Натижада нефт-кимё саноатини янада ривожланиш учун кенг имкониятлар яратади



Download 133 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi133 Kb.
#73104
  1   2
Bog'liq
Нефт ва газ саноати


Нефт ва газ саноати, нефт ва газ конларини қидириш, бурғулаш, қазиб чиқариш, углеводородларни қайта ишлаш, нефт махсулотларини ишлаб чиқариш, нефткимё ва кимё усуналарини ишлаб чиқариш ва истъмолчиларни нефт махсулотлари билан таъминлашгача бўлган барча нефт ва газ операцияларини қамраб олади.
Нефт ва газ саноатида 30га яқин ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатмоқда, улар, автобензин, дизел ёқилғиси, авиакеросин, хар-хил турдаги мойлар, мазут, битум, хар-хаил турдаги полиэтилен, товар холдаги табиий ва суюлтирилган газ, нефткимё ва кимё усуналари, суюлтирилиган газ учун балонлар ва бошқа махсулотлар ишлаб чиқаради.
Нефт ва газ саноатининг инвестиция сиёсати, аввало сохани диверсификация қилиш ва нефт ва газ ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминлаш учун юқори технологиялар билан хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган.
Сўнгги 5 йил ичида Устюрт газ-кимё мажмуаси, Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ва бошқа бир қатор саноат объектлари стратегик объектлар фойдаланишга топширилди.
Углеводородларни чуқур қайта ишлаш бўйича йирик стратегик лойихаларни амалга ошириш давом этмоқда.
Хусусан:
Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи 2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу лойиха ишга туширилиши натижасида йилига 3,6 млрд. куб метр табиий газни қайта ишлаш ва Евро-5 талабларига жавоб берадиган 1,5 млн. тонна юқори сифатли синтетик ёқилғилар ишлаб чиқарилади.
Шу билан биргаликда, Шўртон газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича инвестиция лойихасини амалга оширишнинг янги Концепцияси ишлаб чиқилди. Лойихани амалга ошириш билан заводнинг хозирда ишлаб турган қуввати 125,0 минг тоннадан 500,0 минг тоннагача, яъни 4 баравар кўпаяди.
Натижада нефт-кимё саноатини янада ривожланиш учун кенг имкониятлар яратади.
Ундан ташқари, Евро-5 Европа стандартларига жавоб берадиган юқори сифатли нефт махсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш” инвестиция лойихасини амалга ошириш хам режалаштирилган.
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИ

  • Асосий


  • Фаолият


  • Электр энергетика тармоғи

Ўзбекистон ўз энергетик ресурслари ҳисобидан ўзининг эҳтиёжларини тўлиқ таъминловчи мамлакатлар қаторига киради. Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизимидаги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларининг салмоқли ҳиссаси республикага тегишлидир.
Вазирлик энергетика соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишнинг технологик жараёнининг ўзига хослиги ўзида “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятларини ўзида мужассамлаштирган марказлаштирилган бошқарувни сақлашни талаб қилади.
2018 йилда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ иссиқлик электр станциялари томоиндан 56,3 млрд. кВт электр энергияси ишлаб чиқарилди, 7,3 млн. Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилди ва электр станцияларнинг умумий белгиланган қуввати 14 минг МВтни ташкил этади.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тасарруфидаги электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналардан, умумий уунлиги 9,7 минг километрдан ортиқ бўлган 220-500 кВ кучланишдаги магистрал электр тармоқлари орқали “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги корхоналарга электр энергиясини етказиб бериш ишлари “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан амалга оширилади.
Республикада якуний истеъмолчиларига электр энергиясини сотиш “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги, ҳар бир ҳудудий тузилмада акционерлик жамияти сифатида фаолият кўрсатувчи ўн тўртта тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан амалга оширилади. Корхоналар балансида кучланиши 110 кВгача бўлган умумий узунлиги 250,4 минг километрдан ортиқ электр тармоқлари ва 1700 та подстанциялар мавжуд.
Республика истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш асосан энг сертармоқ кучланишга эга 0,4-6-10 кВли, узунлиги 223,8 минг километрдан ортиқ бўлган электр тармоқлари орқали амалга ошрилади.
“Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш ишларини бажарувчи ҳамда электр станциялари ва тармоқларининг асосий ва ёрдамчи ускуналарини таъмирлаш ва ишлатиш билан шуғулланувчи ягона ишлаб чиқариш мажмуаси ҳисобланади.
Ривожланган ишлаб чиқариш базаси ва юқори малакали ходимларнинг мавжудлиги электр хўжалиги объектларининг юқори даражада фойдаланиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг электр энергетикасини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисидаги қарорига мувофиқ вазирлик томонидан 2030 йилгача бўлган даврда ишлаб чиқариш қувватини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилмоқда, бу умумий қуввати 27 ГВт бўлган янги энерго блокларини қуриш билан ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича умумий қиймати 35 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади. Шу билан бирга иссиқлик электр станцияларидаги маънан ва жисмонан эскирган умумий қуввати 6,4 ГВт бўлган энерго блоклар эксплуатациядан чиқарилади.
Иссиқлик энергетикаси соҳасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши энерго блокларнинг самарадорлиги 60%га тенг юқори самарали буғ-газ турбинали станцияларга асосланган замонавий энергия ишлаб чиқариш технологияларини жорий этишни таъминлайди.
Республикада қуввати 2,4 ГВт бўлган биринчи атом электр станциясини қуришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнида замонавий, умумий қуввати 6,7 ГВт бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини яратиш электр энергетикасини ривожлантиришнинг устувор йўналиши ҳисобланади.
Барқарор электр энергиясини етказиб бериш учун умумий қиймати 2,4 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 2,7 минг км узунликдаги 220-500 кВ кучланишдаги электр тармоқлари ҳамда 9 та янги подстанцияларни қуриш зарур.
Шу билан биргаликда, умумий қиймати 9,9 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган мавжуд 39,6 минг та трансформатор подстанциялари ва 140,9 минг км узунликдаги 0,4-10-35-110 кВ кучланишдаги электр тармоқларида реконструкция ва янгилаш ишларини амалга ошириш зарур.
Табиийки, электроэнергетикага зарур инвестицияларни фақат мавжуд давлат энергетика компаниялари маблағлари ҳисобидан амалга ошириш мумкин эмас ва биз хусусий инвестицияларни жалб қилишга эътиборни қаратамиз.
Умумий қуввати 15 ГВт бўлган электр станцияларини қурилиши 17.3 млрд. АҚШ долларига тенг тўғридан –тўғри сармоя ҳисобига режалаштирилган. Барча станциялар тўғридан - тўғри сармоялар ҳисобига қурилади, гидроэлектрстанциялар, атом электростанциялари ва бир нечта тартибга солувчи электр станциялар бундан мустасно. Масалан:
Сирдарё вилоятида буғ-газ қурилмаси базасида икки босқичда, ҳар бирининг қуввати 1300 МВт бўлган янги электр станциясини қурилиши;
Туркиянинг “Cengiz Enerji" компанияси томонидан Тошкент вилоятида умумий қуввати 850 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси асосида янги электр станциясини қурилиши;
Туркиянинг “Yildirim Enerji” компанияси томонидан Сурхондарё вилоятида умумий қуввати 900 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси асосида янги электр станциясини қурилиши;
Навоий ИЭСнинг қуввати 650 МВт бўлган 3 ва 4 буғ-газ қурилмасини барпо этиш, буғ-газ қурилмалари ва газ-поршенли двигатели асосида бошқариладиган электр станциясини қуриш билан Навоий ИЭСни кенгайтириш.
Келгусида ушбу электростанциялар акцияларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш ва ДХШ тамойили асосида қўшма корхоналарни яратиш энг мақбул усул ҳисобланади.
Электр энергетикасини босқичма-босқич ислоҳ қилиш модели иқтисодиёт ва аҳолида электр энергиясига тобора ортиб бораётган эхтиёжни, тарифларни кескин оширмасдан қоплашни кафолатлайди.
2018 йил 19 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, атом энергетикасини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини ва стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли бўлган давлат бошқаруви органи - Атом энергетикасини ривожлантириш бўйича агентлик (“Ўзатом” агентлиги) ташкил қилинди, унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган:
атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, атом энергетикаси соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этиш;
саноат ва экология хавфсизлигининг халқаро талабларига жавоб берадиган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этган ҳолда, атом энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича битимлар ва шартномалар тузиш;
атом фани ва ядро технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни, фундаментал тадқиқотлар, илмий-қидирув, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишлар лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш, илғор технологияларни жорий этиш;
тадқиқот ва энергетика атом реакторлари, ядро-физика қурилмалари, ядро материаллари ва радиация манбаларини сақлаш, радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктларининг ривожланишини ва уларнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш;
республикадаги объектларнинг радиациявий ва ядровий хавфсизлиги тизимини бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда ядро авариялари ва радиациявий авария вазиятларининг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳолда такомиллаштириш;
ядро материаллари ва технологиялари, радиоактив материаллар тарқалмаслигини таъминлаш, жисмоний ҳимоя қилиш ҳамда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш тадбирларини амалга ошириш;
кадрларни, шу жумладан, етакчи хорижий институтларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
Халқаро атом энергияси агентлиги, Атом энергияси бўйича Европа ҳамжамияти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни амалга ошириш;
атом энергетикаси соҳасига хорижий инвестицияларни ва илғор технологияларни жалб этиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар иштирокида халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳозирги пайтда “Ўзатом” агентлиги тизимида 80 дан зиёд юқори малакали мутахассислар, шу жумладан, чет эллик мутахассислар меҳнат фаолиятини юритмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АЭС қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш мақсадида “Ўзатом” агентлиги ҳузурида АЭС қурилиши бўйича дирекция ташкил қилинди, у объект қурилишининг ягона буюртмачиси бўлиб, келжакда республика атом энергетикаси объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотга айлантирилади. Шунингдек лойиҳанинг мустақил нархга оид, техник ва юридик экспертизасини амалга ошириш учун жаҳонга таниқли, Россия дизайни бўйича атом электростанциясини қуриш соҳасида тажрибага ва тегишли малакага эга «UJV REZ» (Чехия) ва White&Case (Буюк Британия) компаниялари жалб қилинди.
Ташкил топганидан буён ўтган давр мобайнида «Ўзатом» агентлиги томонидан Ўзбекистонда ядро энергетикасини ривожлантириш соҳасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биринчи АЭС ни қуриш лойиҳаси бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
«Ўзатом» агентлигининг ташкилотчилик ва мувофиқлаштирувчи роли ёрдамида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ҳудудда атом электрстанциясини қуриш бўйича ҳамкорлк тўғрисидаги Битим тайёрланиб, ушбу ҳужжат Москва шаҳрида 2018 йил 7 сентябрида имзоланди. Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистонда ВВЭР-1200 сув-сувли энергетик реакторлар асосида иккита энергоблокли «3+» авлодга мансуб, қуввати 2400 МВт га тенг атом электрстанцияси қурилиши кўзда тутилган.
Бундай юқори технологияли соҳани ривожлантириш учун ҳамкор танлашда Ўзбекистон унинг атом энергетикаси соҳасидаги кўп йиллик тажрибасини ва дунёдаги етакчилигини ҳисобга олиб, «Росатом» давлат корпорациясини танлади.
Ҳозирги пайтда дунёнинг 12 мамлакатида Россия технологиялари бўйича 36 та энергоблок қурилмоқда – бу хорижда қурилаётган энергоблоклар сони бўйича жаҳон соҳасидаги рекорд кўрсаткичдир.
«Росатом» давлат корпорацияси ВВЭР-1200 (сув-сувли энергетик реактор) технологияли «3+» авлодга мансуб, замонавий халқаро талабларга ва МАГАТЭ тавсияларига жавоб берадиган замонавий эволюцион лойиҳани таклиф этувчи дунёдаги ягона компаниядир. Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АЭС қурилиши учун референт сифатида «Атомэнергопроект» (Нововоронеж АЭС-2) АЖ дизайни бўйича ВВЭР-1200 сув-энергетик реакторли АЭС референт лойиҳани танлаш ҳақида қарр қабул қилинди.
Нововоронеж АЭС-2 лойиҳаси юқори сейсмик ва иссиқ иқлимли ўлкалар учун пухта ишлаб чиқилган ва синовдан ўтган, бу Эрон, Туркия, Бангладеш, Саудия Арабистони, Россия миллий регулторлари томонидан иншоотга берилган лицензиялар билан тасдиқланади.
Ҳозирги пайтда «Ўзатом» агентлиги мутахассислари томонидан Агентлик ва «Росатом» давлат корпорацияси мутахассислари имзолаши 2019 йилнинг охирига режалаштирилган АЭСни қуриш бўйича асосий шартномалар бўйича контракт мунозаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, АЭС қурилиши бўйича шартномани молиялаш мақсадида Ўзбекистон ва Россия молия вазирликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида атом электрстанциясини қуриш учун Россия Федерацияси давлат кредитини жалб қилиш тўғрисида битим тайёрланмоқда. Унинг имзоланиши ҳам 2019 йилнинг охирига режалаштирилган.
Бўлажак АЭС ни жойлаштириш майдончасини аниқлаш мақсадида, республика Ҳукумати томонидан шакллантирилган, таркиби асосий вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари ва лойиҳалаштириш ташкилотлари мутахассиларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан, архив маълумотлари ва реал географик, геологик, географик ва ижтимоий-иқтисодйи маълумотлар асосида АЭС ни жойлаштириш бўйича 10 та тахминий пунктлар белгиланган. Ишчи гуруҳ хулосаси асосида Ҳукумат томонидан тўртта салоҳиятли майдончаларда – Навоий вилоятидаги Тўдакўл пункти ва Жиззах вилоятининг Айдаркўл пункти бўйича учта салоҳиятли майдончада барча турдаги мухандислик тадқиқотларини (геологик, гидрологик, метеорологик, экологик, сейсмологик, радиологик ва ҳ.з.) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
2019 йил 7 майда Бош вазир раислигидаги Республика комиссияси «Ўзатом» агентлигининг Илмий-техник ва эсперт кенгаши билан биргаликда мазкур тадқиқотларни ўтказган Давлат геология қўмитаси ва «УзГАШКЛИТИ» Давлат унитар корхонаси раҳбарларининг ҳисоботини тинглаб, Айдар-Арнасой тизими кўлларининг Тузкон кўли яқинидаги 1-сонли майдончани устувор жой сифатида танлаш ҳақида қарор қабул қилди. Зеро, ушбу майдонда АЭС жойлаштирилишини тақиқловчи ва номақбул омиллар мавжуд эмас ҳамда тўлиқ халқаро талабларга ва МАГАТЭ тавсияларига мос келади.
Майдонни узул-кесил танлаш ҳамда ядровий ва радиациявий хавфсизлик соҳасидаги тартибга солувчи орган – Давлат саноат хавфсизлиги қўмитасининг рухсатини олиш мақсадида шу йилнинг 17 майида «Ўзатом» агентлиги қошидаги АЭС қурилиши бўйича дирекция билан «Росатом» АЖ Давлат корпорациясининг Инжиниринг дивизиони ўртасида АЭС техник лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида мухандислик тадқиқотларини ўтказиш бўйича шартнома имзоланган. Жиззх вилоятидаги устувор майдончада бу йўналишдаги ишлар бошланган.
Шунингдек, атом энергетикаси соҳасидаги объектларни қуриш соҳасидаги халқаро амалиётга мувофиқ айни пайтда атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳисобот ҳам Ўзбекистонда, ҳам трансчегаравий мамлакатларда жамоат эшитувларига қўйилади.
Атом электростанцияларининг қурилиши ҳар доим тегишли ядровий инфратузилмани яратиш билан бирга давом этган, унга МАГАТЭ нинг раҳбарий ҳужжатларига мувофиқ, 19 та элемент, жумладан, қонунчиликни такомиллаштириш ва меъёрий-ҳуқуқий базани ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, молиялаш, тартибга солиш, манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорок қилиш, электр тармоқларини ривожлантириш, ишлатилган ядро ёқилғиси ва радиоактив чиқидилар муомаласи ва ҳ.з. лар киритилган. Ушбу йўналишда «Ўзатом» агентлиги томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилган.
Ҳозирги пайтда «Ўзатом» агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 20 тадан ортиқ қарорлар лойиҳаси тайёрланган бўлиб, уларнинг асосида мамлакатда атом энергетикасини ривожлантириш стратегияси шакллантирилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги 2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида Атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. Шу йил октябрь ойининг охиригача ишлаб чиқилган Концепцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Атом энергетикасини ривожлантириш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқлашга киритилган.
Атом энергиясидан фойдаланишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва шу йилнинг 10 июнда иккинчи ва учинчи ўқишларда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди. Шуни таъкидлаш керакки, Қонун лойиҳаси МАГАТЭ, «Росатом» давлат корпорацияси, Ростехнадзор, «Worley Parsons» компанияси ва ушбу соҳадаги бошқа мустақил халқаро экспертлар тавсияларини ҳисобга олиб, қабул қилинган.
Ҳозирги кунда шунингдек Ядровий зарар учун фуқаролик масъулияти тўғрисидаги Вена конвенцияси, Ядровий ҳалокат ҳақида тезкор хабардор қилиш тўғрисидаги конвенция, Ядровий хавфсизлик тўғрисидаги конвенция, Ядровий ҳалокат ёки радиацион авария ҳолати ҳолатида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенцияга қўшилиш бўйича тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
МАГАТЭ тавсияларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги атом электрстанциясини қуриш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимга, Вазрлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, АЭС қурилиши бўйича лойиҳани амалга оширишда Россиянинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги меъёрлари ва қоидаларидан фойдаланишга рухсат берилган.
Бундай кенг кўламли лойиҳани амалга оширишда атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида миллий кадрларни тайёраш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан ўтган йилдан бошлаб «Москва мухандислик-физика институти» Миллий тадқиқот ядро университети негизида «Росатом» давлат корпорацияси ва МТЯУ МИФИ квоталари бўйича 56 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Шу билан бирга, мамлакат Раҳбарияти томонидан ушбу масалага шунчалик жиддий эътибор қаратилмоқдаки, «Ўзатом» агентлиги ташкил топган куннинг эртасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳрида МТЯУ МИФИ филиалини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳудудида МТЯУ МИФИ филиалини ташкил этиш учун ажратилган бинода кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда, энг замонавий лаборатори ва умумтаълим ускуналари билан жиҳолаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шуни таъкидлаш зарурки, филиалда таълим Россия дастурлари ва таълим стандартларига мувофиқ олиб борилади. Шу йилнинг 12 июлида кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди, уларга мувофиқ, филиалга давлат гранти асосида 100 нафар талаба ўқишга қабул қилинди, бу эса талабаларга ўз эътиборини таълим олишга жамлаб, ўқиш ҳақини тўлаш ҳақида бош қотирмаслигига имкон беради.
Бундан ташқари, мамлакат атом соҳаси учун мутахассисларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида 2018 йил 19 октябрда «Ўзатом» агентлиги ва «Росатом» давлат корпорацияси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг атом соҳаси учун кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Меморандум, шунингдек шу йилнинг 16 апрелида «Ўзатом» агентлиги билан Росатомнинг Техник академияси ўртасида юқорида тилга олинган кадрлар бўйича Меморандумни ривожлантириш бўйича мўлжаллар тўғрисидаги битим имзоланди. Ушбу ҳужжатлар асосида ҳозирги пайтда «Ўзатом» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат саноат хавфсизлиги қўмитаси ва Фанлар академияси мутахассислари атом энергетикаси ва ядровий технологиялар соҳасида малака ошириш бўйича қисқа муддатли ва ўрта муддатли курсларда таълим олмоқда.
Ўзбекистон республика атом соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масаласида фақат Россия билан ҳамкорлик қилиш билан чегараланмайди. Ҳозирги пайтда Белоруссия, Ҳиндистон, WNA Жаҳон ядро уюшмаси қошидаги Жаҳон ядро университети ва бошқа хорижий ташкилотлар билан кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандумлар мавжуд.
Бундай лойиҳани Халқаро Атом энергияси агентлиг (МАГАТЭ) ва халқаро ҳамжамият билан ўзаро ҳамкорликсиз амалга ошириб бўлмайди.
Ўзбекистон 1994 йилда МАГАТЭ га аъзо давлатга айланди. Ҳозирги пайтда МАГАТЭ билан техник кўмак доирасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик фаол амалга оширилмоқда, хусусан, ҳозирги пайтгача қуйидагилар бўйича лойиҳалар якунланган:
республика онкологик марказларининг радиацион хавфсизлигни кучайтириш, юқори технологияли илмий тиббий ускуналарни харид қилиш ва радиацион тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлаш;
Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети ядро физикаси лабораторияларида янги усуллар бўйича кадрлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар акадамияси Ядро физикаси иститутининг ягона тадқиқот ядро реакторини модернизация қилиш ва унинг радиацион ва ядро хавфсизлигини кучайтириш;
ишланган, юқори даражада бойитилган ядро ёқилғисини келиб чиққан мамлакатига (Россия Федерациясига) олиб чиқиш;
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси АЖ «Фотон» тадқиқот ядро реакторининг бутун майдончасини декомиссия қилиш ва ҳ.з.
Ўзбекистон МАГАТЭ доирасидаги техник ҳамкорликни ядровий соҳада илғор ғоялар, технологиялар ва тажрибани бўлишиш ва жорий этишнинг энг муҳим воситаси деб ҳисоблайди. МАГАТЭ нинг қолган бошқа кўплаб аъзо давлатлари учун бўлганидек, Ўзбекистон учун техник ҳамкорлик – ядровий билимлар ва технологияларни қўллаш эҳтимоли билан боғлиқ қатор соҳалардаги салмоқли ёрдам ҳисобланади.
2018 йилнинг 17 сентябрида Венада (Австрия) МАГАТЭ нинг бош қароргоҳида «Ўзатом» агентлиги, Фанлар академияси ва Давлат саноат хавфсизлиги таркибидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси илк бор МАГАТЭ нинг 62-нчи Бош конференцияси давомида миллий ядровий-энергетик дастурни яратиш ва ривожлантириш истагини эълон қилди. Ўзбекистон ташаббуси МАГАТЭ ва жаҳон ҳамжамияти томонидан ниҳоятда ижобий қабул қилинди.
Шу тарзда, 2018 йилдан буён ҳозирги пайтгача МАГАТЭ экспертлари Ўзбекистон Республикасига 4 марта ташриф буюрди ҳамда ўзбек мутахассислари учун миллий ядровий-энергетик дастурни ривожлантириш бўйича ишчи семинарларни ўтказди. Бундан ташқари, МАГАТЭ экспертлари тавсияларига кўра, Ўзбекистон МАГАТЭга 2020 йилда АЭС жойлаштириладиган майдоннинг хавфсизлигини баҳолаш бўйича миссияни ҳамда ядровий инфратузилмани баҳолаш бўйича INIR миссияси ўтказилишига сўров йўллади.
Шуни таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон билан МАГАТЭ ўртасидаги икки томонама мулоқотларнинг жонланиши Ўзбекистоннинг халқаро имиджига ижобий таъсир кўрсатди. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарори билан Ўзбекисон Республикасининг Австриядаги элчихонасида янги лавозим - МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилиш бўйича маслаҳачи лавозими жорий қилинди.
Бугунги кунга келиб, МАГАТЭ билан шу йилнинг октябрида Тошкентда МАГАТЭ миссияларига тайёргалик кўриш, шунингдек ядро инфратузилмаси бўйича ўзини ўзи баҳолаш методологияси бўйича қўшма семинар ўтказилиши тўғрисида келишув мавжуд. Шунингдек МАГАТЭ Бош директори ўринбосари Михаил Чудаковнинг шу йилнинг августида Ўзбекистонга ташрифини юқори даражада ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
«Ўзатом» агентлиги томонидан атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг жамоатчилик томонидан қабул қилиниши масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2018 йилнинг 19 октябрида «Ўзатом» агентлиги ва «Росатом» давлат корпорацияси ўртасида Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш жараёнида аҳолида ижобий ижтимоий фикрни шакллантириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. Ҳозирни пайтда ушбу Меморандумни ривожлантириш мақсадида 2018 ва 2019 йилларда ушбу йўналишдаги Коммуникацион режалар имзоланган. Коммуникацион режаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва миллий ОАВ вакилларининг фаолият юритувчи «Токай» АЭС (Япония), Нововоронеж АЭС-2 (Россия), «Пакш-1» АЭС (Венгрия) га танишув ва медиа турлари ташкил қилинган.
Бундан ташқари, шу йилнинг 15 майида «Ўзатом» агентлиги биосида Ўзбекистондаги биринчи бўлган Атом технологиялари бўйича ахборот маркази очилган. Мазкур Ахборот маркази негизида ҳозирги кунгача 1000 дан зиёд киши билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Экологик партияси, Экологик ҳаракат, ОАВ вакиллари, мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари билан учрашувлар ва муҳокамалар ўтказилди.
«Ўзатом» агентлиги томонидан амалга оширилаётан режали ишлар лойиҳанинг белгиланган муддатда, хавфсизлик ва сифатнинг барча меъёрлари ва талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилишини таъминлайди. Мамлакат Раҳбарияти, республика Ҳукумати, Ўзбекистондаги «Ўзатом» агентлиги мутахассисларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистонда янги арзон электр энергияси манбаи пайдо бўлади, ва бу иқтисодиётимиз ривожланишига ва халқимиз фаровонлиги ошишига хизмат қилади.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish