Семинар машғулотимиз мавзуси "Ўқувчиларни ижодий ва креатив фикрлаш масалалари" деб номладик. Аввалом бор креативлик ҳақида Креативлик лот., инг. "



Download 44,29 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi44,29 Kb.
#227958
TuriСеминар
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Хеч биримизга сир эмаски 2022 йилда Ўзбекистон илк марта Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг


Асссалому-алайкум! Мен Даминов Отабек. Бугунги семинар машғулотимиз мавзуси “Ўқувчиларни ижодий ва креатив фикрлаш масалалари” деб номладик.
Аввалом бор креативлик ҳақида Креативлик (лот., инг. “create ” – яратиш, “creative” – яратувчи, ижодкор) – индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни тавсифловчи ва мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи ижодий қобилият деган маънони англатади.
Бугунги семинаримиз мавзуси ПИЗА тадқиқотига йўналтирилган экан ПИЗА дан бошлай қоламиз. Хеч биримизга сир эмаски 2022 йилда Ўзбекистон илк марта Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (OECD) PISA – ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастурида иштирок этади.
Мазкур дастур 2000 йилдан бери ўтказиб келинаётган бўлиб, ҳар 3 йилда 15 ёшли болаларнинг ўқиш саводхонлиги, математика ва табиий фанлар бўйича билимини текширади.
Бунда болаларнинг олган билимларини ҳаётда – реал вазиятда қай даражада қўллай олишлари муҳим саналади. Ўтган 20 йилда PISA турли давлатларда таълим самарадорлигини, сифатини ўлчай оладиган асосий мезон ва таълим ислоҳотларига сабабчи бўлган дастурга айланиб улгурган.
PISAнинг охирги марта 2018 йилда ўтказилган синовида дунёнинг ривожланган ва ўрта даромадли 79 давлатидан жами 10 миллиондан кўпроқ бола қатнашган.
Бунда ўқувчилар билими ўқиш, математик саводхонлик ва табиий фанлар саводхонлиги йўналишларида ўзлаштирган билимларни ҳаётий вазиятларда қай даражада ишлата олиши текширилган.
Бундан ташқари, 2021 йилги дастурда креатив фикрлаш кўникмаси ҳам алоҳида йўналиш сифатида баҳоланади. Илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон ПИЗА натижалари яхши чиқишига харакат қилмоқда.
Бугун таълим тизими дунё бўйича энг олдинги кўрсаткичларни банд қиладиган Финландиянинг ҳам даставвал PISAда натижалари жуда яхши чиқмаган.
Шундан сўнг Финландия фақат кўрсаткичи юқори мактабларга ва ўқувчиларига эмас, балки марказдан узоқда жойлашган таълим муассасаларига ҳам алоҳида эътибор беришни бошлаган.
Япония эса 2006 йилда PISA дастурида биринчи марта қатнашганида таълим тизимида Ўзбекистонникига ўхшаш тарзда болалардан, асосан, ўқув дастурида берилган маълумотни яхши ўзлаштиришга кўп эътибор қаратаётгани маълум бўлган.
Ўшанда Япония ўқувчилари фикрлашга ва ўйлашга мажбур қиладиган саволларга жавоб топишда қийналаётгани кузатилган. Ва мана шу камчиликни тўғрилашга ҳаракат қилинган.
Аслида ҳам, PISA синовида иштирок этиш – йирик молиявий харажат талаб қиладиган нарса. Унинг битта даврийлигида қатнашиш учун 654 минг евро тўлаш талаб этилади.
Бундан ташқари, тажриба ўрганиш, тренингларда иштирок этиш ва уларни ташкил қилиш, ўқув қўлланмалар яратиш каби тайёргарлик ишлари ҳам талаб этилади.
Дастур бўйича ўқитувчиларда ҳам саволлар кўп: нега биз унда иштирок этишимиз керак, бизга дастур нима беради, таълим тизимимизда ўзгариш бўлишига сабаб бўладими ва ҳоказо.
Энг кўп дуч келаётган саволларимиздан бири PISA дастури бизнинг таълим стандартига тўғри келмаслиги ҳақида бўлади.
Ўқитувчиларни «Дастурга тайёргарлик кўриш учун бизга соат керак, биз қайси пайтда тайёргарлик кўрамиз? Бундан ташқари, ўқув дастуримизда бу каби ёндашув йўқ, биз қанақа қилиб ўқувчиларни тайёрлаймиз?» – деган саволлар қийнайди.
Ўқитувчиларнинг ҳам топшириқлари ва юкламаси оз эмас, шунинг учун ўқитувчиларга PISA дастури билан дарсдан ташқари қўшимча машғулотларда шуғулланишни тавсия қилинмоқда.
Шунингдек, ташкил қилинаётган малака ошириш курсларида ҳам ўқитувчиларга дастур ҳақида маълумот бериляпти.
2021 йилги PISA дастурида республикамиздан қарийиб 300 га яқин мактабдан 12 мингдан кўпроқ 15 ёшли ўқувчи иштирок этади
– PISA дастури имтиҳони учун турлича имкониятга эга мактаблардан тенг равишда тасодифий саралаш орқали иштирокчилар танлаб олинади. Ва мана шу ўқувчилар бутун мамлакат вакили сифатида иштирок этишади.
Ўзбекистон таълим тизими кўп йиллар давомида болалар хотирасини синашга урғу бериб келган, PISA эса бунинг бутунлай тескариси: олинган билимнинг амалиётда қай даражада қўллай олинишини текширади.
Бу – муаммо бўлиши мумкин. Бироқ биз кўп йиллар давомида ёдлашга ўрганиб келган болаларга: «Бугундан ёдлашдан тўхтанглар, энди ижодий фикрлашингиз керак ёки билимингизни ҳаётий вазиятда синашингиз керак», деб бирданига айта олмаймиз. Бироқ бу каби ўзгаришларга босқичма-босқич ўтиб боришимиз мумкин.
Масалан, худди шу масалада Сингапур давлатида «Агар биз болаларимизга ёдлашни ўргатсак, улар худди биз ўрганган нарсани ўрганади, агар фикрлашни ўргатсак, кўпроқ нарса ўрганишади», деган қараш бор.
Айни пайтда Ўзбекистонда ўқувчининг компетенциясини баҳолайдиган тизим шаклланиб бўлгани йўқ. Реал вазиятда тестлар ҳам ўқув дастуридаги мавжуд маълумотдан фойдаланиб тузишга асосланган.
Лекин энди бундан аста-секинлик билан воз кечиш керак. Хотирани эмас, уларнинг ҳақиқий билимини синовдан ўтказиш усулини топишимиз керак. Чунк бу давр талаби.
Яхши натижага ҳаракат қиламиз ва унинг таҳлилига қараб, ислоҳотларни амалга оширишимиз, камчиликларимиз устида ишлашимиз мумкин бўлади.

Чунки 50 минг евро атрофида тўлов қилиб, дастурда қатнашиш учун алоҳида марказ ташкил қилиб, шунча ҳаракат қилсаг-у, бироқ кейин унинг натижаси ва таҳлилига кўра, таълим тизимимизни ислоҳ қилмасак, қатнашишимиздан ҳам фойда йўқ.


Хуш креативликни ўқувчиларимизда қандай шакиллантириш керак? Демак шулардан бири, ўқитувчилар креатив фикрлаш кўникмасини самарали шакллантириш мақсадида ўқувчиларга уларни фикрлашга ундовчи саволлар таркибида зарур феълларнинг бўлишига эътибор қаратиши лозим. Бу ҳолат мисоллар билан тушунтирилса, ўқувчиларга “юрак ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликни таърифлаб беринг” мазмунидаги назорат саволи уларда креативликни шакллантирмайди. Зеро, савол таркибидаги “таърифлаб беринг” тушунчаси ўз моҳиятига кўра “мавжуд билимларингизни бирма-бир айтиб ўтинг” дейиш билан тенг. Назорат саволларини беришда ўқувчиларни фикрлашга ундовчи сўзлардан фойдаланиш уларнинг креатив фикрлашларини осонлаштиради. Шу сабабли шахсда креатив сифатларни шакллантиришнинг биринчи йўлига кўра педагоглар турли, антиқа, ноанъанавий ҳамда пухта жавобни беришга мажбур қилувчи сўзлардан фойаланишлари мақсадга мувофиқ. М: “боғлиқликни топинг”, “яратинг”, “башорат қилинг”, “фикрни мантиқан баён этинг”, “тасаввур қилинг” каби сўзлардан фойдаланиш амалий жиҳатдан самарали саналади. Агарда педагог талабалардан “юрак ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликни таърифлаб бериш”ни талаб қилиш ўрнига, “юрак ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликнинг барча турларини келтириш”ни сўраши лозим. Натижада талабалар ҳам мавжуд билимларни умумлаштириш, ҳам янги фикр ва ғояларни илгари суриш имкониятига эга бўлади.


Сир эмаски, ўқувчиларимиз ҳатто баъзида ўзимиз ҳам савол беришни билмай қоламиз. Кўпинча берадиган саволларимиз содда бўлиб, “... нима?” сўзи билан тугайди ва одатда фақат билимни аниқлайдиган саволлар бўлади.

Download 44,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish