Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДА ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 
БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДА ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ 
ЮКСАЛТИРИШДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ОМИЛИ 
И.Б.Насриддинов 
НавДПИ илмий ишлар ва 
 инновациялар бўйича проректор, 
т.ф.н., доцент
Бугун юртимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сураётганига қарамай, бундан буён 
ҳам мустақилликни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш устивор мақсад 
бўлиб қолаверади. Бу, бир томондан, мустақиллик биз учун, аввало, ўз тақдиримизга 
ўзимиз эгалик қилиш ҳуқуқи, келажагимизни ўз қўлимиз билан барпо этиш, юртимиз 
бойликларидан фақат халқимиз ва ватанимиз манфаати йўлида фойдаланиш ҳуқуқини 
бергани ўзбекистон ёшлари ҳам ана шу олий неъматдан барҳаманд бўлаётгани билан 
боғлиқ бўлса, иккинчидан, мустақиллик йилларида ана шу муқаддас қадрият ва миллий 
анъаналарга таянган ҳолда яшаш ҳуқуқини ҳам берди. Уни сақлаб қолиш учун 
мустақилликни асраб-авайлаш керак бўлади. Маълумки, мустақилликгача миллий 
ўзликни англашга бўлган табиий интилиш жоҳилона инкор этилар эди. Наврўз, 
Рамазон, Қурбон ҳайити каби муқаддас миллий байрамлар тақиқланган эди. Амир 
темур, Имом Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад Фарғоний, Бахоуддин Нақшбанд, Ҳожа 
Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро каби аждодларимизнинг, Абдулла Қодирий, 
Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Маҳмудхўжа Беҳбудий каби миллий- озодлик 
ҳаракати фидойиларининг номларини халқимиз хотирасидан ўчириб ташлашга ҳаракат 
қилинар эди. Бугун мустақиллик туфайли уларнинг номлари, миллий- маънавий 
қадриятларимиз тикланиб, ўзлигимизни чуқурроқ англаб бормоқдамиз. 
Бугун ёшлар ўз миллий тарихини ўрганмоқда. Она тили, маданият, урф- одат ва 
анъаналарининг қайта тикланиб бораётгани уларни ўзлигини англашга шарт- шароит 
яратиб бераётгани ҳам муҳим ютиқдир. Бугун ёшлар шунчаки миллий-маънавий 
қадриятларини ўрганиб қолаётгани йўқ. Улар дунё халқлари эришган ютуқлардан 
баҳраманд бўлмоқда. Хорижий давлатларда ўқиш, билим олиб, фан-техника ютуқлари, 
илғор технологияларни эгаллаб жамиятимиз ижтимоий ҳаётига жорий этиш 
имкониятига эга бўлмоқдалар. 


79 
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар 
аҳолининг ярмидан кўпини, аниқроғи 64% ни
68
ташкил этади. Ўз-ўзидан аёнки, 
аҳолимизнинг аксарият қисмини ташкил этадиган ёшларимизнинг ҳали-бери ечилмаган 
муаммоларига эътиборимизни жалб этиш, уларни ҳаётимизда ҳақиқатдан ҳам ҳал 
қилувчи кучга айлантириш масаласи жамоатчилигимизнинг диққат марказида турибди. 
Зеро, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев: “Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган 
яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан 
айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу 
ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз 
даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. 
Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо 
акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан 
эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан", деб таъкидлаб ўтадилар.
69
Маълумки, тарбия инсон шахси маънавиятини, эътиқодини, ўзини англаш, ён-
атрофга бўлган муносабатини шакллантиришга қаратилган жараёндир. Шундай экан, 
ушбу жараён мутаносиблигини таъминлашда таълим- тарбия ишини уйғун тарзда олиб 
бориш лозим бўлади. Таълим орқали ёшлар ҳайтида ўз ўринларини топишда маълум 
бир касб- ҳунарни ўрганиш билан бирга, ўзларини бўлажак ҳаётга тайёрлаб борадилар.
Халқнинг маънавияти ва маданияти, унинг ҳақиқий тарихи ва ўзига хослиги, 
қайта тикланаётганлиги, жамиятимизни янгилаш ва тараққий эттириш йўлида 
муваффақиятли равишда олға силжитишда ҳал қилувчи, таъбир жоиз бўлса, бошловчи
аҳамиятга эгадир. Жамият ёшлар онгида маънавий қадриятларни ривожлантирмай ва 
мустаҳкамламай туриб ўз истиқболига эриша олмайди. Халқ ёки миллат ўз тақдирини 
ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлсагина, ўзининг мустақил тараққиёт йўлини эркин 
белгилаб олиши, ёшларни ўз миллий қадриятлари негизида тарбиялаш мумкин.
Ёшлар дунёқарашида миллий-маънавий қадриятларга таяниш, унинг талқини ва 
жамиятимизда иқтисодий- сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда тутган ўрни бугунги 
муҳим муаммолар жумласидандир. Миллат учун эркинлик адолат тантанасининг олий 
ифодасидир. Эркинлик бировни ўзига қарам қилишга, бировнинг мол- мулкини талон- 
тарож этишга, бировга хиёнат қилишга, бировни ўлдиришга ёки зарар етказишга йўл 
қўймайди. Чунки эркинлик қонунга асосланади: қонун доирасида олибю борилган 
ишлар ва хатти- ҳаракатлар аҳлоқий ҳамда ҳуқуқий қадриятлар жиҳатидан ҳақли 
ҳисобланади. Кундалик турмушда, ўзаро муносабатларда инсон эркинлиги қонун ҳамда 
ахлоқий нормалар билан чекланган бўлади. Эркинликни тўғри тушуниб, уни 
ҳаётимизга тўҳри татбиқ этганимиздагина, бу буюк неъмат- адолат ва эркинликни 
сақлаб қолишимиз ва ундан кейинги авлодларимиз улардан баҳра олишлари мумкин. 
Бугун Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти даврида, асрий маънавий меросимиз, 
миллий қадриятларимиз, буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибаларидан тўғри 
фойдаланиб, уларнинг ибратли ишларидан сабоқ олиш мамлакатимизда фуқаролик 
жамияти қурилиши вазифаларини амалга оширишга, халқимизнинг маънан 
юксалишига хизмат қилади. 
Халқимиз мустақилликнинг ўз ҳаётида ва тақдирида ҳал қилувчи аҳамият касб 
этганини тобора теранроқ англаб етмоқда. Бугун Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир ёш 
мустақилликнинг берган неъматидан барҳаманд бўлмоқда, деб айта оламиз. 
68
Мадалиева З. Ҳуқуқий маданият ва ёшлар.- Т.: “Академия”, 2008. 5- бет. 
69
Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 15 июнда “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг 
софлигини асраш–давр талаби" мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқи.
https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=963
 


80 
Мустақиллик туфайли Ўзбекистон ёшлари ўз тақдирини ўзи ҳал этиш ҳуқуқини қўлга 
киритда. Бугун Ўзбекистон бировга қарам эмас, ўз тараққиёт йўлини ўзи белгилаб, 
мустақил ички ва ташқи сиёсат олиб бормоқда. Ёшлар кўз ўнгида иқтисодий ҳаёт 
ўзгармоқда. Мулкнинг хилма- хиллигига ўтилгани ҳар бир ёшга ўз хоҳишига кўра 
иқтисодий фаолият билан шуғулланиш имкониятини берди. Бир томонлама, режали 
иқтисодиёт ўрнида бозор иқтисодиётига асосланган эркин меҳнат фаолияти 
шаклланмоқда. Тадбиркорлик, фермерлик, кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланиш 
учун имкониятлар яратилмоқда.
Жамиятда ёшлар тарбияси муаммолари ҳар доим куннинг биринчи даражали 
мавзуларидан бири бўлиб келган. Айни пайтда, дунёда глобаллашув жараёни 
тезлашмоқда. Дунё халқлари, давлатлар ўртасида ўзаро алоқалар кучаймоқда. 
Ўзбекистон ҳам ундан четда тургани йўқ. Турли халқларга хос бўлган қадриятлар 
Ўзбекистон ёшлари ҳаётига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Бундай муҳит халқаро ахборот 
тизими, интернет, ОАВ, реклама, турли хил кино кўрсатувлари билан боғлиқ асарлар 
ёшлар маънавий ҳаётига таъсир кўрсатиши, турли хил қадриятларнинг кириб келишига 
шароит ҳозирлайди. Унинг қайси жиҳатларидан фойдаланиш ёки фойдаланмасликни 
ёшлар яхши билишлари лозим. Қадриятларни бир-биридан фарқлаш, миллий 
қадриятларни йўқотмаган ҳолда муносабатда бўлишлари муҳимдир. 
Ёшлар дунёқарашида миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлашдан 
кўзланган мақсад уларни фақат ўз қадриятларига таяниб яшашга ўргатиш эмас, балки 
шу умумбашарий қадриятларни ҳам ўзлаштириб, мамлакатнинг ўзига ҳос тараққиёти 
унга боғлиқлигини ҳисобга олиб яшашга, ишлашга даъват этишдир. Бундан ташқари, 
миллий- маънавий қадриятларни чуқур билиш ёшлар томонидан мустақилликни асраб- 
авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлашга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Бу 
мамлакатнинг истиқболдаги ривожи билан узвий боғлиқдир. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish