«суд хокимияти (бошқарув) органи фаолиятида хотин-қизларнинг иштироки»



Download 19,65 Kb.
bet1/2
Sana09.12.2022
Hajmi19,65 Kb.
#882175
  1   2
Bog'liq
Huquq maqola


«СУД ХОКИМИЯТИ (БОШҚАРУВ) ОРГАНИ ФАОЛИЯТИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИШТИРОКИ»
Аннотация: Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг юридик сохада, шу жумладан, суд хокимяти органларидаги фаолияти атрофлича тахлил қилинган. Шунингдек, мақолада аёлларнинг суд органларидаги фаолияти хақидаги статистик маълумотлар хам ёритилган.
Калит сўзлар: Олий суд, хотин-қизлар, аёллар, суд хокимяти, ижтимоий фикр, Омавий ахборот воситалари. Конститутсиявий суд.
Мустақиллик йилларининг сўнгги йилларида Хотин-қизларнинг юридик сохадаги иштироки 75-80 фоизни ташкил этади.Тўғри, уларнинг аксарияти котиба, иш юрутувчи,хужжатлар тайёрловчи,нотариус,гохо хуқуқ маслахатчилари лавозимларида хизмат қилади.Шундай бўлса-да,хотин-қизларнинг юридик сохага интилиши хуқуқ ва суд органи фаолиятига тасъир этмай қолмайди.Бугун суд органларида хизмат қилаётганларнинг 22,7 фоизи хотин-қизлардир.Хотин-қизларнинг юридик сохадаги фаолияти фақат уларнинг биологик,психофизиологик,хатто ижтимоий мавқей билан белгиланмайди, у энг аввало авлат ўтказаётган ислохотлар, Олий Мажлис қабул қилган қонунлар, охир натижа эса, ижтимоий фикр (ОАВ) билан боғлиқдир.Демак, хотин-қизларнинг учинчи хокимият тармоғидаги иштироки шахсий қизиқиш ва интилишлари билангина эмас,балки давлат,жамият ва тараққиёт талаблари махсулиир.“Ўзбекистон Республикаси Конститутсиявий Суди хақида”ги Қонун лойихасини тарқатишди.Тўғрисини айтсам,бундай ўта мухим хужжат мухокамасига илк бор дуч келишим эди.Ўзимни хуқуқ,суд ишларидан мутлақо бехабар эканимни сездим.Амалий фаолиятимда,Косонсой тумани хокими лавозимида ишлаганман,хуқуқий муаммоларга хар куни рўпара келган бўлсам-да,бутун мамлакатдаги демократик ўзгаришларга тааллуқли хужжат лойихаси бўйича ўз фикр-мулохазаларимни билдиришим керак эи.Нимадан бошлашимни билмай,ёнимдаги депутат аёлларга маслахат солдим.Улар хам менинг ахволимда экан.Эркак юристларга,қонуншуносларга мурожаат этиб хужжат лойихаси хақидаги принципиал фикрларни билиб олгач,жахон тажрибасидан хабардор бўлишга киришдик.Лойихани тўрт маротаба махсус комиссияда,икки марта Қонунчилик палатасида мухокама қилдик.Биз,мен ва яна уч депутат аёл Конститутсиявийсуд таркибини Финландиядагидек тўққиз кишидан (хозир у саккиз кишидан иборат) ва уларнинг учтаси аёллардан бўлишини таклиф қилдик.Котибани хисобга олганда бизнинг тўққиз кишидан иборат бўлсин,деган таклифимиз қабул қилинди,аммо учта аъзоси аёл бўлсин деган таклифимиз ўтмади.Шунингдек,биз Конститутсиявий суд мажлисларида Олий Мажлис депутатлари хам қатнашиши мумкин,деган таклифни хам киритгандик.Депутат аёллар қонун лойихасини жуда фаол мухокама қилдилар,баъзи таклифларимиз қабул қилинган. Ушбу қонунчилик фаолиятидаги “жанг”ни хамон эслаб юрамиз, хаммаслакларим,айниқса Манзура Эгамова билан хар гал учрашганимизда уни ёдга оламиз.Минг афсуски, аёл-депутатларимизнинг хар бир модда,хар бир ибора,сўз учун курашганини ҳеч ким,айниқса телетомошабинлар билмайди,кўрмайди.
Депутат аёлларнинг бундай фаолиги ўхир натижада бутун юридик сохага, судлар фаолиятига таъсир этмай қолмайди.2004 йили Олий Мажлисга депутат қилиб сайланган Шарифа Салимова хикоя қилади: “Олий Мажлис қонунлар ижроси бўйича хар йили турлиназоратлар ўтказади.Бизнинг назорат бўлимимизга Самарқанд шахридаги судъялардан шикоят хати тушган.Унда махаллий хокимиятдаги масъул шахслар суд ишларига ноқонуний аралашаётгани,ўзига яқин кишиларни қонун олдида жавоб беришидан қутқариш учун судъяларга турли тазйиқлар ўтказиб келаётгани,хатто бир судъяга қарши фитна уюштиришгани хабар қилишган ва аниқ мисоллар келтиришган.Мун ва яна бир депутат хатдаги мисолларри ўрганиш ва агар вазият хақиқатан хам шундай бўлса,Республика прокуратурасигаетказиш учун юборилдик.Хатдагимисоллар тасдиқланди,Республика прокуратураси ёрдамида вилоят масъул ходимларининг судларга тазйиқи бартараф етилди,уларнинг шаъни ҳимоя қилинди.Гохо маъмурий бошқариш олдида судлар хам ожиз қолишини,улар мудом тазйиқ,хатто хавф остида яшашларини кузатганман,жиноятчилар айниқса уларнинг судлари ўзига душман деб билади...
Хуллас,судъялар алохида ҳимоя қилиш борасида янги қонунлар қабул қилиш лозим Ўзбекистонда суд-хуқуқ сохасида амалга оширилаётган ислохотлардан бири “ярашув” институтининг жорий этилганидир.Мазкур институт Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ олтинчи сессиясида қабул қилинган “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилуви муносабати билан Жиноят,Жиноят-процессуал хамда Маъмурий хуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ суд амалиётига жорий этилди.Илмий кузатишларда қайд этилишича, “ярашув” институти демократик бошқарувнинг бир тури сифатида фуқароларнинг, суд фаолиятини назорат қилиш,қўнунларга тўла итоат этишини,жиноят жараёнларини инсонийлаштиришни амалга оширади.Тўғри,бу фуқароларнинг судлар мустақиллигига аралашуви эмас,уларга тазйиқ ўтказиш хам эмас, “ярашув” институти инсон хуқуқ ва еркинликларининг бузилишигайўл қўймасликка интилади,фуқароларнинг шаънини химоя қилади,суд ишларини адолатли олиб борилишига эришади.2002 йилда, “ярашув” институи жорий этилгач, судланганлар сони 15 фоизга камайган.Шу кунгача “ярашув” институтининг аралашуви,суд жараёнларини фуқаролар томонидан назорат қилиниши натижасида 79457 та жиноят иши бўйича 86488 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари тугатилди.
Самарқанд вилояти судидан олган маълумотларга кўра,ўн йил ичида “ярашув” институтининг хатти-харакатлари туфайли 498 та иш қайта кўриб чиқигар, 236 та шахсни нохақ жазолашнинг олди олинган.Мазкур ташаббусларнинг ярмидан кўпини хотин-қизлар қўмиталари,фуқаролар йиғини, инсон хуқуқларини химоя қилувчи нодавлат ташкилотлари кўтариб чиқишган.Айниқса, “Аёллар хуқуқ ва қизиқишларини химоя қилиш”,нодавлат аёллар ташкилотининг фаоллиги туфайли 86 та жиноят қайта кўриб чиқилиб, 62 киши жазодан озод қилинган, 81 кишига нохақ жазо тайинлашнинг олди олинган.
Нодавлат ташкилоти қошида ишонсч телефони мавжуд бўлиб,хуқуқлари бузилган хотин-қизлар унга мурожаат этиши,суд-тергов ишларига оид маслахатлар олиши, зарур бўлсада, адвокатлар ёллаши мумкин.Ташкилот раисаси Г.Р.Раджабованинг берган маълумотларига кўра, судларда аёллар жинояти кўрилаётганда ташкилот аъзолари суд мажлисларида қатнашар,берилаётганжазонинг қанчалар қонуний еканини назорат қилар еканлар.Шундай фаолиятни Ўзбекистон юрист-аёллар уюшмаси (ташкилот) хам олиб боради.Унинг раисаси М.Х.Самарходжаеванинг маълумотларига кўра, нодавлат ташкилоти аёлларнинг хуқуқ ва эркинликларини химоя қилади,уларга юридик ёрдам кўрсатади,сндларда кўрилаётган ишларни ўрганиб, қўлланилаётган жазоларни назорат қилади.Жазо ноқонуний ёки нохақ бўлса, аппеляцияга хужжатлар тайёрлаб,хотин-қизларга ёрдам уюуштиради.2009-2010 йиллар ичида нодавлат ташкилоти 32 та хотин-қизлар ишини судда кўришда қатнашган,19 та аёлга нохақ жазо қўллашнинг олдини олган.Бугун мазкур ташкилотнинг Фарғона,Нукус,Бухоро ва Жиззах шахарларида бўлимлари мавжуд.Улар ёрдамида “Суд-хуқуқ органидаги ислохотлар:аёллар хуқуқи”, “Аёл ва суд хокимияти”, “Хотин-қизлар ва хуқуқий маданият” каби мавзуларда Республика илмий-амалий конференция,даира сухбатлари ўтказиб келинади.Фуқароларнинг суд-хуқуқ органидаги фаоллиги махсус қўнунлар билан қўллаб-қувватланади.Масалан, Олий Мажлиснинг “Фуқароларнинг хуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”қабул қилинган (30 август 1995 йил) Қонун фуқароларга шундай имкон беради.Мазкур қонун ижросини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми “Фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида” Қарор қабул қилган. Унинг бажарилишини ўрганиш мутахассислар қайд этишадики, “фуқароларнинг давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг харакатлари (қарорлари) устидан судга (ижро хокимиятини тийиб турувчи механизм сифатида) шикоят қилиш холлари фаоллашиб бораётганидан далолат беради. Агарда 2001 йилда умумий юрисдикция судлари томонидан шу тоифадаги 141 та фуқаролик иши кўрилган бўлса,2009 йилда бундай ишлар 907 тани ташкил этади”. Тўғри, ушбу кўрсаткичлар ичидан хотин-қизлар фаоллигини,яъни суд-хуқуқ органига мурожаатини ажратиб олиш қийин, бироқ юрист-аёллар ва хотин-қизлар хуқуқларини химоя қилувчи нодавлат ташкилоти рахбарлари устидан судларга ьурожаат этаётганларнинг 70-80фоизи аёллардир. Айнан аёллар иш жойида хуқуқ ва эркинликлари бузилаётганидан норози бўлиб судларга шикоят қиладилар.Бу, аслида хотин-қизлар ижтимоий-хуқуқий онгида ўз хуқуқ ва эркинликларини судлар орқали химоя қилиш шакилланиб,уларнинг хаёт тарзига,хуқуқий маданиятига айланиб бораётганини кўрсатади.
Хотин-қизларнинг суд хокимияти фаолиятидаги иштироки уларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларида кенг акс этади.Бугун Республикамизда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатади.Улар ичида ижтимоий-хуқуқий муаммоларни ёритмайдиган,мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-хуқуқ ўрганида ислохотларни тилга олмайдиган нашр йўқ. Ижтимоий-хуқуқий мавзулар миллий демократик тараққиётнинг долзарб масалаларига,кишиларнинг хуқуқ ва эркинликларига,манфаатларига бевосита тааллуқли бўлгани учун хамжамоатчиликда қизиқиш уйғотди.
.
Хуллас, шахснинг хуқуқий ижтимоийлашуви ўзини ижтимоий-хуқуқий борлиқсубъекти эканини, бу борада хуқуққа оид сифатлари борлигини англаши маълум бир маънавий хислатларини улар билан уйғунлаштириш натижасидир. Ижтимоий-хуқуқий борлиқ учун зарур,сифатлар – билим,кўникма,қараш, маданият бўлиши зарур, уларсиз шахс хуқуқий фаоллик кўрсатолмайди, ижтимоий-хуқуқий борлиқ муаммоларига бефарқ бўлиб қолаверади.Хотин-қизлар хуқуқий ижтимоийлашуви кенг,ранг-баранг фаолият турлари орқали амалга оширилади.Улар қаторида оиладаги гендер тенгликни таъминлаш, билим олишда ва ижод қилишда ўзининг конститутсион хуқуқларидан фойдаланиш, давлат ва жамият ишларини бошқаришда қатнашиш кабилар киради.
. Хулоса
Олий давлат бошқарув органида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига таяниш уларнинг интеллектуал салохияти, кучи ва ташаббусларидан фойдаланиш йилдан-йилга кенгайиб бораётгани кузатилади. Бу, энг вввало, сиёсий партияларнинг номзодлари сифатида Олий Мажлисга сайловларда, кейинчалик эса фракция аъзоси, депутат сифатида олий бошқарув институтининг барча фаолиятидаги фаоллигида намаён бўлади. Тўғри, аёлларнинг Олий давлат бошқарув органидаги иштироки, сони хали юқори эмас.
Бироқ, жахон парламентлари таркиблари кўрсатадики, олий бошқарув институтида хотин-қизлар сонининг кўплиги хали аёллар масаласини тўла хал этишдир, дегани эмас. Хатто, парламетларни бошқараётган шахс аёл бўлганида хам жамиятдаги гендер муаммолар етарлича сақланиб қолмоқда. Демак, Олий давлат бошқарув органида хотин-қизлар сонининг юқорилиги бутун аёлларенинг ижтимоий-сиёсий фаолият субъектларига айланишини таъминламайди, Гап ижтимоий-тарихий ривожланиш жараёнида шаклланган менталитет, турмуш тарзи, анъаналар ва тасаввурлардадир. Ушбу қадриятларни модернизацияламай, давр талабларига мувофиқ ўзгартирмай хотин-қизларнинг барчасини ижтимоий фаол шахсларга, жамият ва давлат ишларини бошқаришга қодир субъектларга айлантириш қийин.
Ижро этувчи далат бошқарув органида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг сони етарли даражада юқоридир. Аммо, рахбар лавозимларида улар нихоятда кам учрайди. Чамаси, давлат бошқаруворганлари субъектларга алохида талаблар қўяди, рахбар-шахс фидойилиги, барча кучи ва вақтини бошқарув ишига сарфлаши,дадиллиги, жомоатчилги билан бошқалардан ажралиб туриши даркор.Ижро хокимиятида узоқ йиллар хизмат қилган аёлрахбарда эркакона хислатлар шакллангани кузатилади, улар ўз фикрини исботлашга интиладилар. Бундай эркакона хислатлар, аслида табиий хол хисобланса-да, Шарқ аёлларига хос эмасдек туюлади.
Бугун давлат бошқарув органида хотин-қизлар сони кўп бўлса-да, улардан фақат айримларгира давлат бошқарувининг юқори поғонасига кўтарилган

Download 19,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish