Психологияда шахснинг ўрганишлар назарияси Шахс тушунчаси «юз», «сохта қиёфа»



Download 58,02 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi58,02 Kb.
#195006
  1   2   3   4
Bog'liq
Психологияда шахснинг ўрганишлар назарияси vf]hepf vfnyb


Психологияда шахснинг ўрганишлар назарияси

Шахс тушунчаси «юз», «сохта қиёфа» сўзларидан келиб чиқади. Қадимги рус тилида «сохта қиёфа» сўзи «роль», яъни, одам бошқалар билан мулоқотда бўлганида кийиб оладиган бирор-бир ижтимоий ниқоб маъносини англатувчи «роль»ни билдирар эди. Лотинча persone сўзи ҳам шу маънони англатади. Per sonare – ниқоб ортидан сўзлашиш. Қадимги юнон, кейинчалик эса қадимги рим театрларида актер саҳнага у ёки бу – ёвуз, лаганбардор, пайғамбар, қаҳрамон характерлари чизилган ниқобда чиқарди. Ниқобнинг бўёқлари ижтимоий вазифани бажарувчи, у ёки бу ролни ижро этаётган инсоннинг аҳлоқий белгиларига ишорат эди.


Қадимги Юнонистонда «шахс» тушунчасига мос келувчи атама ишлаб чиқилмаган эди. Ўзининг бетакрор тақдирига эга бўлган шахс ҳақида Афлотун билмас эди, билишни ҳам хоҳламасди. Унинг ўрнини руҳ эгаллаган эди. Арастунинг «Жон ҳақида» асари ҳозирги замон психологиясига йўл очиб берди.
Қадимги Рим олдинга қадам ташлади. Рим ҳуқуқ илмида юнонча бошнинг юз қисмини, ташқи кўриниш, бундан ташқари, трагедияда иштирок этувчи ижрочини белгиловчи prosopon ўрнига, лотинча persona сўзи қўлланилди, бу сўз аввалига, юнонча сўзга ўхшаб, трагедиядаги актернинг роли ва ниқобини англатар эди. Лекин кейинчалик алоҳида индивиднинг номи сифатида сақланиб қолди. Рим фуқароси ҳуқуқий ва диний зот, авлодлар исми-шарифи ва мулк эгаси сифатида таърифланади.
Шарқда умуман бошқача ҳолат эди. Индуизм ва буддизмда шахс инкор этилиб, фақатгина «ўзлик» эътирозсиз тан олинади.
К. Юнгнинг психоанализ назариясига асосан «шахс» тушунчаси одамнинг жамиятдаги ижтимоий роли билан боғлиқ. Ҳаёти жараёнида у ижтимоий талабларга мос равишда ўзини тутишни ўрганади. Ҳар бир касб учун, масалан, жамият аъзоси тақиб юрадиган маълум ниқоб хосдир. Шахс характерни ташкил этувчи бўлиб ҳисобланмайди, лекин у билан узвий боғлиқ бўлиб, ички «Мен»нинг ҳимояси сифатида фаолият юритади.
Кўпгина тилларда мавжуд бўлган «ўзликни йўқотиш» ибораси ўзининг эгаллаб турган ўрнини ва даражасини йўқотишни билдиради.
Шарқ тилларида (хитой, япон) шахс тушунчаси одамнинг юзи билан эмас, балки бутун танаси билан боғланади. Европа анъаналарида юз тана билан биргаликда ўрганилади, чунки инсон чеҳраси руҳининг тимсолидир, хитойликлар тафаккурида эса «ҳаётчанлик» тушунчасига индивиднинг ҳам маънавий, ҳам вужудий сифатлари киради.
Шу асосда, аввал бошидан «шахс» тушунчасига маълум ҳаётий ролларни ижро этганда ўзига хосликка эга бўладиган ташқи, юзаки ижтимоий образ – қандайдир «шахс», атрофдагиларга қаратилган ижтимоий юз ифодаси киритилган эди .
Педагогика, психология ва фалсафада шахсга ўхшаш кўплаб қарама-қарши таърифлари келтирилган илмий тушунчани учратиш амри маҳол. Машҳур руҳшунос В.П. Зинченко фикрига кўра: ««Инсон» тушунчаси билан фақат «шахс» тушунчаси рақобатлашиши мумкин». Олим Д.Б. Эльконин адабиётларда шахснинг йигирмага яқин таърифини кўриб чиққандан сўнг унинг ўзи шахс эмаслигини хулоса қилди.
Нарх тушунчасини тилла танга ёки қимматли қоғознинг физик-кимёвий таркибини тадқиқ қилиш билан тушунтириш қийинчилик туғдиргани каби, файласуф Э.В. Ильенковнинг ёзиши бўйича, шахс сир-cиноатини инсон мияси хусусиятларига тенглаштириб бўлмайди. Шахс мия тузилиши билан эмас, балки, инсоннинг инсонга бўлган ижтимоий муносабатлар тизими билан белгиланади.
Воқеий шахс ўзини «умумий натижалар» номини олган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган натижаларни яратишда англайди. Афлотун ва Спиноза, Бетховен ва Наполеон, Толстой ва Микеланджело – бундай, одатий ҳолатларни синдирадиган ижтимоий аҳамиятга молик ишлар мужассам бўлган шахсларни бошқалар билан адаштириб юбориш мумкин эмас. Шахслар кўлами, Э.А. Ильенковнинг одилона фикрига кўра, фақат уларнигина эмас, бошқаларни ҳам қизиқтирадиган ўзларининг фаолиятлари кўлами билан ўлчанади.
Яна бир машҳур файласуф М.К. Мамардашвили тасдиқлашича: «Шахс – бу турмуш тарзи, унинг шакли, ҳаётнинг алоҳида ҳолати, эволюциясининг ноёб топилмаси. Шахс – бу «табиатнинг йирик мушоҳадаси». Шундай таъриф берган бўлардим. Унинг ифодаланишларга мойиллиги барча нарсаларни билишга ёки бошқа юксак белгиларга боғлиқ эмас. Тушунсангизчи, ахир инсоннинг энг муҳим эҳтироси – бу рўёбга чиқмоқ, амалга ошмоқ, содир бўлмоқ»1.
Руҳшунослар индивиднинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини шахснинг асосий белгилари, деб ҳисоблайдилар. Б.Г. Ананьев «шахс»га «жамиятнинг инсонга унинг маълум тарихий ривожланиши даврида кўрсатадиган кўплаб иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, аҳлоқий ва бошқа таъсирлари объекти» сифатида таъриф беради. А.Н. Леонтьев фикрига кўра, «шахс инсоннинг ижтимоий-тарихий ва онтогенездаги тараққиётининг нисбатан кечки маҳсулотидир. Шахс ўзлаштириб олинган роллар тизимидир («роль» – бу бирор-бир ижтимоий гуруҳ тузилишида маълум ўринни эгаллаган инсоннинг кутилган ҳулқ-атворига жавоб берадиган дастур; бу инсоннинг жамият ҳаётидаги иштирокининг тузилишга эга бўлган усулидир)». Шахс тараққиёти индивиднинг ижтимоийлашуви ва тарбия топиши шароитларида амалга оширилади. Умумий психологияда кўпчилик ҳолларда шахс сифатида қандайдир ядро, мағиз, индивиднинг турли руҳий жараёнларини бирлаштирувчи ва унинг фаолиятига зарурий кетма-кетлик ва барқарорлик бағишловчи йиғинди ва амодал бошланғич модда тушунилади.
Л.С. Виготский ижтимоий тажрибасиз, унинг ички ишланмасиз, сўнгра уни яна қайта ишланган шаклда ичкаридан ишлаб чиқармасдан туриб, шахснинг тараққий этиши мумкин эмаслиги (интериоризация ва экстериоризация қонунлари) ҳақида ёзган эди.
Бу хусусда психологларга тарих фанининг баъзи бир намоёндалари ҳам қўшиладилар. Г.С. Кнабенинг таъкидлашига кўра, ««шахс» инсоннинг жамият ҳаётидаги иштирок и ва ҳаётда тутган ўрни нуқтаи назаридан инсонга хос хусусиятдир». В.А. Шкуратов қуйидаги дефиницияни келтиради: «Шахс жамият аъзоси ва фаолиятдаги мавжудотнинг ифодаланишини ижтимоий турларга ажратиш… Шахсни унинг ижтимоий ва маданий доираси, келиб чиқиши, касби, ўз типи ва ҳ.к.ларнинг хусусиятларидан йиғиб олиш мумкин ».
Ҳозирги кунда психология шахсни инсоннинг жамиятдаги ҳаётида шаклланадиган ижтимоий-психологик ҳосила сифатида тушунтиради. Одам ижтимоий мавжудот сифатида бошқа одамлар билан муносабатларга киришганида ва бу муносабатлар унинг шахсини шакллантирувчи ҳал қилувчи омилга айланганида, у янги сифатларга эга бўлади.
Чет эл психологиясида инсон шахси сифатида барқарор белгилар мажмуасини ташкил этувчи темперамент, сезгирлик, мотивлар, лаёқатлар, майллар, турли ҳаётий вазиятларга мослашаётганида айнан шу инсонга хос бўлган фикрлар оқими ва ҳулқ-атворини белгилаб берадиган маънавият тушунилади. Ж. Годфруанинг фикрича, шахс умумий ҳолда ҳам ирсий, ҳам ижтимоий-маданий таъсирлар билан белгиланади. «Шахс» тушунчаси ўз ичига табиий хоссалар (жинс, темперамент ва ҳ.к.) асосида ижтимоий муҳит (оила, мактаб, «бошқа аҳамиятлилар») ва фаолият (ўйин, билиш, меҳнат) билан фаол ўзаро таъсирлар жараёнида ҳосил бўлган индивидга хос бўлган ижтимоий сифатлар йиғиндисини бирлаштиради.
Инсон шахси, кенг тарқалган тасаввурларга қарши ўлароқ, 30-ёшга етгунича ўзгармасдан қолмайди. Мисол келтирадиган бўлсак, Калифорния Университетининг бир гуруҳ олимлари 130 мингдан ортиқ одамларнинг «Катта Бешлик» (виждонийлик, муросага келиш лаёқати, невротизм ва экстравертлик) номи билан маълум шахсий сифатларини таҳлил қилганлар. Бу сифатлар кайфиятга боғлиқ эмас, шунинг учун етарлича ишончли тарзда намоён бўлади. Одамлар ёш ўтиши билан ҳаётий ихтилофларни тезда бартараф этишга ўрганадилар, хусусан, шафқатлироқ ва меҳрибонроқ бўлишга интиладилар.
Аниқланишича, аёлларда, эркаклардан фарқли ўлароқ, ёш ўтиши билан невроз ҳолатлари камаяди. Икки жинс вакилларида самимийлик бир оз камаяди. Олимларнинг фикрига кўра, 20–30 ёшлиларда мураккаб вазифаларни бажаришда ва ташкилотлар тузишда кўмак берадиган виждонийликнинг кучайиши кузатилади. Муросага келишга мойиллик, аксинча, кўпчилик ҳолатларда 30 ёшдан сўнг ёрқин намоён бўлади.
Шундай қилиб, файласуфлар, тарихчилар, педагоглар ва психологларда «шахс» тушунчасининг турлича талқинлари мавжуд. Бизлар эса, юқорида кўрсатганимиздек, Р.С. Немов томонидан берилган шахснинг, фикримизча, янада аниқ ва тўлиқ психологик таърифидан фойдаланамиз.




Download 58,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish