. Сизлар шу улуғ 
тўлқиннинг қайтиши бўлиб ўтирдингизларми? 
Одамдан ўтиш ўрнига тезроқ яна ваҳший ҳайвон 
қиёфасига киришга ошиқдингларми?
Одамнинг қошида маймун нима деган нарса­
дир? Кулги ёхуд азоби кўп шармандалик. Одам 
аъло одам қошида худди мана шундай ҳолатда­
дир: ё кулги ва ё азобингиз шармисорликдир.
Сизлар қуртдан одам бўлдингиз, лекин ҳамон 
кўп ҳолда қурт қобиғидан қутулмагансиз. Бир 
замон сиз маймун эдингиз ва ҳатто ҳозир ҳам 
аксар маймунлардан кўра кўпроқ маймундир?
Ичларингизда бўлмиш энг ақллиларингиз ҳам 
ҳатто ўсимлик билан хулё-шарпа ўртасида теб-
раниб турган нораво бир шаклдир. Лекин мен 
ахир сизларга ўсимлик ёки шарпа бўлингиз деб 
айтаётирманми?
Қаранг, мен сизларга аъло одам ҳақида таъли­
мот беражакман.
Аъло одам – заминнинг мазмуни. Сизнинг 
иродангиз айтсин: «Майли, аъло одам заминнинг 
мазмуни бўлсин!»


8
Биродарларим, мен сизга илтижо қилиб ай­
турман: заминга содиқ бўлингиз ва ер узра умид 
тўғрисида сизга сўзлаётганларга ишонмангиз! 
Ўзлари биларларми-билмасларми, бари бир, улар 
заҳарлагувчилардир.
Улар ҳаётдан нафратланурлар, улар ўзларини 
ўзлари заҳарламишлар ва ўлимлари сари йўл ол­
мишлар, ер улардан чарчамишдир: ўлим уларга!
Аввалда худобезорилик энг мудҳиш безорилик 
эрди. Аммо худо ўлди ва у билан бирга бу худо­
безорилар ҳам ўлдилар. Энди ерни ёмонлаш – энг 
мудҳиш жиноятдир, баайни билиб бўлмаснинг 
моҳиятини ер мазмунидан юксак билмоқ ҳам 
худди шундайдир.
Бир замон дил вужудга шундай нафрат билан 
қараган эди: ўшанда шу нафратдан кўра юксак-
роқ ҳеч нарса йўқ эди; – у вужудни ориқ, манҳус 
ва оч кўришни истаган эди. У вужуд ва заминдан 
қочишни шундай кўзламиш эди.
У, бу дилнинг ўзи шунчалар ориқ, манҳус ва оч 
эди; шафқатсизлик бу дилнинг роҳати эди!
Лекин, эй, биродарларим, айтингиз: сизнинг 
вужудингиз дилингиз ҳақида нималар дейдир? 
Ахир сизнинг дилингиз қашшоқлик, лойқа сел ва 
ўз-ўзидан мамнунликдан ўзга нимадир?
Чиндан ҳам, одам бу – лойқа селдир. Бу лойқа 
селни ўзига ютиб яна тоза қолмоқ учун фақат 
денгиз бўлмоқлик керакдир.
Қарангиз, мен сизга аъло одам тўғрисида 
сўйлаяпман: у – ўша денгиз, унда сизнинг улуғ 
нафратингиз чўкиб кетгай.
Сиз бошингиздан кечиришингиз мумкин бўл­
ган энг олий нарса нимадир? Бу – улуғ нафрат 
соатидир. Ўша соатда сизнинг бахт-иқболингиз 


9
кўзингизга манфур бўлиб кўрингай, манфур 
бўлиб кўрингай сизнинг ақлингиз ва сизнинг 
яхшилигингиз ҳам.
Ўша соатда сиз айтурсиз: «Менинг бахтим ни­
мадур! У – қашшоқлик, ифлослик ва ўз-ўзидан 
ожизона мамнунликдир. Менинг бахтим менинг 
борлиғимни оқламоғи керак эди».
Ўша соатда сиз айтурсиз: «Менинг ақлим ни­
мадур! Арслон ўлжа қидиргандай, у ҳам билим 
қидирармикин? У – қашшоқлик, ифлослик ва 
ўз-ўзидан ожизона мамнунликдир!»
Ўша соатда сиз айтурсиз: «Менинг яхшилигим 
нимадур! У мени телбавор қилмади. Мен қанчалар 
толдим ўз яхшилигимдан ва ўз ёмонлигимдан! Бу­
ларнинг бари қашшоқлик, ифлослик ва ўз-ўзидан 
ожизона мамнунликдур!»
Ўша соатда сиз айтурсиз: «Менинг адолатим 
нимадур! Кўрмайман мен – аланга бўлдимми ё 
чўғ бўлдим? Одил эса бу – аланга ва кўмирдир!»
Ўша соатда сиз айтурсиз: «Менинг шафқатим 
нимадур! Ахир шафқат – одамларга муҳаббат 
қўйганлар михланадурган салиб эмасми? Лекин 
менинг шафқатим хочга михланиш эмасдир».
Сиз аввал шундай сўйлаганмисиз? Сиз аввал 
шундай нидо қилганмисиз? Оҳ, қанийди, сизнинг 
шундай нидоларингизни эшитган бўлсам!
Сизнинг гуноҳингиз эмас – сизнинг такаббур­
лигингиз кўкларга фарёд соладур; гуноҳларин­
гизнинг тубанлиги кўкларга фарёд кўтарадур!
Лекин сизни ўз тили билан ялайдирган чақмоқ 
қани? Сизга эм қилинадурган телбалик қани, 
қайда?
Қарангиз, мен сизга аъло одам ҳақида сўйлаб 
турибман: – У чақмоқ, у телбалик!»


10
Зардўшт шуларни айтаркан, аллаким издиҳом 
ичидан қичқирди: «Биз дорбоз ҳақида кўп эшит­
ганмиз; бизга унинг ўзини кўрсатсинлар!» Бутун 
халойиқ Зардўшт устидан кулгани турди. Дорбоз 
эса бу гапларни ҳойнаҳой менга айтишяпти-ку, 
деб ўртага тушди.
4
Зардўшт эса халойиққа қараб таажжубга бо­
тарди. Кейин у шундай деди:
«Одам бу – ҳайвон билан аъло одам ўртасида 
тортилмиш ар қон, – у тубсиз чоҳ узра осилиб 
туради.
Ўтмоқ хатарли, ярим йўлда қолмоқ хатарли, 
орқага ўгирилиб қарамоқ хатарли, қўрқиш ва 
тўхташ хатарли.
Одам мақсад эмас, кўприкдир, ана шуниси 
муҳим: одам ўтиш ва маҳв бўлишдир, одамнинг 
шунисинигина севиш мумкин.
Мен ҳалок бўлишдан ўзгача яшай билмайди­
ганларни севаман.
Мен буюк манфурларни севаман, зотан, улар 
ўзга соҳилларга буюк иштиёқманд ва истакнинг 
ўқидирлар.
Мен шундайларни севаманки, улар ҳалок бў­
лиш ва маҳкумлик учун юлдузлар ортидан асос 
изламайдилар: аксинча замин қачонлардир аъло 
одам заминига айланмоғи учун ўзларини ерга 
қурбон қиладилар.
Мен шундай одамни севаманки, у билиш учун 
яшайди ва қачондир ер юзида аъло одам яша­
моғи учун билишни истайди. Зотан, у шу тарзда 
ўз ҳалокатини истайди.


Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasi
https://kitobxon.com/oz/asar/4147
saytida.
Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версияси
https://kitobxon.com/uz/asar/4147
сайтида.
Это был ознакомительный отрывок. Полную версию
можно найти на сайте
https://kitobxon.com/ru/asar/4147

Download 377,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish