Назорат учун саволлар
1. Қандай бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини биласиз?
2. Ички ёнғин ўчириш кранлари қаерларда ўрнатилади?
3. Ёнғин ўчиргичлар қандай жойларда фойдаланилади?
4. Нечта ёнғин синфлари мавжуд?
5. Ёнғин ўчоғини изоляция қилувчи мато (ёпқич) қандай турдаги матолардан тайёрланади?
6. Ёнғин ўчириш қалқонида мавжуд жиҳозлар тўғрисида малумот беринг?
Javoblar
1)
Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари. ГОСТ 12.4.009.94 “Объектларни ҳимоялаш учун ѐнғин ўчириш техникаси. Асосий турлари. Жойлашиши ва хизмат кўрсатиш” давлат стандартига мувофиқ объектларни ҳимоялашда қўлланиладиган ѐнғин ўчириш техник воситалари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
ѐнғин ўчириш машиналари (автомобиллар, мотопомпалар ва тиркамалар);
ѐнғин ўчириш қурилмалари; ѐнғиндан хабарлаш тизимлари;
ѐнғин ўчиргичлар;
ѐнғин ўчириш ускуналари;
ѐнғин ўчириш қўл анжомлари;
ѐнғин ўчириш асбоб-анжомлари;
ѐнғин ўчириш ва қутқарув воситалари.
2) Ички ёнғин ўчириш кранлари - ѐнғин ўчириш шкафи ичида жойлашган бўлиб, кучланишда бўлган электр жиҳозларидан ташқари ѐнаѐтган модда ва материалларни ўчириш учун мўлжалланган.
3) Ёнғин ўчиргичлари - таркибидаги ѐнғин ўчириш моддасини пуркаш йўли билан ѐнғин ўчоғини ўчириш учун кўчма ва транспортланадиган қурилма. Бу ѐнғин ўчиришнинг энг оммавий ва қулай воситасидир. Улар бир қатор ишлаб чиқаришларнинг технологик жараѐнларидаги иш жойларида, турар уйларда, жамоат ва саноат иншоотларида, транспортда ва бошқа жойларда содир бўладиган ѐнғинларни ўчириш учун тавсия қилинади. Айнан шунинг учун, улар ѐнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари бўлиб ҳисобланади.
4) Ёнғин ўчириш анжомлари учун шкафларнинг синфланиши:
функционал вазифасига кўра техник воситаларнинг жойлашиши;
иншоотларда бажарилиши ва усулига кўра ўрнатилиши;
иқлим шароитига кўра бажарилиши.
5) Ёнғин ўчоғини изоляция қилувчи мато (ёпқич) ѐки кигиз ѐнғин ўчоғидаги ҳавони изоляция қилиш учун мўлжалланган. Бу усул жудаям самарали, лекин катта бўлмаган ѐнғинларда қўлланилади.
Катта бўлмаган ѐнғин ўчоғларини ѐпиш учун асбестли, кигизли ва дағал жунли ѐпинчиқлар мавжуд.
6) Ёнғин ўчириш қалқони бирламчи ѐнғин ўчириш воситалари ҳамда механизациялашмаган асбоб-анжомлар учун мўлжалланган.
Ёнғин ўчириш қалқонларида қўлда ишлатиладиган асбоб - ускуналар (конструкцияларни бузиш ва очиш учун қўлда ишлатиладиган асбоб-анжомлар, ѐнғинларни ўчиришда авария-қутқарув ишларни амалга оширадиган жиҳозлар) ҳамда ѐнғин ўчириш багори, илгаги, болтаси, ломи ва бошқалар жойлаштирилади.
Тургунов Аширали
Пеп 19/1
Do'stlaringiz bilan baham: |