Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи



Download 0,81 Mb.
bet1/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Р.Ҳ. МУРТАЗАЕВА, Б.Ж. ЭШОВ, Б. ЖОЛДАСОВ, М.У. ТОЖИЕВА, М.М. ҲАЙДАРОВ, Н. ПОЛВОНОВ, Ж. РАЖАБОВ, А. ОДИЛОВ
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ


Маърузалар матни




Ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Республика
мувофиқлаштириш комиссияси тавсия этган


Тошкент — 2000 йил

Тақризчилар: проф. Д. Алимова, проф. А. Сагдуллаев
1999—2000 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида Ўзбекистон тарихини янги дастур асосида муаммоли йўналишдаги маърузалар шаклида ўқитиш йўлга қўйилди. Ушбу маърузалар матни Президент И.А. Каримовнинг тарих фанидан ҳаққоний ёритилган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш тўғрисидаги йўл-йўриқларига амал қилиб тайёрланган дастлабки қўлланмалардан бири бўлиб, Ўзбекистон тарихининг энг қадимги даврларидан ҳозирги кунгача бўлган даврини қамраб олувчи 18 та маърузани ўз ичига олган. Маърузалар ҳар бир мавзунинг қисқача матнларидан иборат.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг қўлга киритилиши тарихимизни тубдан ислоҳ қилиш, мавжуд бирламчи манбаларга таянган ҳолда холисона ва ҳаққоний, адолат ҳамда тарихийлик нуқтаи назаридан ўрганиш ва ўқитиш имконини берди. Юртимиз фуқаролари Ўзбекистоннинг ҳар қандай мафкурадан холи бўлган ҳамда таҳлилларга асосланган ҳаққоний тарихини ўрганиши ва ундан сабоқ олиши давр тақозосига айланди.
Ўзбекистон Миллий Университети факультетлараро Ўзбекистон тарихи кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланиб, номутахассис факультетлар талабаларига мўлжалланган ушбу қисқача маърузалар матнлари ҳам шу куннинг талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланди. Мустақилликни қўлга киритганимиздан сўнг орадан ўтган қисқа вақт мобайнида юртимиз тарихини ўрганиш борасида анча самарали ишлар қилинган бўлишига қарамай, бу йўналишда қилинадиган ишлар ҳали кўп. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: «Шуни эсда тутиш муҳимки, ўтмишимизни «оқлаш» вазифалари умуман олганда бажариб бўлинди; ҳозир эса асосий вазифа тарихий таҳлилни илмий жиҳатдан холисона ва ҳалол амалга оширишдан иборатдир».
Ушбу фикрлардан келиб чиққан ҳолда матнларни тайёрлаган муаллифлар воқеа ва ҳодисаларнинг тарихий таҳлилига кенг эътибор бердилар. Ушбу қисқача маърузалар матни Ўзбекистон тарихининг энг қадимги даврлардан то ҳозирги кунгача бўлган даврини қамраб олган маърузалардан иборат. Маърузаларни қисқача ёритиш жараёнида мавжуд ўқув дастурига асосланган ҳолда масаланинг туб моҳияти, тарихий-маданий жараёнларнинг асослари, омиллари ва ривожланиши, сабаблари, оқибатлари ва натижаларига катта эътибор қаратилди.
Ушбу матнларни тайёрлашдан яна бир асосий мақсад- талабаларни ўтмишдан сабоқ чиқариб, ҳозирги давр руҳида тарбиялаш ҳамда улар онгига миллий истиқлол, миллий мафкура Қояларини янада чуқурроқ сингдиришдир.
Мазкур маъруза матнлари 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган дастурга асосланиб, ҳозирги кунда долзарб ва ечими ҳаётий зарур ҳисобланган масалаларга баҚишланган.
Муаллифлар ҳар бир мавзуга илова этилган илмий адабиётлар мажмуини таҳлил этган ҳолда, тарихимизни ҳаққоний ва холисона яратиш йўлидан бориб уни ўқувчиларга етказишга ҳаракат қиладилар ва тарихимизни янада чуқурроқ ўрганишга ҳамда уни унутмасликка даъват этадилар. Зеро, Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: «Янги ўзбек давлатчилигининг тамал тошини қўйяпмиз. Шундай экан, тарих сабоқлари бизни ҳар хил нотўғри қадамлардан огоҳ этувчи, сақлаб турувчи омил бўлиши лозим. Чунончи, халқ, миллат тақдирига дахлдор масалаларда пала-партиш, оқибатни ўйламасдан иш тутиш ярамайди. Яқин ўтмишимизнинг яна бир сабоғи шуки, миллат, давлат, жамият тақдири ҳал бўлаётган паллада ўзлигимизни англаш, маънавий илдизларимизни унутмаслик катта аҳамиятга эга».
Ушбу маърузалар матни бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳамкасбларга аввалдан миннатдорчилик билдирамиз.
Авесто”.
Ўрта Осиё ҳудудларидаги дастлабки давлат уюшмалари ҳақидаги ёзма манбалар - зардўштийларнинг муқаддас динний китоби “Авесто”, аҳмонийлар даври миххат ёзувлари, юнон-рим тарихчиларининг асарлари ҳисобланиб уларнинг барчаси юртимиздан четда битилган. Шунинг учун ҳам уларда баъзи ҳолларда чалкашликлар ва ноаниқликлар, бир-бирини инкор этиш ҳоллари учраб турадики, бу ўринда мавжуд ёзма манбаларни археологик тадқиқотлар натижалари билан солиштириш ва таҳлил этиш ниҳоятда муҳимдир. Археологик маълумотлар ёзма манбалар маълумотларини кенгайтиради, уларга аниқлик киритади, тарихий тараққиётнинг аниқ йўналишларини кўрсатиб, маълум давр ҳақидаги тасаввурларимизни янада бойитади.
Ватанимиз тарихини ўрганишидаги дастлабки ёзма манба сифатида “Авесто” катта аҳамият касб этади. “Авесто” қачон ва қаерда пайдо бўлганлиги тадқиқотчилар орасида ҳамон баҳсларга сабаб бўлмоқда. “Авесто” китоби ва зардўштийлик динининг асосчиси Заратуштра (Зардўшт, юнонча Зороастр) пайдо бўлган ва фаолият кўрсатган ҳудуд ҳақида “Авесто”да келтирилган географик ҳудудларни ўрганиб хулоса чиқарган кўпчилик ҳозирги тадқиқотчилар Ўрта Осиё ёки ҳеч бўлмаганда бу ҳудудга қўшни бўлган шимоли-шарқий Эрон деган фикр билдирадилар. Умуман олганда, “Авесто”нинг ватани Хоразм ёки Бақтрия деб ҳисобловчи олимлар кўпчиликни ташкил этади.
“Авесто”ни француз олими Анкетил дю Перрон биринчи бўлиб тадқиқ этган. 1755-1761 йилларда дю Перрон Ҳиндистоннинг Гужарат вилоятида эрон зардўштийларининг авлодлари-парсларнинг урф-одатлари ва диний маросимлари билан танишиб чиқади ҳамда 1771 йилда “Авесто”ни француз тилига таржима қилади. Дастлабки “Авесто” 21та китобдан иборат бўлган. Бизгача “Авесто”нинг Ясна - “қурбонлик келтириш”, Виспрат - “Ҳамма ҳукмронлар”, Яшт - “қадрлаш”, Видевдат - “девларга қарши қонун” қисмлари сақланиб қолган. Бу қисмлар Сосонийлар даврида (III-VI асрлар) таҳрир қилинган.
“Авесто”да аҳмонийларгача бўлган географик, ҳудудий номлар, атамалар, ижтимоий-иқтисодий маълумотлар, сиёсий тарих, диний фалсафа ва турли маълумотлар сақланган. Унда жумладан шундай дейилади: “О, Спитама Заратуштра, яшайдиган жойларга, бу ерларга бахтлик қанча кам бўлсада, тинчлик тортиқ қилдим. Биринчидан, одамлар яшаши учун энг яхши мамлакатни, Ванхви Датьё дарёсидаги Арёнам Вайжога (Эрон текислиги ёки арийлар ўлкаси) асос солдим.
Иккинчидан, мен, Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва ўлкалардан бўлган Гава Сўғда (Сўғдиёна) маконига асос солдим.
Учинчидан, мен, Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва ўлкалардан бўлган қудратли Моуруга (Марғиёна) асос солдим.
Тўртинчидан, мен, Ахурамазда, энг яхши мамлакатлар ва ўлкалардан бўлган, баланд байроқлари бўлган гўзал Баҳдига (Бақтрия) асос солдим”.
“Авесто”да тилга олинган жуда кўплаб мамлакатлар - Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқ, Афғонистон, Эроннинг шимоли-шарқий ҳудудлари билан боғлиқдир. Яшт қисмлари арийларнинг ерлари ҳақида қуйидагича эълон қилади: “У мамлакатнинг жасур сардорлари кўпдан кўп ҳарбий юришлар қилади, унинг кенг яйловларга эга, сувга сероб тоғларида чорва тинч ўтлов ва емиш билан таъминланган, бу ердаги серсув чуқур кўллар тўлқинланиб туради, кема қатнайдиган кенг дарёларнинг оқими Поурутадаги Искта, Харавайдаги Моуру, Сўғддаги Гава ва Хваризам томонига тошиб интилади”.
“Авесто” маълумотларига кўра, эроний сулолаларидан бўлган Каёнийлар сулоласининг сўнгги вакилларидан бири Кави Виштасп пайғамбар Заратуштрага ҳомийлик қилади. Заратуштра яшаб фаолият кўрсатган давр ҳақида аниқ фикр йўқ. Тадқиқотчилар бу даврни мил.авв. II минг йиллик ўрталаридан милодий I минг йиллик ўрталаригача белгилайдилар. Кўпчилик тадқиқотчилар фикрларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Заратуштра мил.авв. I минг йилликнинг биринчи чорагида яшаб фаолият кўрсатган бўлиши мумкин.
Кўпчилик тадқиқотчилар Кави Виштаспни Бақтрияда ҳукмронлик қилганини эътироф этадилар. Авесто маълумотларига кўра, Кави Виштасп даврида давлат уюшмаси мавжуд бўлган. Мисол учун, Гаталарда Заратуштра кичик ҳукмдорларни урушларни тўхтатишга, кучли ва одил подшо қўл остида бирлашишга даъват этади. Афтидан, ўша пайтдаёқ кичик мулкларнинг ягона подшо ҳукмронлиги остидаги нисбатан йирик сиёсий уюшмаларга бирлашуви бошланади. Пайғамбар Заратуштра ва шоҳ Виштасп, фикиримизча, бу бирлашувнинг ташаббускорлари эдилар.
Олиб борилган тадқиқотлар натижаларига қараганда, илк темир даври Ўрта Осиёда яшаган халқлар ва қабилалар орасида кенг тарқалган ва асосий дин зардўштийлик эди. Бу диний таълимотнинг асосчиси Заратуштра ва бу диннинг муқаддас китоби “Авесто” ҳақидаги баҳс ва мунозаралар тадқиқотчилар орасида ҳозиргача давом этмоқда.
Заратуштра (ўрта форс тилида “олтин туяли”, “олтин туя етаклаган одам”) тарихий шахс бўлиб Спитама авлодидан келиб чиққан. Заратуштранинг отаси Поурушасп қоҳинлар авлодидан бўлган. Заратуштра туғилган жой ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Унинг туғилган йилини тадқиқотчилар кенг саналар билан (мил. авв. 1500-1000 йиллардан бошлаб, мил. авв. VII-VI асрларгача) боғлайдилар. Сосонийлар даври (III-VII аср) зардўштийлар анъаналарига эътибор берадиган бўлсак, Заратуштранинг ҳаёти мил. авв. VII-VI асрнинг бошларига тўғри келади. Кўпчилик тадқиқотчилар бу санани тўғри деб ҳисоблайдилар.
Заратуштра туғилган жой ҳамда “Авесто” пайдо бўлган ҳудуд ҳақида ҳам олимлар орасида ягона фикр йўқ. Бир гуруҳ олимлар Заратуштрани ҳозирги Озарбайжон, яна бир гуруҳ қадимги Бақтрияда, бошқа гуруҳ олимлар Хоразмда ва Эронда туғилиб фаолият кўрсатган ва “Авесто” ҳам шу ҳудудларда пайдо бўлган деб ҳисоблайдилар.
Заратуштранинг янги таълимоти ўз ватанида тарафдорларини топмаганлиги сабабли у ўз юртидан кетишга мажбур бўлган. Заратуштра диний таълимотини биринчи бўлиб қабул қилган тарафдорлар қадимги Бақтрия подшоси Кави Виштасп, малика Хутаоса ва уларнинг яқин қариндошларидир. Заратуштра ўз ғояларида қонли қурбонлик қилишни қатъиян қоралайди. У яна шуни таъкидлайдики, одамзод яшашга ҳақли бўлиб, бу ҳуқуқдан уни маҳрум қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
Заратуштра ўз ғояларини тарғиб қила бошлаган давр Ўрта Осиё ва Эрон халқлари тарихида энг муҳим давр эди. Ибтидоий жамоа муносабатлари ўзгариб, давлатчилик тизими муносабатлари қарор топмоқда эди. Янги дин эса бу ўзгаришларни ўзида акс эттириб, туғилаётган синфий жамиятга хизмат қилар эди. У бирлашишга ва кучли марказлашган ҳокимият тузишга, ўша даврда ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланувчи водий аҳолиси учун “худонинг қамчиси (тиғи)” ҳисобланган кўчманчи халқларга қарши кескин курашга чақирди.
Зардўштийларнинг диний фалсафаси қарама-қарши кучларнинг курашига асосланган. Бу кураш ёруғлик, яхшилик кучлари худоси Ахурамазда, қора ва зулмат кучлари худоси Ахриман ўртасида бошланиб жамият ва инсонлар орасида давом этган.
Заратуштра таълимотига кўра жамият яхшилик ва ёмонликдан иборат. Шунингдек, бу таълимотга кўра инсонлар ҳаётининг асосий мазмуни доимо хайрли ишлар қилиш, бир-бирига меҳр-оқибатли, хушмуомала бўлиш ва олижаноб фазилатлардан иборат. Зардўштийларда тўрт унсур - олов, ер, сув ва ҳаво муқаддас ҳисобланган ва улар доимо ардоқланиб келинган.
Зардўштийлар ўлимни дунёда, жамият тараққиётида энг ёвуз нарса деб ҳисоблаганлар. Шунинг учун ҳам улар муқаддас ерга ўликни кўммаганлар ҳамда ўзига хос кўмиш маросимларига амал қилганлар. Ўликни (одам, ҳайвон) ерга кўмиш қаттиқ жазоланган. Зардўштийлар ўликни махсус жойларда сақлаб, ҳайвонлар ва қушлар улар суякларини тозалаганидан сўнг тозаланган суякларни тош, лой ёки оҳакдан ясалган махсус “астадон” (“оссуарий”)ларга дафн этганлар.
Заратуштра дини вақт ўтиши билан аста-секин, эрон тилига мансуб халқлар ўртасида тарқалар экан ўз асосини сақлаган ҳолда бироз ўзгаради. Ахурамазда ва Ахримандан ташқари “Авесто” бир қатор бошқа худолар - Митра, Хоума, Анахита, Аши ва Зурвон каби улуғ худолар фаолияти ҳақида ҳам ҳикоя қилади.
Зардўштийлик Сосонийлар даврида (мил. III-VII асрлар) узил-кесил расмийлашган. Бу даврда зардўштийлик адабиёти ҳам кенг тарқалди. Дастлабки пайтларда зардўштийлик динининг муқаддас матнлари авлодларга оғзаки етказилган ва Заратуштра ўлимидан сўнг бир неча аср ўтгач маълумотлар тўпланиб ягона матн ёзилган. “Авесто” шу тариқа юзага келган. Бир қатор олимлар зардўштийлик ақидаларига таяниб “Авесто”ни илк сосонийлар (III-IV асрлар) даврига боғласаларда, шунга қарамай унинг биринчи таҳрири мил. авв. I асрда бўлиб ўтган деб ҳисобланади. “Авесто” (“Асос”, “Асосий матн”) жумласи ҳам ўша пайтда пайдо бўлади.
Олиб борилган тадқиқотлар натижаларига қараганда, илк темир даври Ўрта Осиё ҳудудларида маданий ҳаёт, миллий урф-одатлар, анъаналарнинг ривожланганлигини кузатишимиз мумкин. Шундай анъаналардан бири Наврўз байрамидир.
Наврўз қадим авлодларимиздан бизгача етиб келган муқаддас урф-одатлардан бўлиб, уни байрам қилиш Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиёда қадимдаёқ расм бўлган. Асрлар ўтиши билан Наврўз билан боғлиқ анъаналар халқлар ва элатлар ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланиши заминида кенг ёйила бориб, кўп ўлкаларнинг анъанавий миллий байрамига айланди.
Наршахийнинг маълумот беришича, “Наврўз - Янги йил байрамини ўтказиш” анъаналари бошланганига уч минг йилдан ўтган. Инглиз олимаси М.Бойс фикрича, зардўштийларда “олов ҳамда эзгулик ҳомийси Аша Ваҳишта шарафига баҳорий удум - Наврўзни ўтказиш анъанаси пайдо бўлган”. Берунийнинг ёзишича, “Наврўз янги йилнинг биринчи куни бўлиб, унинг форсча номи ҳам шу маънони тақозо этади. Эронликлар ўтмиш замонларда йилларни қабисали ойларга бўлишган. Бу вақт қуёшниннг Саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у орқага сурилгач, баҳорда келадиган бўлди. Энди у бутун йил унга хизмат қиладиган бир вақтда, яъни, баҳор ёмғирининг биринчи томчиси тушишидан гуллар очилгунча, дарахтлар гуллашидан мевалари етилгунча, ... ўсимлик униб чиқа бошлашидан такомиллашгунча давом этган вақтда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган.”
Демак, Наврўз 3-3,5 минг илгари пайдо бўлган бўлиб, асрлар давомида янгича қарашлар ва анъаналар билан бойиб борди. Шу билан бирга унинг таркибида аждодларимининг қадимги мифологик тасаввурлари ва ҳаёт тарзи билан алоқадор маросим ва урф-одатлар ҳам сақланиб қолди.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish