Модели газга айланувчи қуймакорлик усулининг



Download 134,27 Kb.
bet1/6
Sana12.07.2022
Hajmi134,27 Kb.
#778350
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мингбоев.М хисобот


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

МЕХАНИКА ФАКУЛЬТЕТИ”


МАТЕРИАЛШУНОСЛИК”


кафедраси
5320100 – Материалшунослик ва янги материаллар технологияси
бакавлавриат таълим йўналиши


БИТИРУВ ОЛДИ АМАЛИЁТИ


ҲИСОБОТИ
Бажарди: 71-18 ММТ гуруҳи талабаси
Мингбоев.М
Университетдан амалиёт раҳбари: т.ф.д. проф. Ф.Р. Норхуджаев


ТОШКЕНТ – 2022

МУНДАРИЖА.

Материалшунослик”кафедраси тарихи.........................................................2




Модели газга айланувчи қуймакорлик усулининг

технологик имкониятлари...............................................................................6

Қуймакорлик усулида кўп лезвияли кесувчи


асбобларни ишлаб чиқариш..........................................................................14

Модели газга айланувчи қуймакорлик


усулида пеномоделлар олиш........................................................................17

Хулоса.............................................................................................................22


Фойдаланилган адабиётлар..........................................................................23

















МАТЕРИАЛШУНОСЛИК”
КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

“Материалшунослик ва материаллар технологияси” кафедраси 2007 йил “Металлар технологияси” ва “Материалшунослик” кафедраларининг бирлашиши натижасида ташкил топган.


“Металлар технологияси” кафедраси университетдаги энг кекса кафедралардан бири бўлган. 1918 йилда Туркистон халқ университети техника факультетида “Металлар технологияси” фанини ўқитувчи Н.А. Зимин биринчи бўлиб ўқиган. 1920 йилда техника факультети қошида “Металлар технологияси” кафедраси ташкил қилинган. “Металлар технологияси” кафедрасини 1922 йилдан бошлаб то умрининг охиригача (1967 йил) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, профессорМ.М.Михайлов бошқарган.
1928 йилда кафедра мудири, профессор М.М. Михайлов бошчилигида “Металларни синаш лабораторияси” ва кафедра профессори Я.М. Громов томонидан эса “Механика устахонаси” ташкил этилган.
1929 йилда кафедра Ўрта Осиё пахта-ирригация политехника институти таркибига киритилди ва унинг номи “Металлар ва ёғоч технологияси ” деб ўгартирилди ва бу кафедрани профессор М.М. Михайлов бошқарган.
1933 йида Ўрта Осиё индустриал институти ташкил қилиниб, ушбу кафедра шу институт таркибига киритилди.
Кафедрада профессори М.М. Михайлов бошчилигида мустаҳкам бирлашган, юқори квалификацияга эга бўлган жамоаяратилиб, бу жамоа институтда катта ҳажмдаги ўқув, услубий ва илмий-тадқиқот ишларини бажарган, жуда муҳим бўлган техник муаммоларни ечишга ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшганлар ва Ўрта Осиёда ишлаб чиқаришни ривожланишига катта ёрдам берганлар. Кафедра аъзолари республика миқёсида маҳсулотлар ишлаб чиқариш сифатини ошириш учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришда юзага келадиган авария ва нуқсонлар аниқлашда металл конструкцияларни металлографик ва механик синов ишларини кўплаб ўтказганлар. Айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш вақтида баъзи бир алоҳида синовларнинг сони йилига мингдан ошиб кетган.
Урушдан кейин кафедра аъзолари томонидан ишлаб чиқаришга унда долзарб бўлган мавзулар бўйича техник ёрдамлар бериш давом эттирилган. Урушдан кейин механика факультети бўйича фақат “Металлар технологияси” кафедрасида аспирантура бўлган. Кафедрада жуда кўплаб илмий кадрлар тайёрлашга кафедра мудири, профессор М.М. Михайлов катта ҳисса қўшган. Профессор М.М. Михайлов илмий раҳбарлигида Н.П.Низова, Н. Кулакова, А.Д. Машков, Я.В. Успенский, Н.П. Фролова, Г.И. Якунин, Л.И. Федоренко, В.А. Мирбобоев, А.А. Мухамедов, О.Х. Алафердов, Рудюк, С.У. Алимов ва бошқалар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар. Кафедрада 1922 йилдан то 1970 йилларда ўқув устаси бўлиб ишлаган И.Л. Белоусов томонидан илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун стендлартайёрлашга, ўқув устахоналарида талабаларни машғулотларини ўтказишга жуда катта ҳисса қўшган.
Урушдан кейин институтда талабалар контенгенти ошди, янги ўқув режалари ва дастурлар кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилди. Кафедранинг ўқитувчилари ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича кўпгина ишларни бажарганлар ва услубий ишланмалар яратганлар. Айниқса, бу ишларни бажаришга кафедрадан профессор М.М. Михайлов, доцентлар Я.В. Успенский, Г.П. Васильева, Н.П. Фролова, Г.И. Якунин, катта ўқитувчилар Н.А. Коваш, ўқув ёрдамчи ходимлардан М.П. Шишкина, И.Л. Белусова, А.Н. Ковалевалар ўзларининг катта ҳиссаларини қўшганлар.
Урушдан кейин даврларда “Металлар технологияси” кафедраси асосий кафедралардан бири ҳисобланиб келган. Турли вақтларда бу кафедрадан “Пайвандлаш ишлаб чиқаришни ташкил қилиш”, “Металлшунослик” ва бошқа кафедралар ажралиб чиққан. Кафедранинг профессор –ўқитувчилари, жумладан А.Абдурахмонов – Тошкент автомобил йўллар институтида “Металлар технологияси” кафедрасининиг мудири бўлиб , А.А. Мухамедов – “Металлшунослик” кафедрасининг мудири бўлиб, катта ўқитувчилар Т.Д. Винник, О.Х. Алафердов, С.У. Алимовлар “Металлшунослик” кафедрасининг доцентлар бўлиб, муваффақият билан ишлаганлар. Кафедрада ишлаш учун бу ўқитувчиларнинг ўрнига ишлаб чиқаришдан факультетни олдинги битирувчилари, катта иш стажига эга бўлган мухандислар –К.К. Нигмаджанов, И.Г. Криц, Ш.А. Ташходжаевлар ўқитувчиликка таклиф этилди.
Профессор Михайлов вафотидан сўнг кафедра мурдири этиб, унинг шогирди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, профессор В.А. Мирбобоев 1967 йилдан то 1986 йилгача кафедрага мудирлик қилди. Бу вақт мобайнида кафедра коллективи томонидан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш бўйича маълум бир ишлар қилинди. “Металлар технологияси” кафедрасини1986-1991 йиллар доцент С.К. Косимходжаев, 1991-1995 йиллар доцент Э.А. Умаров, 1995-1997 доцент Ш.А. Каримовлар бошқарди. 1997 йил “Металлар технологияси” кафедраси “Металларни босим билан ишлаш” кафедраси билан бирлаштирилиб, “Металлар технологияси ва металларни босим билан ишлаш” кафедраси ташкил қилинди ва бу кафедрага 1997-2002 йиллар профессор А.С. Абдуллаев мудирлик қилди. 2002-2007 йиллар кафедрани доцент Ш.А. Каримовбошқарди. 1967 йиллардан то 2007 йилгача бу кафедрада профессорлар В.А. Мирбобоев, С.А. Абдуллаев, доцентлар Г.П. Васильев, Н.Н. Фролова, К.К. Нигмаджонов, И.Г. Криц, С.К. Косимходжаев, Э.А. Умаров, Ш.А. Каримов, катта ўқитувчилар Е.Френкель, Ш.А. Ташходжаев, С.Б. Бурханов, Л.Е. Хренова, М. Ахмедходжаева, С.Ғ. Махаматходжаевлар каби ўқитувчилар фаолият кўрсатди.
1968 йил “Металлшунослик” кафедраси “Металлар технологияси” кафедрасидан мустақил равишда ажралиб чиқиб, ташкил этилди. “Металлар технологияси” кафедрасининг ташкил этилиши сезиларли даражада талабаларни материалшунослик фани бўйича билимларини оширди ҳамда бу соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштирди. 1968-2003 йилларда кафедрани техника фанлар доктори профессор А.А.Мухамедов бошқарди. Қисқа вақт ичида кафедра ходимлари томонидан металлографик ва термик лабораториялар ташкил қилинди. Кафедрани ташкил этилган вақтдан бошлаб кафедра аъзолари томонидан ўқув жараёнини такомиллаштиришга, институтни механика, самолётсозлик, тоғ-металлургия, кимё-технология факультетининг турли мутахассислик талабаларига “Материалшунослик”, “Материалшунослик ва рентгенография”, “Материалшунослик ва конструкцион материалларга ишлов бериш”, ,,Материалшунослик ва коррозияга қарши курашиш” каби фанлардан услубий қўлланма ва ишчи дастурлар ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилди. Бир вақтнинг ўзида кафедра жамоаси илмий –тадқиқот мавзуларининг кўп мавзулигини барҳам беришга эътибор қаратди ҳамда термик ва кимёвий-термик ишлов бериш усуллари ёрдамида машина деталлари ва асбобларини ейилишга чидамлили-ги ва мустаҳкамлигини ошириш муаммоларини ечишга собит қадамлик билан ёндошди. Бу илмий-тадқиқот ишларига асосан, ўта қиздирилган пўлатни қайта кристалланиши билан боғлиқ бўлган қонуниятларни ва охириги термик ишлов беришдан сўнг унинг ейилишга чидамлилигини тадқиқ қилиш, деталларни ейилишга чидамлилигини ошириш мақсадида сульфидлашнинг янги тартибларини ишлаб чиқиш каби мавзулар киради. Кафедра ходимларининг ижодий фаоллиги уларнинг илмий квалифика-циясини ошишига олиб келди. 1968- 1978 йилларда кафедра ходимлари томонидан профессор А.А. Мухамедов илмий раҳбарлигида 4 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди, 98 та илмий мақолалар нашр қилинди ҳамда 4 та авторлик гувоҳномаси олинди.Ўша вақтларда илмий-тадқиқот ишлари республикамизада етакчи ҳисобланган “Ташсельмаш”, “Чирчиксельмаш”, “Трактор” заводлари, Ўзбекистон ўтга чидамли ва қаттиқ қотишмалар комбинати, “Технолог” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалар билан ҳамкорликда олиб борилган. Кафедрада электрон микроскопия ва рентгеноструктурали таҳлил номли лабораториялар ташкил қилинди. Кафедра замонавий приборлар билан таъминланган. Бу билан сезиларли даражада материалнинг ейлишга чидамлилигини тадқиқ қилиш соҳасини кенгайтирди. Жумладан, доцент В. В. Чекуров томонидан металлокерамик қотишмаларни сиртини легирлаш усули ишлаб чиқилди.1968-2003 йиллар кафедрани ихтисослиги бўйича А.А. Мухамедов, В.В. Чекуров докторлик диссертацияларини, Э.В. Абдуллаев, С.М. Шомахсудов, М.М. Мирсолиев, С.В. Чомаков, Аз.А. Мухамедов, Ф.Ф. Мавлюдов, Р.Ф. Мавлюдов ва бошқалар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар. 2003-2009 йиллар кафедрани техника фанлар номзоди доцент Ф.Р. Норхуджаев, 2009-2010 йиллар Ф.Тўраев ва 2010 йилдан то ҳозирги вақтгача доцент Ш.А. Каримов бошқариб келмоқда. 2003 йилдан бошлаб кафедрада “Материалшунослик ва янги материаллар технологияси” бакалавриат йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлана бошлади. 2006 йилдан бошлаб эса “Машинасозликда материалшунослик”, кейинчалик “Кукун металлургияси ва қопламалар”, “Материалшунослик ва материаллар технологияси” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлана бошланди. 2003 йилдан то ҳозирги вақтгача кафедра ихтисослиги бўйича Ф.Р. Норхуджаев, Н.Х. Бекмурзаев, С.Д. Нормурадов, Б.Қ. Тилабов, Д.М. Бердиев, Д.А. Иноғомова кабилар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилган.
Кафедра ўз фаолияти давомида 5000 дан ортиқ малакали мухандис механик мутахассислар, 1 та техника фанлари доктори, 10 дан ортиқ техника фанлари номзоди тайёрланди. 2000 дан ортиқ илмий мақолалар, 10 та китоб, 5 та монография чоп этилди.

Download 134,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish