Резьбали бирикмаларда метрик резьбанинг профили бурчаги қандай бўлади?



Download 28,35 Kb.
Sana27.03.2022
Hajmi28,35 Kb.
#512948
Bog'liq
саволлар чилангарлар


1. Резьбали бирикмаларда – метрик резьбанинг профили бурчаги қандай бўлади?
Жавоб. 60°

2. Бирикмаларнинг қандай турлари мавжуд?


Жавоб. Ажраладиган ва ажралмайдиган

3.Узунликни ўлчаш асбобларига нималар киради?


Жавоб. Рулетка, чизғич, микрометр

4. Чилангарликда қўлланиладиган ўлчов асбоблари неча гурухга бўлинади ва улар қайсилар?


Жавоб. 2 гурухга, назорат-ўлчов ва ўлчов асбоблари

5. Ажралмайдиган бирикмаларга мисол келтиринг.


Жавоб. Парчин мих бирикма .пайванд бирикма, елимлаш
6. Пўлат нима?
Жавоб. Таркибида углерод миқдори 0,025 % дан 2,14 % гача бўлган темирнинг углерод ва бошқа элементлар билан қотишмаси
7. Чўян нима?
Жавоб. Таркибида углерод миқдори 2,14 % дан 6,67 % гача бўлган темирнинг углерод ва бошқа элементлар билан қотишмаси
8. Саноатда энг кўп ишлатиладиган металлар қайси?
Жавоб. Пўлат, чўян, мис, алюминий

9. Диаметр белгиси ва бирлигини айтиб беринг.


Жавоб. Ø, мм
10. Деталларнинг баландлигини белгилаш ва ўлчаш учун қайси асбоб ишлатилади?
Жавоб. Рулетка
11. Деталларни бир-бирига бириктириш учун ишлатиладиган, бир томони хам резъба бўлган цилиндрсимон детал нима?
Жавоб. Болт

12. Пўлатларнинг қандай турлари мавжуд?


Жавоб. Асбобсозлик ва Конструктив

13. Таъмирлаш – сўзи нима маънони билдради.


Жавоб. Таъмирлаш-Бирор нарсани асли холига ўхшатиб ёки аслига яқинлаштириб тиклаш демакдир

14. Ажралувчан бирикмаларни санаб ўтинг?


Жавоб. Ажраладиган бирикмаларга понали, шпонкали, шлицали ва болтли. винтли бирикмалар киради.
15. Метрик резьбалар хакида маълумот беринг.
Жавоб. Метрик резьбалар-катта ва майда қадамли бўлиб, улар динамик кучлар таъсирида ишловчи деталлар ва винтларда қўлланилади.
Катта қадамли резьбалар М ҳарфи билан белгиланиб, унинг ёнига резьбанинг ташқи диаметрини курсатувчи сон (мм)ларда ёзиб куйилади. Масалан: М18, М13.

16. Дюмли резьбалар хакида маълумот беринг?


Жавоб. Дюмли резьбаларда қадам урнига резьба узунлигининг бир дюмидаги (бир дюм 25,4 мм га тенг) толалар сони курсатилган. Улар газ ва водопровод арматураларида қўлланилади.
17. Шпонкали бирикмалар хакида маълумот беринг.
Жавоб. Шпонкали бирикмалар буровчи моментни валдан втулкага ва аксинча узатиш учун қўлланилади.
Шпонкали тузилиши бўйича понасимон, призматик ва сегментли бўлади
18. Парчин михли бирикмалар (заклепка) хакида маълумот беринг.
Жавоб. Парчин михли бирикмалар. Металл конструкцияларида мустахкам чоклар, турли идишларда герметик чоклар ва бур козонларида мустахкам жипс чоклар хосил қилиш хамда пайванд чокларидан фойдаланиш мумкин бўлмайдиган бирикмаларда қўлланилади
19. Пайванд бирикмалар хакида маълумот беринг.
Жавоб. Пайванд бирикмалар Қурилиш машиналарида энг кўп таркалган бирикмалар бўлиб, бунда деталларнинг бирикиш жойлари пайвандлаш йўли билан хосил қилинади. Пайванд чокларини темирчилик, автоген ва электрик пай¬вандлаш усулларида хосил қилинади.
20.Узатмалар ва уларнинг турлари
Жавоб. Ишқаланиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар: тасмали (ремень) ва фрикцион узатмалар
Илашиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар:
-тишли, занжирли ва червякли узатмалар
21. Тасмали узатмаларга таъриф беринг?
Жавоб. Бундай узатмалар 10-15 м, баъзан 25-40 м гача масофага айланма ҳаракат узатиш учун хизмат қилади. Ўзаро бир ёки бир неча тасмалар билан қамраб олинган етакловчи ва етакланувчи шкифлардан иборат бўлади.
Етакловчи (ведущий) етакланувчи( ведомый) шкивга тасмани таранглиги натижасида шкив билан тасмка орасида ҳосил бўладиган ишқаланиш кучи ҳисобига узатилади. Қурилиш машиналарида энг кўп тарқалган тасмали узатмалардан понасимон тасмали (клинье ременный) узатмалар ишлатилади.
Қурилиш машиналарида ишлатиладиган понасимон тасмалар етти хил (О.А,Б.В,Г.Д,Е) турда чиқарилади ва буларни ҳар бири маълум қувватни узата олиш учун мўлжалланган. Масалан: «А» турдаги тасма 1,6+2,6 кВт қувват¬ни «Д» тасма эса 20+32 кВт қувватни узата олади.
Тасмали узатмаларнинг афзалликлари - тузилиши ва ишлатилиши содда, арзон шовкинсиз ишлайди, тасмани сирпаниши ҳисобига ортиқча зўрикиш бўлмайди.
22. Фркцион узатма нима?
Жавоб.Агар етакловчи валнинг ҳаракати етакланувчи валга ишқаланиш кучи воситасида узатилса, бундай узатмалар фрикцион узатмалар дейилади.
23.Тишли узатмаларга таъриф беринг?
Жавоб.Тишли узатма айланма ҳаракатни яқин масофага узатиш сонини ўзгартирмай узатишга имкон беради. У бир-бири билан илашиб ишлайдиган иккита етакчи ва етакланувчи тишли ғилдираклардан иборат бўлади. Етакловчи ғилдирак, одатда кичик бўлиб, шестерня деб юритилади, етакланувчиси эса катта бўлиб, ғилдирак дейилади
Вал ўкларининг геометрик жойлашувига кўра параллел ўкли узатмалар, ўзаро кесишувчи ўқли конуссимон тишли узатмалар. айкаш ЎКЛИ цилиндрик зинтли. чеовякли узатмаларга бўлинади.
Ғилдиракдаги тишларнинг жойлашувига кўра узатмалар тўғри тишли ва қия тишли бўлади. Умуман тишли узатмалар тасмали узатмаларга нисбатан катта қувватларни узата олади, узатиш сонлари ўзгармас, Ф.И.К катта бўла¬ди, узовда чидамли ва ишончли ишлайди.
24.Занжирли узатма нима?
Жавоб. Занжирли узатма етакловчи ва етакланувчи юлдузлардан ва уларни қамраб олувчи занжирлардан ташкил топган бўлади. Бу узатма, узатиш сони қиймати ўзгармаган холда анча узок; 8 м. гача бўлган ўзаро параллел валларга айланма харакат узатиш учун хизмат қилади.
Тўзилиши жикатдан роликли, втулкали ва тишли занжирлар қўллани¬лади.
Занжирли узатмалар афзалликлари: ўлчамлари айтарли катта эмас, массаси кам, алмаштириш осон, ўклараро масофанинг чегараланмаганлиги, ф.и.к. юқори. Камчилиги: ейилиши ҳисобига узаяди, шовкин чиқариб ишлай¬ди, тусатдан узилиб кетиши мумкин.
Ўқлари билан биргаликда ҳаракатланадиган цилиндрик тишли ғилдираклардан иборат узатмалар мажмуаси планетар узатмалар дейилади
25.Червякли узатмага таъриф беринг?
Жавоб. Червякли узатмалар ўзаро якин ўхшаш жойлашган (кўпинча 90°С) бурчак хосил қилиб, валлар ўртасидаги ҳаракатни узатиш учун хизмат қилади.
Червякли узатмада харакат узатиш винтли жуфтлар принципига асосланган бўлади.
Винт вазифасини червяк бажаради, червяк ғилдиракдаги гайка вазифасини ўтаб, червякли бирикма хосил қилади
Червяк легирланган ёки углеродли Пўлатдан, червяк гилдираги бронза ёки чўяндан тайёрланади.
Бу узатмани афзалликлари: шовкинсиз ишлайди, жуда ихчам, юқори узатишлар сонига эга, 15м/с айланма тезлик билан 750 кВт қувватни узата олади. Асосий афзаллик, у ўзини-ўзи тормозлаш хусусиятига эга, айланма ҳаракат факат червякдан ғилдиракка ўтади, акси бўлиши мумкин эмас.
Стрелали кранларда юк кўтариш, буриш ва юриш механизмларида кўп қўлланилади.
26. Чилангарлик ишини бажаришда текисликда режалашда кулланиладиган асбоблар турларини айтиб беринг.
Жавоб. Чизгич( чертилка),кернер, циркуллар, режалаш штангенциркули, ресмус
27.Ички резьбани киркиш учун мулжалланган асбоб нима?
Жавоб. Метчик
28. Ташки резьбани киркиш асбоби ни номи нима?
Жавоб.Плашка
29.Штангенциркул ёрдамида нима улчанади?
Жавоб.Ташки, ички юзаларни ва чукурлик улчанади.
30. Подшипник турларини айтиб беринг?
Жавоб. Думалаш(качения) ва сирпаниш (скольжения) подшипниклари
31. Думалаш (качения) подшипникларига таъриф беринг.
Жавоб. Думалаш подшипниклари (ДП) машиналарда кенг миқёсда ишлатиладиган узелдир. ДП тузилиши жихатидан ариқчали икки ҳалқадан (ички ва ташқи), ҳалқалар орасида жойлашган думаловчи эламентлар (шарча-золдир ёки ролик)дан ва айрим холларда уларни ажратиб ва йўналтириб туришга хизмат қиладиган сепаратордан иборатдир.
32. Думалаш (качения) подшипникларининг афзалликларини санаб утинг.
Жавоб. 1) ДП да ишқаланиш коэффициентининг қийматининг кичиклиги (f = 0,0015  0,006);
2) вални дастлаб қўзғатиш моменти СП нисбатан кичик (5···10 марта);
3) хизмат кўрсатиш осон ва мойлаш тизими содда. Масалан ён томонлари берктирилган подшипниклар тайёрлаш вақтида мойланган бўлиб, ишлаш муддати давомида қўшимча мойлаш талаб қилмайди;
4) стандартлаштириш имконияти подшипникларни кўплаб ишлаб чиқаришга ва уни таннархини камайтиришга имкон беради.
33. Думалаш (качения) подшипникларининг камчиликларини санаб утинг.
Жавоб. 1) конструкцияси ажралмайдиган бўлгани учун, айрим холларда уни валларга (масалан: тирсакли валлар) ўрнатиш имкони йўқ;
2) сирпаниш подшипникларига нисбатан радиал ўлчамлари катта;
3) тезлиги чегараланган;
4) тебранма ва зарбли юкланишларда ишлаш қобилияти кам;
5) сувда ва хавфли муҳитларда ишлаш имконияти йўқ. Чунки под-шипник қисмлари пўлатдан тайёрлангани учун, занглаш эҳтимоли бор.
34.Думалаш элементларига кура подшипник турларини санаб утинг.
Жавоб. шарчали (золдирли), роликли ва игнасимон
35. Думалаш йўлчалари сонига қараб думалаш подшипниклари турларини айтиб беринг?
Жавоб. Думалаш йўлчалари сонига қараб бир қаторли ва икки қаторли ҳамда кўп қаторли бўлади.
36. Муфталар ва уларни ишлатилиш вазифаси.
Жавоб. Муфталар - ўқ, вал, стерженлар, канатлар ва қувурларга ўзаро бирлаштирувчи қурилма сифатида хизмат қилади.
37.Ишлаш принципига қараб муфта турларини санаб ўтинг?
Жавоб. Ишлаш принципи бўйича механик, электрик ва гидравлик турларга бўлинади
38.Қул зарбали асбоблар хакида маълумот беринг.
Жавоб.Болға, кувалда ва зубило. Бу асбоблар металларни кесиш, букиш ва текислаш ва бирор элементни қоқиш учун ишлатилади.
39.Металл сирт юзасига қўлда механик ишлов берувчи асбобларни айтиб беринг?
Жавоб. Эгов, надфиль ва шабер.
40.Чилангарлик ишларини бажаришда ишлатиладиган калитлар (гайечные ключи) турларини ва мақсади?
Жавоб.Чилангарлик ишини бажаришда резьбали бирикмаларни қотириш учун калитлар (гайечные ключи) ишлатилади. Уларни қуйидаги турлари мавжуд; рожковые, накидные, торцевые, разводные, трищетка, шарнирные.
41. Динамометрик калитларни(ключ)ларни ишлатишдан мақсад нима.
Жавоб. Резьбали бирикмаларни маълум бир белгиланган куч билан ториш мақсадида Динамометрик калитлар ишлатилади. Бунга гайковерлар мисол бўлаолади.
42.Эгиш нима?
Жавоб. Металларга жисмоний куч ишлатиб,унинг шаклини ўзгартириш – эгиш дейилади.
43.Зенкерлаш нима?
Жавоб. Пармалаш дастгохида тешилган тешик сифатини яхшилаш ёки кенгайтириш зенкерлаш дейилади.
44.Пармалаш дастгохида ишлатиладиган асбобларга нималар киради?
Жавоб.Пармалаш дастгохида ишлатиладиган асбобларга парма, зенкер, развёртка киради.
45.Брак тушунчаси нимани англатади?
Жавоб. Детални чизма ва техник хужжатларга талаб бермаслиги брак деб аталади.
46. Легирлаш нима?
Жавоб. Қўшимча элементлар кўшиш оркали Пўлатларни хоссаларини (каттиклик, коррозия бардошлилик ва х.зо) ларни ошириш жараени легирлаш дейилади.
47.Пармалаш (сверление) нима?
Жавоб.Кесувчи асбоб парманинг ўз ўқи атрофида айланма ва илгарилама ҳаракат қилиши туфайли яхлит материални тешиб, ундан қиринди ҳосил қилиш жараёни пармалаш деб аталади.
48. Резьба кесиш деб нимага аталади?
Жавоб. Деталь заготовкасининг ташқи ва ички қисмидан винт чизиғи бўйлаб қиринди чиқариб кертишга резьба кесиш деб аталади.
49.Резьбанинг асосий элементларини санаб беринг?
Жавоб.Хар қандай резьба ўзининг қуйидагги асосий элементлари: профили, профилнинг бурчаги ва баландлиги, қадами, резьбанинг ташқи, ўрта ва ички диаметрлари билан фарқланади.
50.Бракларнинг турларини айтиб беринг?
Жавоб. Браклар икки турга бўлинади: тузатиб булмайдиган ва тузатиб буладиган турлар
51. Эни 700мм буйи 800мм қалинлиги 10 мм бўлган пўлат листнинг оғирлигини чиқариб беринг.
52.Ф1200мм бўлган пўлат қопқоқ юзасини чиқариб беринг.
53.Ф219мм қалинлиги 8мм узунлиги 3 метр бўлган пўлат қувур оғирлигини чиқариб беринг
54.Томонлари 500х600мм асоси 600х600мм бўлган пўлат идиш оғирлигини чиқариб беринг. Металл қалинлиги 8мм.
55.Баландлиги 3метр диаметри 2 метр бир тарафи ёпик бўлган цилиндр оғирлигини чикариб беринг. Металл қалинлги 12мм.
56. .Баландлиги 3метр диаметри 2 метр бир тарафи ёпик бўлган цилиндрнинг асосининг юзасини аниқлаб беринг.
57.Ф325 мм узунлиги 5метр бўлган пулат қувурнинг юзасини топинг металл қалинлиги 10мм.
58. Ф325 мм узунлиги 5метр бўлган пулат қувурнинг оғирлигини топинг металл қалинлиги 12мм.
59.Юзаси 18м2 бўлган пўлат цилиндрнинг оғирлиги неччига тенг. Металл қалинлиги 10мм.
60.Баландлиги 4000мм диаметри 3000мм бўлган пўлат цилиндрни хажмини топинг.
61. Эни 300см бўйи 500см бўлган пўлат идишнинг асосининг юзаси неча см2 булади?
62.Диаметри Ф22 мм узунлиги 5метр бўлган пўлат прутокни оғирлиги қанча?
63.Диаметри Ф300 мм узунлиги 1 метр бўлган вал оғирлиги канча?
64.D1 500мм, D2 1000мм баландлиги 2000мм бўлган кесик конус юзасини топинг?
65.Томонлар ўлчами 2метр бўлган кубнинг хажмини хисобланг.
66. Диаметр атамасига таъриф беринг.
67. Радиус атамасига таъриф беринг.
68.Айлананинг узунлиги қандай топилади.
69.Айлананинг юзаси қандай топилади.
70.Туғри тўртбурчакнинг юзаси қандай топилади.
71.Ўлчамлар деганда нималар тушинилади?
72.Болға ва кувалда соплари дастаклари ўрнига кандай профилдаги қувурлар ишлатилади?
73. Зубило асбобига таъриф беринг.
Жавоб.Зубило асбоби кесувчи асбоб бўлиб юбқа металларни кесиш учун мулжалланган.
74.Чилангарлик калит (гайечный ключ) ларни ишлатиш жараёнида яъни гайкаларни ёки болтларни қотиришда калит ва болт каллаги орасига прокладка куйиладими?
75. Қайси холларда Чилангарлик калит (гайечный ключ) ларни ишлатиш жараёнида яъни гайкаларни ёки болтларни қотиришда қувурлардан ясалган узун дастаклар ишлатилади?
76. Чилангарлик калит (гайечный ключ) лари зеви гайка еки болт улчамидан неча фоизга ошмаслиги керак.
Жавоб. Чилангарлик калит (гайечный ключ) лари зеви гайка еки болт улчамидан 5% дан ошмаслиги керак.
77. Фланец нима?
Жавоб. Фланец- бу айлана ёки туртбурчак шаклдаги , болт ва шпилькалар ўтиши учун махсус очилган тешиклардан иборат қувурли бирикмаларни ўзаро ёки бошка машина агрегатлар билан мустахкам бириктириш учун мулжалланган деталь хисобланади.
78.Фланецларни ўзаро қотиришда болт гайкаларни қотирилиш тартибини айтиб беринг.
79. М 20 болт ва гайкани махкамлаш учун қандай ўлчамли калит керак бўлади?
80. Резба махкамланиш йўналишига қараб неча хил бўлади?
Download 28,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish