Microsoft Word Тавҳид чхѕРаѕи



Download 1,48 Mb.
Pdf ko'rish
Sana21.10.2022
Hajmi1,48 Mb.
#855091
Bog'liq
Tavvhid turlari Nabijonov Muhammadmuso pdf



@diplom_ishlari telegram kanali 

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОЛАРИ ИДОРАСИ 
Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” 
ўрта махсус ислом билим юрти 
4-босқич 57-гуруҳ талабаси 
Муҳаммадмусо Набижонов
нинг 
“Тавҳид турлари” 
мавзусидаги
Илмий раҳбар : _________ C.Сайдаралиев 
Тақризчи:_____________ Р.Алиқулов 
Андижон 2014 


@diplom_ishlari telegram kanali 

ТАВҲИД ТУРЛАРИ 
РЕЖА: 
I. МУҚАДДИМА. 
II. АСОСИЙ ҚИСМ: 
1-Боб. Тавҳид. 
1.а) Тавҳиднинг луғавий ва истилоҳий маъноси. 
1.б) Тавҳиднинг муҳимлиги. 
2-Боб. Тавҳиднинг турлари. 
2.а) Тавҳиди рубубиятнинг мазмун-моҳияти, турли кўринишлари.
2.б) Тавҳиди рубубиятни мушриклар ҳам эътироф этганлиги.
2.в) Тавҳиди улуҳиятнинг мазмун-моҳияти, улуҳиятнинг ёлғиз
Аллоҳга хослиги.
2.г) Тавҳиди улуҳиятдаги ширкларнинг турли кўринишлари 
III. ХУЛОСА. 
IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБАЛАР. 


@diplom_ishlari telegram kanali 































I. М у қ а д д и м а 
ﻼف ﷲ هدهي نم انلامعا تائيس نمو انسفنا رورش نم دوعن هرفغتسنو هنيعتسنو هدمﳓ دمﳊا
هل ﻞﻀم
هشاو هل يداﻫ ﻼف هﻠﻠﻀي نم
لوسرو هدﺒع اﷴ نا دهشاو هل ﻚيرش ﻻ هدﺣو ﷲ ﻻا هلا ﻻ نا د
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм 
Аллоҳга ҳамдлар ва мақтовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Бад 
нафслик ва ёмон амалларни қилишдан Аллоҳнинг паноҳини сўраймиз . 
Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни ҳеч ким адаштира олмас ва Ул зот 
адаштириб қўйган кишини бирор кимса ҳидоят қила олмас. Ёлгиз Аллоҳдан 
бошқа ибодатга хақли бирор илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Унинг 
шериги йўқ. Ва Мухаммад алайҳиссалом Ул зотнинг қули ва элчиси 
эканлигига гувоҳлик бераман.
.Сўзларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг сўзи ва йўлларнинг энг яхшиси
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлларидир. Ишларнинг энг ёмони 
динда пайдо бўлган янгиликлардир. Ҳар бир пайдо қилинган янгилик бидъат, 
ҳар бир бидъат залолат, адашиш ва ҳар бир залолат дўзахдадир, деб марҳамат 
қилган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломларимиз 
бўлсин.
Аллоҳ таолони ёлғиз деб билиб фақатгина унгагина ибодат қилиш, 
Аллоҳ буюрган нарсаларда собитқадамлик ила қайтарган нарсалардан 
қайтиш эътиқоднинг асли ҳисобланади.
Ақида илми ислом динининг асосини ташкил этади. У тўғри бўлмаса, 
қилинган ибодатлар Аллоҳ даргоҳида қабул бўлмайди. Ақида гўёки 
дарахтнинг танаси, бошқа илмлар унинг шохларидир. Бошқача қилиб 
айтганда, ақида илми иморатнинг пойдевори кабидир. Асос бўлмаса ёки у 
бўш бўлса, иморат қулаб тушганидек, ақида тўғри бўлмаса, қилинган 
ибодатлар қабул қилинмайди.
Сўфи Оллоёр ҳазратлари:
Ақида билмаган шайтона элдур, 
Агар минг йил амал деб қилса, елдир!
1
деб ақидага аниқ ва тўғри баҳо берганлар.
Шу сабабли ҳам жанобимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам 
йигирма уч йиллик пайғамбарлик даврининг аввалги ўн уч йилини ақидани 
тўғрилашга бағишладилар. Чунки ақида орқали мусулмонларнинг 
қалбларига Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари, тавҳид, дунё ва охират
тўғрисидаги исломий ғоялар, тақдир масаласи, гуноҳ, савоб, жаннат,
дўзах, фаришталар, илоҳий китоблар ва пайғамбарларга нисбатан қандай
муносабатда бўлиш қоидалари, одоблари ўрнашгачгина пайғамбарликнинг 
кейинги ўн йилида намоз, рўза, закот, ҳаж ва бошқа ибодатлар фарз
қилинган. Аллоҳ таоло ўз каломида шундай деб марҳамат қилади: 
1
Сўфи Оллоёр.“Саботул-ожизийн”, Т.: “Чўлпон”, 1991. 8-бет 


@diplom_ishlari telegram kanali 

َ 
اَهﱡـيَأ
َنيِﺬﱠلا
اوُنَمآ
اوُﻘﱠـﺗا
َﱠ ا
ﱠﻖَﺣ
ِهِﺗاَﻘُـﺗ
َﻻَو
ﱠنُﺗوَُﲤ
ﱠﻻِإ
ْﻢُتْـنَأَو
َنوُمِﻠْسُم
)
۱۰۲
(
“Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан ҳақиқий қўрқув билан 
қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан 
ўтинглар!”
2
Пайғамбаримизга замондош бўлиш шарафига муяссар бўлган саҳобаи
киромлар илоҳий қонун ҳисобланган Қуръони каримнинг йўл-
йўриқларига оғишмай амал қилиб икки дунё саодатига, Аллоҳнинг 
розилигига эришдилар. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча 
соҳаларда бўлгани каби миллий-маънавий меросимизга бўлган муносабат 
ҳам тубдан ўзгарди. Асрлар давомида халқимизнинг эътиқодини ўзида акс 
эттирган муқаддас динимиз асосидаги ота-боболаримиздан мерос бўлиб 
қолган маънавий бойлик изчил ўрганила бошланди. Бу ҳақида Президент 
И.А. Каримов шундай деган эди: “Мустақиллигимизнинг дастлабки 
кунларидан аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган 
ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати 
даражасига кўтарилгани ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди”
3
.
Қолаверса, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Ота-
боболаримиз дини бўлмиш ислом динимизни қадрлаш, унинг таълимоти ва 
таъсири ҳаётимизни, маънавиятимизни янги маъно билан тўлдиришга хизмат 
қилмоқда”.
4
Мана шу бой меросни ўрганиб ва чуқур таҳлил қилиб, ундаги 
олтинга тенг фикрларни ҳаётга тадбиқ қилиш муҳим омилга айланди. 
Ўтмишдан маълумки, ислом дини Шарқ ўлкаларида тарқалиб Ўрта Осиё 
халқларининг асосий динига айланганидан кейин, Мовароуннаҳр ҳудуди 
ислом таълимоти тарқалиши ва шариат илмлари, айниқса, фиқҳ, тафсир, 
ҳадис, калом илмлари, шунингдек, араб тили ва унга тегишли фанлар 
ривожининг марказига айланди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг умуман дин, хусусан 
ислом динини асл манбалари асосида илмий ўрганиш, кенг ёритиб бериш 
учун имконият яратилди. Шу маънода ҳозирги пайтда барча илмлар қатори 
ақоид масалаларига ҳам катта эътибор қаратилиб, бир қатор ақоид илми
борасида ёзилган асарлар устида тадқиқотлар, илмий баҳслар олиб 
борилмоқда ва илмий мақолалар, рисолалар чоп этилмоқда. 
Биз бошлаган мўжаз ишимиздан асосий мақсад ваҳдоният илми 
ўрганиш, тавҳиднинг инсонга икки дунёдаги ҳаёти учун қанчалар муҳим 
эканлигини англаш, тавҳиднинг турлари, тавҳиди улуҳиятдаги ширкнинг бир 
неча кўринишларини билишликдур.
Ушбу диплом иши муқаддима, асосий қисм, олти банд, хулоса ва 
фойдаланилган манба ва адабиётлардан иборат. 
2
Оли Имрон сураси, 102-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.
3
Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт 
кафолатлари» -Т.: Ўзбекистон. 1997 йил. -Б. 137. 
4
Каримов И. А. Ижобий ишларимизни охрига етказайлик.- Т.: Ўзбекистон 1994. 9-бет. 


@diplom_ishlari telegram kanali 

II. Асосий қисм: 
1-Боб. Тавҳид 
1.а) Тавҳиднинг луғавий ва истилоҳий маъноси. 
Тавҳиднинг луғавий маъноси 
Муҳамммад Анвар Бадахшоний “Ақидатут-Таҳовий”га ёзган шарҳида 
тавҳиднинг луғавий маъносини шундай изоҳлаган: 
Тавҳид луғатда ” اديحوت دحوي دحو “ дан олинган масдар бўлиб, бирор бир 
нарсага бирлик ва ёлғизликни нисбатини бериш ва ундан кўпликни инкор 
этишни англатади. Чунки “ليعفتلا “ вазни ва шу вазнда келган феъл ва 
масдарлар нисбат беришни баён этиш учун келади. Масалан “ هتقسف ” дейилса, 
“унга фисқ нисбатини бердим” дегани бўлади. Таъдият учун бўлмайди. Шу 
сабабли ” ﷲ تدحو” деса “Аллоҳга ёлғизлик нисбатини бердим” ва “Албатта, 
Аллоҳнинг ёлғиз эканлигига ишондим” дегани бўлади. Бунда Аллоҳни ёлғиз 
қилдим маъноси йўқ. Чунки Аллоҳнинг ваҳдонияти, У зотни ёлғиз қилдим 
дейишлиги билан бўлмайди.
5
Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мағнисавий эса “Ал-Фиқҳ ал-Акбар” 
китобининг шарҳи “Абул Мунтаҳо” китобларида тавҳиднинг луғавий 
маъносида шундай деганлар: 
دﺣاو هن ﻢﻠعلاو دﺣاو ءيش ن ﻢكﳊا
“Бирор нарсага ягоналик ҳукмини бериш ва ўша нарсани ягона деб 
билиш”
6
деб изоҳ берганлар.
Тавҳиднинг истилоҳий маъноси 
Тавҳиднинг истилоҳий маъноси тўғрисида бир қанча таърифлар келган. 
Мулла 
Али 
Ал-Қорий 
роҳматуллоҳи 
алайҳ 
тавҳидни 
шундай 
таърифлаганлар:
َوُﻫ
َﺒْـﺛِإ
ِﺔﱠيناَدَمﱠﺼلا ِتاﱠﺬﻠِل ِﺔﱠيِناَدْﺣَوْلا ُتا
Абадий Зотнинг яккаю ягоналигини тасдиқлаш, тавҳид деб аталади.
“Қомусул муҳийт” китобида, “Тавҳид ёлғиз Аллоҳга имон 
келтиришдир”, дейилган. Муҳамммад Анвар Бадахшоний эса “Ақидатут-
Таҳовий”нинг шарҳида тавҳиднинг истилоҳий маъносига шундай таъриф
берганлар: 
َدْﺣَو َﱃاَعَـﺗ َو ُهَناَحْﺒُس َﷲ ﱠنَأ َدِﻘَتْعَـي َو ِ ِ ِكاَرْشِﻻا ِهوُجُو ِعيَِﲨ ْنَع ُناَسْنِﻻا َأﱠرَـﺒَـتَـي ْنأ
ِﰱ َﻻ ُهَل َﻚيِرَش َﻻ ُه
َا ِﰱ َﻻ َو ِهِﺗاَفِﺻ ِﰱ َﻻ َو ِهِﺗاَذ
ِهِماَكْﺣَا ِﰱ َﻻ َو ِهِﺋاَْﲰَا ِﰱ َﻻ َو ِهِلاَعْـف
Инсон Аллоҳни ширкнинг ҳамма кўринишларидан ўзини сақлаб, Аллоҳ 
субҳанаҳу ва таолони зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, 
исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, яккаю ёлғиз эканлигига
эътиқод қилиши тавҳид деб аталади
7
.
5
Муҳаммад Анвар Бадаҳшоний. “Талхийси шарҳу Ақийдатит Таҳовийя”. Покистон 1409 ҳ. 24- бет
6
Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мғнисавий. “Абул мунтаҳо” 13 -бет , 
7
Муҳаммад Анвар Бадаҳшоний. “Талхийси шарҳу Ақийдатит Таҳовийя”. Покистон 1409 ҳ. 24- бет 


@diplom_ishlari telegram kanali 

1. 
б) Тавҳиднинг муҳимлиги.
Тавҳиднинг муҳимлиги
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло дунё ва барча мавжудотларни Ўзигагина 
ибодат қилишлари учунгина яратди. Инсонларни тавҳидга чақириш учун У 
зот Пайғамбарларни жўнатди. Қуръони Каримнинг ҳам кўп суралари тавҳид 
ақидаси ҳақидадир. У (Қуръон) ширкнинг шахсий ҳаётдаги ва жамиятдаги 
ёмонлигини баён қилади. Ширк – бу дунёдаги бўлган ҳалокатга ҳам ва 
охиратда бўладиган жаҳаннамдаги абадий азобга ҳам сабабчидир. Албатта, 
барча элчилар ўзларининг Аллоҳ томонидан маъмур бўлган инсонларга 
қиладиган даъватларини тавҳид билан бошладилар. Аллоҳ таоло шундай 
деди:
اَمَو
اَنْﻠَسْرَأ
ْنِم
َﻚِﻠْﺒَـﻗ
ْنِم
ٍلوُسَر
ﱠﻻِإ
يِﺣوُن
ِهْيَلِإ
ُهﱠنَأ
َﻻ 
َهَلِإ
ﱠﻻِإ
ََأ
ِنوُدُﺒْعاَف
)
۲۵
(
“(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга 
ҳам: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина 
ибодат қилинглар”, – деб ваҳий юборгандирмиз”
8
.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррамада 13 йил 
инсонларни Аллоҳнинг тавҳидига ва Унга бирон нарсани шерик қилмасликка 
чақирдилар. Мана шу амр борасида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қуйидаги 
оятни нозил қилди: 
اًدَﺣَأ ِهِﺑ ُكِرْشُأ َﻻَو ِّﰊَر وُعْدَأ اَﱠﳕِإ ْﻞُﻗ
)
۲۰
(
“(Эй Муҳаммад) айтинг: “Мен ёлғиз Парвардигоримгагина дуо-
илтижо қилурман ва У зотга бирон кимсани шерик қилмасман”
9
.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига эргашганларни 
ёшликларидан бошлаб мана шу тавҳид билан тарбияладилар. Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг амакиларининг ўғли бўлмиш 
Абдуллоҳ ибн Аббосга шундай дедилар:
ِﱠ ِ ْنِعَتْساَف َتْنَعَـتْسا اَذِإَو َﱠ ا ْلَأْساَف َتْلَأَس اَذِإ
“Агар (бирон нарса) сўрамоқчи бўлсанг, фақат Аллоҳдангина 
сўрагин. Агар (бирон қийинчилик, ҳожатларингда) мадад сўрамоқчи 
бўлсанг, фақат Аллоҳдангина мадад сўрагин”
10
.
(Имом Термизийнинг Ибн 
Аббос разияллаҳу анҳудан қилган ривоятлари. Ҳасан саҳиҳ ҳадис).
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни 
одамларга даъват қилаётганда тавҳид билан бошлашни ўргатдилар.
Муоз ибн Жабал разияллаҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб, унга шундай 
дедилар:
ﺔياور ﰲ و ﷲ ﱠﻻإ َهَلِإ َﻻ ْنَأ ِةَداَهَش َﱃِإ ﻢُﻫوُعْداف ْﻢُﻫوُعْدَﺗ اَم َلﱠوَأ ْنُكَيْﻠَـف
:
َﱃاَعَـﺗ ﷲ اوُدِّﺣَوُـي ْنَأ َﱃِإ
8
Анбиё сураси, 25-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
9
Жин сураси, 20-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
10
Сунанут –Термизий 4- жуз 367- саҳифа 


@diplom_ishlari telegram kanali 

“Уларни биринчи бўлиб чақирадиган нарсанг “Аллоҳдан ўзга 
сиғинилишга лойиқ маъбуд йўқ” калимаси бўлсин 
(яъни
Ла илаҳа 
иллааллоҳ калимаси
). 
Бошқа бир ривоятда эса:
“Аллоҳни ибодатда 
яккалаш бўлсин 
(яъни ибодатни фақат Аллоҳгагина қилишлик бўлсин)
”, 
дедилар 
(Имом Бухорий ва Муслимнинг Ибн Аббос разияллаҳу анҳудан қилган 
ривоятлари).
“Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимаси тавҳид устига 
қурилгандур. Унинг маъноси: “Аллоҳдан Ўзга сиғинилишга ҳақли бирон 
маъбуд йўқдур ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган 
нарсагина ибодатдур”. Кофир кимсани Исломга олиб кирадиган калима мана 
шудир. Чунки бу – жаннатнинг калити ва унга шаҳодат бериб унга иймон 
келтирган кимса, агар ширк амали билан ёки куфрга олиб борувчи сўзлар 
билан уни (қилган шаҳодатини) бекор қилмаса, албатта, жаннатга киради.
Қурайш кофирлари агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
ўзларининг мана шу тавҳидга бўлган даъватларидан ва уларнинг бутларига 
қарши курашларидан тўхтатсалар, уларга подшоҳлик, мол-мулк, аёллар ва 
бошқа дунё лаззатларини ваъда қилдилар. Лекин улар бундай нарсаларни 
танламадилар ва даъватларини давом эттирдилар. Асҳоблари билан бу йўлда 
бўлган азоб-уқубатларга бардош бердилар ва бу токи Макка фатҳ бўлиб, у 
ердаги бутлар яксон қилингунча давом этди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу 
алайҳи васаллам мана бу оятларни тиловат қилдилар:
اًﻗوُﻫَز َناَﻛ َﻞِﻃاَﺒْلا ﱠنِإ ُﻞِﻃاَﺒْلا َﻖَﻫَزَو ﱡﻖَْﳊا َءاَج ْﻞُﻗَو
)
۸۱
(
“Va: Haq kеldi, botil yo'q bo'ldi. Zotan, botil doimo yo'q bo'lguvchidir, 
dеgin.”
11
Тавҳид – бу ҳар бир мусулмоннинг ўзининг ҳаётида машғул бўладиган 
нарсаси. У ҳаётини тавҳид билан бошлаб ва ҳаётини мана шу тавҳид билан 
тугатади. Унинг бу ҳаётда бўлган мақсади мана шу тавҳидни ва унга бўлган 
даъватни барпо қилишдир. Чунки тавҳид эътиқоднинг асли бўлиб, 
мўминларни бирлаштиради ва мана шу калимаи тавҳидга ҳаммаларини 
жамлайди. 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: 
َنوُدَتْهُم ْﻢُﻫَو ُنْمَْﻷا ُﻢَُﳍ َﻚِئَلوُأ ٍﻢْﻠُﻈِﺑ ْﻢُهَـناَﳝِإ اوُسِﺒْﻠَـي َْﱂَو اوُنَمآ َنيِﺬﱠلا
)
۸۲
(
“Иймон келтириб, иймонларини зулм билан аралаштирмаганлар, 
ана ўшаларга тинчлик бордур ва ана ўшалар ҳидоят топганлардур”
12
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд айтадилар: “Мана шу оят нозил бўлганда, баъзи 
саҳобалар кўп надомат қилишди ва айтишдики: “Бизларнинг қайси биримиз 
ўзига зулм қилмаган?!”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 
уларга жавобан имом Бухорий ва Муслимнинг Абдуллоҳ ибн Масъуд 
разияллаҳу анҳудан қилган ривоятлари бўйича қуйидагилани айтдилар: 
11
Исро сураси, 81-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
12
Анъом сураси, 82-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 

ْكِرْشُﺗ َﻻ ﱠَﲏُـﺑ َ ُهُﻈِعَي َوُﻫَو ِهِنْﺑ ِﻻ ُناَمْﻘُل َلاَﻗ اَم اوُعَمْسَﺗ َْﱂَأ ُكْرِّشلا َوُﻫ اَﱠﳕِإ َﻚِلَذ َسْيَل
َكْرِّشلا ﱠنِإ ِﱠ ِ 
ٌﻢْﻠُﻈَل
ﻢيِﻈَع
“Бу сизлар ўйлагандек эмас, дарҳақиқат, бу ширкдур. Луқмон 
алайҳиссаломнинг ўғлига айтган гапларини эшитмаганмисизлар:
......
ٌﻢيِﻈَع ٌﻢْﻠُﻈَل َكْرِّشلا ﱠنِإ ِﱠ ِ ْكِرْشُﺗ َﻻ ﱠَﲏُـﺑ َ
)
۱۳
(
“Эй ўғлим! Аллоҳга ширк келтирманг, чунки ширк энг катта 
зулмдур”
13
Бу оят Аллоҳ таолони ибодатларда яккалайдиган ва иймонларини ширк 
билан аралаштирмайдиган кимсаларга башоратдир. Улар жаҳаннам азобидан 
жуда узоқдадирлар ва Аллоҳнинг охиратдаги азобидан омондадирлар. Ва 
улар бу дунёда ҳақиқий ҳидоят топганлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи васаллам шундай дедилар:
ا ْنَع ىَذَْﻷا ُﺔَﻃاَمِإ اَﻫَْدَأَو ُﱠ ا ﱠﻻِإ َهَلِإ َﻻ ُلْوَـﻗ اَهُﻠَﻀْفَأَف ًﺔَﺒْعُش َنوُعْـﺒَسَو ٌعْﻀِﺑ ُناَﳝِْﻹا
ٌﺔَﺒْعُش ُءاَيَْﳊاَو ِﻖيِرﱠﻄل
ِناَﳝِْﻹا ْنِم
“Иймон 70 дан ортиқ шоҳлардан иборатдур, уларнинг энг афзали 
‒“Ла илаҳа иллаллоҳ” демоқлик ва энг кичиги йўлдан озор берадиган 
нарсани олиб ташлашликдур. Ҳаё ҳам иймон шохларидан бир 
шохдур

14
(Имом Муслимнинг Абу Ҳурайра разияллаҳу анҳудан қилган 
ривоятлари).
Шайх Абдуллоҳ Ҳаят раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Далил ал-Муслим фил 
эътиқод ват татҳир” китобларида шундай дейдилар: “Кимсанинг инсонийлик 
ҳислати ва унинг хатоларга дучор бўлиши сабабли оёғи қинғир-қийшиқ 
йўлларга кириб, баъзан Аллоҳга осийлик қилади. Агар у кимса тавҳид 
аҳлидан бўлиб, ширк балоларидан омон қолса, Аллоҳни барча ибодатларда 
яккаласа ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасига содиқ бўлса, мана шу унинг 
саодатига, унинг гуноҳларига каффорат бўлишига, ёмон амаллари кечирилиб 
юборилишига ҳам катта сабабчи бўлади”
15
.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисда шундай 
дедилар:
َع ىَسيِع ﱠنَأَو ُهُلوُسَرَو ُهُدْﺒَع اًدﱠمَُﳏ ﱠنَأَو ُهَل َﻚيِرَش َﻻ ُهَدْﺣَو ُﱠ ا ﱠﻻِإ َهَلِإ َﻻ ْنَأ َدِهَش ْنَم
ُهُلوُسَرَو ِﱠ ا ُدْﺒ
َﻘْلَأ ُهُتَمِﻠَﻛَو
ْلا ْنِم َناَﻛ اَم ىَﻠَع َﺔﱠنَْﳉا ُﱠ ا ُهَﻠَخْدَأ ﱞﻖَﺣ ُراﱠنلاَو ﱞﻖَﺣ ُﺔﱠنَْﳉاَو ُهْنِم ٌحوُرَو ََﱘْرَم َﱃِإ اَﻫا
ِﻞَمَع
“Кимки шериги йўқ бўлмиш, Яккаю Ягона Аллоҳдан ўзгага 
сиғинилишга лойиқ маъбуд йўқлигига ва Муҳаммад Унинг бандаси ва 
элчиси эканлигига ва Исо Аллоҳнинг бандаси ва Марямга юборган сўзи 
ва Унинг ҳузуридан бўлган Руҳи эканлигига, ва Жаннат Ҳақлигига ва 
Жаҳаннам Ҳақ эканлигига шаҳодат берса, унинг амаллари қанча 
бўлишидан қатъий назар, Аллоҳ у кимсани албатта Жаннатга 
13
Луқмон сураси, 13-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.
14
Шарҳи Ҳадисус-Саҳийҳайн 1- жуз 18- саҳифа 
15
Шайх Абдуллоҳ Ҳаят “Далил ал-Муслим фил эътиқод ват татҳир” 


@diplom_ishlari telegram kanali 

киритур”
16
(Имом Бухорий ва Муслим, Убода
ибн Сомит разияллаҳу анҳудан 
ривоятлари).
Мусулмон кимсанинг, агар унинг баъзи амалларида нуқсон ва 
камчиликлар бўлса ҳам, “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси билан шаҳодат 
бериши унинг Жаннатга кириши учун зарур бўлган асосдир. Ҳадиси 
қудсийда Аллоҳ таоло шундай деди:
ُﻘِﺑ َﻚُتْـيَـﺗَﻷ اًئْـيَش ِﰊ ُكِرْشُﺗ َﻻ ِﲏَتيِﻘَل ﱠُﰒ َاَﻄَخ ِضْرَْﻷا ِباَرُﻘِﺑ ِﲏَتْـيَـﺗَأ ْوَل َﻚﱠنِإ َمَدآ َنْﺑا
ًةَرِفْغَم اَِاَر
“Эй Одам боласи, агарда сен Менинг ҳузуримга ер тўла гуноҳлар 
билан келсанг-да ва Менга ширк қилмаган ҳолда Менга йўлиқсанг, Мен 
сенга ана шунча миқдорда Мағфират билан йўлиқаман”
17
(Имом 
Термизийнинг Бакр Ибн Абдуллоҳ ал-Музаний разияллаҳу анҳудан қилган 
ривоятлари, ҳасан ҳадис).
Маъноси: Агар биронтангиз Менинг ҳузуримга ер юзи тўла гуноҳ ва 
маъсиятлар билан келсангиз, лекин тавҳидда бўлган ҳолда ҳаётдан ўтган 
бўлсангиз (муваҳҳид ҳолида), унда сизнинг гуноҳларингизни кечирурман.
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деганларини 
ривоят қилинган:
َيِﻘَل ْنَم
َراﱠنلا َﻞَخَد ِهِﺑ ُكِرْشُي ُهَيِﻘَل ْنَمَو َﺔﱠنَْﳉا َﻞَخَد اًئْـيَش ِهِﺑ ُكِرْشُي َﻻ َﱠ ا
“Кимда-ким Аллоҳга Унга ширк келтирмаган ҳолда рўбарў бўлса, у 
Жаннатга кирур ва Кимда-ким Аллоҳга ширк қилган ҳолда рўбарў 
бўлса, Жаҳаннамга кирур”
(Имом Муслимнинг Жобир ибн Абдуллоҳ 
разияллаҳу анҳудан қилган ривояти).
Бу ривоятларнинг барчаси тавҳиднинг фазилатини кўрсатади. Тавҳид 
бандани хурсандчиликка ва саодатга эриштиради ва унинг гуноҳларига, 
қилган хатоларига энг зўр каффорат бўлади. 
Қачонки тавҳид инсоннинг шахсий ҳаётида ёки жамиятда намоён бўлар 
экан, ана ўшанда у ҳақиқий самарасини беради. Унинг фойдаларига келсак, 
инсонларни Аллоҳдан ўзгаларга бўлган ибодат ва бўйсунишлардан халос 
қилишдир. Махлуқот бирон нарсани йўқ нарсадан яратишга қодир эмас, 
балки уларнинг ўзлари яратилгандирлар. Улар бирон кимсага на зарар ва на 
фойда етказа олмаслар. Улар на ҳаёт беришга ва на ўликларни тирилтиришга 
қодир эмаслар. Шундай экан, тавҳид инсонларни бошқа махлуқотларга 
бўлган ибодатлардан қутқариб, уни фақат яратган Зот бўлмиш Роббиси 
Аллоҳга ибодат қилишга йўллайди. Тавҳид инсон ақлини ҳар хил залолат ва 
қоронғуликлардан, киши ақлини Аллоҳдан ўзгаларга итоат қилиш, ўзини 
паст тутиш ва уларга бўйин эгишдан халос қилади. У инсоннинг ҳаётини 
ҳокимларнинг, фолбинларнинг ва ўзларининг илоҳий кучга эгаликларни 
даъво қилган барча кимсаларнинг зўравонлигига қарши қўяди. Шунинг учун 
ҳам жоҳилият пайтида ширк ва зулм эгалари Пайғамбарлар даъватига қаттиқ 
қаршилик қилишди ва айниқса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 
даъватига кучли акс таъсир кўрсатишди, чунки улар “Ла илаҳа иллаллоҳ” 
16
Саҳиҳил Бухорий 1- жуз 257- саҳифа 
17
Файсал ибн Абдулазиз “Татризу Риёзуссолиҳийн” 310- саҳифа 


@diplom_ishlari telegram kanali 
10 
калимасининг маъносини жуда ҳам яхши тушунар эдилар ва бу калима 
инсонларни оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳ таолодан ўзгага ибодат 
қилмайдиган мўминларнинг даражаларини кўтаришга бўлган даъват 
эканлигини билишар эди.
Шахсиятни мўътадиллаштиради. Тавҳид инсонни ақидада ҳам, дунё 
ишларида ҳам ўртача йўлни танлашга ўргатади. Шу билан инсон 
сиғинилишга лойиқ бўлган фақат бир Зотгагина ҳоли бўлганда ҳам, 
очиқликда ҳам илтижо қилади. Бунинг акси бўлган мушрик шахсияти эса 
Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиган бутларига тақсимланган бўлади, баъзан 
тирикларга илтижо қилса, баъзида эса ўликларга илтижо қилақди, ҳудди 
Юсуф алайҳиссалом айтганидек: 
ٌرْـيَخ َنوُﻗِّرَفَـتُم ٌبَْرَأَأ ِنْجِّسلا َِﱯِﺣاَﺻ َ
ُراﱠهَﻘْلا ُدِﺣاَوْلا ُﱠ ا ِمَأ
)
۳۹
(
“Эй менинг икки қамоқ соҳибларим! Кўп худолар яхшими ёки 
Якка-Ягона, Қаҳҳор бўлмиш Аллоҳми?”
18

Шундай экан, мўмин кимса фақат битта маъбудга ибодат қилади ва у 
Уни нима хурсанд қилишини ва нима ғазабини келтиришини билади. Банда 
қаерда Аллоҳ рози бўлса, ўша ерда тўхтайди ва қалби таскин топади. 
Мушрик эса, кўп сохта худоларга ибодат қилади, биттасини бу ердан олса, 
иккинчисини эса бошқа ердан олади. Унинг қалби ўша худолар орасида 
тақсимланган бўлади ва унда зиғирча таскинлик бўлмайди. Тавҳид – бу 
инсонлар осойишталигининг негизидир. Чунки у қалбларни тинчлик ва 
қаноат билан тўлдиради. У фақат Аллоҳдангина (ғойибдаю очиқликда) 
қўрқади, тавҳид қалбдаги ризқ, нафс ва оиладан ажралиб қолиш ҳавфини, 
кишилар, жин, ўлим ва бошқа нарсалар хавотирини тўсади. Аллоҳнинг 
Ўзигагина ибодат қилган мўмин кимса Аллоҳдан ўзгадан қўрқмайди ва 
шунинг учун ҳам бошқа (иймонсиз бўлган) кимсалар қўрқув ва даҳшатда 
бўлсалар, унинг қалби сокин ҳолда бўлади.
Бошқа кимсалар қўрқувда бўлсалар, унинг қалби эса хотиржамликда 
бўлади. Қуйидаги оят шунга далолат қилур: 
َنوُدَتْهُم ْﻢُﻫَو ُنْمَْﻷا ُﻢَُﳍ َﻚِئَلوُأ ٍﻢْﻠُﻈِﺑ ْﻢُهَـناَﳝِإ اوُسِﺒْﻠَـي َْﱂَو اوُنَمآ َنيِﺬﱠلا
)
۸۲
(
“Иймон 
келтириб, 
иймонларини 
зулм 
(ширк) 
билан 
аралаштирмаганлар, ана ўшаларга тинчлик бордур ва ана ўшалар 
ҳидоят топганлардур” 
19
.
Бу тинчлик-осойишталик қалбнинг тубидан чиқар ва бу дунёни 
қўриқчиси бўлмиш миршабдан чиқмас. Охиратдаги осойишталикка эса, 
Аллоҳ таолога холис бўлганлар учун ва тавҳидларини ширк билан 
алмаштирмаганлар учун энг буюк ва давомли бўлган неъматдир, чунки ширк 
энг катта зулмдир. Тавҳид – руҳнинг қувват манбаси. Чунки у шахсни кучли 
ва осойишта ҳаракат билан таъминлайди. У билан кимса қалбини фақат 
Аллоҳга бўлган рағбат, Унга тўлиқ ишонч ва таваккул, Унинг қадаридан рози 
18
Юсуф сураси, 39-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
19
Анъом сураси, 82-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
11 
бўлиш билан тўлдиради. Тавҳид бандага Аллоҳнинг синовларига сабр 
қилишни ва махлуқларга ишониб қолмасликни таъминлайди. Бу шахс худди 
тоғлар каби мустаҳкам ўрнашгандур ва қачонки бошига бир мусибат тушса 
ундан халос бўлишни ўликлардан эмас, балки фақат Роббисидангина 
сўрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат 
қилдилар: 
“Агар сўрамоқчи бўлсанг, фақат Аллоҳдангина сўрагин, агар 
мадад сўрамоқчи бўлсанг фақат Аллоҳдангина сўрагин”
20
(Имом 
Термизий ривояти, ҳасан саҳиҳ). Аллоҳ таоло шундай дейди:
َوُﻫ ﱠﻻِإ ُهَل َفِشاَﻛ َﻼَف ٍّرُﻀِﺑ ُﱠ ا َﻚْسَسَْﳝ ْنِإَو
........
)
۱۷
“Агар Аллоҳ сизга бир зарар етказса, уни Ўзидан ўзга ҳеч ким халос 
қилгувчи эмасдур”
21
.
Тавҳид – бу биродарлик ва тенглик асосидир. Чунки тавҳид Аллоҳдан 
ўзгаларни ўзларига роб қилиб олганларга бўйсунишга йўл қўймайди. Бунинг 
сабаби, ибодат бу фақат Аллоҳгагина хосдур ва бу ибодат барча инсонлар 
томонидан бўлмоқлиги шартдур. Уларнинг бошлиғи Унинг Расули ва 
танланган бандаси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдур. 
20
Сунанут –Термизий 4- жуз 367- саҳифа 
21
Анъом сураси, 
17
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
12 
2-боб. Тавҳиднинг турлари. 
2.а) Тавҳиди рубубиятнинг мазмун-моҳияти, турли кўринишлари. 
Рубубият тавҳиди 
Рубубият сўзи بر феълининг масдари бўлиб, луғатда
“ҳукмронлик”, “тарбия берувчи” маъноларини англатади. Ундан Аллоҳ 
таолонинг мавжудотни яратишида, уларнинг эгаси эканлигида ҳамда бутун 
борлиқнинг тадбирини қилиб туришида яккаю ягона зот деб билиш 
тушунилади. Яъни қайси бир банда Аллоҳ таолони бутун борлиқнинг 
яратувчиси, эгаси, тирилтирувчиси, ўлдирувчиси, наф берувчиси, зарар 
етказувчиси, дуоларни ижобат қилувчиси, неъматлари бргувчиси, ман 
қилувчиси ва ҳоказо барча ишларнинг тадбирини қилиб турувчиси 
эканлигини эътироф этса, Аллоҳ таолонинг рубубиятида яккаю ягона зот деб 
билган бўлади.
Абдулазиз ибн Муҳаммад ўзининг “Ат-Тавҳиди Линнашиати 
Валмубтадийн” китобларида рубубиятга шундай таъриф берганар: “Аллоҳ 
таолони яратувчи, ризқ бергучи, ишларни тадбир қилувчи, тирилтиргучи, 
ўлдиргучи ва шунга ўхшаш феълларида ёлғиз деб билишликдур”.
ٍءْيَش ِّﻞُﻛ ُﻖِلاَخ ُﱠ ا
.....
)
۶۲
(
“Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир”
22
اَهُـﻗْزِر ِﱠ ا ىَﻠَع ﱠﻻِإ ِضْرَْﻷا ِﰲ ٍﺔﱠﺑاَد ْنِم اَمَو
......
)
۶
(
“Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг 
зиммасидадир”
23
ْرَْﻷا َﱃِإ ِءاَمﱠسلا َنِم َرْمَْﻷا ُرِّﺑَدُي
ِض
.......
)
۵
(
“У зот осмондан ергача барча ишнинг тадбирини қилур”
24
َنوُعَجْرُـﺗ ِهْيَلِإَو ُتيُِﳝَو يِيُْﳛ َوُﻫ
)
۵۶
(
“У тирилтирадир ва ўлдирадир ва Унгагина қайтарилурсизлар”
25
Бутун борлиқ тадбирини ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишини эътироф 
этиш қазою қадарга имон келтиришни ҳам ўз ичига олади. Чунки бу 
эътирофда Аллоҳ таолонинг илми, иродаси, қазоси ва қадарига кўра вужудга 
келганига имон келтириш бўлади. Аллоҳ таолонинг рубубиятда яккаю ягона 
зот деб билиш тушунчаси Қуръони каримнинг деярли ҳар бир сурасида 
айтилган ёки унга ишора қилиб ўтилган. Аллоҳ таолони рубубиятда яккаю 
ягона зот деб билиш, У зотни улуҳияти ҳамда исмлари ва сифатларида 
яккаю ягона деб билишга нисбатан пойдевор кабидир. Чунки ким Аллоҳ 
таолони барча нарсаларнинг яратувчиси, ҳамма нарсаларнинг асл хўжайини 
22
Зумар 
сураси 
62- оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
23
Ҳуд 
сураси
6- оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
24
Сажда сураси 5-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
25
Юнус сураси 56-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
13 
ва борлиқдаги барча ишларнинг тадбирини қилиб тургувчи Зот деб билса,
қуллик изҳор қилишга, улуғлаб ҳамду сано айтишга, номини доимо зикр 
қилиб юришга лойиқ бўлган ягона зот деб билиши ҳам тайиндир. Қолаверса, 
барча нарсаларнинг яратувчиси, ҳамма нарсаларнинг асл хўжайини ва 
борлиқдаги барча ишларнинг тадбирини қилиб турган зотгина энг улуғ, энг 
буюк ва энг баркамол сифатлар эгаси бўлишга лойиқдир. Шунинг учун ҳам 
Қуръони каримда Аллоҳ таолони рубубиятида яккаю ягона зот деб билиш 
тушунчаси турли ўринларда зикр қилинган: 
1. Аллоҳ таолони рубубиятида яккаю ягона зот деб билиш тушунчаси У 
зотга ҳамду сано айтиладиган ўринда зикр қилинган. Мусулмон киши 
ўқиётган ҳар бир ракаат намозида бутун оламларнинг тарбиячиси бўлган 
Аллоҳга ҳамду сано айтади: 
َﲔِمَلاَعْلا ِّبَر ِﱠِ ُدْمَْﳊا
)
۲
(
“Ҳамд оламларнинг Роббиси Аллоҳ учундир”
26

2. Аллоҳ таолони рубубиятда яккаю ягона зот деб билиш тушунчаси У 
зотга бўйин сунишга буюрилган оятда шундай зикр қилинган:
.......
َﲔِمَلاَعْلا ِّبَرِل َﻢِﻠْسُنِل َْرِمُأَو ىَدُْﳍا َوُﻫ ِﱠ ا ىَدُﻫ ﱠنِإ ْﻞُﻗ
)
۷۱
(
Айтинг: “Аллоҳнинг ҳидоятигина (ҳақиқий) ҳидоятдир. (Биз эса) 
бутун оламларнинг Роббисига бўйин сунишга буюрилганмиз”
27
3. Аллоҳ таолони рубубиятда яккаю ягона зот деб билиш тушунчаси У 
зотга ибодат қилиш лозимлигига буюрилган оятда шундай баён қилинган:
َنوُﻘﱠـتَـﺗ ْﻢُكﱠﻠَعَل ْﻢُكِﻠْﺒَـﻗ ْنِم َنيِﺬﱠلاَو ْﻢُكَﻘَﻠَخ يِﺬﱠلا ُﻢُكﱠﺑَر اوُدُﺒْعا ُساﱠنلا اَهﱡـيَأ َ
)
۲۱
(
“Эй, инсонлар, сизларни ва сизлардан олдингиларни тақволи 
бўлишингиз учун яратган Роббингизга ибодат қилингиз! 
28
Кимки Аллоҳ таолони рубубиятда яккаю ягона деб билсаю, бироқ 
улуҳиятда ҳамда исм ва сифатларида ҳам яккаю ягона деб билмаса, 
мусулмонлик мартабасига ета олмайди. 
Рубубиятнинг турли кўринишлари 
Рубубиятнинг турли кўринишларига Қуръони каримда жуда ҳам кўп 
оятлар келган. Дунёдаги ҳамма нарсада ҳам Рубубиятининг бир неча 
кўринишларини кўриш мумкин. Қуръони каримдан баъзи далил оятларни 
келтириб ўтамиз. Ҳар бир нарса борки, Аллоҳ таолонинг қанчалик мудаббир 
зот эканлигида далолат қилади. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади : 
َﻼَفَأ
َﻛ ِﻞِﺑِْﻹا َﱃِإ َنوُرُﻈْنَـي
َفي
ْتَﻘِﻠُخ
)
۱۷
(

Туянинг қандай яратилганлигига қарамайдиларми?”
29
26
Фотиҳа сураси, 1-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
27
Ан`ом
сураси
, 71-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
28
Бақара
сураси
, 21-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
29
Ғошия
сураси
, 17-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
14 
Ҳақиқатан, инсон туянинг қандай яратилганлигига қарайдиган бўлса,
Аллоҳ таолонинг мудаббир зот эканлигини кўради. Маълумки, ҳар бир 
мавжудотнинг беқиёс ва бетакрорлиги Яратгувчининг буюк ҳикмати ва улуғ 
қудратию азаматига далолат қилади. Туянинг ҳам ҳар бир аъзоси ажиб бир 
ҳикмат, алоҳида бир вазифа билан яратилган. Туянинг кўз-киприклари, бурун 
катаклари ва қулоқларидаги ҳимоячи узун туклар саҳро шамолларида 
учадиган қумдан сақлайди. Оёқ кафтлари икки туёқдан иборатлиги, ораси 
юмшоқ тери билан боғланганлги туёқсифат тирноқлари туфайли у йўл 
танлмайди, жазирама қумлар устида ҳам кетаверади. Тиззаларидаги махсус 
қадоқлар эса чўккалаганида ҳимоя вазифасини ўтайди. Овқат топилмай 
қолса, унинг катта ёғли ўркачи озуқа билан таъминлаб туради. Бу вақтда у ўз 
вазнининг ўттиз фоизини йўқотади, натижада у овқат ва сувсиз уч ҳафтагача 
яшай олади (Инсон бундай шароитда вазнининг саккиз фоизини йўқотса, 
ўттиз олти соат ичида танаси қуриб ҳалок бўлади).Туя ўзининг қалин юнги 
ёрдамида ёздаги эллик даражали иссиққа, қишда эса шунча даражали совуққа 
бемалол чидай олади. Унинг ички аъзолари озуқа ва сувдан тежаб, унумли 
фойдаланишга мослашган. Буннинг устига шундай баҳайбат, бардошли 
жонивор ўта итоаткор, юввош, ҳатто ёш бола ҳам бўйсундириб кетаверади. 
Туя каби барча жонзотлар улуғ Парвардигор томонидан ерда яшаши учун 
мослаштирилган ҳолда яратилган.
Аллоҳ таолонинг қанчалик мудаббир зот эканлигига далолат қиладиган 
ҳайвонлардан яна бири – филнинг хартумидаги ҳикматни кўриш мумкин. 
Филнинг хартуми ем-хашакни оғзига олиб ейишда икки қўл вазифасини 
бажарар экан. Агар хартуми бўлмаса, ердан бирор нарсани олишга қодир 
бўлмас эди. Бўйнини чўзай деса бўйни ҳам йўқ. Аллоҳ таоло унга хартум 
бердики, хоҳлаган нарсасига уни чўзиб, танаввул қилаверади. Аллоҳ таоло 
унинг хартумини оғзига сув оладиган идиш, ундан нафас оладиган тешик ва 
хоҳлаган нарсасини орқасига оладиган асбоб қилиб қўйди
30
. Ақл эгалари бу 
мўъжизалар ҳақида фикр юритишлари, ибрат олишлари, буюк Яратувчини 
танишлари керак бўлади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: 
ْنِم ْﻢُكَﻘَﻠَخ يِﺬﱠلا َوُﻫ
ُش اوُنوُكَتِل ﱠُﰒ ْﻢُﻛﱠدُشَأ اوُغُﻠْـﺒَـتِل ﱠُﰒ ًﻼْفِﻃ ْﻢُكُجِرُْﳜ ﱠُﰒ ٍﺔَﻘَﻠَع ْنِم ﱠُﰒ ٍﺔَفْﻄُن ْنِم ﱠُﰒ ٍباَرُـﺗ
اًخوُي
َنوُﻠِﻘْعَـﺗ ْﻢُكﱠﻠَعَلَو ىمَسُم ًﻼَجَأ اوُغُﻠْـﺒَـتِلَو ُﻞْﺒَـﻗ ْنِم ﱠﰱَوَـتُـي ْنَم ْﻢُكْنِمَو
)
۶۷
(
“У сизни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра (ёпишқоқ) лахта 
қондан яратган зотдир. Сўнгра У сизни бувак ҳолингизда чиқарур. 
Сўнгра камолга етишингиз учун, қари бўлишингиз учун (улғайтирур)”
31
.
Инсонни тупроқдан яратиб, йўқдан бор қилган Аллоҳ, сўнгра уни бир-
бири билан қўшилиш орқали кўпаядиган қилиб қўйди ва янги инсоннинг 
яратилишига нутфани (сперма сувини) сабаб қилди. Ўша уруғлик суви 
аёлдаги тухумга урчиши орқали ҳомила пайдо бўлади. Бу ишларнинг 
30
Имом Ғаззолий. “Алҳикмату фил махлуқотиллаҳ
” 
86- бет
.
31
Ғофир
сураси
67- оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
15 
бажарувчиси Аллоҳ таолодир. Эркакдаги ва аёлдаги нутфани ҳам Аллоҳ 
таоло яратган. Эркакдаги нутфани аёлнинг тухумига урчитган ҳам Аллоҳ 
таолодир. Инсоннинг нутфалик пайтидан бошлаб, то онасидан туғилгунга 
қадар ҳар бир лаҳзада Аллоҳ таолонинг ёрдами у билан бирга бўлади. Агар 
бу илоҳий ёрдам бир лаҳзага ажраса, у инсон бўлиб туғила олмайди, балки 
ўша лаҳзанинг ўзидаёқ ўлик бўлиб, бачадондан тушиб кетади 
32
Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг яратилиши ҳақида шундай 
марҳамат қилади: 
ٍﲔِﻃ ْنِم ٍﺔَل َﻼُس ْنِم َناَسْنِْﻹا اَنْﻘَﻠَخ ْدَﻘَلَو
)
۱۲
(
ِﰲ ًﺔَفْﻄُن ُهاَنْﻠَعَج ﱠُﰒ
ٍﲔِكَم ٍراَرَـﻗ 
)
۱۳
(
ًﺔَﻘَﻠَع َﺔَفْﻄﱡنلا اَنْﻘَﻠَخ ﱠُﰒ
اًﻘْﻠَخ ُهَْأَشْنَأ ﱠُﰒ اًمَْﳊ َماَﻈِعْلا َْوَسَكَف اًماَﻈِع َﺔَغْﻀُمْلا اَنْﻘَﻠَخَف ًﺔَغْﻀُم َﺔَﻘَﻠَعْلا اَنْﻘَﻠَخَف
َرَخآ
...
)
۱۴
(
“Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни 
мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик. Сўнгра нутфадан алақа яратдик, 
алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк 
яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб 
пайдо қилдик. 
33
Мана шy оятларни чукуррок ургансак, биламизки, ундаги нарсалар 
илмий гаплар бўлиб, инсоннинг тупрокдан яратилганлигига ишора килади. 
Ҳам эркақ ҳам аёлдаги уруғликлардан бола пайдо булади. Табиийки, 
уруғлик ейилган овқатлардан вужудга келади. Егулик озуқалар эса 
тупрокдан чиққан. 
Уруғлик эркак кишидан чиқиб, аёл кишига утадиган тирик 
ҳужайралардир. Бу хужайралар урғочи хужайралар билан кўшилиш учун 
ҳаракатга тушади ва ниҳоят, улардан бири урғочи хужайранинг тухумини 
ёриб кириб, унга аралашиб кетади. Натижада онанинг корнида бола пайдо 
бўлади. Кейин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уруғликни алақага (қонга) 
айлантириши ҳақида хабар берди. Бу эса, урчишдан кейин пайдо буладиган 
бир ҳолат бўлиб, маълум муддатдан кейин алақа музғага айланади. Шу 
вақтдан бошлаб эмбрион шаклланиб боради. Унда суяк пайдо булиб, суяк 
атрофида гўшт пайдо бўлади. Оятдаги «сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб 
пайдо
қилдик» жумласи ҳам Қуръони Каримнинг ажойиб мўъжизаларидан 
биридир. 
Олимларнинг кашф килишларича, эмбрион иккинчи ойнинг аввалида 
инсонга эмас, балки янги пайдо бўлаётган бақага кўпрок ўхшар экан. 
Иккинчи ой давомида эса, унда бутунлай бошқача ўзгаришлар содир бўлиб, 
сув ҳайвони даражасидан инсон шаклига ўтар экан. «Бошқача килиб 
яратиш» дегани шудир. 
Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг 
ҳадисларида ҳам хабар берилади. Имом Муслим ривоят калган ҳадисда 
шундай дейилади: «
Қачонки нутфа аёлнинг раҳмига тушганда 42 кеча 
ўтган бўлса Аллох таоло унга бир фариштани юборади. Фаришта унта 
32
Муфтий Усмонхон Алимов. “Тафсийри Ирфон”.Тошкент. 2012 й.
33
Муъминун сураси 12-14 оятлар
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, 
Электрон китоб. Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
16 
инсон суратини киргизади. Унинг қулоғи, кўзи, жасади ва гўштини
қилади. Кейин айтадики: «Эй роббим ўғилми кизми?» Роббинг нимани 
хоҳласа ўшанинг хукмини қилади
». 
Канадалик машхур олим Ван Броусет ушбу ҳадисдаги гапларни 
текшириш ниятида тажриба олиб борган. Чунончи, у замонавий жиҳозлар 
ёрдамида она қорнидаги хомиланинг 5 хафталик ва 6 хафталик суратларини 
олиб солиштириб кўрган. Ҳомиланинг 5 хафталик 35 кунлик суратига назар 
солган инсон ундан одам боласига ўхшаш ҳеч бир аломатни топа олмас эди. 
Бу умуман бошқа бир шакл бошка бир тус эди 
Ҳомиланинг 6 хафталик, яъни ҳадисда айтилганидек 42 кунлик 
суратида эса тўла инсон шакли кўриниб турарди. 
Ана ўша суратни Канададаги «Сиба» ширкати оламга тарқатган ва 
бутун олам табиблари ҳадисда айнан шу ҳолат зикр килинганига гувоҳ 
бўлганлар. 
«Муъминун» сурасининг 12–14-оятларида ва
Пайғамбаримиз 
соллаллоху алайҳи васалламнинг бу ерда зикр килинган ҳадисларида айнан 
бир
хил ҳолат ҳакида хабар берилган. Фақат ҳадисда ҳомиланинг инсон 
шаклини олиш муддати
аниқ курсатилган холос. Бинобарин, Ван
Броусетнин
г
суратлари Қуръони Каримнинг илоҳий
китоб эканлигини ва 
Мухаммад 
алайҳиссаломнинг 
ҳақиқий 
пайғамбар 
эканликларини
тасдиқловчи бир далилдир.
Илмий адолат юзасидан, инсоф юзасидан шуни таъкидлаш лозимки, 
бундан 1400 йил аввал хомиланинг турли ҳолатлари хақида Куръони Карим 
ва ҳадиси шарифда баён қилинган маълумотларни ўша даврда оддий 
одамлар тугул, табиблар ҳам билиши мушкул эди. 
Қолаверса, ҳомиланинг суратини олиш унинг шаклини кўриш, унинг 
ривожланиш босқичларини текшириш фақат ХХ асрнинг охирига келибгина 
янги яратилган жиҳозлар ёрдамида мумкин бўлиб қолди
34

Юқорида айгилганлардан кўриниб турибдики, Куръони Каримда зикр 
қилинган эмбрионнинг ривожланиш жараёни ҳозирги замон илмий 
кашфиётларидан сўнг тасдиқланди. 
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: 
...
ِﰲ ْﻢُكُﻘُﻠَْﳜ
ٍث َﻼَﺛ ٍتاَمُﻠُﻇ ِﰲ ٍﻖْﻠَخ ِدْعَـﺑ ْنِم اًﻘْﻠَخ ْﻢُكِﺗاَهﱠمُأ ِنوُﻄُﺑ
...
)
۶
(
“У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида, бир яратишдан 
кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратадир”
35

Мана шу оят ҳам Аллоҳ таолонинг Мудаббир Зот эканлигига 
далиллардан яна биридир. Ҳозирги кашфиётларга қараганда, она қорнидаги 
болани уч қават юмшоқ парда ўраб турар экан. 
Шуниси қизиқки, унинг уч қават эканлигини оддий кўз билан кўриб 
бўлмас, балки махсус асбоблар билан қаралсагина аниқ билинар экан. 
34
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”. Тошкент 
35
Зумар
сураси
6

оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
17 
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: 
َﻖَﻠَخ يِﺬﱠلا َﻚِّﺑَر ِﻢْسِ ْأَرْـﻗا
)
۱
(
ٍﻖَﻠَع ْنِم َناَسْنِْﻹا َﻖَﻠَخ
“Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни алақдан яратди”
36

Эрнинг манийси аёлнинг тухумчалридан бирига етиб бориб урчигандан 
сўнг икковлари бирлашиб, аралашади ва бачадонга ёпишиб ҳомила булади. У 
эса, зулукка ўхшаш бўлади. Оятдаги “алақ”дан мурод шу. 
“Алақ” сўзини бизнннг тилимизга таржима қиладиган бўлсак, “зулук” 
маъносини англатади. Ха, ҳаммамизга маълум “зулук” номли, чувалчангга 
ўхшаш, қон сурдириш учун тиббий мақсадларда ҳам ишлатиладиган 
ҳайвонни араблар “алақ” дейдилар. Араб тилида “алақ” ўзаги эса ёпишиб, 
осилиб олиш маъносини англатади. Зулук ҳам теккан жойига ёпишиб-осилиб 
олгани учун “алақ” номини олган. Аммо барча қадимги тафсирчиларимиз 
оятдаги «алақ» сўзига «қотиб қолган қон» маъносини берганлар. Чунки 
онанинг бачадонида зулук бўлиши мумкин эмас. Балки, эркакнинг манийси 
аёлнинг тухумчалари ила урчиши оқибатида лахта қон пайдо бўлади, ана ўша 
хомиланинг биринчи боскичи бўлади. Худди мана шу тушунча юзасидан 
ҳамма уламолар «алақ»ни «қотган қон», «лахта қон» деб тафсир килганлар.
Лекин Қуръони Карим олдида барча инсоният ўзининг чегараланган 
илми ила ожиздир. Илм-фан ривожланиши ила Қуръон маънолари ҳам 
янгидан-янги маълумотлар билан намоён бўлиб бораверади. Жумладан, 
ҳомила тўғрисидаги илм ҳам ривожланди. Ўта мураккаб асбоблар ила 
текширишлар ўтказилгандан сўнг, ҳомила илми бўйича энг олий халкаро 
мукофотларни олган ғарблик олимлар манийдаги хайвончалар зулукка 
ўхшашлигини кашф этдилар. Энг ажабланарлиси, эркакнинг уруғи аёлнинг 
тухумчаларига урчиши оркали пайдо бўлган хомила ўзининг маълум 
босқичида худди зулук каби бўлар экан. Бунинг суратлари ҳам нашр этилди. 
Ўша алақ ‒ зулук аёлнинг бачадонига ёпишиб олиб ўзига озуқани сўриб, 
ривожланиб борар экан. Қуръони Каримнинг ушбу илмий мўъжизасига барча 
ғарблик олимлар ҳам тан бердилар.
Ўша нутфа аёл кишининг раҳмида карор топиши, худди уруққа ўхшаб 
колиши, олти кундан кейин урчиши ҳакидаги ганларнинг Қуръони Каримда 
айтилиши улуғ бир нарсадир. Ўша тушган ypyғлиқ маний аста-секин 
ривожланиб бир парча конга айланади. Қотиб қолган қонга ўхшаб колади. 
Уни «алақ» дейилади. Ана шу туҳумдондан урчиган нарса парчаланади. 
Бу парса секин-секин ҳамирга айланади. У каттайиб бориб зулукни 
эслатадиган бир шаклга киради. Ана уша «зулук» деб аталаётган ҳайвонни 
ҳомиланинг «зулук» деб Қуръонда аталган ҳолига солиштириб кўриладиган 
бўлса, орада ҳеч қандай фарқ сезилмайди. Шунингдек, Қуръони Каримда 
ҳомиланинг бошқа васфлари ҳам ҳаммаси баён қилиб берилган
37

36
Алақ сураси 1-2 оятлар
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й. 
37
Муфтий Усмонхон Алимов. “Тафсийри Ирфон”.Тошкент. 2012 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
18 
2.б) Тавҳиди рубубиятни мушриклар ҳам эътироф этганлиги 
Мушриклар, осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг 
тадбирини фақат Аллоҳга боғлаш яъни, оламнинг ҳаммасининг тадбирини 
фақат Аллоҳ қилишлиги, борлиқнинг барча иши Аллоҳнинг қўлидалиги ва У 
зот оламдаги ҳеч бир нарсанинг тадбирини Ўз хал-идан бирортасига; 
анбиёларга ҳам, расулларга ҳам, авлиёларга ҳам, қутбларга, абдал ва 
ғавсларга ҳам, имомлару фаришта ва жинларга ҳам топширмаганлиги ва 
Ундан ўзга ҳеч ким ибодатга сазовор эмаслиги ҳақида ихтилоф 
қилишган.
Мушрик фирқаларнинг ихтилофи ушбу икки даражада бўлгани учун 
ҳам, Қуръони карим ўша икки даражани исбот қилишга, ораларидаги табиий 
боғланишни алоҳида кўрсатишга, катта аҳамият берган. Шунингдек, 
уларнинг шубҳаларига қониқарли раддиялар қилган. Бу икки масалада 
ихтилофга тушган мушриклар асосан уч фирқага бўлинадилар:
Нажжомлар (юлдузпарастлар), юлдузлар ибодатга ҳақдордир, уларга 
ибодат қилиш бу дунёда наф беради, дедилар. Улардан ҳожатларни сўраш 
ҳақдир. 
Кундалик 
ҳодисаларга, 
шунингдек, 
кишининг 
бахтига, 
бадбахтлигига, соғлиги ва беморлигига, уларнинг таъсири каттадир, дедилар. 
Яна, юлдузларнинг алоҳида ақл юритувчи жонлари бўлиб ана ўшалар орқали 
ҳаракат қиладилар, ўз бандаларидан ғофил қолмайдилар, деб эътиқод қилар 
эдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг номига ҳайкал ва ибодатхоналар қуриб, 
уларга ибодат қилар эдилар. 
Мушриклар (араб мушриклари). Улар катта ишларни тадбирида, Аллоҳ 
таоло бирор ишни қилган бўлса, Аллоҳнинг тадбири ва қилган ишида ҳеч 
кимнинг дахли бўлмаслиги ҳақида мусулмонларга мувофиқ бўлдилар. Аммо 
бошқа ишларда уларга хилоф қилдилар. Улар ўзларидан олдинги аҳли солиҳ 
кишилар Аллоҳга ибодат қилиб, Унга яқинлашганлари туфайли, Аллоҳ 
уларга улуҳият ато қилган, шунинг учун, улар бошқа халойиқдан фарқли 
ўлароқ ибодатга ҳақдор бўлишган, дер эдилар. Бу худди, катта подшоҳга 
қули яхши хизмат қилса, унга подшоҳлик изни берилиб, ўз ўлкаларидан бир 
ўлканинг тадбирини қилишни топшириб қўйганда, ўша ўлка аҳлининг 
итоатига ҳақдор бўлганига ўхшайди, дер эдилар. Уларнинг фикрича, 
Аллоҳнинг ибодатига ҳалиги воситачиларнинг ибодати қўшилгандагина 
қабул бўларди. Аллоҳга бевосита ибодат қилишнинг фойдаси йўқ бўлиб, 
Аллоҳга яқинлашиш учун ўша шерик худоларга ибодат қилиш лозим эди. 
Мушрикларнинг эътиқоди бўйича, ўша шерик худолар эшитишар, кўришар, 
ўз бандаларига шафоат қилишар, уларнинг ишларининг тадбирини қилишар 
ва уларга ёрдам беришар эди. Мушриклар уларнинг шаклларини тошдан 
йўниб ясаб олиб, ўша тошларга юзланиб ибодат қилар эдилар. Шунинг учун 
ҳам, Аллоҳ таоло гоҳида уларга раддия бериб, ҳукм ва мулк фақат Ўзига хос 
эканини эслатган: 
.....
اًدَﺣَأ ِهِمْكُﺣ ِﰲ ُكِرْشُي َﻻَو
)
۲۶
(


@diplom_ishlari telegram kanali 
19 
“Ўз ҳукмига бирортани шерик қилмас”
38
,
...
ِﻚْﻠُمْلا ِﰲ ٌﻚيِرَش ُهَل ْنُكَي َْﱂَو
...
)
۱۱۱
(
“Унинг мулкида шериги бўлмаган”
39
.
Гоҳида эса шерик худолар жамодот эканини баён қилган:
َذآ ْﻢَُﳍ ْمَأ اَِ َنوُرِﺼْﺒُـي ٌُﲔْعَأ ْﻢَُﳍ ْمَأ اَِ َنوُشِﻄْﺒَـي ٍدْيَأ ْﻢَُﳍ ْمَأ اَِ َنوُشَْﳝ ٌﻞُجْرَأ ْﻢَُﳍَأ
اَِ َنوُعَمْسَي ٌنا
...
)
۱۹۵
(
“Ёки уларнинг юрадиган оёқлари борми, ушлайдиган қўллари 
борми, кўрадиган кўзлари борми, эшитадиган қулоқлари борми?”
40
Насоролар Масийҳ алайҳиссалом ҳақида, У Аллоҳга алоҳида яқиндир, 
бошқа халойиқдан устундир, шунинг учун Уни бошқалар билан 
тенглаштириб, банда, деб бўлмайди. Чунки бу унга нисбатан беодоблик ва 
Аллоҳга бўлган алоҳида яқинлигини йўққа чиқариш бўлади, дедилар. Сўнгра 
уларнинг баъзилари мазкур хусусиятини таъбир этишда Уни Аллоҳнинг 
ўғли, деб номладилар. Чунки ота ўғлига раҳим қилади, уни ўз кўзи ўнгида 
тарбиялайди. У бандалардан устундир. Ушбу исм унга муносибдир. Улардан 
бошқа бирлари эса, Масийҳ алайҳиссаломни Аллоҳ деб номладилар. Чунки 
Вожибул вужуд (Ҳудо) унга тушди ва ичига кирди, деб ўйлайдилар. Шунинг 
учун ҳам, Ундан башарга хос бўлмаган: ўликларни тирилтириш, лойдан қуш 
ясаш каби нарсалар содир бўлди, дедилар. Бинобарин, Унинг каломи 
Аллоҳнинг каломидир, Унинг ибодати Алоҳнинг ибодатидир, дедилар.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларга раддия қилиб гоҳида:
اًدَلَو َﻻَو ًﺔَﺒِﺣاَﺻ َﺬَﱠﲣا اَم اَنِّﺑَر ﱡدَج َﱃاَعَـﺗ ُهﱠنَأَو
)
۳
(
«Ва, албатта, Роббимизнинг улуғлиги олий бўлди. У Ўзига хотин 
ҳам, бола ҳам тутмади»
41
,
деб, ўзининг хотини ва боласи йўқлигини 
таъкидласа, гоҳида: 
ُنوُكَيَـف ْنُﻛ ُهَل ُلوُﻘَـي اَﱠﳕِﺈَف اًرْمَأ ىَﻀَﻗ اَذِإَو ِضْرَْﻷاَو ِتاَواَمﱠسلا ُعيِدَﺑ
)
۱۱۷
(
“У осмонлару ернинг йўқдан бор қилувчидир. Вақтики, бир ишни 
қилса, “бўл”, дейди бас, бўлади”
42
,
дейди.
Тавҳиднинг бу навини Рсулуллоҳ алайҳиссаломнинг замонларида 
араб мушриклари ҳам эътироф этганлар. Лекин бу эътирофлари уларнинг 
мўмин бўлишларига кифоя қилмаган:
ْؤُـي ﱠﱏَأَف ُﱠ ا ﱠنُلوُﻘَـيَل َرَمَﻘْلاَو َسْمﱠشلا َرﱠخَسَو َضْرَْﻷاَو ِتاَواَمﱠسلا َﻖَﻠَخ ْنَم ْﻢُهَـتْلَأَس ْنِئَلَو
َنوُكَف
)
۶۱
(
38
Каҳф сураси, 26-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
39
Исро сураси, 111-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
40
Аъроф сураси, 195-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.
41
Жин сураси, 3-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
42
Бақара сураси, 117-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
20 
“Қасамки, агар Сиз улардан: Осмонлар ва Ерни яратган, Қуёш ва 
Ойни (ўз тоатига) бўйинсундирган зот ким? – деб сўрасангиз, албатта, 
улар: “Аллоҳ”, – дерлар. Бас, (шундай экан), қаёққа бурилиб 
кетмоқдалар?!
43
ُﱠ ا ﱠنُلوُﻘَـيَل اَِْوَم ِدْعَـﺑ ْنِم َضْرَْﻷا ِهِﺑ اَيْﺣَأَف ًءاَم ِءاَمﱠسلا َنِم َلﱠزَـن ْنَم ْﻢُهَـتْلَأَس ْنِئَلَو
ْﻢُﻫُرَـثْﻛَأ ْﻞَﺑ ِﱠِ ُدْمَْﳊا ِﻞُﻗ
َنوُﻠِﻘْعَـي َﻻ
)
۶۳
(
“Агар улардан: «Осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни 
тирилтирган ким?!» деб сўрасанг, албатта, улар: «Аллоҳ», дерлар. Сен: 
«Аллоҳга ҳамд бўлсин!» даб айт. Йўқ! Уларнинг кўплари ақл 
юритмаслар
44
.
Албатта, мушриклар еру осмонни яратган, қуёш ва ойни инсонлар учун 
бўйсундирган, осмондан сувни тушириб ўша сув билан ўлик ерларни 
тирилтирган зот Аллиҳ таоло эканлигини ўз тиллари билан тасдиқлайдилар. 
Мушрикларга тиллари билан ўзларига қарши далил айттирган Аллоҳга 
ҳамдлар бўлсин. 
Шунингдек, араб мушриклари Аллоҳ таолонинг ризқ берувчи эканини 
ҳам, қулоқ ва кўзларнинг эгаси эканини ҳам, тирикдан ўликни, ўликдан 
тирикни чиқарувчи эканини ҳам ва бошқа барча ишларнинг тадбирини қилиб 
турганини ҳам эътироф этганлар: 
ْﻢُكُﻗُزْرَـي ْنَم ْﻞُﻗ
ْلا ُجِرُْﳜَو ِتِّيَمْلا َنِم ﱠيَْﳊا ُجِرُْﳜ ْنَمَو َراَﺼْﺑَْﻷاَو َعْمﱠسلا ُﻚِﻠَْﳝ ْنﱠمَأ ِضْرَْﻷاَو ِءاَمﱠسلا َنِم
َتِّيَم
َنوُﻘﱠـتَـﺗ َﻼَفَأ ْﻞُﻘَـف ُﱠ ا َنوُلوُﻘَـيَسَف َرْمَْﻷا ُرِّﺑَدُي ْنَمَو ِّيَْﳊا َنِم
)
۳۱
(
“Айтинг: “Сизларга осмон ва ердан ризқ бераётган ким ёки қулоқ 
ва кўзларингизга эгалик қилаётган ким?! Ўликдан тирикни 
чиқарадиган ва тирикдан ўликни чиқарадиган ва ишнинг тадбирини 
кўрадиган кимдир?!” Улар, албатта: “Аллоҳ”, – дейдилар. Шунда 
айтинг: “Бас, (шундай экан) қўрқмайсизми?!
45


Аммо шунча эътирофларига қарамасдан, улар мушрик деб аталиб, 
аламли азоблар берилиши билан таҳдид қилинган. Чунки улар Аллоҳ 
таолони барча нарсаларнинг Роббиси деб билган бўлсалар-да, ибодат 
қилишда Унга бошқаларни шерик қилган, Унинг исмлари ва сифатлари 
тўғрисида илоҳий таълимотларга эмас, ўз фикрларига эргашган эдилар. 
Шунинг учун Аллоҳ таолони рубубиятида яккаю ягона деб билган киши У 
зотни улуҳиятида ҳам, исмлари ва сифатларида ҳам яккаю ягона зот деб 
билиши лозимдир. 
43
Анкабут сураси 61-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.
44
Анкабут сураси 63-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.
45
Юнус
сураси
31- 
оят.
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
21 
2.
c) Тавҳиди улуҳиятнинг мазмун- моҳияти, улуҳиятни ёлғиз 
Аллоҳга хослиги 
Улуҳият тавҳиди 
Улуҳият сўзи луғатда هلا феълининг масдари бўлиб, “Ибодат 
қилинишга ҳақли” маъносини билдиради. هلا калимаси لاعف вазнида бўлса ҳам 
لوعفم яъни هولام маъносидадир. Ҳудди باتك калимаси لاعف вазнида бўлса ҳам,
بوتكم “ёзилган” маъносида бўлгани каби هولام нинг маъноси دوبعم “ибодат 
қилинган”дир. Шунга кўра, Аллоҳ таолони улуҳиятда яккаю ягона деб билиш 
деганда, “Ибодат қилинишга Аллоҳдан ўзга ҳақли зот йўқ” маъноси 
тушунилади. Бошқача айтганда, кимки баданий, молиявий, зоҳирий ва 
ботиний барча-барча ибодатларида ёлғиз Аллоҳ таолонинг розилигини 
кўзлаб ҳаракат қилган бўлса, у Аллоҳ таолони улуҳиятида яккаю ягона зот 
деб билган бўлади. Кимки Аллоҳ таолони улуҳиятида яккаю ягона зот деб 
билган бўлса, У зотни рубубиятида ҳам, исмлари ва сифатларида ҳам яккаю 
ягона зот деб билган бўлади. Чунки Аллоҳ таолони унга ибодат қилинадиган 
танҳо зот деб билган киши бундай мислсиз юксак мартабага фақатгина 
оламларнинг Роббиси ва энг баркамол сифатларнинг эгаси бўлган зотгина 
ҳақли эканини ўз-ўзидан эътироф этади. Шу маънода ُﷲ ﱠﻻِا َهَلِا َﻻ “Аллоҳдан 
ўзга илоҳ йўқ”, яъни “Аллоҳдан ўзга ибодат қилинишга ҳақли зот йўқ” 
калимаси Аллоҳ таолони рубубиятида яккаю ягона деб билишни ҳам, 
улуҳиятида яккаю ягона деб билишни ҳам, исмлари ва сифатларида ёлғиз деб 
билишни ҳам ўзида мужассам этган улуғ калима ҳисобланади
46

Шариат истилоҳида эса, бандалар Аллоҳ таоло уларга буюрган 
феъллари билан Аллоҳ таолонинг ягоналигини эътироф этишдир. Феъллар, 
ҳеч қандай шериги бўлмаган зотга қилинадиган дуо, хавф, таваккул, ёрдам 
сўраш, паноҳ сўраш ва шу каби ибодатларнинг барча навларини ўз ичига 
олади
47

ْﻢُكَل ْﺐِجَتْسَأ ِﱐوُعْدا ُﻢُكﱡﺑَر َلاَﻗَو
...
)
۶۰
(
“Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман”, – деб 
айтди”
48

Аллоҳга банда томонидан қилинадиган дуо, ибодат луғатда бир хил 
маънони билдиради. Дуо ва ибодат хоҳ сўздан иборат бўлсин, хоҳ амалдан, 
банда томонидан Аллоҳ таолонинг розилигини излашдир. Иймон ила Унинг 
розилигини сўрашдир. Дуо ва ибодат банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида 
ҳожатманд эканини эътироф этишидир. Ўзининг ночорлигию ожизлигини 
тан олишидир. Бу ишни фақат иймони борларгина, қалб кўзлари 
очиқларгина, ўзининг кимлигини англаб етганларгина, инсоф қилганларгина, 
қалбида Аллоҳга нисбатан кибру ҳаво бўлмаганларгина қиладилар. Буни 
бандага Аллоҳнинг Ўзи буюргандир. 
...
َﲔِنِمْؤُم ْﻢُتْـنُﻛ ْنِإ ِنوُفاَخَو ْﻢُﻫوُفاََﲣ َﻼَف
)
۱۷۵
(
46
Абдулқодир Абдулҳамид. “Эътиқод дурдоналари”. Тошкент. 2012 й.
47
Абдулазиз ибн Муҳаммад. “Аттавҳийду линношиат вал мубтадиийн”.
48
Ғофир сураси 60-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
22 
“Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан 
қўрқинглар”
49
.
Яъни, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар, деган 
хабардан қўрқинчга тушсангиз, бу ҳолингиз шайтондандир. У сизларни ўз 
яқинларидан қўрқитади. Шайтон ўзига эргашганларни сизнинг кўзингизга 
кучли бўлиб кўринишини истайди. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, улардан 
қўрқманглар, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. 
َﲔِنِمْؤُم ْﻢُتْـنُﻛ ْنِإ اوُﻠﱠﻛَوَـتَـف ِﱠ ا ىَﻠَعَو
“Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккал қилингиз”
50
.
Ҳар бир мусулмон ҳамма ишларида Аллоҳ таолога таваккул қилса, 
Аллоҳ унга кифоя қилади. 
إ 
َتْسَن َكﱠِإَو ُدُﺒْعَـن َكﱠِإ
ُﲔِع
)
۵
(
“Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам 
сўраймиз.”
51
“Ийяка наъбуду” – “фақат сенгагина ибодат қиламиз” маъносини 
англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ 
таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин.“Ийяка 
настаъин” ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносидадир. Имом ат-
Тафтазоний тавҳидга шундай таъриф берганлар: “Таҳиднинг ҳақийқати,
улуҳиятда (ибодатга сазоворликда) ва унинг хусусиятларида (Аллоҳга) 
шерик йўқлигини эътиқод қилишдир”
52
. Аҳли ислом ўртасида ҳеч бир 
хилофсиз, оламнинг тадбирини қилиш, жисм ва руҳларни яратиш, ибодатга 
ҳақдорлик ва қадимдан зотан қоим бўлишлик Аллоҳнинг хос 
хусусиятларидандир. Шубҳасиз, бу тавҳиднинг хос турига қилинган таъриф 
бўлиб, у улуҳият тавҳидидир. Бу таъриф, Аллоҳ таолонинг сифатларидан 
тўрттасини У зотнинг улуҳияти ва маъбудияти (ибодатга ҳақлилиги) 
хусусиятларидан қилмоқда.
1. Оламнинг тадбири. Аллоҳ таоло осмону ердаги ҳамма ишнинг 
тадбирини қиладир.
2. Жисмлар ва руҳларни халқ қилиш(яратиш). Аллоҳ таоло ҳар бир 
нарсанинг Холиқи (яратувчисидир). У зот ҳар бир нарсага вакилдир.
3. Ибодатга ҳақдорлик: 
َكْلا ﱡيِﻠَعْلا َوُﻫ َﱠ ا ﱠنَأَو ُﻞِﻃاَﺒْلا َوُﻫ ِهِنوُد ْنِم َنوُعْدَي اَم ﱠنَأَو ﱡﻖَْﳊا َوُﻫ َﱠ ا ﱠنَِ َﻚِلَذ
ُﲑِﺒ
)
۶۲
(
“Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари 
эса, ботилдир. Албатта, Аллоҳ юксак ва буюкдир.”
53
49
Ал-Имрон сураси. 175-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.
50
Моида сураси 23-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013
51
Фотиҳа сураси . 3-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.
52
Муҳаммад Анвар Бадаҳшоний. “Талхийси шарҳу Ақийдатит Таҳовийя”. Покистон 1409 ҳ. 25- бет 
53
Ҳаж сураси 62-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
23 
ُﱠ ا ﱠﻻِإ َهَلِإ َﻻ ُهﱠنَأ ْﻢَﻠْعاَف
...
)
۱۹
(
“Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ”
54
.
Аллоҳ таолонинг «Билгин» деб хитоб қилиши ақида масаласида билим 
зарурлигига таъкиддир. Бу ишда кўр-кўрона тақлид фойда бермайди. Демак, 
“Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ” лигига ақида қилиш билим асосида 
бўлиши жуда ҳам яхши бўлади. 
4. Аллоҳ таолонинг зотан мавжудлиги.
ُﱠ ا
ُموﱡيَﻘْلا ﱡيَْﳊا َوُﻫ ﱠﻻِإ َهَلِإ َﻻ
...
)
۲۵۵
(
“Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қайюмдир”
55

ْدَلوُي َْﱂَو ْدِﻠَي َْﱂ
)
۳
(
“У туғмаган ва туғилмаган”
56
.
Қуръони каримда ушбу сифатлар билан далил келтириш хос 
хусусиятлар ва белгилар билан далил келтириш қабилидандир. Бошқа 
сифатларнинг тавҳиди эса, улуҳият тавҳидига далил сифатида келтирган. 
Чунки келган ҳар бир расул ва набий: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. 
Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир”, деган. Сўнгра эса, қолган сифатлар 
тавҳиди ила улуҳият тавҳидига далил келтирганлар.
Тавҳиднинг бу турини кофирлар қадимдан инкор қилиб келганлар. 
Аллолҳ таоло уларнинг тилидан ҳикоятан шундай дейди:
ٌباَجُع ٌءْيَشَل اَﺬَﻫ ﱠنِإ اًدِﺣاَو اًَﳍِإ َﺔَِﳍ ْﻵا َﻞَعَجَأ
)
۵
(
“У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли 
нарса!”, – дедилар
57

Улуҳиятнинг ёлғиз Аллоҳга хослиги 
Аллоҳ таолони улуҳиятида ёлғиз зот деб билиш шунчалар муҳимки, у 
диннинг аввалини ҳам, охирини ҳам, зоҳирини ҳам, ботинини ҳам ўзида 
жамлаган асосий мағиз ҳисобланади. Жинлар ва инсонларнинг яратилишлари 
ҳам ушбу тушунчага бориб тақалади: 
ِنوُدُﺒْعَـيِل ﱠﻻِإ َسْنِْﻹاَو ﱠنِْﳉا ُتْﻘَﻠَخ اَمَو
)
۵۶
(
“Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари 
учунгина яратдим”
58
.
54
Муҳаммад
сураси
19-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.
55
Бақара 
сураси
255-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013
56
Ихлос
сураси
3
–оят Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
57
Сод 
сураси
5-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
58
Зарият сураси 56-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
24 
Пайғамбарларни юборишдан асосий мақсад ҳам бандаларни ёлғиз Аллоҳ 
таолога ибодат қилишга чақириш бўлган:
َتوُغاﱠﻄلا اوُﺒِنَتْجاَو َﱠ ا اوُدُﺒْعا ِنَأ ًﻻوُسَر ٍﺔﱠمُأ ِّﻞُﻛ ِﰲ اَنْـثَعَـﺑ ْدَﻘَلَو
...
)
۳۶
(
“Дарвоқе, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилингиз ва 
шайтондан 
йироқлашингиз!” 
(деган 
ваҳий 
билан) 
пайғамбар 
юборганмиз”
59
.
Барча пайғамбарларга нозил қилинган ваҳийларда ҳам ушбу тушунча ўз 
ифодасини топган:
ِنوُدُﺒْعاَف ََأ ﱠﻻِإ َهَلِإ َﻻ ُهﱠنَأ ِهْيَلِإ يِﺣوُن ﱠﻻِإ ٍلوُسَر ْنِم َﻚِﻠْﺒَـﻗ ْنِم اَنْﻠَسْرَأ اَمَو
)
۲۵
(
(Эй, Муҳаммад!) Сиздан илгари Биз юборган ҳар бир пайғамбарга 
ҳам: “Мендан ўзга илоҳ йўқ, бас, Менга ибодат қилингиз!” – деб ваҳий 
юборгандирмиз.
60
Шунинг учун ҳам иккала шаҳодат калимаси ислом арконлари баён 
қилинганда дастлаб улар айтилган:
ْنَع
َهَلِإ َﻻ ْنَأ ِةَداَهَش ٍسَْﲬ ىَﻠَع ُمَﻼْسِﻻا َِﲏُﺑ ِﱠ ا ُلوُسَر َلاَﻗ َلاَﻗ اَمُهْـنَع ُﱠ ا َيِضَر َرَمُع ِنْﺑا
ﱠنَأَو ُﱠ ا ﱠﻻِإ
َوَر َناَﻀَمَر ِمْوَﺻَو ِّجَْﳊاَو ِةاَﻛﱠزلا ِءاَتيِإَو ِةَﻼﱠﺼلا ِماَﻗِإَو ِﱠ ا ُلوُسَر اًدﱠمَُﳏ
ﱡىِراَخُﺒْلا ُها
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ислом беш нарсанинг устига бино 
қилингандир: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг 
элчиси эканлигига гувоҳлик бериш, намозни адо этиш, закот бериш, ҳаж
ва рамазон рўзаси.
61
Бухорий ривояти. 
يِﻠَﻗ ِﱠ ا َعَم ٌهَلِإَأ ِضْرَْﻷا َءاَفَﻠُخ ْﻢُكُﻠَعَْﳚَو َءوﱡسلا ُفِشْكَيَو ُهاَعَد اَذِإ ﱠرَﻄْﻀُمْلا ُﺐيُِﳚ ْنﱠمَأ
َنوُرﱠﻛَﺬَﺗ اَم ًﻼ
)
۶۲
(
“Ёки музтар(ночор) одам дуо қилганда ижобат этиб, унинг 
мушкулини осон қилган ҳамда сизни ер юзида халифа қилган зот 
яхшими?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми? Қанчалик оз 
эслайсизлар-а?!”
62
Инсон бу дунёда ўзини боғлаган нарсалардан узилганида, Аллоҳга 
юзланади, Унга боғланади. Мана шу ҳолатнинг ўзи Аллоҳнинг борлигига, 
ягона илоҳлигига ва улуҳиятнинг ёлғиз Аллоҳга хослигига далилдир. Чунки
Аллоҳдан ўзга сохта ҳудолари унинг дуосини эшитмайди, ижобат ҳам қила 
олмайди. Фақат биргина зот дуони эшитиб, ижобат килишга қодир. У ҳам 
бўлса, Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Ночор бўлган пайтда бошқа ҳамма нарсани 
қўйиб, ягона Аллоҳга илтижо қилиш инсон табиатида бордир. 
59
Наҳл сураси 36
–оят Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
60
Анбиё сураси 25
–оят Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013
61
Имом Табризий. “Мушкотул Масобийҳ”. Байрут. 2001 й. 
62
Намл сураси 62-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й 


@diplom_ishlari telegram kanali 
25 
Аллоҳ таолонинг ибодатга ҳақли эканлигига далолат қиладиган 
оятлардан яна бири: 
ىَوﱠـنلاَو ِّﺐَْﳊا ُﻖِلاَف َﱠ ا ﱠنِإ
...
)
۹۵
(

Албатта, Аллоҳ донни ҳам, данакни ҳам ёрувчи зотдир

63

Аллоҳ таолоннинг борлиги ва Унинг ҳар бир нарсага қодирлиги, 
улуҳиятнинг ёлғиз Аллоҳ таолога хослигини англаб етиш учун битта кичкина 
данак ёки ундан ҳам кичикроқ донга эътибор назари билан қараш кифоя 
қилади. Деҳқон бир донни ерга экадиган бўлса, ана ўша донни униб 
чиқишидаги жараёнга ҳеч бир инсон ҳам ва ҳар қандай техника ҳам аралаша 
олмайди. Дондан ўсимлик ўсиб чиқиб, катта бўлиб, ўсимликдан бир нечта 
донларнинг пайдо бўлиши ҳам Аллоҳ таолонинг инояти биландир. 
Шунингдек, данак, хусусан, хурмо данагини англатиш учун ушбу оятда 
ишлатилган (наво) сўзи қаттиқ нарсага далолат қилади. У уруғни қўлига олиб 
кўрган киши унда ўсиш, ҳаракат бўлиши мумкунлигини тасаввур ҳам қила 
олмайди. Аммо Аллоҳ таоло ўша данакдан дарахт ўстириб, ундан тилни 
ёрдиган ширин ҳурмоларни пайдо қилади. Буларнинг барчаси Аллоҳ 
таолонинг ёлғиз ва буюк зот эканлигига далолат қилади. 
ТАВҲИДИ УЛУҲИЯТДАГИ ШИРКЛАРНИНГ
ТУРЛИ КЎРИНИШЛАРИ 
Тавҳиди улуҳиятда ширкнинг бир неча машҳур кўринишлари бор:
Ибодатда ширк келтириш 
Қуръонда: 
...
اًدَﺣَأ ِهِّﺑَر ِةَداَﺒِعِﺑ ْكِرْشُي َﻻَو اًِﳊاَﺻ ًﻼَمَع ْﻞَمْعَـيْﻠَـف ِهِّﺑَر َءاَﻘِل وُجْرَـي َناَﻛ ْنَمَف
)
۱۱۰
(
“Ким Роббисига рўбарў бўлишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва 
Роббиси ибодатига бировни шерик қилмасин”
64
, дейилган. 
Оятнинг далолат қилишича, ширк келтириш барча солиҳ амалларда, 
жумладан, сажда, тавоф, назр, рўза, ҳаж, нафақа, садақа каби барча 
жисмоний, молявий ва каломий ибодатларда бўлади. Ибодатда ширк 
келтиришдан қайтариш жамики анбиё алайҳиссаломлар даъватининг асоси ва 
самовий шариатларнинг мағзидир. Чунки ҳамма набийлар ва ҳамма расуллар 
албатта ўз қавмига:
...
ُهُرْـيَغ ٍهَلِإ ْنِم ْﻢُكَل اَم َﱠ ا اوُدُﺒْعا ِمْوَـﻗ َ
...
)
۵۹
(
“Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ 
йўқ”
65
,
дегандир.
63
Анъом сураси 95-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013.
64
Каҳф сураси, 110-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
65
Аъроф сураси, 59
–оят Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
26 
Саждада ширк келтириш 
Авваллари санамларга ва юлдузларга сажда қилишар эди. Аллоҳдан 
ўзгага сажда қилиш ман қилинди. Аллоҳ таоло: 
“Қуёшга ҳам, ойга ҳам 
сажда қилманглар, уларни яратган Аллоҳга сажда қилинглар”
66
,
деб 
буюрган. 
Ёрдам сўрашдаги ширк келтириш
Авваллари беморга шифо бериш, камбағалга бойлик бериш каби ҳожат 
талаб ишларда Аллоҳдан ўзгадан ёрдам сўралар эди. Назр қилишдаги ширк 
келтириш ҳам шу жумлага киради. Чунки Аллоҳдан ўзгага назр қилувчи, 
ўзига келган ёрдамга шукр қилиш мақсадида ёки бўлажак ёрдамдан умид 
қилиб назр атайди. Мушриклар санамларига назр атар ва ўша назр туфайли 
улардан мақсадларига эриштиришларини кутар эдилар. Баракот умидида 
уларнинг исмларини тиловот қилар эдилар. Аллоҳ таоло уларга намозда,
َكﱠِإ
ُﲔِعَتْسَن َكﱠِإَو ُدُﺒْعَـن
)
۵
(
“Ийяка наъбуду ва ийяка настаийн”
67
деб айтишни вожиб қилди. Бу 
сажда ва ибодатда ширк келтиришдан, шунингдек, ёрдам сўрашда ширк 
келтиришдан қайтариш эди.
Аллоҳ таоло: 
...
اًدَﺣَأ ِﱠ ا َعَم اوُعْدَﺗ َﻼَف
)
۱۸
(
“Аллоҳ билан бирга бировга дуо қилманг!”
68
,
деган. Чунки дуо 
ёрдам сўраш учун бўлади. Шунинг учун ҳам, ҳожатларда, мусийбат ва 
аламларда Аллоҳдан бошқага дуо қилиш ман қилинган.
Дуода ширк келтириш
Қуръонда:
ِهِﺑ ُكِرْشُأ َﻻَو ِّﰊَر وُعْدَأ اَﱠﳕِإ ْﻞُﻗ
اًدَﺣَأ
)
۲۰
(
“Сен: “Мен фақатгина Роббимга дуо қиламан. Унга бировни шерик
Қилмайман”, деб айт”
69
,
дейилган ва яна:
اًدَﺣَأ ِﱠ ا َعَم اوُعْدَﺗ َﻼَف ِﱠِ َدِجاَسَمْلا ﱠنَأَو
)
۱۸
(
“Албатта масжидлар Аллоҳ учундир. Аллоҳ билан бирга бошқа 
бировга дуо қилманглар”
70
ва:
...
اًﻄَﻄَش اًذِإ اَنْﻠُـﻗ ْدَﻘَل اًَﳍِإ ِهِنوُد ْنِم َوُعْدَن ْنَل ِضْرَْﻷاَو ِتاَواَمﱠسلا ﱡبَر اَنﱡـﺑَر اوُلاَﻘَـف
)
۱۴
(
66
Фуссилат сураси, 37-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.
67
Фотиҳа сураси, 4
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
68
Жин сураси,18-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
69
Жин сураси, 20-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
70
Жин сураси, 18-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
27 
“Улар, Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббисидир. Ҳаргиз 
Ундан ўзга илоҳга дуо қилмасмиз. Гар шундоқ қилган бўлсак, 
нотўғрини айтган бўламиз, дедилар.”
71
ва
ِهْيَلِإ َنوُعْدَﺗ اَم ُفِشْكَيَـف َنوُعْدَﺗ ُهﱠِإ ْﻞَﺑ
...
)
۴۱
(
“Балки, Унгагина дуо қилурсиз. Бас, У дуо қилган нарсангизни 
кашф қилур”
72
,
дейилган. Имом Валиюллоҳ Деҳлавий, дуодан мурод, 
тафсирчилар айтгандек, ибодат эмас, балки ёрдам сўрашдир. Чунки Аллоҳ:
“Балки, Унгагина дуо қилурсиз. Бас, У дуо қилган нарсанигзини кашф 
қилур”
73
,
демоқда, деганлар. 
Бандаларнинг тоқатидан ташқари нарсаларда, оддий сабаблардан устун 
нарсаларда Аллоҳдан бошқадан нусрат ва ёрдам сўраб дуо қилиши ширк 
бўлиб, бу иш инсонни тавҳид доирасидан чиқариб, куфр доирасига киритади.
Улуҳият (ибодатга сазовор)лик даги ширк келтириш 
Улар ўзларининг баъзи буд-санамларини Аллоҳнинг қизлари, ўғиллари 
деб аташар ва манашу номлашликлари билан уларни Аллоҳнинг жузъи деб 
билишиб, уларга улуҳият ҳаққини беришар эди. Батаҳқиқ, бу ишдан жуда 
ҳам қатъий қайтарилдилар: Аллоҳ таоло:
ﱠنِإ
َنيِﺬﱠلا
َﻻ
َنوُنِمْؤُـي
ِةَرِخ ْﻵِ
َنوﱡمَسُيَل
َﺔَكِﺋ َﻼَمْلا
َﺔَيِمْسَﺗ
ىَثْـنُْﻷا
)
۲۷
(
اَمَو
ْﻢَُﳍ
ِهِﺑ
ْنِم
ٍﻢْﻠِع
ْنِإ
َنوُعِﺒﱠتَـي
ﱠﻻِإ
ﱠنﱠﻈلا
ﱠنِإَو
ﱠنﱠﻈلا
َﻻ 
ِﲏْغُـي
َنِم
ِّﻖَْﳊا
اًئْـيَش
)
۲۸
(
“Албатта охиратга иймон келтирмайдиганлар фаришталарни аёл 
номи ила номлайдилар. Уларнинг бу ҳақида ҳеч бир илми йўқ. Улар 
гумондан бошқага эргашмайдилар. Гумон эса, ҳақдан ҳеч бир нарсани 
адо эта олмайди”
74
ва 
ِتَلاَﻗَو
ُدوُهَـيْلا
ٌرْـيَزُع
ُنْﺑا
ِﱠ ا
ِتَلاَﻗَو
ىَراَﺼﱠنلا
ُﺢيِسَمْلا
ُنْﺑا
ِﱠ ا
َﻚِلَذ
ْﻢُُﳍْوَـﻗ
ْﻢِهِﻫاَوْـفَِ
َنوُئِﻫاَﻀُي
َلْوَـﻗ
َنيِﺬﱠلا
اوُرَفَﻛ
ْنِم
ُﻞْﺒَـﻗ
َـﺗاَﻗ
ُﻢُهَﻠ
ُﱠ ا
ﱠﱏَأ
َنوُكَفْؤُـي
)
۳۰
(
“Яҳудийлар Узайр Аллоҳнинг ўғли, дедилар ва насоролар Масийҳ
Аллоҳнинг ўғли, дедилар. Бу уларнинг оғизларидан сўзидир. Бундан 
олдин куфр келтирганларнинг сўзига ўхшатмоқдалар. Аллоҳ уларни 
ҳалок қилсин. Қаён бурилиб кетмоқдалар?!”
75
деган.
Ташриъ-қонунчиликдаги ширк келтириш 
Аллоҳ Қуръонда:
71
Каҳф сураси, 14-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
72
Анъом сураси, 41-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
73
Анъом сураси, 41
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.
74
Нажм сураси, 27\28
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
75
Тавба сураси 30 
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
28 
ْمَأ 
ْﻢَُﳍ
ُءاَﻛَرُش
اوُعَرَش
ْﻢَُﳍ
َنِم
ِنيِّدلا
اَم 
َْﱂ 
ْنَذَْ
ِهِﺑ
ُﱠ ا
.
..
)
۲۱
(
“Ёки уларнинг шерик (ҳудо)лари бор у аларга динда Аллоҳ изн
бермаган нарсани шариат – қонун қилиб бердиларми?”
76
, деган.
Яҳудийлар ўз аҳбор (диний олим)лари ва роҳибларини Аллоҳдан ўзга 
Робблар қилиб олар эдилар. Ўшалар ҳалол деган нарсани, қилса 
бўлаверадиган ҳалол нарса, улар ҳаром қилган нарсани эса, гуноҳ бўладиган 
ҳаром нарса, деб эътиқод қилар эдилар. Аллоҳ таолонинг:
اوُﺬَﱠﲣا
ْﻢُﻫَراَﺒْﺣَأ
ْﻢُهَـناَﺒْﻫُرَو
ً َْرَأ
ْنِم
ِنوُد
ِﱠ ا
....
)
۳۱
(
“Аҳборлари ва роҳибларини Робблар қилиб олдилар”
77
ояти нозил 
бўлганда, Адий ибн Хотим Расулуллоҳ алайҳиссаломдан у ҳақда сўради. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Улар аларга бир нарсаларни ҳалол қилишса ҳалол, деб қабул 
қилишар, ҳаром қилишса, ҳаром, деб қабул қилишар эдилар”
, дедилар. 
Ҳаром қилишнинг маъноси, фалон нарса учун жазо чораси кўрилади, 
дейишдир. Ҳалол қилиши эса, фалон нарса учун жазо чораси кўрилмайди, 
дейишдир. Албатта, жазо чорасини кўриш ва кўрмаслик Аллоҳнинг 
сифатларидандир. Аммо Пайғамбар алайҳиссаломга ҳалол ва ҳаром 
қилишлик нисбати бериш эса, у кишининг гаплари Аллоҳнинг ҳалол ёки 
ҳаром қилганига қатъий аломат бўлганидандир. Аллоҳ таоло У зот ҳақида: 
...
َﺚِﺋاَﺒَْﳋا ُﻢِهْيَﻠَع ُمِّرَُﳛَو ِتاَﺒِّيﱠﻄلا ُﻢَُﳍ ﱡﻞُِﳛَو
) ...
۱۵۷
(
“У аларга пок нарсаларни ҳалол қилур ва нопок нарсаларни ҳаром 
қилур”
78
, деган. 
Ушбу икки нарсани умматнинг мужтаҳидларига нисбат бериши эса, 
улар томонидан бу нарса шариатда Аллоҳ тамонидан қонунлаштирилганини 
ривоят қилиш ёки Унинг каломидан ушбу маънони чиқариб олиш маъносида 
бўлади. 
Аллоҳдан ўзганинг номи ила қасам ичиш ила ширк келтириш 
Улар баъзи кишиларнинг исмларини муборак, улуғ, деб эътиқод 
қилишар, уларнинг исми билан ёлғондан қасам ичганнинг молу дунёга ва 
аҳлига нуқсон етади, деб ўйлашар эдилар. Шунинг учун, бу ишни қилишмас 
ва талашиб қолган одамлардан ўшаларнинг исмлари ила қасам ичишни талаб 
қилишар эдилар. Бу ишдан ман қилиндилар. Пайғамбар алайҳиссалом:
كرشأ دﻘف ﷲ ﲑغﺑ فﻠﺣ نم
)
يﺬمﱰلاو دواد وﺑا هاور
(
“Ким Аллоҳдан ўзга ила қасам ичса, батаҳқиқ ширк келтирибди”
79

дедилар. 
(Абу Довуд, Термизий).
Бундан мурод таҳдид қилиш эмас, балки 
билиб туриб, аввал зикр қилинган эътиқод ила қасам ичишдир. 
76
Шўро сураси, 21
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
77
Тавба сураси, 31
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
78
Аъроф сураси 157
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
29 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
هل ﻞيﻘف ﻞمنلا ﺐيﺑد نم يفخا هناف كرشلا اﺬﻫ اوﻘﺗإ سانلا اهيأ 
:
ﺐيﺑد نم يفخا وﻫو هيﻘتن ﻚيكف
لاﻗ ؟ ﷲ لوسر ﻞمنلا
:
ﳌ كرفغتسنو همﻠعن ءايش ﻚﺑ كرشا نا نم ﻚﺑ ذوعن ا ﻢهﻠلا اولوﻗ
ﻢﻠعا ﻻ ا
)
هاور
دﲪا
(
“Эй одамлар,ушбу ширкдан сақланинглар, чунки, у чумолининг 
ўрмалашидан ҳам махфийроқдир”,
деганларида, у зотга: 
“Эй Аллоҳнинг 
росули, агар у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлса, қандоқ 
қилиб ундан сақланамиз?”,
дейилди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи 
васаллам: 
“Эй бор Худоё, биз Сенинг Ўзингдан билган нарсамизни сенга 
ширк келтиришимиздан паноҳ сўраймиз, билмаганимизга истиғфор 
айтамиз”,
денглар, деб жавоб берганлар. (Имом Аҳмад 4\403).
Ушбу зикр қилинган нарсаларни қилувчи, муртад ёки кофир бўлгани 
ҳақида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳукм чиқмади. 
Шунингдек, шаҳодат калимасини қайтариш ёки иймонини янгилаш ҳақида 
амр ҳам бўлмади. Шунга ўхшаш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Аллоҳдан ўзга билан қасам ичган одамни муртад ёки иймондан чиқувчи 
мушрик бўлгани ҳақида ҳукм қилмаганлар. Ҳаттоки, У зот соллаллоҳу 
алайҳи васаллам ўзларидан Исломнинг арконлари ҳақида сўраган аъробий 
ҳақида:
قدﺻ نا هيﺑاو ﺢﻠفا
)
يراخﺒلا هاور
(
“Отасига қасамки, агар рост гапирган бўлса, нажот топди”, 
деганлар. (Бухорий). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша 
аъробийнинг отаси билан қасам ичганлар. Агар бу ҳақийқий ширк бўлса, ҳеч 
қачон бу хилда қасам ичмас эдилар. 
Ушбуларнинг барчаси ширкнинг баъзи турлари, катта гуноҳ бўлса ҳам 
куфр эмаслигига далилдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу 
ишлар ҳақида шиддатли гапларни айтқганлари эса, ширк ва жоҳилиятга 
сабаб бўладиган йўлларни тўсиш, Ислом ва тавҳиднинг таъсирини кўтариш 
учун бўлган.
Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш ила ширк келтириш 
Мушриклар санамларга ва юлдузларга қурбат ҳосил қилиш мақсадида 
уларга атаб жонлик сўяр эдилар. Бунда улар ёки ўша нарсаларнинг номини 
айтиб сўйишар ёки махсус бутларига олиб бориб сўйишар эдилар. Бундан 
Аллоҳнинг қуйидаги сўзлари ила қайтарилдилар: 
...
اَمَو
ﱠﻞِﻫُأ
ِهِﺑ
ِْﲑَغِل
ِﱠ ا
...
)
۱۷۳
(
“Аллоҳдан бошқанинг номи айтиб сўйилган нарса”
80
ва
79
Муҳаммад Анвар Бадаҳшоний. “Талхийси шарҳу Ақийдатит Таҳовийя”. Покистон 1409 ҳ. 
80
Бақара сураси ,173
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
30 
َﻻَو
اوُﻠُﻛَْ
اﱠِﳑ
َْﱂ 
ِرَﻛْﺬُي
ُﻢْسا
ِﱠ ا
ِهْيَﻠَع
...
)
۱۲۱
(
“Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсадан еманглар”
81
.
.
Баъзи ҳайвонларни шерик худоларга атаб фойдаланмай, қўйиб 
юборишлари ҳам шу турдаги ширк қаторига киради. Аллоҳ таоло:
اَم 
َﻞَعَج
ُﱠ ا
ْنِم
ٍةَﲑَِﲝ
َﻻَو
ٍﺔَﺒِﺋاَس
......
)
۱۰۳
(
“Аллоҳ баҳийра ҳам, соиба ҳам қилгани йўқ”
82
, деган. (Жоҳилият 
даврида ўнта урғочи бола туққан туяни худолар учун деб қўйиб юборилар, 
минилмас, сутини ичилмас эди. Унинг сутини фақат боласига ёки меҳмонга 
бериларди, холос. Ўлгандан кейингина гўштини ер эдилар. Ана ўшандай 
туяни “Соиба”– қўйиб юборилган, деб номланган. “Соиба”нинг ўнинчи 
урғочи боласини ҳам, қулоғини тилиб онаси каби қўйиб юборишган. Уни 
“Баҳийра” – қулоғи тилинган деб аталган.
Аллоҳдан ўзгага ҳаж ёки зиёрат қилиш ила ширк келтириш 
Яъни ўша Аллоҳга ширк, деб эътиқод қилинаётганларга хос табаррук 
жойларга бориб, уларга қурбат ҳосил қилишга уриниш. Шариатда бу ишдан 
ҳам ман қилинган. Пайғамбар алайҳиссалом:
دجاسم ﺔﺛﻼﺛ ﱄا ﻻا لاﺣرلا دشﺗ ﻻ

Фақат учта масжидгагина кўч боғлаб (зиёратга) борилади
”, 
дедилар. 
Исм қўйишдаги ширк келтириш
Мушриклар ўз болаларига Абдул Уззо, Абдуш Шамс каби номларни 
қўяр эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ширкка ишора қилувчи кўплаб
исмларни ўзгартирдилар. “Исмларнинг энг афзали Абдуллоҳ ва 
Абдураҳмон”, дедилар. Ушбу нарсалар, ширкка олиб борувчи нарсалардир. 
Шариатда улардан қайтарилгандир. Аллоҳ билувчироқдир. 
Роббликда ширк келтириш 
Қуръонда:
.....
ْنَلَو
َكِرْشُن
اَنِّﺑَرِﺑ
اًدَﺣَأ
)
۲
(
“Ва Роббимизга бировни ширк келтирмаймиз

83
дейилган. Аллоҳ 
таолога хотин ёки болани нисбат қилганлар, Роббиларига бошқани ширк 
келтирганлардир. Шунингдек, улар, Аллоҳдан бошқани ўзларига бандалар 
қудратида бўлмаган нарсани беради, деб ҳам Роббиларига ширк 
келтиргандирлар.
81
Анъом сураси, 1
21
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
82
Моида сураси, 103
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
83
Жин сураси 2
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
31 
Роббиликда ширк келтириш, ибодатда ва улуҳиятда ҳам ширк 
келтиришга олиб боради. Чунки, аввал ҳам айтилганидек, Роббиликдаги 
тавҳид улуҳиятдаги тавҳидга далилдир.
Ҳукмда ширк келтириш
Қуръонда: 
....
اَم 
ْﻢَُﳍ
ْنِم
ِهِنوُد
ْنِم
ٍِّﱄَو
َﻻَو
ُكِرْشُي
ِﰲ
ِهِمْكُﺣ
اًدَﺣَأ
)
۲۶
(
“Улар учун Ундан ўзга валий йўқ ва У Ўз ҳукмига бировни шерик 
қилмас”
84

дейилган.
Яъни оятда ҳақларида сўз юритилаётган Каҳф (ғор) 
эгалари учун ҳам, улардан бошқалар учун ҳам Аллоҳдан ўзга ёрдам 
берадиган валий, дўст йўқ ва улар ҳақида хоҳлаган ҳукмини қиладиган ҳоким 
йўқ. Бас, Аллоҳ таоло уларга ишларида тўғриликни муҳайё қилиб қўйди. 
Уларга Ўз ҳузуридан раҳматни берди ва қулоқларини бир неча йилгача 
эшитмайдиган қилиб қўйди. Аллоҳ уларнинг қалбини маҳкам боғлаб, 
ҳидоятларини зиёда қилди ва ўз раҳматини сочиб қўйди. Уларга ишларида 
юмшоқликни муҳайё қилди. Уларга уйқуларида ҳам манфаат оладиган 
нарсани тайёрлаб берди. Аллоҳ таоло уларни ўнгга, чапга ағдариб турар эди. 
Уларга қуёшни текин ҳизматкор қилиб қўйди. қуёш ғорларининг ўнг ва чап 
томонидан айланиб ўтар эди. Сўнгра Аллоҳ уларни уйқуларидан уйғотди. 
Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соати келишида шубҳа йўқлигини 
билдириш учун одамларни уларнинг ҳолидан хабардор қилди. Шунингдек, 
Аллоҳ таоло улар ҳақидаги Ўз ҳукмларига ва уларга берган ёрдамига Ўз 
махлуқларидан бировни шерик қилмади. Аллоҳ таоло Ўзининг тузиш ва 
қонунлаштириш ҳукмларида бировни шерик қилмас. 
...
.
ُهﱠِإ ﱠﻻِإ اوُدُﺒْعَـﺗ ﱠﻻَأ َرَمَأ ِﱠِ ﱠﻻِإ ُﻢْكُْﳊا ِنِإ
)....
۴۰
(
“Ҳукм фақат Аллоҳникидир. У фақат Ўзигагина ибодат 
қилишингизни амр қилди”
85
.
Демак, тўғри дин, ҳукмдорлик ҳам, ибодат 
ҳам холис Аллоҳнинг ўзига бўлмоғидир. Ҳукмни У зот қилиб, бошқага 
ибодат қилинишида эмас.
Мулк (эгалик, подшоҳлик) ва султонликдаги ширк келтириш 
Қуръонда: 
و
ِﻞُﻗَ◌
ُدْمَْﳊا
ِﱠِ
يِﺬﱠلا
َْﱂ 
ْﺬِخﱠتَـي
اًدَلَو
َْﱂَو 
ْنُكَي
ُهَل 
ٌﻚيِرَش
ِﰲ
ِﻚْﻠُمْلا
.....
)
۱۱۱
(
“Сен, “Бола тутмаган ва Мулкда Унинг шериги бўлмаган Аллоҳга 
ҳамд бўлсин”, дегин”
86
, дейилган. Бу оятда Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарига 
бола тутишликда маҳлуқотларга ўхшамаган ва султонида ҳеч бир шериги 
бўлмаган Аллоҳга ҳамд айтишга амр қилинмоқда. У борлиқдаги 
84
Каҳф Сураси, 26
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
85
Юсуф сураси, 40
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
86
Бани Исроил сураси, 111
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон 
китоб. Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
32 
нарсаларнинг молики – эгасидир. Чунки мулк Унинг қўлидадир. У зот ҳар 
бир нарсага қодирдир. Ҳамма нарсаларнинг эгалиги Унинг қўлидадир. 
Осмонлару ернинг мулки ҳам Унга хосдир.
ِﻞُﻗ
اوُعْدا
َنيِﺬﱠلا
ْﻢُتْمَعَز
ْنِم
ِنوُد
ِﱠ ا
َﻻ 
َنوُكِﻠَْﳝ
َلاَﻘْـثِم
ٍةﱠرَذ
ِﰲ
ِتاَواَمﱠسلا
َﻻَو
ِﰲ
َْﻷا
ِضْر
اَمَو
ْﻢَُﳍ
اَمِهيِف
ْنِم
ٍكْرِش
اَمَو
ُهَل 
ْﻢُهْـنِم
ْنِم
ٍﲑِهَﻇ
)
۲۲
(
“Сен: “Аллоҳдан ўзга ўзингиз гумон қилганларингизга дуо қилинг. 
Улар осмонларда ҳам, ерда ҳам зарра миқдорича нарсага эга эмаслар. 
Уларнинг бу икковида шериклари йўқ ва У зотга улардан ёрдамчи ҳам 
йўқ”, деб айтгин”
87
дейилган.
Яъни Сиз валийлар, дўсту ёрдамчилар, деб гумон қилиб, Аллоҳга шерик
қилаётган, хожатингиз тушганда илтижо қилаётган худоҳларингизнинг 
зарра миқдорича ҳам мустақил эгалиги йўқдир. Улар бу нарсаларда шерик 
ҳам эмаслар. Аллоҳга бирор нарсада ёрдам ҳам бера олмайдилар. Нима учун 
уларга илтижо қиласизлар ва нима учун уларга ибодат қиласизлар?!
.....
ُﻢُكِلَذ
ُﱠ ا
ْﻢُكﱡﺑَر
ُهَل 
ُﻚْﻠُمْلا
َنيِﺬﱠلاَو
َنوُعْدَﺗ
ْنِم
ِهِنوُد
اَم 
َنوُكِﻠَْﳝ
ْنِم
ٍﲑِمْﻄِﻗ
)
۱۳
(
“Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир: мулк Уникидир.Ундан ўзга 
илтижо қилаётганларингиз қитмирга ҳам эга эмаслар”
88
.
“Қитмир” хурмо донагини ўраб турувчи юпқа парда. Ушбу оятдан олдин 
Аллоҳ таоло кечаю кундузнинг низоми, қуёш ва ойнинг низоми ҳамда 
уларнинг жараёни ўз қўлида эканини исбот қилган эди. Сўнгра эса, 
“Ана 
ўша Аллоҳ, сизнинг Роббингиздир. Мулк Уникидир”.
(Фотир сураси, 13)
деган. Агар мулк Унинг махлуқларидан бирортасида бўлганида кечаю 
кундузнинг низоми ҳозирги ҳолидан бошқача бўлар эди. қуёш ва ойнинг 
ҳаракати ҳам, уларнинг чиқиши ва ботиши ҳам маълум ва машҳур 
тартибидан бошқача бўлар эди, деди. Қуръон услуби гўзаллиги ва баёнининг 
мўъжизакорлигидан, аввало, мулкда шерикликнинг йўқлигини Бани Исроил 
сурасида зикр этиб, иккинчидан ҳукмда ширк келтиришни Каҳф сурасида 
нафий, манфий этиши ва Каҳф сураси охирида эса ибодатда шерикликнинг 
йўқлигини зикр қилишдир. Чунки ибодат ва бўйин эгиш ҳукмдан кейин 
бўлади. Ҳукм эса, ҳоким мулкка ва ҳукмга эга бўлганидан кейингина ижро 
этилади. Бунга тасарруфдаги ширк ҳам киради. Чунки, тасарруф ҳам мулкдан 
кейин имкони бўладиган нарсадир.
Халқ яратишдаги ширк келтириш 
Қуръонда: 
ْﻞُﻗ
ْﻢُتْـيَأَرَأ
ُﻢُﻛَءاَﻛَرُش
َنيِﺬﱠلا
َنوُعْدَﺗ
ْنِم
ِنوُد
ِﱠ ا
ِﱐوُرَأ
اَذاَم
اوُﻘَﻠَخ
َنِم
ِضْرَْﻷا
ْمَأ 
ْﻢَُﳍ
ٌكْرِش
ِﰲ
ِتاَواَمﱠسلا
...
)
۴۰
(
87
Сабаъ сураси, 22
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
88
Фотир сураси, 13
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
33 
“Сен: 
“Менга 
Аллоҳдан 
ўзга 
илтижо 
қиладиган 
шерикларингизнинг хабарини берингчи, менга кўрсатингчи, улар ерда 
нимани яратдилар? Ёки осмонларда уларнинг шериклиги борми?”, деб 
айтгин”
89
дейилган. ва:
ﻞﻗ
ْﻢُتْـيَأَرَأ
اَم 
َنوُعْدَﺗ
ِم
ْن 
ِنوُد
ِﱠ ا
ِﱐوُرَأ
اَذاَم
اوُﻘَﻠَخ
َنِم
ِضْرَْﻷا
ْمَأ 
ْﻢَُﳍ
ٌكْرِش
ِﰲ
تاَواَمﱠسلا
.......
)
۴
(
“Сен: “Менга Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётганларингизнинг 
хабарини берингчи! Менга кўрсатингчи, улар ерда нимани яратдилар? 
Ёки осмонларда уларнинг шериклиги борми?! деб айтинг”
90
, дейилган.
Бу икки оятда мушрикларга қўрқитиш ва дўқ уриш йўли билан, сиз дуо 
ила илтижо қилаётган олиҳа, худоларигизда халқ қилувчилик, яратувчилик 
сифати топиладими? Ёки уларнинг Аллоҳ билан бирга осмонларни яратишда 
шериклик қилганлари борми? Яъни ўзлари мустақил равишда ёки Аллоҳ 
билан шерикликда бирор нарса яратганларми? Йўқ, алабатта, дейилмоқда.
Яна Қуръони каримда:
.....
ﱠنِإ
َنيِﺬﱠلا
َنوُعْدَﺗ
ْنِم
ِنوُد
ِﱠ ا
ْنَل
اوُﻘُﻠَْﳜ
ً َُذ
ِوَلَو
اوُعَمَتْجا
ُهَل 
....
)
۷۳
(

“Албатта, Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётганларингиз ҳаммалари 
тўплансаларда ҳаргиз бир пашша ҳам ярата олмайдилар”
91
ва
.....
َوُﻫَو ٍءْيَش ِّﻞُﻛ ُﻖِلاَخ ُﱠ ا ِﻞُﻗ ْﻢِهْيَﻠَع ُﻖْﻠَْﳋا َهَﺑاَشَتَـف ِهِﻘْﻠَخَﻛ اوُﻘَﻠَخ َءاَﻛَرُش ِﱠِ اوُﻠَعَج ْمَأ
ُراﱠهَﻘْلا ُدِﺣاَوْلا
)
۱۶
(
“Ёки Аллоҳга Унинг халқига ўхшаш халқ яратган шериклар 
қилдиларми?!” Уларга халқ, яратиш ўхшаш туюлибди. Сен: “Аллоҳ ҳар
бир нарсанинг яратувчисидир. У зот ягона ва ўта қаҳрлидир”, деб 
айтигн”
92
,
дейилган.
Итоатда ширк келтириш 
Қуръонда:
.....
َنوُﻛِرْشُمَل ْﻢُكﱠنِإ ْﻢُﻫوُمُتْعَﻃَأ ْنِإَو
)
۱۲۱
(
“Агар уларга итоат қилсангиз, албатта сиз мушриклардирсиз”
93

дейилган. Бас, Аллоҳ таоло итоатига муқобил равишда Аллоҳдан ўзгага 
итоат қилиш ширкдир. Шунинг учун ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи 
васаллам: 
“Холиққа маъсият қилиб, махлуққа итоат қилиш 
йўқ”,деганлар. 
(Имом Бухорий ривояти).
89
Фотир сураси, 40
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
90
Аҳқоф сураси, 4
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
91
Ҳаж сураси, 7
3
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
92
Раъд сураси,16
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
93
Анъом сураси,121
-оят 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.


@diplom_ishlari telegram kanali 
34 
Ҳар бир мўмин банда Аллоҳ таолони рубубият ва улуҳиятда яккаю 
ягона деб билгани каби исмлари ва сифатларида ҳам ягона зот деб билиши 
лозим. Аллоҳ азза ва жалланинг Қуръонда ва Пайгамбаримиз соллаллоҳу 
алайҳи васалламнинг Суннатларида зикр қилинган жамики исм ва 
сифатларини Таъвил (маъноларини ўзгартиришлик) қилмасдан, Тажсим 
(бирор жисмга ўҳшатмаслик) қилмасдан, Тамсил қилмасдан (бирор 
мавжудотга ўҳшатмасдан), ва Таътил (бутунлайин инкор) қилмасдан ва 
Такйиф (исм ва сифатларининг кайфийяти ҳақида савол) қилмасдан исбот 
қилишдир (яъни ишонишдир). Буларга Аллоҳнинг буюклигига киноя 
қиладиган сифатлар – Аллоҳнинг аршга аълолиги, Унинг ҳар кечанинг
учинчи қисмида дунё Осмонига тушушига иймон келтириш. Ва бу 
сифатларни кайфиятини сўроқ қилмасликдир. 
ىَوَـتْسا ِشْرَعْلا ىَﻠَع ُنَْﲪﱠرلا
)
۵
(
“Ар-Роҳман(ўта Меҳрибон)бўлган Зот Арш устига истава 
қилди”
94

(истава – кўтарилиш, бир нарсага олий бўлиш маъносини 
англатади, яъни Аллоҳ таоло аршнинг устига кўтарилди).
Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
ﻖﻠﳋا ﻖﻠﳜ نا ﻞﺒﻗ اتﻛ ﺐتﻛ ﷲ نا
....
شرعلا قوف هدنع بوتكم وهف
“Аллоҳ Таоло барча борлиқни яратишдан аввал бир китоб ёздики, у 
китоб Ўзи билан аршнинг устидадир “
95
дедилар

(
Имом Букҳорий 
ривояти) 
Чунки Аллоҳ азза ва жалланинг мисоли Ўзига ҳос, унинг бошқаларга 
ўхшатиш ислом ақидасида йўқдир. Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи 
васаллам шундай деб марҳамат қилдилар:
اﲰ ﱃا ﺔﻠيل ﻞﻛ ﰲ ﷲ لزني
ايندلا ء
“Аллоҳ таоло ҳар кечада ер осмонига тушади”
96
(Имом Аҳмад 
ривояти, саҳиҳ ҳадис) 
Аллоҳнинг ер осмонига қай тарзда тушуш кайфийятини Аҳли сунна
сўроқ қилмайди, чунки бу номаълум. 
Аллоҳ таолони исмлари ва сифатларида яккаю ягона зот деб билиш 
қуйидаги уч асосга бино қилинган: 1. Аллоҳ таоло борлиқдаги бирор нарсага 
ўхшамайди ва Унинг бирор нуқсону камчилиги йўқдир. 2. Аллоҳ таолонинг 
исм ва сифатлари Қуръон ва ҳадисларда қандай баён қилинган бўлса, худди 
ўшандайдир. 3. Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларининг ҳақиқати қандай 
эканини билишдан барча халойиқ ожиз.
Банда
Аллоҳ
таолони
борлиқдаги
бирор
нарсага
ўхшамаслигига
ва 
Унинг бирор нуқсону камчилиги йўқлигига қатъий эътиқод қилмагунича 
мўъмин бўла олмайди. Қуръони каримда Унга ўхшаш бирор нарса йўқ экани 
ҳақида шундай хабар берилган: 
94
Тоҳа
сураси
. 5
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
95
Саҳиҳ Бухорий 9- жуз 160- саҳифа 
96
Имом Суютий “Жамуъл Жавомиъ” 26371- саҳифа 


@diplom_ishlari telegram kanali 
35 
....
ُﲑِﺼَﺒْلا ُعيِمﱠسلا َوُﻫَو ٌءْيَش ِهِﻠْثِمَﻛ َسْيَل
)
۱۱
(
“Унинг мислидек бирор нарса йўқдир. У эшитувчи ва 
кўрувчидир”
97
.

Шунингдек, ҳар бир мўмин банда Аллоҳ таолонинг исму сифатлари 
ҳақида Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда баён қилинганидек эътиқод 
қилиши лозим. Бу ҳақида ақида китобларида қуйидаги ривоятлар 
келтирилган: “Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ: “
Аллоҳ таоло 
Ўзи васф қилганидан ёки Расули васф қилганидан бошқача васф 
қилинмайди, Қуръон ва ҳадисдан ташқарига чиқилмайди
,” – деганлар. 
Имом Бухорийнинг шайхи Нуъайм ибн Ҳаммод: “Ким Аллоҳни Унинг 
яратган нарсасига ўхшатса, кофир бўлибди, ким Аллоҳ Ўзи ҳақида васф 
қилган нарсани ёки Унинг Расули васф қилган нарсани инкор қилса, кофир 
бўлибди, Аллоҳ Ўзини васф қилган нарсада ва Расули Уни васф қилган 
нарсада ўхшаши ҳам, тенги ҳам йўқдир,” – деганлар. Сўфи Оллоҳёр 
бобомиз ушбу масалаларни қисқа ва содда сўзлари билан тушунтириб 
шундай байт келтирадилар: 
Кўнгилда кечса кўзга тушса ҳар шай, 
Эрур андин муназзаҳ Холиқи Ҳай. 
Удур ҳоким ки ҳукмин ўзга этмас, 
Анинг зотиға ҳеч ким ақли етмас
.
98
Яъни Аллоҳ таоло инсоннинг кўнглига келган ва тасаввур қилган барча 
нарсалардан олийдир. У бутун борлиқни Ўзи хоҳлаганидек вужудга 
келтирган, бетимсол буюк зотдир. Шунингдек, ҳар бир мўмин банда Аллоҳ 
таолонинг исм ва сифатларининг ҳақиқати нимадан иборат эканини била 
олмаслигига қатъий эътиқод қилиши ҳамда уларнинг қандай эканини 
билишга уриниб баҳс қилмаслиги лозим. Қуйидаги ҳикматли шеър бу ҳақида 
етарли тасаввур беради: 
َع ُزْجَعْلَا
كاَرْدِا ِكاَرْدِﻹا ِكْرَد ْن
ٌكاَرْشِإ ِّبﱠرلا ِتاَذ ِّرِس ْنَع ُﺚْحَﺒلا َو
Идрок этиш фаҳмидан ожизлик идрок этишдир, 
Роббнинг зоти сирини излаш ширк келтиришдир
99

Зеро, баҳс қилишнинг фойдаси ҳам йўқдир. Чунки бирор нарсадаги 
сифатнинг ҳақиқати нимадан иборат эканини тўлиқ англаш учун ўша сифат 
эгасини тўлиқ англаш керак бўлади. Аллоҳ таолонинг зоти қандай экани эса 
сўралмайди. Шунга кўра, бу Зотдаги сифатларнинг асл моҳияти нималардан 
иборат эканини сўраш ҳам дуруст бўлмайди. Шунинг учун ҳам имом Молик
раҳматуллоҳи алайҳдан “истиво” ҳақида сўрашганида: “Истиво”нинг бўлгани 
97
Шуро
сураси
. 11
-оят
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”, Электрон китоб. 
Тошкент. 2013 й.
98
Сўфи Оллоёр.“Саботул-ожизийн”, Т.: “Чўлпон”, 1991. 9-бет 
99
Мирқотул мафотиҳ, 444-бет. 


@diplom_ishlari telegram kanali 
36 
маълум, қандай бўлгани номаълум, унга имон келтириш вожиб, у ҳақида 
сўраш бидъатдир,” – деб жавоб берганлар.


@diplom_ishlari telegram kanali 
37 
Хулоса 
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи 
васаллам: «
Умматим етмиш уч фирқага бўлинади, биттасидан ташқари 
барча фирқалар дўзахга киради
», деганлар”. Шунда саҳобаи киромлар: “
Ё 
Расулуллоҳ, нажот топадиган бу фирқаи қайсидир
!” – деб сўрашганида,
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо салаллоҳу алайҳи ва саллам: «
Улар
менинг ва саҳобаларимнинг йўлини тутганлардур
», деб жавоб бердилар. 
Пайғамбаримиз хабар қилганларидек, ислом уммати етмиш уч фирқага 
бўлиниб кетди. Уламои киромлар мусулмонларни ботил, гумроҳ, бидъатчи
фирқалардан асраш мақсадида уларга пайғамбаримиз хабар қилган нажот 
топгучи фирқа эътиқоди қандайлигини тушунтирдилар. Пайғамбаримиз ва 
саҳобаи киромларнинг эътиқод ва амаллари Қуръони Карим, ҳадис 
таълимотларига мос эканини исботлаб, соф исломий ақидани вужудга 
келтирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек 
ақидага эга бўлганларни нажот топгучи, яъни аҳли сунна валжамоа деб ижмо 
(иттифоқ) қилдилар. Ҳар бир мусулмон гуноҳларини кечирилишидан 
умидланиб, қилган хатоларидан афсус-надомат ила Аллоҳ таолодан мағфират
сўраб, тавба-тазарруъ билан ҳаёт ўтказмоқлиги лозим бўлади. 
Кафтингдек дунёда катта хатолар 
Кичик юрагингга солар ғалаён. 
Армонлар, алдовлар қилса адолар – 
Умид бу – яшашга берилган имкон! 
Ҳадиси қудсийда: 
ﱠﻞَجَو ﱠزَع ُﱠ ا َلاَﻗ
:
ِّنَﻇ َدْنِع ََأ
ُهَﻠَـف ارَش ﱠنَﻇ ْنِإَو ، ُهَﻠَـف اًرْـيَخ ﱠنَﻇ ْنِإ ، ِﰊ يِدْﺒَع
هاور
ٍﻞَﺒْـنَﺣ ُنْﺑ ُدَْﲪَأ
“Аллоҳ таоло: “Мен бандамнинг мен тўғримда қилган ўйидаман, 
агар яхши ўйлаган бўлса, ўзига яхши, агар ёмон ўйлаган бўлса, ўзига 
ёмон”, деб айтди.
100
Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти
.
Шунинг учун ҳар бир 
мўмин киши иншоаллоҳ Аллоҳ мени кечиради, жаннатига киритади ва у ерда 
Унинг жамолини кўраман, деган ўйда бўлиб шу ўйига яраша ҳаракат қилиб 
бориши керак.
Банда Аллоҳ таолони рубубиятда ҳам улуҳиятда ҳам ва исмию 
сифатларида ҳам ёлғиз деб билиб, фақат ўзигагина ибодат қилиши қерак 
бўлади.
Аллоҳ таоло барчааримизнинг эътиқодимизни тўғри қилиб, ҳар доим 
Ўзининг ҳақ ва тўғри йўлида юрмоқлигимизни ва биз ёш толиби илмларга 
ҳам Ўзининг розилиги учун динга холис хизмат қиладиган бандаларидан 
бўлмоқлигимизни насиб қилсин. Омийн. 
100
Абдулқодир Абдулҳамид. “Эътиқод дурдоналари”. Тошкент. 2012 й. 133- бет. 


@diplom_ishlari telegram kanali 
38 
Фойдаланилган манба ва адабиётлар. 
1. 
Қуръони Карим. 
2. 
Имом Мотурудий. “Таъвийлоту Аҳли сунна”, Байрут. 2004 й. 
3. 
Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мғнисавий. “Абул мунтаҳо”,
4. 
Муҳаммад Анвар Бадаҳшоний. “Талхийси шарҳу Ақийдатит 
Таҳовийя”. Покистон 1409 ҳ. 
5. 
Абдулазиз ибн Муҳаммад. “Аттавҳийду линношиат вал 
мубтадиийн”.
6. 
Имом Табризий. “Мушкотул Масобийҳ”. Байрут. 2001 й. 
7. 
Имом Ғаззолий. “Алҳикмату фил махлуқотиллаҳ”.
8. Шайх Исмоил Ҳаққий. “Руҳул баён”. 
9. 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Иймон”. Тошкент 
2013 й. 
10. 
Муфтий Усмонхон Алимов. “Тафсийри Ирфон”.Тошкент. 2012 й. 
11. 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсийри Ҳилол”. 
Тошкент. 2012 й. 
12. 
Муҳаммадзоҳид Қутқу ибн Иброҳим ал-Бурсавий. таржимон 
Мирзо Кенжбек. “Аҳли сунна вал Жамоа Ақоиди”. Тошкент 
13. 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф . “Талҳийси Шарҳи 
ақийдату таҳовийя”. (таржима) Тошкент. 
14. 
Абулқодир Абдураҳим Ўғли. “Ақоид дарслиги”. Тошкент 2007 й. 
15. 
Абдураҳим ўғли Тоҳиржон. “Тавҳид”. Қозон. 1994 й. 
16. 
Муҳаммад ибн Жамил Зайну. “Тавҳиднинг турлари муҳимлиги 
фазилтлари ва фойдалари”
17. Каримов И.А. “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида хавфсизликка 
тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” -Т.: Ўзбекистон. 
1997 йил. 137-бет. 
18. Каримов И. А. “Ижобий ишларимизни охрига етказайлик”.- Т.: 
Ўзбекистон 1994. 9-бет. 
19. Сўфи Оллоҳёр. “Саботул Ожизин”. Тошкент. “Чўлпон”. 1991 й. 
20. “Ан- Найим”. Тошкент. 2003 й. 
21. Абдулқодир Абдулҳамид. “Эътиқод дурдоналари”. Тошкент. 2012 й. 
22. Интернет сайтлари: 
www.islom.uz

www.ziyo.uz

www.waqfeya.com

23. “Мактабатуш Шамила”. 
24. Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Фурқон” электрон 
дастури. 

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish