Назорат учун савол ва топшириқлар



Download 45,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi45,5 Kb.
#58766
Bog'liq
23 мавзу саволлар iq naz


Назорат учун савол ва топшириқлар:



  1. Давлатнинг иқтисодиётдаги ролига турлича қарашларини баҳоланг?

Бозор иқтисодиётининг ҳам ўзига хос муаммо ва камчиликлари мавжуд. Шунинг учун давлат бозор иқтисодиёти ҳал қила олмайдиган, унга даҳли бўлмаган, аммо мамлакатда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишда асосий рол ўйнаши керак. Давлатнинг бутун қонунчилиги, унинг иқтисодий ва социал сиёсати, қуввати, имконияти бозор механизмлари билан биргаликда ҳаракат қилиб, мавжуд муаммоларни ечиш, бозорни тартибга солиш, уни оқилона бошқариш. Шу асосида халқ турмуш даражасини кўтариш кўп жиҳатдан давлатга боғлиқдир.
Давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви ва уни тартибга солишдаги роли асосан қуйидагилардан келиб чиқади ва зарурият ҳисобланади:
Жамиятнинг мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа, экология, иқтисодий, гинетик кабилар давлат томонидан маблағ билан таъминланади, давлат бошқаради.
Моддий бойликлар ва даромадларнинг қайта тақсимланиш йўли билан аҳолини ижтимоий ҳимоялаш.
Давлат сектори орқали иқтисодиётга таъсир этиш.
Вақти-вақти билан иқтисодиётнинг самарали фаолият кўрсатишга қаратилган ислоҳатлар ўтказиш.
Иқтисодий ўсишни барқарорлаштириш ва тартибга солиш.

  1. Давлат асосий иқтисодий вазифаларини санаб чиқинг ва уларнинг қисқача тавсифини беринг?

Иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибланиши ва бошқарилишнинг асосий мақсади иқтисодий мувозанатга эришиш ва шу асосда тушкунлик ва тангликни олдини олиш, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш, миллий иқтисодиёт равнақи учун имкониятлар яратиш, шунингдек аҳолининг турли табақалари ўртасида ижтимоий мувозанатга эришишдан иборатдир.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда қўйидагилар муҳим аҳамият касб этади.
Давлат ўз мулкига таянган ҳолда бошқа мулк субъектлари сингари тадбиркорлик билан шуғулланиш, ҳеч қачон монопол мавқега эга бўлмаслиги лозим.
Демак, давлат мамлакат ишаб чиқариш воситаларининг бир қисмига эга сифатида бевосита ишлабчиқариш жараёнини ташкил қилади, режалаштиради ва уни назорат қилади. Ушбу фаолият орқали бошқа секторларнинг ривожланишига кўмаклашади, чунки у янги техника – технолгия, фан-техника инқилобини амалга ошириш имкониятига эга, шу орқали мамлакат иқтисодиётини самарали ривожланиши учун имконият яратишга хизмат қилади. Бунга имкон берадиган асосий тармоқлар, яъни ер ости бойликлари. Ресурслари – олтин, нефт, газ, кўмир, рангли металлар, стратегия хом ашёлари, энергетика, темир йўл, автомобил йўллари унинг қўлида, улар умумий мақсад йўлида ишга солиниши лозим.



  1. Бозор иқтисодёти шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлигини нима тақозо қилади?

Бозорни тартибга солишда қўл келадиган бир қанча маъмурий усуллар мавжуддир. Улардан биринчиси бозорларда монополияга қарши қўлланиладиган усуллардир, бунда монополияларнинг иқтисодиётга келтирадиган зарарларини ҳисобга олган ҳолда қўлланиладиган чоралар киради. Чунки, монопол мавқеликни олди олинмаса бозор хўжалигининг бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун тўғридан тўғри тартибга солиш маъмурий чоралар кўрилади. Баҳоларга аралашиш улар фаолиятини чеклаш рақобатли муҳит яратиш ва ҳоказо.
Иккинчиси – айрим фаолият, қарашлар ва бошқаларни умуман чеклаб қўйиш, кескин тартибга солиш чегаралаш кабилар. Табиат инъомларидан фойдаланиш экологик муҳит ва бошқалар.
Учинчиси – иқтисодиёт ваатроф муҳитни ҳимоя қилиш мақсадида турли миллий стандартлар ишлаб чиқиш ва улар ижросини қаттиқ назорат қилиш.
Тўртинчиси – бевосита инсон ҳаёти билан боғланиб унинг минимал ҳаётий параметрларини таъминлаш, яъни уларни камбағаллик ва қашшоқлик даражасига тушмаслик чора тадбирларини ишлаб чиқиш.
Бешинчиси – жаҳон хўжаликларида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, яъни экспорт лицензияси, давлат томонидан капитал экспорти ва импортини назорат қилиш (инвестиция сиёсати).
Олтинчиси – давлат сектори корхоналарига нисбатан маъмурий элементларни эътиборга олувчи мақсадли дастурларни амалга ошириш ва бошқалардан иборатдир.



  1. Тартибга солиш ўз олдига қандай мақсад ва вазифаларни қўяди?

Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишда давлатнинг роли каттадир. Давлат иқтисодиётга фаол аралашиб бозор механизмининг амал қилишига кўмаклашади, рақобатчилик муҳитини яратиб, аҳолини бозорнинг салбий оқибатларидан ҳимоялаш чора тадбирларини кўради. Бозор иқтисодиётини давлат томонидан бошқариб, тартибга солишдан асосий мақсад – бозор муносабатларини муайян маълум йўналишлар асосида ривожлантириб, иқтисодий танглик ва қийинчиликларнинг олдини олиш, ҳамда аҳоли турмуш даражасини пасайишига йўл қуймасликдан иборатдир. Бунга бозор муносабатлари асосида ривожланган илғор мамлакатлар эришган ютуқлар мисол бўла олади.


Бозор иқтисодиёти эндигина ривожланаётган Ўзбекистон Республикасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бошқариладиган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш мақсадида иқтисодий ислоҳатлар муваффақиятли тарзда амалга оширилмоқда.Ушбу ўзгаришларда давлат муҳим вазифаларни бажариб иқтисодиётни тартиблаш ва бошқариш томонларини таркиб топтирмоқда.



  1. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита ва билвосита усулларига тавсиф беринг.

Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда қўйидагилар муҳим аҳамият касб этади.


Давлат ўз мулкига таянган ҳолда бошқа мулк субъектлари сингари тадбиркорлик билан шуғулланиш, ҳеч қачон монопол мавқега эга бўлмаслиги лозим.
Демак, давлат мамлакат ишаб чиқариш воситаларининг бир қисмига эга сифатида бевосита ишлабчиқариш жараёнини ташкил қилади, режалаштиради ва уни назорат қилади. Ушбу фаолият орқали бошқа секторларнинг ривожланишига кўмаклашади, чунки у янги техника – технолгия, фан-техника инқилобини амалга ошириш имкониятига эга, шу орқали мамлакат иқтисодиётини самарали ривожланиши учун имконият яратишга хизмат қилади. Бунга имкон берадиган асосий тармоқлар, яъни ер ости бойликлари.

  1. Тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситаларини санаб кўрсатинг.

бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартиблашда икки усул қўлланилиши юзага чиқади:


Маъмурий усул.
Иқтисодий усул.
Иккала усул ҳам бир-бирини тўлдириши ва ягона механизм каби ҳаракат қилиши лозим, акс ҳолда кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.
Бозорни тартибга солишда қўл келадиган бир қанча маъмурий усуллар мавжуддир. Улардан биринчиси бозорларда монополияга қарши қўлланиладиган усуллардир, бунда монополияларнинг иқтисодиётга келтирадиган зарарларини ҳисобга олган ҳолда қўлланиладиган чоралар киради. Чунки, монопол мавқеликни олди олинмаса бозор хўжалигининг бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун тўғридан тўғри тартибга солиш маъмурий чоралар кўрилади. Баҳоларга аралашиш улар фаолиятини чеклаш рақобатли муҳит яратиш ва ҳоказо.
иқтисодий усул, бунда давлат иқтисодий механизмлардан фойдаланади, уларни ишга солади, иқтисодий механизмлар иқтисодиёт ҳаракатига ички куч сифатида таъсир этади, унинг таркибий қисмига айланиб кетади. Бу механизмларнинг энг муҳимлари солиқлар тизими, субсидия, бож ҳаққи, лицензия, иқтисодий имтиёзлар, давлат ҳаражатлари ва бошқалардир.



  1. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда давлат сектори қандай рол ўйнайди?

давлат сектори корхоналарига нисбатан маъмурий элементларни эътиборга олувчи мақсадли дастурларни амалга ошириш ва бошқалардан иборатдир. Айтилганлардан шу нарса маълум бўладики, маъмурий усуллар қўлланиладиган иқтисодий муҳит жуда кенг, шуни таъкидлаш лозимки иқтисодиётни тартибга солиш борасидаги маъмурий усуллар, асосан қонунчилик асосида юзага чиқади, аммо яхши қонунлар қабул қилинсада улар амалга ошмаса, таъсир кучи суст бўлса, бозор иштирокчилари уни менсимаса, ижроси назорат қилинмаса, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, қоғозда қолиб кетади. Қонун ўз ижроси билан қонундир. Масалан, бозоримиз тақчил бўлганлиги учун, «Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» борасидаги қонун яхши ишламаяпти, айрим ҳолларда уни бозор иштирокчилари унутиб қўймоқдалар.





  1. Давлат иқтисодий дастурлари қандай амалга оширилади?

Иқтисодни давлат томонидан тартиблаш ва бошқаришнинг энг муҳим шаклларидан бири дастурлаш ва режалаштиришдир. Иқтисодиётни ривожланишини режалаштириш (истиқболни аниқлаш) прогнозлаштириш қисқа муддатларга (1-2 йил), ўрта (5 йил) ва узоқ муддатга (20 йил)га мўлжалланиши мумкин. Бу режаларда иқтисодиётнинг ҳозирги ҳолати, бозор структурасининг ўзгариб бориши тенденсиялари келгусида иқтисодий аҳвол қандай бўлиши, қандай натижаларга олиб келиши мумкинлиги башорат қилинади.


Ушбу прогнозлар бўйича дастурлар ишлаб чиқилади. Бу дастурларда иқтисодиёт ривожланишининг моддий ва социал мақсадлари кўрсатилади. Ушбу мақсадларни амалга ошириш бўйича капитал маблағлар ҳажми билан талаб ўртасидаги нисбатлар ўрганилади, импорт ва экспорт ҳисобга олинади, тармоқлараро баланслар тузилади, ҳар томонлама муҳокама этилиб тегишли хулосалар қилингандан кейин шу асосда иқтисодиёт ривожланишининг умумдавлат дастури асосида режалар қабул қилинади.
Бозор иқтисодиёти ва мулкчилик шакллари хилма-хиллиги шаротида дастур ва режалар давлат корхоналари учун директив (кўрсатма), хусусий сектор учун эса таклиф ҳарактерга эга бўлади.
Умуман иқтисодиётни давлат томонидан дастурлаш ва режалаштиришдан мақсад, бозор иқтисодиётида юз бериши мумкин бўлган турли номутаносибликлар ва ортиқча ишлаб чиқариш, инқирозларнинг олдини олишдан иборатдир.
Download 45,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish