Мустақил ўзбекистоннинг ташкил топиши ва унинг



Download 6,38 Kb.
Sana31.03.2022
Hajmi6,38 Kb.
#521115
Bog'liq
0-8729388111 20210927 135239 0000


МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОННИНГ
ТАШКИЛ ТОПИШИ ВА УНИНГ
ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ
I I I М А В З У
РЕЖА
1. Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.
2. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг эълон қилиниши.
3. Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти.
80-йилларнинг ўрталарида асосий ижтимоий-иқтисодий
кўрсатқичлар бўйича ЎзССР иттифоқда охирги ўринлардан бирини
эгаллар эди. Аҳоли жон бошига миллий даромад ҳосил
қилиш Ўзбекистонда ўртача иттифоқ даражасига қараганда
икки баравар кам эди. Ўзбекистон ахолисининг мамлакатдаги
бошка минтақаларга нисбатан моддий ва ижтимоий неъматлар
билан таъминлаш даражасидаги фарқ жиддий равишда ортиб
кетган эди.
Ишлаб чикарувчи кучларни жойлаштиришнинг янги
мустамлакачилик режасига кўра республика иқтисодиёти учун бир
томонлама, фақат «хом ашё» йуналишида бўлиш олдиндан
белгилаб қўйилган эди. Натижада, республикада саноатнинг хом
ашёга бирламчи ишлов бериш билан боғлиқ тармоқдари кўпрок
ривож топди. Саноатдаги тайёр махсулотнинг салмоғи умумий
махсулотларнинг факат 25%ни, халқ истеъмол молларини ишлаб
чиқариш эса ўртача иттифоқ даражасининг факат 40%ини
ташкил қиларди. Иқтисодиёт тизимидаги ва ишлаб чикаришнинг
ихтисослашувидаги хатоликлар Ўзбекистон ресурс имкониятлари
ва экологик иллатларининг ортишига, моддий ва молиявий
аҳволнинг ёмонлашувига олиб келди. Узбекистон саноат ишлаб
чиқаришининг кўпайиши, асосан пахта тозалаш, ёқилғи саноати,
ресурс соҳалари, қора ва рангли металлургия тармоқлари ҳисобига
таъмин этилди. Кора ва рангли металлургия тармоқларининг
улуши 60—65%га етди. Ҳолбуки, машинасозлик ва металлга ишлов
бериш салмоги кўпи билан 2 банд юқори кўтарилиб 16%дан
купрокни ташкил этган эди.¹
¹«Иқтисод ва ҳаёт» 1990, №5, 3-бет
МУҚАДДИМА
«Сўнгги ўн йиллар мобайнида сохта обрў орттириш мақсадида қабул қилинган ва мавжуд
имкониятларни ҳисобга олмаган ижтимоий, озиқ-овкат, аграр, энергетика, экология ва бошқа сохалардаги
кўпгина дастурлар иктисодий қарама-қаршиликларни чуқурлаштириб юборди. Натижада иқтисодиётни
батамом издан чиқариб, моддий ва молиявий маблағлар тақчиллигининг даҳшатли тарзда
ўсишига олиб келди».
И.А. Каримов - Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура, 280-бет
Майкл Джон Бобак
Марказнинг ўта худбинлик асосида, фақат ўз манфаатини
кўзлаб юритган сиёсати натижасида минтақалараро нооқилона
алоқалар юзага келтирилди, бундай шароитда Узбекистондан
унинг миллий манфаатларига зарар етказган ҳолда кўпрок
миқдордаги хом ашё ва чала махсулотлар олиб кетиларди, четдан
эса асосан асбоб-ускуналар ва тайёр буюмлар келтирилар эдики, бу
бошка иттифоқдош республикалар билан ўзаро муносабатларда
зиддиятларни чукурлаштирар, жойларда ижтимоий-
миллий тангликни вужудга келтирарди
Республикада тобора кучайиб бораётган демократик жараёнлар
мустабид тузум даврида йиллар давомида тўпланиб қолган
салбий иллатларнинг юзага чикишига сабаб булди. 1989 йил
май-июн ойларида Фарғона, Тошкент вилоятларида ва
Андижон шахрида миллатлараро можаролар рўй бердики, у
республикада ва бутун мамлакатда ғоят даражада катта шов-
шувга сабаб булди ҳамда республикада сиёсий вазиятнинг
кескин тус олишига олиб келди. Бу можаро шунчаки, оддий
безориликдан иборатдек куринса-да, лекин унинг заминида
мустабид совет тузуми йилларида тупланиб, пишиб етилган,
эртами-кечми «портлаши» кутилган миллий, ижтимоий-
иктисодий, сиёсий муаммолар ётган эди.

Республиканинг янги сиёсий рахбарияти вужудга келган ижтимоий-


сиёсий вазиятдан чиқиш учун халқ оммасига таянган ҳолда
иқтисодий ва сиёсий ислохотларни илдам ва самарали қилиб
амалга ошириш, фукароларни давлат йули билан ижтимоий ва
ҳуқуқий жихатдан химоя килиш, Ўзбекистоннинг сиёсий
суверенитетига эришиш асосида миллий давлатчиликни барпо
қилиш йулида мустакил харакат қила бошлади.

Ўзбекистон халқларининг манфаатларини кузлаб И.А.Каримов


ташаббуси билан амалга оширилган ана шу дастлабки
тадбирларнинг узиёқ Президентлик бошкарувининг ўз вақтида
таъсис этилганлигидан далолат берарди. 1990 йил 20 июнда
республика Олий Совети томонидан кабул килинган «Мустақилик
Декларацияси» ана шундай тадбирлардан эди. Бу мухим ҳужжат
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишида куйилган навбатдаги
мухим қадамлардан бири эди.

1990- йил 18- июн куни XII чақириқ


республика Олий Кенгашининг иккинчи
сессияси очилди. Депутатларнинг таклифи
билан Ўзбекистоннинг Мустақиллик
Декларациясини қабул қилиш
масаласи сессия кун тартибига киритилди.
Олий Кенгашнинг доимий
комиссиялари, фаол депутатлар ва
ҳуқуқшунос мутахассислар томонидан
ишлаб чиқилган Мустақиллик Декларацияси
матни сессияда қизғин муҳокама қилинди ва
20-июн куни қабул қилинди.
Мустақиллик Декларациясида халқимизнинг
хоҳиш-иродасига
тўла мос келадиган олий мақсад 12 моддадан
иборат бўлиб, уларда қуйидагича муҳим
тартиб-қоидалар белгилаб қўйилди:
„Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши:
— ўзбек халқининг давлат қурилишидаги
тарихий тажриба-
си ва таркиб топган бой анъаналари;
— ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи
белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат
олий мақсад ҳақи;
— ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт
кечиришини таъминлашни олий мақсад деб
билган ҳолда;
— Ўзбекистон халқларининг келажаги учун
тарихий
масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда;
— халқаро ҳуқуқ қоидаларига,
умумбашарий қадриятларга ва демократия
принсипларига асосланиб
Ўзбекистон Совет Социалистик
Республикасининг давлат
мустақиллигини эълон қилади“.
Мустақиллик декларацияси
1991- йил 31- август куни Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан
ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Президент И.А. Каримов Ўзбекистон
Республикасининг давлат мустақиллигини
эълон қилди ва уни мустақиллик тўғрисидаги
қонун билан мустаҳкамлашни таклиф этди.
Олий Кенгаш сессияси „Ўзбекистон Республикасининг давлат
мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида“ қарор қабул қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисидаги
Олий Кенгаш Баёнотини тасдиқлади ва республикани бундан
кейин Ўзбекистон Республикаси деб аташни белгилаб қўйди.
1-сентябр Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни деб белгилансин ва
1991- йилдан бошлаб бу кун байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қароридан.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991- йил 18-ноябрда бўлган VIII сессиясида
„Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида“ Қонун қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти қилиб ёши 35 дан
кам ва 65 дан ортиқ
бўлмаган, давлат тилини
яхши биладиган, сайловгача
камида 10 йил Ўзбекистон
ҳудудида муқим яшаган
Ўзбекистон фуқароси
сайланиши мумкин.
Ўзбекистон Президенти 5
йил муддатга сайланади, бир
фуқаронинг ўзи кетма-кет
икки муддатдан ортиқ
Ўзбекистон Президенти
бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
сайлови тўғрисидаги қонундан.
1991- йил 29- декабрда демократик меъёр ва
тартибларга мос равишда, умумий, тенг,
тўғридан тўғри сайлаш ҳуқуқи асосида
тарихда биринчи марта Ўзбекистон
Республикаси Президентига муқобиллик
асосида умумхалқ сайлови бўлиб ўтди.
Сайловда 9 млн. 900 минг 958 киши ёки овоз
бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг
94,2 фоизи иштирок этди.
Ислом Абдуғаниевич Каримов номзоди
учун 8 млн. 514 минг 136 сайловчи ёки
сайловда қатнашганларнинг 86 фоизи
овоз берди.

1991- йил 30-декабр куни Марказий


сайлов комиссияси округ комиссиялари
мажлис баёнларини кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
сайлови тўғрисидаги қонуннинг 35-
моддасига асосан Ислом Абдуғаниевич
Каримовни Ўзбекистон Республикаси
Президенти лавозимига сайланган деб
ҳисоблашга қарор қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонуннинг 38-моддасига
мувофиқ Ислом Абдуғаниевич Каримов 1991- йил 31- декабрдан бошлаб Ўзбекистон
Республикаси Президенти лавозимига киришган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қароридан.
1992-йил 4-январ
Download 6,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish