Режа: Аудитнинг турлари: операцион аудит, мувофиқлилик (мослик) аудити ва молиявий ҳисобот аудити



Download 48,26 Kb.
bet1/9
Sana27.05.2022
Hajmi48,26 Kb.
#612188
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4 мавзу АУДИТНИ ТУРЛАРИ ВА ШАКИЛЛАРИ 2022Й Восстановлен


4.МАВЗУ: АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ШАКИЛЛАРИ.
РЕЖА:
1.Аудитнинг турлари: операцион аудит, мувофиқлилик (мослик) аудити ва молиявий ҳисобот аудити.
2. Мажбурий ёки Ташаббус (ихтиёрий) тарзидаги аудитларни ўтказиш тартиблари.
3.Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра аудит ўтказиш хусусиятлари.
4.Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари.
1.Аудитнинг турлари: операцион аудит, мувофиқлилик (мослик) аудити ва молиявий ҳисобот аудити.
Аудиторлик фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлар ва махсус адабиётларни таҳлили аудитни қуйидаги турларга бўлиш мумкинлигини келтириб чиқаради: операцион аудит, мувофиқлилик (мослик) аудити ва молиявий ҳисобот аудити.
Операцион аудит -корхона хўжалик механизмининг алоҳида бўлимлари фаолиятини, уларнинг самарадорлилиги, ишончлилиги ва бошқарув учун фойдалилигини баҳолаш мақсадида амалга ошириладиган текширувдир. Операцион аудит–иқтисодий самарадорлик ва унинг мезони бўлган тўла меҳнат унумдорлигига баҳо бериш мақсадида хўжалик тизими бўғинлари фаолиятини текширишни ўз ичига олади. Аудит тугатилгандан сўнг бошқарувчига аксарият ҳолларда хўжалик муомалаларини такомиллаштириш борасида йўл – йўриқлар кўрсатилади.
Операцион аудитга бошқарув ташкилий тизимининг ҳажми, бухгалтерия ҳисобининг ташкилий услуби ва техникаси, компьютер тизимлари, маркетинг услублари ва бошқа соҳалар киритилиши мумкин.
Бошқарув самарадорлиги хўжалик тизимининг турлича бўлишига боғлиқлиги сабабли аниқ операцион аудитни ифодалаш мушкул. Масалан, бирон – бир ташкилотда қимматли қоғозларни сотиб олгандан кўра кўчмас мулк харид қилиш самаралироқлиги аниқланиб, тегишли маслаҳатлар берилса, бошқа корхонада умумий меҳнат унумдорлигига таъсир қилувчи омиллар ўрганилиб, ишлатилмаётган заҳиралардан фойдаланиш йўллари кўрсатилади.
Операцион аудит–бошқарув масалалари бўйича корхонанинг турли таркибий бўлинмаларига маслаҳат бериш каби фаолият (масалан, маркетинг ишларини баҳолаш, корхона таркибий тузилмасини баҳолаш ва ш.к.).
Операцион аудитда текшириш фақатгина бухгалтерия ҳисоби билан чегараланмайди, балки бошқарув тизими, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилиш, компьютер муомалалари алгоритмини такомиллаштириш, маркетинг ва умуман аудиторнинг мутахассислигидан келиб чиқиб, турлича соҳаларни қамраб олиши мумкин.
Операцион аудитнинг мушкуллиги шундаки, унинг маълумотларини объектив баҳолаш қийин. Масалан, молиявий ҳисобот аудитида ҳисоботни белгиланган бухгалтерия стандартларига мос равишда тузулганлигини аниқлаб баҳо беришда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиш бир мунча енгилдир. Шунинг учун операцион аудит моҳияти жиҳатидан кўпроқ маъмурият учун маслаҳатлар бериш, яъни консалтингдан иборат, деса ҳам бўлади. Охирги йиллар ичида бу аудит тури ривожланган мамлакатларда кўпайиб бормоқда.

Download 48,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish