Тармоқлар ва секторлар иқтисодиёти фанидан якуний назорат саволлар. 7



Download 36,6 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi36,6 Kb.
#172716
  1   2
Bog'liq
ЯН жавоблари


Тармоқлар ва секторлар иқтисодиёти фанидан якуний назорат саволлар.
7- вариант

1.Агросаноат мажмуасини шакллантиришнинг зарурлигини исботланг.


2.Ер ислохоти кандай тартибда амалга оширилмокда.
3.Солик ва тўловлар тизимининг ўзгаришини тушунтириб беринг.


Ж А В О Б Л А Р

1. Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуаси 1-соҳасининг айрим тармоқлари яхши ривожланган. Жумладан, кимё саноати агросаноат мажмуаси 1- саҳосининг асосий тармоқларидан бўлиб, унда жами саноат маҳсулотнинг


5,5 фоизи ишлаб чиқарилади. Минерал ўғитлар ва кимёвий дорилар, перператлар ишлаб чиқариш соҳаси ривожланган соҳа ҳисобланади. Мамлакатда азотли, фосфорли минерал ўғитлар қишлоқ хўжалигининг талабини тўла қондирадиган миқдорда ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари мамлакатда ишлаб чиқарилаётган азотли ва фосфорли минерал ўғитларнинг бир қисми хорижий давлатларга экспорт қилинади.
Минерал ўғитларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида катта ресурсларга эгамиз. Мустақилликнинг даслабки йилларида флсфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда катта муаммолар юзага келди. Чунки фосфорли минерал ўғитнинг асосий компоненти, хомашёси ҳисобланган фосфор уни асосан қўшни Қозоқистон Республикасидан келтирилар эди. Собиқ иттифоқ даврида ўрнатилган иқтисодий алоқаларнинг бузулиши оқибатида фосфорли унни импорт қилиш имкони камайди. Натижада 1994-1998 йилларда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарадиган қатор заводлар тўхтаб қолди. Бундан малакат катта иқтисодий ва ижтимоий зарар кўрди. Республика минерал ўғитлар ишлаб чиқарадиган заводларни хомашё билан узуксиз таъминлаш чоралари кўрилди. Натижада Навоий вилоятида фосфор унини бойитувчи завод 2002 йилда ишга тушурилди ва бу борада катта ривожланишга асос яратилди.
Албатта минерал ўғитларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш, унинг янада самрали турларини ишлаб чиқариш устида ишлар олиб борилмоқда. Айниқса минерал ўғитлар таркибини бойитиш (соф таъсир қилувчи модда салмоғини кўпайтириш) катта иқтисодий самара беради. Минерал ўғитлар таркибида азот, фосфор ва калийнинг миқдорини 1 фоизга ошириш минг – минг тонналаб юкни ортиқча ташишдан халос этади. Бу эса жуда катта тежамкорликка олиб келади.
Республикамизда асосан азотли ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. Калийли ўғитлар ишлаб чиқариш учун хомашёнинг етишмаслиги, махсус заводланинг йўқлиги туфайли бу турдаги ўғитларни асосан импорт қиламиз. Импорт қилинаётган калийли ўғитларнинг қимматлилиги уни талаб даражасида етарлича олиб келишга имкон бермапди. Албатта бу қишлоқ хўжали экинларидан юқори ҳосил олишда салбий таъсир этмоқда. Масала шундаки қишлоқ хўжалиги экинларига солинадиган минерал ўғитлар турли омилларни ҳисобга олган ҳолда маълум нисбатларда берилиши керак. Азот, фосфор, калийни илмий белгиланган нисбатларда экинларга бермаслик уларнинг ҳосилдорлигини пасайишига сабаб бўлади. Мамлакат агросаноат мажмуасининг 1-соҳасига кирувчи тракторсозлик, пахта териш машиналари ишлаб чиқариш тармоқлари яхши ривожланган. Ўзбекистон Республикаси пахта териш машиналарини комплес ҳолда ишлаб чиқарадиган икки давлатнинг бири ҳисобланади. Пахта териш машиналарини АҚШ ва Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқаради. Албатта Исроил ҳам АҚШнинг пахта териш машиналари ишлаб чиқарадиган корхоналари билан биргаликда ушбу соҳани ташкил этган. Аммо у асосан ўзи учун ишлаб чиқаради.
Ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи тармоқлар йиғиндиси агросаноат мажмуасининг биринчи соҳаси ҳисобланади. Бу соҳага кирган саноат тармоқлари агросаноат мажмуаси учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқаради. Бу тармоқларга қишлоқ хўжалиги учун машинасозлик тармоқлари, трактор ва комбайнлар, ишчи машиналар, махсус транспорт техникалар ишлаб чиқарувчи тармоқлар, озиқ-овқат ва енгил саноат учун ишлаб чиқариш воситалари чиқариладиган корхоналар киради. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий воситалар ишлаб чиқарувчи корхоналар, чорвачилик учун концентрат ем ишлаб чиқарувчи тармоқлар киради. Бу тармоқларнинг асосий қисми Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган ва ривожлантирилмоқда. Шу билан биргаликда дон комбайинлари, махсус транспорт воситалари, ишчи машиналарнинг бир қисмини ишлаб чикариш ташкил этилмаган. Умуман айтганда, агросаноат мажсуаси биринчи соҳасини имкон даражада кучли ривожлантириш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

Download 36,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish