“Психологик хизмат асослари” фанидан 2-ярим йиллик
учун сессия топшириғи
8-вариант
Нейрографика нима?
Психокоррекция тамойиллари
“Хотира психокоррекцияси” бўйича дастур тузинг.
Javoblar:
Neyrografika - bu hayotingizni rasm chizish orqali boshqarish usuli. Hamma narsani chizishingiz mumkin, mutlaqo hamma narsani.
Eng qizig'i shunda-ki, neyrografika orqali biz salbiy his-tuyg'ular bilan ishlashimiz, yig'ilib qolgan emotsiyalarni chiqarib yuborishimiz, stress, rivojlanishga halaqit beruvchi iqrorliklar, buzg'unchi ong osti dasturlari va shunga o'xshash boshqa zararli holatlardan halos bo'lishimiz mumkin.
Neyrografika bizga ijobiy fikrlashni o'rgatadi. Ijobiy fikrlash orqali esa istagan narsamizga erishishimiz, o'zimizni energiyaga to'yintirishimiz, insonlarni, voqealarni, yoqimli vaziyatlarni o'zimizga "tortib" olishimiz, yangi, baxtli ssenariylarni yaratishimiz mumkin. Eng asosiysi, neyrografika chizish juda ham oson, yoqimli, qiziq va zavq bag'ishlaydi!
2. Албатта, хар кандай фан сохаси узига хос объектга ва предметга ва уларга мос келадиган таткикот ёки амалий урганиш методларига, уз тамойилларига эгадир. Психологик-психокоррекцияда кулланиладиган методлар ва тамойиллар хозирги звмон психология фани ва педагогика фанида орттирилган илмий, амалий тажрибалар, шаклланган тамойиллар асосида шаклланмокда. Шу билан бирга уз хусусиятларига эга хамдир. Бунинг сабаби психологик-психокоррекция кулланиладиган методлар ва тамойиллар фанда бирор янгилик очишдан кура купрок мавжуд билимлар, методлар, тамойилларнинг амалда самарали кулланилишига хизмат килади. Юкоридагилардан келиб чиккан холда, психологик-психокоррекциянинг куйидаги тамойилларини курсатиб утиш мумкин:
1. Коррекция ва диагностика назарияси ва методикаларининг илмий асосланганлиги. Коррекция ва диагностика объектини яхлит равишда генетик ва тизимли тахлил килиш, уларни моделлаштириш, кулланиладиган методикалар, курсаткичларнинг илмий асосланганлиги, олинган натижалар ва уларнинг интерпретациясининг ишончлилиги, аниклигини, валидлигини пухта ишлаб чикилган методологик асосларда таъминлаш. Илмий асосланганлик тамойили кулланилаётган методикаларнинг этник, ижтимоий мухитга, шу жумладан Коррекция ва диагностика утказилаётган укув юрти ва укув гурухига мослигини талаб килади. Бу тамойилга амал килиш педагог-диагностиларни турли хил енгил, “кузига яхши куринган” ёки “кулига тушиб колган” методикаларни билиб-билмай куллашдан саклайди.
2. Коррекция ва диагностиканинг изчиллилиги ва аник йуналганлиги. Психологик-психокоррекция бошка психодиагностик, педагогик диагнеостикадан фаркли равишда аник йуналишга, аник объектга ва максадга каратилган. Шу сабабли Коррекция ва диагностика фаолияти (жараёнининг) натижалари умумий хулосалар, абстракт мулохазалардан эмас, балки аник шахсга (масалан, укувчи), аник гурухга тегишли булиши, Коррекция ва диагностика натижасида аник хулоса чикариб, камчиликларни бартараф килиш, ёрдам беришнинг аник йулларини курсатиб бериши лозим.
3. Коррекция ва диагностика шакл ва методларининг оптималлилиги. Кулланилаётган методикалар, укувчига ёндашиш усулларининг амалиётчи психолог, педагог ёки педагог-диагностга кам куч ва вакт сарфлаб, укувчи хакида мухим, сифатли, катта амалий акамиятга эга маълумотлар йигишга имкон бериши. Коррекция ва диагностиканинг шакл ва методларининг оптималлигини таъминлаш учун педагогикада ва психологияда куп йиллар давомида кулланилиб келаётган, кулай, оддий ва шу билан бирга самарали методларини танлаш ва куллаш зарур.
4. Урганиш объекти хакидаги фактларни йигиш, баён килиш ва тугри йулга солишнинг бирлиги. Урганилаётган объект хакида маълумотлар йигиш, уларни педагогларга курсатиш ва Коррекция ва диагностика жараёнида урганилаётган укувчига ёки укув-тарбия жараёнини такоммиллаштиришда, камчиликлари бартараф килишда укув юрти рахбарларига, педагогларга маълум психологик, педагогик ёрдамлар бериш, тугри йулга солиш, куллаб-кувватлаш функцияларнинг биргаликда олиб борилиши.
5. Коррекция ва диагностиканинг кетма-кетлилиги ва узлуксизлиги- Коррекция ва диагностиканинг боскичма-боскич амалга ошира бориб, укув жараёнига, укувчининг узлаштиришига халакит бераётган сабабларни очиш, олинган натижалардан кейинги боскичларда, укув-тарбия жараёнида узлуксиз фойдаланишда юзага чикади.
6. Коррекция ва диагностика методлари ва жараёнларининг кулайлиги ва оммобоплиги. Коррекция ва диагностика методларининг оддийлиги, педагоглар, амалий психологлар, укув юрти рахбарлари, текширилувчи учун кулайлиги, уларда Коррекция ва диагностика нисбатан кизикиш, интилиш уйготишга хизмат килишини таъминловчи тамойил.
7. Коррекция ва диагностиканинг хар томонлигига (комплекслилиги). Бу тамойил укувчи шахсини, унинг индивидуал-психологик хусусиятларини, рухий жараёнларнинг ривожланганлик даражасини, укув фаолиятининг бошка хусусиятларини урганиш учун танланган методлар ва методикалар укувчини бир бутун холда, хар томонлама урганиш, таърифлаш, ёндошиш имконини беришда юзага чикади. Диагностик методикалар бир-бири билан боглик булиши, бир-бирини тулдириш бу тамойилнинг асосий талабларидан биридир.
8. Коррекция ва диагностиканинг укувчи ривожланишининг келажагини, окибатларини олдиндан кура олиш (прогноз килиш) имконияти бера олиши. Хар кандай психологик- психокоррекция укувчининг кечаги ёки бугунги кундаги ривожланиш даражасини, укув жараёнининг ташкил килинганлик даражасини курсатиб бериш билан чекланиб колмаслиги лозим. Диагностик жараёнда урганилаётган объектнинг “келажаги”, эртанги куни хам, тараккиёт тенденциялари, хам маълум омиллар таъсирининг окибатлари очиб берилиши керак. Шу холдагини, прогноз мохиятидан келиб чиккан холда таълим-тарбия жараёнида йул куйилаётган хатолар, укувчи тараккиётидаги кузга ташланган камчиликларни бартараф килиш, тугри йулга солиш имконига эга буламиз. Шу сабабли психологик-психокоррекция методларининг прогностик булиши энг мухим талаблардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |