Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом Ўзр вм 05



Download 63,5 Kb.
Sana26.02.2022
Hajmi63,5 Kb.
#469417
Bog'liq
B55D~1


Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.06.2000 й. 215-сон Қарорига илова)

Ўрмонларни қўриқлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик



MS Word форматида юклаб олиш

Қоғозга чиқариб олиш



Мазкур Низомга ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
1. Мазкур Низом "Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ, ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлашда уларнинг мақсади ва бажарадиган вазифаларига мувофиқ аниқлашнинг ягона тартиби, шартлари ва фарқловчи белгиларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.
2. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш ўрмон фонди ерлари биркитилган ўрмон хўжалиги корхоналарига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларига юкланади.
Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ва республика бўйича материалларни умумлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси амалга оширади.
3. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлашда, ўрмон фонди ерларининг иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятини, ўрмонларнинг экологик мувозанатга ва табиий муҳитнинг барча компонентларига таъсирини, дарёларнинг гидрология режимига, намлик буғланишининг пасайишига, ёмғир ва қор-муз сувларининг юза оқимини тартибга солишга, шамол тезлигининг пасайишга таъсирини ва иқлимга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, қўриқланишнинг ажратиладиган тоифаларининг асосий мақсадига энг кўп жавоб берувчи дарахтларнинг пухта танлаб олинишини таъминлаш зарур.
4. Ўрмонлар қўриқлашининг муайян тоифаси давлат ўрмон фонди ерлари участкалари чегараларини белгилайди. Ушбу чегаралар ўрмон билан қопланган ва қопланмаган, алоҳида ҳимоя, сувни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена, рекреацион, илмий, тарихий ёки кўрсатиб ўтилган мақсадларда кўпроқ фойдаланиш учун бошқа маҳсус мақсадлар бўйича ажратилган майдонларни ўз ичига олади. Бир хил мақсадда фойдаланиш учун белгиланган тартибда ажратиладиган барча ўрмонлар қўриқланишнинг битта тоифасига киради.
5. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари чегаралари жойларда белгиланган ва ўрмон тузилиши картография материалларида акс эттирилган ўрмон хўжаликлари ва ўрмон мавзелари чегаралари билан қўшилган бўлиши керак.
6. Ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш тартиби ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларига кўра "Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади ва қонун ҳужжатлари билан аниқланади.
7. "Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон ўрмонлари халқ хўжалиги аҳамиятига, уларнинг жойлашган ўрнига ва бажарадиган функцияларига кўра қўриқланишнинг қуйидаги тоифаларига бўлинади:
а) ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари;
б) ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларини муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари;
в) эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар;
г) ўрмонларнинг темир йўл ва автомобиль йўллари бўйлаб ўтган иҳота минтақалари;
д) чўл ва чала чўл минтақасидаги ўрмонлар;
е) шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлар;
ж) шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказлари атрофидаги кўкаламзорлаштирилган минтақа ўрмонлари;
з) сув объектларини муҳофаза қилиш ҳудудидаги ўрмонлар; (ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарори тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга қаранг)
и) табиий курорт ҳудудлари ва дам олиш ҳудудларидаги ўрмонлар; (ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарори тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга қаранг)
к) алоҳида қимматга эга бўлган ўрмон мавзелари;
л) ёнғоқчилик минтақасидаги ўрмонлар;
м) ўрмоннинг мевали дарахтзорлари;
н) давлат қўриқхона ўрмонлари;
о) комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватларидаги ўрмонлар; (ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарори тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга қаранг)
п) илмий ёки тарихий аҳамиятига эга бўлган ўрмонлар.
8. Илмий ёки тарихий аҳамиятига эга бўлган давлат қўриқхоналари табиий боғлар ва давлат биосфера резерватлари ҳудудларидаги қўриқхоналарда, ўрмонларда, шаҳар ўрмонларида ва ўрмон боғларида қўриқланишнинг бошқа тоифалари ажратилмайди. (ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарори тахриридаги банд)
9. Битта ҳудудда ўсувчи ва айни бир вақтда бир нечта ҳимоя функцияларини бажарувчи ўрмонлар унинг учун ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланишнинг янада қаттиқроқ тартиби белгиланган қўриқлаштоифасига киради.
10. Ўрмонларнинг дарёлар, қўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларига сувни қўриқлаш-ҳимоя қилиш функцияларини бажарувчи, дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳилларида жойлашган, дарё ўзанига ёки ҳавзаси соҳилига бевосита туташган ўрмонлар киради.
Ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари дарё бўйларида, сув омборларида ва майдони 100 гектардан кўп бўлган кўллар атрофида, улар кимнинг тасарруфида ёки фойдаланишида эканлигидан қатъи назар, давлат ўрмон фонди ерларида ажратилади.
Дарёлар бўйидаги аниқ ўтлоқ ерлардаги тақиқланган минтақалар кенглиги ўтлоқ ерлар ва уларга туташ минтақалар кенглигидан иборат бўлади.
Тиклиги 30 градусдан кўп бўлган, катта дарёларга тутан тоғ қияликлари ўрмонларнинг тақиқланган минтақасига тўлиқ киритилади.
Ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари ташқи чегараси уларни белгилашда имкониятга кўра табиий чегаралар ёки дарахтлари кесилган мавзелар, ажратилган ерлар чегаралари билан бирга қўшиб юборилиши ва тўғриланиши керак.
Сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари кенглигининг аниқ ҳажмлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органлари томонидан, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари билан келишган ҳолда аниқланади.
Кўллар ва сув омборлари атрофидаги ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари кенглиги уларга қуйиладиган дарёлар бўйича ажратилган минтақаларга тенг ҳолда белгиланади.
Дарёларнинг асосий ўзанлари бўйича эрозия жараёнларига учраган ҳудудларда ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари кенглиги махсус тадқиқотлар асосида ҳам белгиланиши мумкин.
Дарёларнинг, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб белгиланган ўрмонларнинг тақиқланган ҳажми зарур бўлганда махсус тадқиқотлар асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартирилади.
Ушбу тоифани ажратишдан мақсад сув объектларини қўриқлаш ва ҳимоялаш ҳисобланади.
11. Ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларини муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақаларига дарёлар, кўллар ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб жойлашган, овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойлар ҳисобланадиган ва дарёлар ўзанига ёки сув ҳавзаси соҳилига бевосита қўшиладиган ўрмонлар киради.
Ўрмонлар қўриқланишининг ушбу тоифасини ажратишдан мақсад овланадиган балиқларни қўриқлаш ва улар учун қулай шароитлар яратишдир.
12. Эрозиядан ҳимоялайдиган ўрмонларга чуқурликлар, сойларда, осон тўзғийдиган қумликларда, тошлоқлардаги табиий ва сунъий ҳолда яратилган ўрмонлар, сел хавфи бўлган жойлардаги ўрмонлар, тик тоғ қияликларидаги ўрмон участкалари киради, шунингдек, уларга конлар ва тупроқ қатламлари ковланган ерлардаги табиий ва сунъий яратилган ўрмонлар ҳам кириши мумкин, агар улар эрозиядан сақлаш ва ҳимоялашда муҳим аҳамиятга эга бўлса.
Ушбу тоифанинг асосий мақсади ерларни, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги ерларини сув ва шамол эрозиясидан ҳимоялашдир.
13. Ўрмонларнинг темир йўллар бўйлаб ўтган иҳота минтақларига темир йўлнинг ҳар қайси томонидаги кенглиги 300 метргача бўлган, ишлаётган ва қурилаётган темир йўлларга туташ табиий ва сунъий равишда яратилган ўрмонлар киради.
Қумли ҳудудларда иҳота минтақалари кенглиги зарур ҳолларда махсус тадқиқотлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ҳажмларгача узайтирилиши мумкин.
Темир йўллар буйлаб ўрмонлар иҳота минтақаларининг аниқ кенглиги темир йўл транспорти органлари билан келишилган ҳолда, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органлари томонидан белгиланади.
Автомобиль йўллар бўйлаб ўрмонлар иҳота минтақаларига йўлнинг ҳар қайси томонидан кенглиги 20-50 метр бўлган, республика ва вилоят аҳамиятига эга бўлган фойдаланишдаги автомобиль йўлларига туташ ўрмонлар киради.
Республика ва вилоят аҳамиятига эга бўлган йўллардаги қумли ҳудудларда ўрмонларнинг иҳота минтақалари кенглиги зарур ҳолларда, махсус тадқиқот асосида, автомобиль йўлларининг сақланишини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ҳажмларгача узайтирилиши мумкин.
Темир йўл ва автомобиль йўллари бўйидаги ўрмонларнинг иҳота минтақалари транспорт йўлларини ноқулай об-ҳаво шароитларида, қум ва қор босишидан, ювилиб кетишдан, кўчкилардан, иқлим ноқулайликлари ва селлардан ҳимоялаш мақсадида, шунингдек, улардан фойдаланиш шароитларини яхшилаш учун ажратилади.
14. Чўл ва чала минтақасидаги ўрмонларга табиий ва сунъий равишда яратилган ўрмонлар, чўл ва чала чўл ҳудудларида жойлашган, муҳим иҳота функцияларини бажарувчи ўрмон участкалари ёки мавзелари киради.
Чўл ва чала чўл минтақаларида жойлашган ўрмонлар қишлоқ хўжалиги ерлари, аҳоли пунктлари ва бошқа объектларни ноқулай табиий шароитлар (қум босиши)дан иҳоталаш учун хизмат қилади.
15. Шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларига шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг шаҳар ҳудудининг белгиланган тартибда тасдиқланган чегараларида жойлашган ўрмонлар киради.
Шаҳар ўрмонлари шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа шаҳар тусидаги аҳоли пунктлари ҳудуди чегаралари белгиланаётганда (ўзгартирилаётганда) ажратилади. Ўрмон-боғларга шаҳар ҳокимликлари тасарруфидаги, шаҳарлар чегараси ташқарисида жойлашган ўрмонлар киради.
Шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларидан биринчи навбатда маданий-соғломлаштириш мақсадларида ва аҳолининг дам олиши учун фойдаланилади. Ушбу ўрмонларда аҳоли дам олишига тўсқинлик қилувчи дарахт кесиш ва ёғоч тайёрлаш каби ишларни амалга ошириш тақиқланади.
16. Шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат маркзлари атрофидаги кўкаламзорлаштирилган минтақадаги ўрмонларга шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва саноат объектлари чегарасидан ташқарида жойлашган, муҳим иҳота, санитария-гигиена, экологик ва бошқа функцияларни бажарувчи, аҳолини соғломлаштиришни, меҳнат қобилиятини оширишни ва дам олишини таъминловчи, шаҳарлар ҳаво бўшлиғини тозаловчи ва аҳоли пунктларини ифлосланишдан сақловчи ўрмонлар киради.
17. Сув объектларини санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш минтақасидаги ўрмонларга сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш минтақалари белгиланган тартибда тасдиқланган чегаралардаги ўрмонлар киради. (ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарори тахриридаги хат боши)
Сув объектларини санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш минтақасидаги ўрмонлар сувдан ичиш учун фойдаланиладиган жойларда сувни тозалаш, муҳофаза қилиш, сақлаш ва унинг сифатини ошириш учун хизмат қилади. (ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарори тахриридаги хат боши)
Сув объектларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш минтақасидаги ўрмонларда дарахтларни фақат қатъий белгиланган чегараларда парвариш қилиш ва санитария мақсадида кесишга йўл қўйилади. (ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарори тахриридаги хат боши)
18. Табиий курорт ҳудудлари ва дам олиш ҳудудлари ўрмонларига муҳофаза этиладиган, белгиланган тартибда ташкил этилган ушбу табиий ҳудудлар чегараларидаги ўрмонлар киради. (ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарори тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга қаранг)
Бу ўрмонлар иқлимни, санитария-гигиена шароитларини ҳамда тупроқ ва сувни муҳофаза қилишни тартибга солади, кишиларнинг дам олишга ва уларни соғломлаштиришга ёрдам беради.
19. Алоҳида қимматга эга бўлган ўрмон мавзеларига серунум ўрмонлар, шунингдек, қимматли генетик аҳамиятига эга бўлган реликт ва эндемик дарахтлар навларидан иборат ўрмонлар киради.
Ушбу тоифанинг мақсадли илмий-тарихий мақсадлар учун қимматли табиий ўрмонларни сақлаб қолишдир.
20. Ёнғоқчилик минтақасидаги ўрмонларга ширин, маданийлашган грек ёнғоғи, писта ва бодом мевалари таёрлаш учун хом ашё базаси сифатида муҳим аҳамиятига эга бўлган, табиий ва сунъий равишда яратилган ўрмонлар ва плантациялар киради.
21. Мевали ўрмон дарахтзорларига давлат ўрмон фонди ерларидаги табиий ва сунъий равишда яратилган ўрмонлар ва хўжалик аҳамиятига эга бўлган қимматли мева-резавор дарахтлар ва ўсимлик навлари ўсадиган плантациялар киради.
22. Давлат қўриқхона ўрмонларига республика Ҳукумати қарори билан барпо этилган давлат қўриқхоналари ҳудудларидаги барча ўрмонлар плантациялар киради.
Қўриқхона ўрмонларининг асосий мақсади табиий табиат муҳити шароитларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг аҳволи ва ривожланишини кузатиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг алоҳида аҳамиятига эга бўлган реликт ва эндемик турлари генофондини сақлаб қолиш, шунингдек, ўзига хос қимматли ҳудудларни табиий ҳолатда сақлашдир.
23. Комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватлари ўрмонларига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан ташкил қилинган муҳофаза этиладиган ушбу табиий ҳудудлардаги ўрмонлар киради.
Алоҳида экологик, тарихий ва эстетик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва комплексларни сақлаш мақсадида атроф табиий муҳит ҳолатини сақлаш муҳофаза этиладиган ушбу табиий ҳудудлар ўрмонларининг асосий вазифаси ҳисобланади. (ЎзР ВМ 01.04.2005 й. 95-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)
24. Илмий ёки тарихий аҳамиятига эга бўлган ўрмонларга тарихий-маданий қўриқхоналар ҳудудларида жойлашган муҳим тарихий воқеалар билан боғлик, алоҳида қимматли ва сақланиши керак бўлган жойлардаги ўрмон участкалари ёки алоҳида ўрмон мавзелари, шунингдек, илмий кузатишлар учун хизмат қилувчи ўрмонлар киради.
25. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш ва уларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органлари томонидан тайёрланади ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор органлар билан келишиб олинади.
Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш ва уларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.
Таклифга ўрмонлар қўриқланишинингбир тоифасидан бошқасига ўтказиш тўғрисидаги илмий-техникавий ва иқтисодий асослашлар, картографик, ҳисобга олиш ҳамда бошқа зарур материаллар ва ҳужжатлар илова қилинади
Download 63,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish