"Сув ва сувдан фойдаланш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 993 йил майдаги қонуни



Download 57,75 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi57,75 Kb.
#24786
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Maruza matni
5311000-ТЖваИЧАваБ АТМСваЭ, daftar yuzi, daftar yuzi, 279 15 мавзуга тех карта, 279 15 мавзуга тех карта, 914-II 13.06.2014, Ilmiy ishlar, 2, 2, 1. Гурух фаоллари ready, mustaqil ish yuzi, 1. Гурух фаоллари ready, 1. Гурух фаоллари ready, Maruza matni






  1. "Сув ва сувдан фойдаланш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги қонуни;

  2. "Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 август 385-сон қарори;

  3. "Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистрал каналлар ва колекторларнинг шунингдек ичимлик сув ва маиший сув таъминоти, даволаш ва маданий соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992йил 7 апрелдаги 174- сонли қарори;

  4. "Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли қарори.

  5. "Қишлоқ хўжалигида ислохотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йуналишлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сонли фармони;

  6. "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларни ривожлантириш концепцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ- 3342-сонли фармони;

  7. "Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 июлдаги 320-сонли қарори;

  8. "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори;

  9. "Сув олиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 16 сентябрдаги 165-сонли буйруғи;

  10. "Сувнинг олди бердиси, ҳисоб-китоби ҳамда ҳисоботини такомиллаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 24 ноябрдаги 210-сонли буйруғи.

Ўзбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш" қонуни Олий Кенгашнинг XII чақириқ XII сессиясида 1993 йили 6 майда қабул қилинган. Қонун 29 бобдан ва 119 моддадан ташкил топган бўлиб, унинг асосий вазифалари сувга доир муносабатларни тартибга солишдан, аҳоли ва халқ хўжалиги эхтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланишдан, сувни ифлосланиш, бўлгаланиш ва миқдорини камайиб кетишдан сақлашдан, сувнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва уни бартараф қилишдан, сув объектларининг ҳолатини яхшилашдан, шунингдек сувга доир муносабатлар соҳасида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, деҳқон фермер хўжаликлари ва фуқороларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг юқоридаги қонун ва қонун ости хужжатлари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигининг буйруқлари асосида сув олиш ва ундан фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Бирламчи сувдан фойдаланувчи (ширкат хўжалиги, сувдан фойдаланувчилар уюшмаси-СФУ) ирригация тизимидан сув олиши ва ундан фойдаланиш бўйича шартнома тузади.
Бунинг учун бирламчи сувдан фойдаланувчи хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча иккиламчи сув фойдаланувчиларнинг (деҳқон ва фермер хўжаликлари, оила пудратчилари, ижарачилар, аҳоли, бошқа сувдан фойдаланувчиларнинг) сувга бўлган талабларни тасдиқланган гидромодул районлари,суғориш режими асосида экин турлари ва майдонларини, уларнинг шўрланиш даражаларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқади ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишиб, сувдан махсус фойдаланиш тўғрисидаги рухсатномаси билан сув лимити ажратиш учун тегишли Ирригация тизими бошқармасига тақдим этади:
Ирригация тизими бошқармаси унга хавза бошқармаси томонидан ажратилган жами сув лимити доирасида бирламчи сувдан фойдаланувчиларнинг лимитларини сув таминоти даражасига пропорционал равишда белгилайди ҳамда сув лимитига мувофиқлаштирилган сувдан фойдаланиш режасини тасдиқлайди ва шартнома тузади:
Шартнома туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимидан ҳамда вилоят сув назорат инсрекциясидан рўйхатдан ўтказилади:
Бирламчи сувдан фойдаланувчи тасдиқланган сувдан фойдаланиш режаси бўйича сувни олиш учун беш кун олдин Ирригация тизими бошқармасига ёзма равишда мурожат қилади:
Ирригация тизими бошқармаси истеъмолчининг талабига аосан унга сувдан фойдаланиш режаси бўйича, белгиланган сув олиш жойларидн сув етказиб беради.
Иккиламчи сувдан фойдаланувчилар сув олиш ва ундан фойдаланиш учун сув дан фойдаланувчилар уюшмаси ёки ширкат хўжалиги билан шартнома тузиши керак.
Бунинг учун иккиламчи сувдан фойдаланувчи ўзининг экин майдонлари ва турлари тўғрисидаги маълкмотларни сувдан фойдаланиш режасини ишлаб чиқариш учун унга сув хўжалиги хизматини кўрсатувчи бирламчи сувдан фойдаланувчига тақдим этади.
Бирламчи сувдан фойдаланувчи ўз хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча сувдан фойдаланувчиларни ҳамда уларнинг сув олиш жойларини рўйхатга олади ҳамда унга ажратилган жами сув лимити доирасида ҳар бир иккиламчи сувдан фойдаланувчининг сувдан фойдаланиш режасини ишлаб чиқади.
Бирламчи сувдан фойдланувчи барча сув истемолчилар билан сув олиш ва ундан фойдаланиш бўйича шартнома тузади. Аҳолига сув бериш учун шартнома Фуқаролар йиғини билан тузилади. Аҳоли ўртасидаги сув муносабатларни Фуқаролар йиғини тартибга солади.
Бирламчи сувдан фойдаланувчининг юридик шахс макомига эга бўлган сув истемолчилар билан шартномалари туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасидан рўйхатдан ўтказилади.
Сув олиш ва ундан фойдланиш тўғрисидаги шартномаларнинг бажарилиши устидан вилоят сув назорат инспектори назорат олиб боради. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бу шартномаларнинг бажарилиши буйча умумий мониторинг олиб боради. Иккиламчи сувдан фойдаланувчи сув олиши учун бирламчи сувдан фойдаланувчига беш кун олдин ёзма талабнома берилиши керак. Истемолчи сув олиш учун аллбата ўзининг ҳисобидан сув олиш жойларини сувни ростлаш ва ўлчаш ускуналари билан жихозлаши, гидромелиорация тармоқларини ва улардаги иншоотларни тозалаши ва тамирлаши лозим. Рўйхатдан ўтмаган жойлардан сув бериш маън этилади.
Олинган сув ва ундан фойдаланганлик бўйича сув таъминотчиси билан истемолчи ўртасида кундалик, ўн кунлик, чораклик ва суғориш мавсумлари бўйича махсус шаклларда ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар юритилади.

Download 57,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
vazirligi muhammad
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
O'zbekiston respublikasi
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
saqlash vazirligi
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
vazirligi koronavirus
covid vaccination
koronavirus covid
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
haqida umumiy
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti