Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Беларуский давлат педагогика университети Максима Танкина



Download 25,83 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi25,83 Kb.
#224234
  1   2
Bog'liq
maqola


Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Беларуский давлат педагогика университети Максима Танкина
«Мактабгача таълимда инновацион педагогика» йўналиши
101- гуруҳ талабаси Мамаражабова Хуршида Собиржон қизи

Аннотация: Ўзбекистонда мактабгача талим соҳасида олиб бориладиган сиёсатлар



Калит сўзлар: нормативе ҳужжатлар , сог'лиқни сақлаш , саломатлик, болалар , мактабгача талим

Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида олиб бориладиган сиёсатлар
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритганининг дастлабки кунларидаёқ республикада таълимни ташкил этиш соҳасида туб ислоҳатларни амалга ошириш, уни юксак даражада такомиллаштириш ва жаҳон таълим даражасига кўтариш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Ана шу эътиборни ёрқин исботи таълим соҳадсидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари ҳамда таълимнинг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасидаги устувор йўналиш деб эълон қилинганлиги билан белгиланади.
Мактабгача таълим муассасаларида болалар ривожланадилар ва таълим-тарбия оладилар. Уларнинг соғлиги мустаҳкамланади, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмалари ҳосил қилинади. Уларда меҳнатга муҳаббат уйғонади. Катталарга ҳурмат, ватанпарварлик туйғулари тарбияланади. Болалар мактаб таълими учун тайёргарлик кўрадилар. Мактабгача таълим муассасалари умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синфлари билан узлуксиз алоқани амалга оширадилар.
Мактабгача таълим соғлом, ҳар томонлама етук болаларни тарбиялаш учун зарур, ташкилий, услубий, психологик, педагогик шарт-шароитлар яратади, болаларни мунтазам равишда мактабда таълим олишга тайёрлашда ота-оналарга ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасини тузиш тўғрисида” 1993-йил 23-апрелдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Соғлом авлод учун” жамғармасининг ишини ташкил этишда фаол иштирок этсин. Шу йил 1-июлга қадар Жамғарма ҳамда унинг республика барча минтақаларидаги филиалларини ташкил этишда хамда уларнинг фаолиятида вилоят соғлиқни сақлаш бўлимлари, педиатрия илмий-тадқиқот институти, акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институтининг иштирокига доир таклифларни ишлаб чиқсин.
“Соғлом авлод учун” хайрия жамғармасига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 1 миллиард сўм ажратилсин. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, корхоналари, хўжаликлари ва ташкилотлари Жамғарманинг Устав вазифаларини бажаришга доир фаолиятига молиявий ва амалий ёрдам берсинлар. Бу иш ҳар бир раҳбар ва ижрочининг ватанпарварлик бурчи деб ҳисоблансин дейилди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И .Каримов томонидан 1993- йил 7 -май 873- ХII- сон билан
“СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН” ОРДЕНИНИ ТАЬСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг биринчи ва иккинчи даражали “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилсин.
2. “Соғлом авлод учун” ордени тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
3. Биринчи ва иккинчи даражали “Соғлом авлод учун” орденининг тасвири тасдиқлансин.
“Соғлом авлод учун” ордени тўғрисида
НИЗОМ
1. “Соғлом авлод учун” ордени билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яхши моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланадилар.
“Соғлом авлод учун” ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган кишилар ҳам мукофотланишлари мумкин.
2. “Соғлом авлод учун” ордени икки даражадан иборат.
Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган.
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади.
Ушбу Қонуннинг мақсади ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ёшларга оид давлат сиёсати — давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими.
Мактабгача таълим муассасалари низоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998-йил 5-январдаги 5-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилади. Туман, шаҳар, халқ таълими бўлимлари томонидан тасдиқланади.
Кузатувларга кўра сўнги 20 йилда Республика бўйича болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиниши 30% ни ташкил этган.
Ҳозирги кунда Мактабгача таълим тизимида туб ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Шулардан Республикада давлат ва нодавлат Мактабгача таълим ташкилотлари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг Мактабгача таълим муассасаларига босқичма-босич қамраб олинишини таъминлаш уларга солиқ, имтиёзлар ва префенсиялар бериш, бюджетдан субсиядалар ажратиш шунингдек мактабгача таълим ва тарбиясининг муқобил шакллари амалиётга татбиқ этила бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёйев 2017-йил 30-сентабрдаги ПФ-5198 сон қарори билан Республика ҳудудларида 50,70, 100, 120 ва 150 ўринга мўлжалланган давлат ва нодавлат Мактабгача таълим муассасаларини қўшимча барпо этиш орқали болаларни мактабгача таълим билан босичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, болаларга мактабгача таълим-тарбия беришнинг муқобил турларини амалиётга жорий этишга қаратиш комплекс дастурни ишлаб чиқариш топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Республика ўқув-методик маркази негизида мактабгача таълим тизимлари директор ва мутахасисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги таркибига киритиш ҳамда илғор хориж тажриба асосида мактабгача таълим ташкилотларининг директор ва мутахасисларига замонавий менежмент ва педагогик технологиялар бўйича соҳага оид билим ва кўникмаларни шакллантириш вазифалари топширилди.
Ислоҳ этиш жараёнида болаларга таълим-тарбия бериш вазифалари, мазмуни шали услублари, шунингдек, психологик, педагоика фан тараққиётининг устувор йўналишлари қамраб олинмоқда.
“Таълим тўғрсида”ги қонуннинг 30-моддаси орқали фарзандлар тарбияси ва таълим олишлари, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя борасида ота-оналарнинг ўрни жавобгарлиги оширилди.
Болаларни бирор нарсага ўргатишгина эмас, балки ўз кучига ишонишни орттириш, ғоясини ҳимоя қилиш, мустақил равишда қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантириш ҳам муҳимдир.
“Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тўғрисида”ги Низомига мувофиқ бола мактабгача таълимни уйда ота-оналар мустақил равишда таълим-тарбия бериши орқали ёки доимий фаолият кўрсатадиган мактабгача таълим муассасаларида, шунингдек мактабгача таълим муассасаларига жалб қилинмаган болалар учун болалар боғчаларда, мактбларда, маҳаллаларда ташкил этилган махсус гуруҳлар ёки марказларда олади. Бу ерда улар ҳафтада 2-3 марта шуғилланишади. Ота-оналарга мактабгача таълим шаклини танлаш ҳуқуқи берилади.
Болалани мактабга ақлий тайёрлашнинг мақсад ва вазифалари тарбиянинг бола ёш хусусиятлари ҳисобига олинган умумий мақсад ва вазифларидан келиб чиқиб белгиланади. Бу болалар боғчаси ва мактаб ўртасида изчилликни таъминлашнинг ҳақиқий асосини ташкил этади.
Болалар боғчаси ва мактабдаги таълим тарбия вазифа шакли ҳамда методларининг турли ёш босқичларида бола шахсини ҳар томонлама шакллантиришини амалга ошириш мақсадида ўзаро алоқасини қарор топтириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Республикамизда бугун олиб борилаётган амаллар шуни кўрсатадики, бу ислоҳатларнинг асосий мақсади ва вазифаси инсон ҳамда унинг ҳар томонлама ўсиб улғайиши, камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришининг шароитларини ва уларнинг тафаккур ва ижтимоий андозаларни ўзгартиришга қаратилади.
Мактабгача таълим тарбия соҳасида янги ташкил этилган болалар боғчалари ҳамда “Болалар боғчаси – мактаб мажмуи”, “Хусусий боғчалар”, “Интернет боғчалар” тармоғи ривожланиб бормоқда. Болаларга чет тилларини, хореография, тасвирий санъат ва мусиқа санъати, компютер саводхонлиги асослари ва турли спорт турларини ўргатувчи мингдан ортиқ гуруҳлар очилган. Бундай шарт-шароитларга эга бўлган мактабгача боғчалар бола шахсини мактабгача болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёр тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди.
Хулоса
Давлатимиз раҳбари ёш авлод тарбиясининг биринчи ва муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Президентимиз томонидан “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Мактабгача таълим вазирлигига давлат-хусусий шериклик асосида боғчаларни ташкил этиш моделлари, давлат ва хусусий шерикнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари, боғчаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқишни тезлаштириш вазифаси қўйилди.
Жорий йил март ойидан бошлаб, вилоятлардаги университет ва педагогика институтлари базасида боғчаларнинг педагог ва номутахассис кадрлари учун ярим йиллик ўқув дастурлари асосида қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади. Президентимиз Жанубий Кореянинг Пучон университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Мактабгача таълим университетини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Oлий маълумотли кадрларни рағбатлантириш, мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларининг ойлик иш ҳақини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Имконияти чекланган ва жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болаларга мўлжалланган боғчаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларига ҳам эътибор қаратилди.

Download 25,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish