Назорат учун савол ва топшириқлар



Download 53 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi53 Kb.
#58768
  1   2
Bog'liq
24 мавзу саволлар iq naz


Назорат учун савол ва топшириқлар:



  1. Давлатнинг аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсати деганда нимани тушунасиз?

Аҳоли даромадлари дейилганда уларнинг маълум вақт оралиғида, одатда бир йилда олаган пул маблағлари ва моддий неъматлари (уй хўжалигида ишлаб чиқарилгани билан бирга) суммаси тушунилади.


Аҳоли истеъмол даражани тўғридан-тўғри уларнинг даромадлари даражасига боғлиқ бўладики, бу даромадларнинг аҳоли турмуш даражасидаги ролини белгилаб беради.
Аҳоли пул даромадлари иш ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад, нафақа, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз девиденд, рента шаклида олинадиган даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан олинадиган пул тушумларини ҳар хил хизматлар кўрсатишидан тушадиган даромадлар шу кабиларни ўз ичига олади.
Натурал даромад меҳнат ҳақи ҳисобига олинадиган ва уй хўжаликларининг ўз истеъмоллари учун ишлаб чиқарган маҳсулотлардан иборат бўлади.
Даромадларнинг бозорли тақсимланиши ишлаб чиқаришнинг барча омиллари эгалари даромадлари талаб ва таклифлар қонуни, ҳамда ишлаб чиқариш омилларининг кейинги унумдорлиги асосида шаклланишини билдиради, шу нуқтаи назардан талаб унчалик катта бўлмаган малакасиз ишчи кучи эгаларининг кам ва аксинча талаб юқори бўлган малакали (профессионал) касб эгаларининг юқори даромад олиши тўғри бўлади.



  1. Ижтимоий адолатни таъминлашда аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсатининг роли қандай?

бозор иқтисодиётига йўл тутган мамлакатларда давлат томонидан амалга ошириладиган, кенг ижтимоий тадбирларни билдирувчи «ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалиги» ғояси алоҳида оммавийлик касб этади. Бунинг маъноси, бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатлар реал ҳаётида даромадларнинг тақсимланиши нафақат бозор кучларининг эркин ҳаракати натижасида, балки даромадларнинг турли оқимларини уларни қайта тақсимлаш йўли билан давлатнинг тартибга солиши асосида амалга оширилади. Бошқача айтганда, жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий шароитлари тартибга солинади, яъни жамият қатламлари, ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги ва улар ичидаги муносабатлар ушлаб турилади, жамият аъзоларининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини ошириш учун шароит таъминланади, уларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда қатнашиши учун иқтисодий рағбатларни шакллантиришда ижтимоий кафолатлар яратилади. Қисқаси, давлат аҳоли даромадларини шакллантириш сиёсати билан шуғулланади ва шу орқали маълум даражада ижтимоий адолат таъминланади.





  1. Аҳоли даромадлари тушунчасини ва унинг даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни санаб кўрсатинг.

Аҳоли даромадлари – аҳолининг маълум вақт давомида пул ва натурал шаклда олган даромадлари миқдори.


Аҳоли даромадалари динамикаси ва даражасига баҳо бериш учун номинал, ихтиёрида бўлган ва реал даромад кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Номинал даромад – алоҳида шахслар томонидан маълум вақт оралиғида олинган пул миқдори ҳисобланади.
Ихтиёрида бўлган даромад – шахсий истеъмол ва шахсий жамғармага фойдаланиш мумкин буўлган даромад. Бу даромад номинал даромаддан солиқлар ва мажбурий тўлов суммасига кам бўлади.

Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish