Моляр концентрация



Download 94 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi94 Kb.
#49066
  1   2   3   4
Bog'liq
bir


Mamatqodirov Behzod

МОЛЯР КОНЦЕНТРАЦИЯ.
1. Концентрацияси 3 моль/л бўлган калий гидроксид эритмасидан 10 мл ҳажмини қандай ҳажмгача суюлтирилганда 0,5 моль/л концентрацияли эритма ҳосил бўлади?

2. Зичлиги 1,15 г/мл бўлган 3 молярли ортофосфат кислота эритмасидаги кислотанинг масса улушини ҳисобланг.


3. Кальций хлориднинг 150 мл 0,75 М эритмаси билан реакцияга киришиш учун натрий карбонатнинг 0,4 М эритмасидан неча миллилитр керак?

4. 0,5 л сувда 2,24 л (н.ш.) водород хлорид эритилганда ҳосил бўлган эритманинг моляр концентрациясини ҳисобланг.


5. Таркибида 36,5% хлорид кислота тутган эритманинг (ρ=1,18 г/см3) моляр концентрациясини ҳисобланг.


6. Зичлиги 1,611 г/см3 бўлган 70% ли сульфат кислота эритмасининг моляр концентрациясини ҳисобланг.


7. Сульфат кислотанинг 0,5 молярли эритмасидан 500 мл тайёрлаш учун 2 молярли кислота эритмасидан қанча талаб этилади?


8. 3 молярли калий карбонат эритмасидан қайси ҳажмини (мл) 20 мл 5 молярли кальций хлорид эритмаси билан аралаштирилганда реакцияда кальций ионлари тўла қатнашади?


9. Зичлиги 1,1 г/см3 бўлган 20% ли хлорид кислота эритмасининг неча литрида 3 моль водород хлорид бор?


10. Концентрацияси 1,0 моль/л бўлган калий гидроксид эритмасининг 50 мл орқали углерод(IV) оксид билан азот аралашмасидан 1550 мл миқдори (н.ш.) ўтказилганда нордон туз ҳосил бўлиши аниқланган. Газлар аралашмасидаги углерод(IV) оксиднинг ҳажмий улушини аниқланг.


11. 150 г 5% ли калий ишқори эритмасини тайёрлаш учун неча грамм КОН ва сув керак? Эритманинг моляр концентрациясини топинг.


(ρ (эритма)=1,02 г/см3)

12. 1 литрида 11,2 л водород хлорид эриган эритманинг моляр концентрациясини аниқланг.


А) 0,5 В) 0,6 С) 0,75 Д) 1,0 Е) 1,2

13. Олмаларни қишда сақлаш учун, улар кальций хлориднинг 0,3% ли эритмасига бир неча секунд ботириб олинади ва сўнгра омборга терилади. Шу эритманинг моляр концентрациясини аниқланг?


14. 34% ли сульфат кислота эритмасининг (ρ=1,25 г/мл) моляр концентрациясини ҳисобланг.


15. Масса улуши 4% бўлган мис хлорид эритмасининг 150 г миқдоридаги мис(II) ионларни тўла чўктириш учун децимо ,1 моляр) ишқор эритмасининг қандай ҳажми (л) талаб этилади?


16. 250 мл сувга 0,56 л аммиак юттирилганда ҳосил бўлган эритмадаги аммоний гидроксиднинг массасини ва моляр концентрациясини топинг.


17. 400 мл 2,5 М HCI эритмаси билан таркибида 3,02•1023 та Na2CO3 молекуласи бўлган эритма ўзаро таьсирлашганда, қанча ҳажм (л, н.ш.) газ ажралиб чиқади?


18. 200 мл NaOH эритмаси билан мўл миқдор мис(II) нитрат эритмаси ўзаро аралаштирилганда 19,6 г чўкма тушди. Ишқорнинг концентрацияси (моль/л ҳисобида) қандай бўлган?


19. 100 мл 2 М калий гидроксид эритмаси неча грамм алюминий гидроксидни калий гексагидроксоалюминат ҳосил қилиб эритиши мумкин?


20. Натрий гидроксиднинг 400 мл 1,2 М эритмаси билан 600 мл 1,8 М эритмаси ўзаро аралаштирилди. Ҳосил бўлган эритмада ишқорнинг моляр концентрациясини аниқланг.


21. 400 мл 0,5 М сульфат кислота билан 10,4% ли 160 мл (ρ=1,25 г/мл) барий хлорид эритмалари ўзаро аралаштирилди. Бунда қайси модда ва неча грамм ортиб қолади?


22. Идишдаги 98% ли сульфат кислота эритмаси (ρ=1,84 г/мл) очиқ ҳавода қолдирилганда, унинг массаси 980 г дан 1001,8 г га ортди. Ҳосил бўлган эритмадаги (1,814 г/мл) кислотанинг моляр концентрациясини аниқланг.


23. 100 мл 24% ли сульфат кислота эритмаси (ρ=1,17 г/мл) ни 1,82 молярли эритмага айлантириш учун унга неча мл сув қўшиш керак?


24. 25 мл 0,5 М ли эритмада неча грамм барий хлорид эриган?


25. 100 мл бир молярли алюминий сульфат эритмасининг қолдиқсиз реакцияга киришиши учун неча миллилитр бир молярли қурғошин нитрат эритмасидан қўшиш керак?


26. Таркибида 3 моль HCI бўлган эритмани нейтраллаш учун қандай ҳажмдаги (мл) зичлиги 1,2 г/мл бўлган натрий гидроксиднинг 20% ли эритмасидан керак бўлади?


27. 10,0 моль/л нитрат кислота эритмасининг (ρ=1,30 г/см3) фоиз концентрацияси қандай бўлади?


28. 50 мл 0,2 М барий гидроксид эритмасини нейтраллаш учун концентрацияси 0,1 моль/л бўлган сульфат кислота эритмасидан неча миллилитр сарф бўлади?


29. Мис(II) сульфатнинг 10 мл 10% ли эритмаси (ρ=1,10 г/мл) билан 10 мл 1% ли эритмасини (ρ=1,00 г/мл) аралаштириб тайёрланган мис(II) сульфат эритмасининг моляр концентрациясини аниқланг.


30. Натрий гидроксид эритмасининг концентрацияси 40% ли бўлса, унинг моляр концентрацияси қандай? (ρ=1,2 г/см3)


31. Нитрат кислотани 12,0 М эритмасининг (ρ=1,35 г/мл) фоиз концентрацияси қанча бўлади?


32. Натрий сульфатнинг 0,5 моль/л концентрацияли эритмасидан 500 мл тайёрлаш учун неча грамм глаубер тузи (Na2SO4•10Н2О) керак бўлади?


33. 60% ли фосфат кислота эритмасининг (ρ=1,5 г/мл) моляр концентрациясини топинг.


34. Бир ҳажм сувда 450 ҳажм водород хлорид эришидан ҳосил бўлган эритманинг зичлиги 1,21 г/мл га тенг. Кислотанинг эритмадаги фоиз ва моляр концентрацияларини ҳисобланг.


35. Таркибида 18,9 г нитрат кислота тутган эритманинг 0,5 л миқдорини 0,5 л да 14 г калий гидроксид тутган эритма билан аралаштирилди. Ҳосил бўлган эритмадаги тузнинг моляр концентрацияси қандай?


36. 800 мл 2моль/л концентрацияли мис(II) хлорид эритмасини тайёрлаш учун неча грамм туз талаб этилади?


37. Концентрацияси 0,3 моль/л бўлган эритманинг 200 мл миқдорида неча грамм натрий карбонат эриган?


38. Водород хлориднинг неча грамм миқдоридан 2 л 0,5 моль/л ли эритма тайёрлаш мумкин?


39. Концентрацияси 0,2 моль/л бўлган 500 мл темир(III) хлорид эритмаси тайёрлаш учун неча грамм туз талаб этилади?


40. 20% ли хлорид кислота эритмасининг (ρ=1,1 г/мл) қандай ҳажмида 3 моль водород хлорид бўлади?


41. 2 литр 2 моляр эритма тайёрлаш учун қанча моль калий гидроксид керак?


42. Концентрацияси 2,5 моляр бўлган сульфат кислота эритмасининг 15 мл миқдоридан фойдаланиб, неча мл 0,5 молярли эритма тайёрлаш мумкин?


43. Ўювчи калийнинг масса улуши 0,2 бўлган эритмаси (ρ=1,25 г/мл) дан 140 г миқдори билан 120 мл 1,5 моль/л концентрацияли эритмаси аралаштирилганда ҳосил бўлган янги эритмадаги модданинг моляр концентрациясини аниқланг.


44. 55,5 мл ацетон билан 44,5 мл сув аралашмаси (эритма зичлиги 0,99 г/мл) даги ацетоннинг моляр концентрациясини аниқланг. Ацетоннинг зичлиги 0,786 г/мл. Эритма ҳосил бўлишида ҳажм ўзгаришини ҳисобга олманг.


45. Массаси 87,75 г бўлган ош тузи 750 мл сувда эритилганда ҳосил бўлган эритманинг моляр концентрациясини ҳисобланг. Эритма тайёрлашда ҳажм ўзгаришини ҳисобга олманг.


46. Концентрацияси 20% бўлган темир(II) сульфат эритмасининг 500 г миқдорини кислотали шароитда оксидлаш учун неча литр 0,1 молярли калий перманганат эритмаси сарф бўлади?


47. 1,32 г этилацетат гидролизи натижасида ҳосил бўлган кислотани нейтраллаш учун 0,3 молярли натрий ишқор эритмасидан қанча ҳажм (мл) талаб этилади?


48. Ҳажми 2 л бўлган KAI(SO4)2 нинг 0,25 М концентрацияли эритмасидаги жами ионлар сонини ҳисобланг.


49. Концентрацияси 5% (ρ=1,06 г/мл) бўлган 700 мл ва 300 мл 15% ли (ρ=1,17 г/мл) натрий гидроксид эритмалари аралаштирилганда ҳосил бўлган эритманинг моляр концентрациясини ҳисобланг.


50. 0,1 л сувда 45 литр водород хлорид гази эритилганда, зичлиги 1,21 г/см3 бўлган эритма ҳосил бўлди. Ҳосил қилинган хлорид кислотанинг фоиз ва моляр концентрациясини аниқланг.


51. 20% ли NaOH эритмасининг (ρ=1,2 г/мл) моляр концентрацияси қанчага тенг бўлади?


52. 15,5 г кальций ортофосфатдан олинган фосфор кислородда тўлиқ оксидланди, оксидланиш маҳсулоти концентрацияси 0,8 моль/л бўлган натрий гидроксиднинг 250 мл эритмасида (1 г/мл) эритилди. Қандай туз ҳосил бўлганлигини ва унинг эритмадаги концентрациясини (%) аниқланг.


53. 448 мл олтингугурт(IV) оксид (н.ш.) натрий гидроксиднинг 100 мл 0,2 М эритмаси орқали ўтказилганда ҳосил бўлган тузни ва унинг массасини (г) аниқланг.


54. Концентрацияси 0,2 моль/л бўлган 500 мл КОН эритмаси билан массаси 200 г 10% ли нитрат кислота эритмасининг ўзаро таьсирлашувидан ҳосил бўлган тузнинг массасини (г) ҳисоблаб топинг.


55. Масса улуши 0,38 бўлган хлорид кислотанинг қандай ҳажми (мл) дан (зичлиги 1,19 г/мл) 0,05 М 10 л эритма тайёрлаш мумкин?


56. Таркибида 196 г сульфат кислота бўлган эритмани нейтраллаш учун калий ишқорнинг 0,2 М ли эритмасидан қанча ҳажм (л) талаб этилади?


57. Таркибларида 18,9 г/л нитрат кислота, 3,2 г/л натрий гидроксид бўлган эритмаларни қандай ҳажм нисбатида аралаштирилганда, нейтрал шароит ҳосил бўлади?


58. Кальций нитратнинг диссоциланиш даражаси 72% бўлса, унинг 0,5 М ли эритмасининг 200 мл ҳажмидаги анионлар массаси қанчага тенг бўлади?




59. Моляр концентрацияси 0,25 моль/л ли РО ионлари бўлган эритманинг 2 л миқдоридаги ионлар массасини (г) ҳисобланг.

60. Ҳажми 200 мл бўлган алюминий сульфат эритмасидан 40,8 г алюминий оксид олинган бўлса, бошланғич эритмадаги тузнинг моляр концентрациясини ҳисобланг.


61. Бир асосли карбон кислотанинг 8,4 г миқдорини нейтраллаш учун зичлиги 1,09 г/мл бўлган КОН нинг 2 моль/л концентрацияли эритмасидан 76,3 г сарфланди. Кислотани аниқланг.


62. Натрий гидрофосфат Na2HPO4•nH2O да 11,57% фосфор бор. Кристаллгидрат таркибидаги n нинг қиймати нечага тенг?


63. 50 мл HCI эритмаси 100 мл 2,0 М ли КОН ни тўлиқ нейтраллайди. HCI эритмасининг концентрацияси (моль/л) нечага тенг?




64. 0,5 М ли алюминий сульфат эритмасида SO нинг моляр концентрацияси нечага тенг?

65. Мўл миқдордаги кислород иштирокида 0,8 моль азот(IV) оксид 4 моль сувда эритилди. Эритманинг моляр концентрациясини ҳисобланг.


66. Неча мл 1,98 М ли сирка кислота эритмасига (ρ=1,015 г/мл) 10 мл 40,2% ли шу модда эритмасидан (ρ=1,050 г/мл) қўшилганда, 27,2% ли кислота эритмаси (ρ=1,035 г/мл) ҳосил бўлади?


67. Массаси 150 г бўлган 2,35% ли аммиак эритмаси орқали қандай ҳажм (л,н.ш.) даги аммиак гази ўтказилганда 7 М ли эритма (ρ=0,948 г/мл) ҳосил бўлади?


68. Калий гидросульфитнинг 1,6 М ли эритмасининг 80 мл ҳажми билан калий сульфитнинг 80 мл эритмаси аралаштирилди. Ҳосил бўлган эритмага 2 мл калий гидроксид эритмаси қўшилди. Натижада калий гидросульфит концентрацияси 0,617 моль/л га етган. Эритмага қўшилган КОН эритмасининг моляр концентрациясини ҳисобланг.


69. 20% ли 5 л натрий ишқори эритма (ρ=1,22 г/мл) сининг моляр концентрациясини ҳисобланг.


70. 32 г метил спирт 128 г сувда эритилди. Агар ҳосил бўлган эритманинг зичлиги 0,97 г/мл га тенг бўлса, унинг моляр концентрацияси (моль/л) қанчага тенг бўлади?


71. Масса улуши 40% бўлган натрий нитрат эритмасининг (зичлиги 1,32 г/мл) моляр концентрациясини аниқланг.


72. Сульфат кислотанинг 12% ли эритмасининг зичлиги 1,08 г/мл га тенг бўлса, шу эритманинг моляр концентрацияси қанчага тенг бўлади?


73. Таркибида 0,1 моль/л алюминий хлорид бўлган эритмада AI+3 ва CI- ионларининг мольлар сони йиғиндисини топинг.


74. Масса улуши 12% бўлган 60 мл хлорид кислотасининг (ρ=1,06 г/мл) эритмаси билан 100 мл ҳажмдаги 0,5 моляр кумуш нитрат эритмаси аралаштирилди. Қанча миқдорда кумуш хлорид моддаси олинган?


75. Бир ҳажм сувда 100 ҳажм газсимон водород хлорид эритилди ва зичлиги (ρ=1,20 г/см3) бўлган эритма ҳосил қилинди. Олинган эритмадаги водород хлориднинг процент ва моляр концентрациясини аниқланг.


76. 20% ли сульфат кислотанинг (ρ=1,15) моляр концентрациясини ҳисобланг.


77. 25 мл 2,5 М HCI эритмасини тайёрлаш учун унинг 6 М эритмасидан қанча миллилитр олиш керак?


78. Нитрат кислотанинг 0,5 молярли эритмасидан 750 мл тайёрлаш учун унинг 2 молярли эритмасидан қанча ҳажм (мл) талаб этилади?


79. Сульфат кислотанинг 0,5 молярли эритмасидан 750 мл тайёрлаш учун унинг 1 молярли эритмасидан қанча ҳажм олиш керак?


80. 3 М ли 400 мл ўювчи натрий эритмаси 2 М ли 1600 мл эритмаси билан аралаштирилгандан ҳосил бўлган эритманинг моляр концентрациясини топинг.


81. Зичлиги 1,55 г/мл бўлган 60% ли сульфат кислота эритмасининг моляр концентрациясини топинг.


82. Зичлиги 1,611 г/мл бўлган 70% ли сульфит кислота эритмасининг моляр концентрациясини аниқланг.


83. Ҳажми 0,75 л бўлган сувда 1,12 л (н.ш.) водород хлорид эритилди. Эритманинг моляр концентрациясини топинг. (ρ=1,015 г/мл)


84. Зичлиги 1,361 г/мл бўлган 63% ли нитрит кислота эритмасининг моляр концентрациясини топинг.


85. 250 г сувда 50 г ош тузи эритилди. Ҳосил бўлган эритманинг (зичлиги1,088 г/мл) фоиз ва моляр концентрацияларини топинг.


86. 250 г сувда 60 г сульфат кислота эритилди. Ҳосил бўлган эритманинг фоиз ва моляр концентрацияларини аниқланг. Эритма зичлиги 1,055 г/мл.


87. Калий хлориднинг 0,5 М 250 мл эритмасидаги К+ ва CI- ионларининг массасини ҳисоблаб топинг.


1) 4,44 2) 444,0 3) 44,4 4) 487,5 5) 48,75 6) 4,88


88. Рух нитратнинг 0,25 М 500 мл эритмасидаги Zn2+ ва NO ионларининг массасини топинг.
1) 81,25 2) 8,13 3) 812,5 4) 1,55 5) 155 6) 15,5

89. Ҳажми 0,5 л бўлган хлорид кислотанинг 0,02 М эритмасидаги Н+ ва CI- ионларининг массасини топинг. (диссоциланиш даражаси 92% га тенг деб ҳисобланг)


1) 0,0092 2) 0,092 3) 0,92 4) 0,33 5) 5,36 6) 0,37

90. 0,5 М ли алюминий хлорид эритмаси (ρ=1,12 г/мл) нинг 200 мл ҳажмига 51,3 г барий гидроксид қўшилди. Реакция тугагандан кейин қолган эритма массасини ҳисобланг.


91. Агар кимёвий жараёнлар натижасида алюминий сульфатнинг 600 мл эритмасидан 1,836 г алюминий оксид олинган бўлса, эритманинг моляр концентрацияси қанчага тенг бўлади?


92. 12,2 М нитрат кислота эритмасидаги (ρ=1,35 г/мл) кислотанинг масса улушини (%) аниқланг.


93. Натрий сульфатнинг концентрацияси 0,02 моль/л бўлган 0,5 л эритмасини тайёрлаш учун Na2SO4•10Н2О дан неча грамм олиш керак?


94. H2SO4 нинг 30 мл 10,56% ли (ρ=1,07 г/мл) эритмаси билан 50 мл 4 М ли (ρ=1,235 г/мл) эритмаси аралаштирилганда ҳосил бўлган эритманинг фоиз концентрациясини топинг.


95. HNO3 нинг 40 мл 96% ли эритмаси (ρ=1,5 г/мл) билан HNO3 нинг 30 мл 48% ли эритмаси (ρ=1,3 г/мл) ни аралаштириш орқали олинган эритманинг зичлиги ρ=1,45 г/мл бўлса, шу кислотанинг моляр концентрациясини топинг.


96. 1 л 40% ли этанол эритмаси (ρ=0,94 г/мл) 1 л 60% ли этанол эритмаси (ρ=0,89 г/мл) билан аралаштирилганда ҳосил бўлган эритманинг моляр концентрациясини топинг.


97. CuSO4 нинг 10 мл 10% ли (ρ=1,1 г/мл) эритмаси билан 10 мл 1% ли (ρ=1,0 г/мл) эритмаси аралаштирилганда ҳосил бўлган эритманинг моляр концентрациясини топинг.


98. Тегишли миқдордаги 3 М ли (ρ=1,09 г/мл) H2SO4 эритмаси билан 218 г ВаCI2 тузининг ўзаро реакцияси натижасида ҳосил бўлган эритма ва чўкманинг массалари нисбатини аниқланг.


99. 2,61 М (ρ=1,02 г/мл) сирка кислотанинг қанча ҳажмига (мл) 31,6% ли (ρ=1,04 г/мл) 10 мл шу модда эритмасидан қуйилганда, 23,1% ли (ρ=1,03 г/мл) эритма ҳосил бўлади?


100. Калий хлоратнинг 0,5 М ли 10 мл эритмаси берилган. Шу тузни қайтариш учун масса улуши 6% бўлган Н2О2 эритмасидан неча грамм керак бўлади?


101. 0,2 М ли (ρ=1,005 г/мл) нитрат кислотанинг қандай ҳажмдаги эритмасига 15 мл 7,5% ли (ρ=1,04 г/мл) нитрат кислота эритмасидан қўшилганда, 3,07% ли (ρ=1,015 г/мл) эритма ҳосил бўлади?


102. 35,2% ли (ρ=1,175 г/мл) HCI эритмасининг 10 мл миқдорига шундай кислотанинг 1,52 М ли (ρ=1,025 г/мл) эритмасидан қанча (мл) қўшилганда, кислотанинг 6,15 М ли (ρ=1,10 г/мл) эритмасини ҳосил қилиш мумкин?


103. Концентрациялари 0,5 М калий хлорид, 0,15 М калий сульфат ва 0,45 М калий фосфат бўлган эритмаларда диссоциланиш даражаси 0,96 бўлганда, катионнинг концентрациясини (моль/л) ҳисобланг.


104. Ҳажми 350 мл бўлган эритмада 0,002 г қурғошин(II) нитрат мавжуд. Эритмадаги катион ва анион концентрацияларини (моль/л) ҳисобланг.


105. Ҳажми 24 мл бўлган мис(II) нитратнинг 1,25 М ли эритмасидаги мис ионини тўла чўктириш учун талаб этиладиган 0,25 М концентрацияли ишқор эритмасининг ҳажмини (мл) ҳисобланг.


106. Мис(II) сульфатнинг 0,1 М эритмасининг 200 мл миқдорига массаси 10,112 г бўлган темир бўлаги туширилди. Эритмадаги миснинг ҳаммаси сиқиб чиқарилганидан кейин, пластинка массаси қанча (г) бўлади?


107. Концентрацияси 3 М бўлган эритманинг 500 мл ҳажмини неча литргача суюлтирилганда, унинг концентрацияси 0,5 моляр бўлади?


108. Ҳажми 4 л концентрацияси 20% бўлган калий ишқори эритмаси (ρ=1,19 г/л) нинг ҳажми икки марта камайгунча буғлатилганда қолган эритманинг моляр концентрациясини ҳисобланг.


109. Концентрациялари 0,5 М ва 0,2 М бўлган эритмалардан неча миллилитрдан аралаштирилганда, 0,24 М эритмадан 1240 мл ҳосил бўлади?


110. Концентрацияси 0,01 М бўлган сувли эритмаларда заррачалар сони ортиб бориш тартибини кўрсатинг.


1) кальций хлорид 2) натрий фосфат
3) хлорсирка кислота 4) сирка кислота

111. Нормал шароитда 1 ҳажм сувда 4 ҳажм водород сульфид эриса, ҳосил бўлган сульфид кислота эритмасининг молярлигини ҳисобланг.




.
112. 40% ли HNO3 (ρ=1,25 г/мл) эритмасининг молярлигини аниқланг.

113. 450 мл 1,2 М ли кальций хлориднинг эритмаси суюлтирилганда, 0,8 М ли эритма ҳосил бўлган. Ҳосил бўлган эритманинг ҳажмини (л) топинг.


114. Калий гидроксиднинг икки молярли эритмасини ҳосил қилиш учун 1,2 молярли эритмасининг 150 мл ҳажмидан неча миллилитр сувни буғлатиш керак?


115. Концентрацияси 36,5% бўлган хлорид кислота эритмасидан (ρ=1,18 г/мл) қанча ҳажм (мл) олиб, 0,5 молярли эритмадан 3,5 л тайёрлаш мумкин?


116. Аммоний гидрофосфат ва натрий гидрофосфат аралашмасидаги кислород атомлари сони 1,2•1024 бўлса, уларни дигидрофосфатларга айлантириш учун 10 молярли HCI эритмасининг қандай ҳажми (мл) талаб этилади?


117. Ҳажми 10 мл бўлган хлорид кислота ва алюминий хлорид эритмасидан чўкма ҳосил бўлиши тугагунча, аммиакнинг 7 молярли эритмасидан 3,57 мл қўшиш керак бўлган. Эритма буғлатилди ва чўкма массаси ўзгармай қолгунча куйдирилди, қолдиқ массаси 255 мг га тенг бўлган. Бошланғич эритмадаги моддаларнинг моляр концентрацияларини ҳисобланг.


1) HCI-1 M 2) AICI3-1 M 3) HCI-0,5 M
4) AICI3-0,5 M 5) AICI3-0,125 M
6) HCI-1,5 M

118. Алюминий ва хром(III) гидроксидлар аралашмасидан 5 г миқдорини эритиш учун концентрацияси 5,6 моль/л бўлган калий гидроксид эритмасидан неча миллилитр талаб этилади? Бошланғич аралашма таркибидаги кислороднинг масса улуши 50% га тенг.


119. Сульфат кислотанинг 2 М 134 г (ρ=1,12 г/мл) ва 4 М 282 г (ρ=1,24 г/мл) эритмалари аралаштирилди. Ҳосил бўлган эритманинг моляр концентрациясини аниқланг.


120. Мис сульфатнинг 0,1 М эритмасидан 2 л тайёрлаш учун неча грамм мис купороси керак бўлади?


121. Сульфат кислотанинг 35% ли эритмасининг (ρ=1,26 г/см3) моляр концентрациясини топинг.


122. Сульфат кислотанинг 2,87 М эритмасининг (ρ=1,17 г/см3) фоиз концентрациясини топинг.


123. Калий хлорид ва натрий хлорид аралашмасидан эритиб тайёрланган 6 л эритмада 4 моль CI- ва 1 моль К+ иони мавжуд. Шу эритмадаги Na+ иони массасини (г) ҳисобланг.


124. 15 мл 2,5 М H2SO4 эритмасидан қанча (мл) 0,5 М эритма тайёрлаш мумкин?


125. 0,5 М ли 500 мл (ρ=1,0948 г/мл) барий хлорид эритмасидан 5% ли эритма тайёрлаш учун қанча сув (г) қўшиш керак?


126. Калий карбонат тузининг 250С даги эрувчанлиги 112,3 га тенг бўлса, унинг шу ҳароратдаги тўйинган эритмасининг (ρ=1,567 г/мл) моляр концентрациясини ҳисоблаб топинг.


127. Қуйидаги бир хил молярли эритмаларнинг қайси бирида эритманинг масса улуши энг катта (эритмалар зичлиги бир хил деб ҳисобланг)?


128. Қуйидаги 2 М ли эритмаларнинг қайси бирида эриган модданинг масса улуши энг катта бўлади (эритмалар зичлиги бир хил деб олинган)?


А) сульфат кислота В) перхлорат кислота
С) нитрат кислота Д) хлорид кислота
Е) водород бромид

129. 41 грамм Na3PO4 сувда эритилиб, ҳажми 750 мл га етказилди. Ҳосил бўлган эритмадаги натрий ионларининг концентрациясини (моль/л) топинг.


130. 0,5 М 50 мл NaOH билан 1 М 50 мл HCI аралаштирилганда, эритмадаги қайси ионнинг миқдори энг кўп бўлади?


А) Na+ B) OH- C) H+ D) CI- E) ҳаммаси тенг

131. 0,3 М CaBr2 ва 0,3 М NaBr лар эритмаларининг тенг ҳажмлари аралаштирилганда, эритмадаги бром ионларининг моляр концентрацияси қандай бўлади?


132. 0,15 М ли AgNO3 нинг 200 миллилитри билан 0,25 М ли 50 мл BaCI2 эритмалари аралаштирилганидан сўнг ҳосил бўлган эритмадаги хлор ионларининг моль миқдорини ҳисобланг.


133. Қуйидаги жавобларда натрий катионлари ва нитрат анионларининг сувдаги концентрациялари (г/л) келтирилган. Қайси эритмада шу ионларнинг миқдори бир хил бўлади?


134. 0,15 М ли 120 мл HNO3 билан 2 литрида 14 г КОН бўлган эритмадан 200 мл аралаштирилди. Реакциядан сўнг эритмадаги ОН- ионларининг моляр концентрациясини аниқланг.


135. Тенг ҳажмли 0,12 М ZnCI2 ва 0,25 М КОН эритмалари аралаштирилгандан сўнг, эритмада мавжуд бўлган ОН- ионларининг моляр концентрацияларини аниқланг.


136. 4 М ли 60 мл ЭСI2 эритмаси 83,2 грамм келади. Эритманинг 60% эканлиги маълум бўлса, Э элементнинг нисбий атом массаси нечага тенг?


137. AgNO3 нинг 0,2 М 200 мл эритмасига никель пластинка ботирилганда, қандай жараён содир бўлади?


1) пластинка оғирлиги ортади
2) кумуш нитрат концентрацияси ортади
3) 1,18 г никель эрийди
4) 2,36 г никель эрийди
5) пластинка масаси камаяди.

138. 0,5 л 0,5 М MgCI2 ва 0,5 л 0,2 М К3РО4 эритмалари аралаштирилганда ҳосил бўлган эритмадаги барча ионларнинг миқдорларини топинг.


А) 0,2 М-Mg2+, 0,5-CI-, 0,1-K+
В) 0,1 М-Mg2+, 0,5-CI-, 0,2-K+
С) 0,3 М-РО, 0,5- K+, 0,3-CI-
Д) 0,1 М-РО, 0,2- Mg2+, 0,3-K+
Е) 0,1 М-Mg2+, 0,5-CI-, 0,3-K+

139. Ўювчи калийнинг 2 М ли эритмасининг 250 мл миқдорига натрий бўлакчаси ташланди. Ҳосил бўлган эритмани тўлиқ нейтраллаш учун сульфат кислотанинг 25% ли (ρ=1,18 кг/л) эритмасидан 166 мл сарфланди. Натрий бўлакчасининг массасини топинг.


140. Сульфат кислотанинг 0,1 М 0,5 дм3 эритмасидаги (α=100%) сульфат кислота ионларининг массасини (г) топинг.


141. 0,02 М нитрат кислота (α=1) эритмасида водород ионлари концентрацияси (моль/л) ни ҳисобланг.


142. Зичлиги 1,035 г/мл бўлган 9% ли сахароза эритмасининг молярлигини ҳисобланг.


143. Мис(II) сульфатнинг 240с да тўйинган эритмасида 18% ли мис(II) сульфат (ρ=1,2 г/мл) бўлади. Шу эритманинг моляр концентрациясини (%) топинг.

144. Сульфат кислотанинг 150 мл 2 М ли ва 350 мл 4 М ли эритмалари аралаштирилди. Ҳосил бўлган эритманинг моляр концентрациясини аниқланг.


145. Натрий карбонатнинг 0,05 моляр эритмасида неча грамм модда бор?


146. 1,0 мл сувда 4,62 мл (н.ш.) водород сульфид эриши маьлум бўлса, ҳосил бўлган эритманинг масса улушини (%) ва моляр концентрациясини аниқланг.


147. Маълум температурада 100 ҳажм сувда 2 ҳажм эфир эрийди. Сувдаги диэтил эфирининг моль улушини ҳисобланг. (ρэфир=0,71 г/мл).


148. Сахарозанинг эритмадаги моль улуши 2% бўлса, унинг масса улуши нимага тенг?





Download 94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish